глобаллашув жараёнлари ва унинг замонавий шароитларда тарбияга таъсири

PPTX 41 sahifa 713,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 41
оиладаги тарбиявий мажбуриятлар ва вазифалар 5 5-мавзу: глобаллашув жараёнлари ва унинг замонавий шароитларда тарбияга таъсири (оммавий маданият, ахборот тахдидлари, диний экстремизм ва бошкалар) 1. глобаллашув жараёнининг ёшлар маънавий салоҳиятига салбий таъсири. 2. нима учун оммавий маданиятни ниқоб деймиз? 3. диний экстремизм ва терроризм дунёдаги энг улкан хавфми? 4. миссионерлик ва прозелитизм фаолиятининг салбий оқибатлари. 5. интернет ижтимоий тармоқларида соғлом эътиқодга таҳдид. глобаллашув – бу турли мамлакатлар иқтисоди, маданияти, маънавияти, одамлар ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғлиқликнинг кучайишидир глобаллашув жараёнида 2 гуруҳ ажратилади: глобалистлар- сиёсатдонлар, бизнесменлар, саноатчилар ва давлат арбоблари кўпроқ аксилглобалистлар - сўл кучлар, касаба уюшмалари ва ёшлар ташкилотлари глобаллашувга берилган таърифлар жуда кўп. лекин унинг хусусиятини тўлароқ қамраб олган бизнингча, француз тадқиқотчиси б.банди берган таъриф. унда глобаллашув жараёнининг уч ўлчовли эканига урғу берилади: глобаллашув-муттасил давом этадиган тарихий жараён; глобаллашув-жаҳоннинг гомогенлашуви ва универсаллашуви жараёни; глобаллашув-миллий чегараларнинг “ювилиб кетиш” жараёни. “оммавий маданият” нима? табиийки, «оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва …
2 / 41
йниқса, аёллар(қизлар)нинг спиртли ичимликлар ичишлари. ҳаддан ташқари тор ва очиқ, бадани, айниқса, ҳатто аёллик белгилари ҳам кўриниб турадиган даражадаги кийимлар кийиб юриш. ёш йигит-қизларнинг тўйдан олдин ўпишиб, қучоқлашиб туришлари (айрим ҳолларда жинсий муносабатга киришишганини ҳам эшитиб қоламиз). аёлларнинг эркаклар айтадиган сўзларни айтиб сўкинишлари. қўшхотинлик (айрим ҳолларда қўшэрликка ҳам дуч келмоқдамиз). ота-она ва бошқа яқин кишиларига “сиз” деб эмас, балки “сен” (“ты”) деб мурожаат қилиш ёки умуман катталарга нисбатан ҳурматсизлик. жамоа (айниқса, фарзандлар) олдида ички кийим билан чўмилиш. порнографик махсулотларни тарғиб қилиш, томоша қилиш ва тарқатиш. старизм (субъэктив эҳтиросларга берилган ҳолда, эстрада артистлари, актёрлар, спортчилар, теледикторларни илоҳийлаштириш) билимсизлик, ахлоқсизлик, маданиятсизлик, тартибсизлик ва ватанфурушликни қўллаб-қувватлаш. баданига турли хил татуировкалар чизиш. турмуш (оила) қурмасликни қасд қилиш. бир хил жинсдаги кишиларнинг турмуш қуриши. эркакларнинг аёллар кийимида юриши ва аёллар пардоз воситаларидан фойдаланган ҳолда ўзига оро бериши (кўзи, лаби, қоши ва сочларини бўяши). умуман, четдан кириб келаётган ёки ғарбона қарашлар натижаси ўлароқ ўзимизда пайдо бўлаётган …
3 / 41
кафолат бермайди, албатта. алкоголизм, айниқса, аёллар(қизлар)нинг спиртли ичимликлар ичишлари. буни илгарилари фақат шаҳар жойларидагина кўрар эдик. ҳозир эса қишлоқда ҳам аёлларнинг, айниқса, ёш қизларнинг спиртли ичимликлар ичиб юришганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. гўёки улар ичишмаса, ўзларини замондан орқада қолган, маданиятсиз ва таҳқирланган деб ҳис этишар эмиш. англаб турганингиздек, ичиш ундайлар учун маданият. демак, аёлларнинг спиртли ичимликларни ичиб юришлари “оммавий маданият” ниқоби остида кириб келмоқда. “ароқнинг зарарларини санаб охирига етказиб бўл­майди. ароқ, ичган кишини виждонсиз, уятсиз қилиб қўяди. жамиятга виждонсиз ва уятсизликдан кўпроқ зарар келтирадиган нарса бўлмаса керак. чунки, ароқхўр киши ахлоқ-одобга эътибор бермай қўяди ва барча ёмонликларни тап тортмай қилаверади. ҳо­зирги кунда кўплаб зино ва оилавий хиёнатлар ароқ туфайли бўлмоқда. бунинг оқибатида қанчадан-қанча оилалар бузилиб кетмоқда. кўпинча тўполонлар, тартибсизликлар, одам ўлдириш ва шунга ўхшаш турли жиноятлар ароқ туфайлидир. ароқнинг ижтимоий зарарларининг ҳам сон-саноғи йўқ. ароқ туфайли дўстлар душманга айланмоқда, жамият турли соҳаларда ароқдан чексиз зарар кўрмоқда”. http://www.parvona.uz/news/articles/389.html. шайх ҳазратдан сабоқлар. шайх муҳаммад …
4 / 41
олиб тарбия топади. ҳозирги ўқитувчиларимиз эса болаларимизни миллий-маънавий руҳда тарбиялаш ўрнига “оммавий маданият” бобида намуна бўлмоқдалар, холос. баъзи ўқитувчиларимизнинг (улар ҳам кимнингдир қизи, опаси, синглиси, онаси ёки суюкли рафиқаси) кийган кийимлари шунчалик юпқаки, улардан одам анатомияси дарсларида кўргазмали восита сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. ёш йигит-қизларнинг тўйдан олдин ўпишиб, қучоқлашиб туришлари (айрим ҳолларда жинсий муносабатга киришишганини ҳам эшитиб қоламиз). бундай воқеаларга бугунги кунда кўпроқ шаҳар жойларида гувоҳ бўласиз. энг қизиғи, шундайлар ўзлари қилаётган ишларини маданият деб биладилар. агар миллатимиз вакилларининг аксарияти ана шу одатни касб қилиб олса, бизда миллий маънавият, юксак маданият деган тушунчалар қаёққа кетади. қизлардаги ор-номус, ҳаё ва ибо, шарм ва иффат қаёққа кетади. бизнинг миллийлигимиз ана шу қадриятларда эмасми? барча динлар, миллий маданиятлар ўсмир қизларга “ўзингни бокира тут. асра”, деб келди. «оммавий маданият» эса “контрацептивдан фойдалан. партнерингни ҳадеб алмаштираверма. хўпми!”, деб насиҳат қилмоқда. бугун у ўз насиҳатини ўзбекларнинг қизларига айтиш учун келаётир . чет эл телеканаллари ва турли …
5 / 41
нинг учун маданиятнинг бир тури бўлса керак, менимча. бизнинг миллий маънавиятимизда эса бундайларни ахлоқи бузуқ одамлар дейилади. шаҳар, баъзан эса қишлоқ жойларида ҳам аёллар ўзининг қонуний эри бўла туриб, иккинчи – ноқонуний эрга тегиб олиб яшаётганлар ҳам йўқ эмас (қизиғи шундаки, қонуний эри ҳеч қаерга кетмаган, ўзи билан бир уйда яшайди). буни ҳам ҳеч иккиланмасдан ахлоқий бузуқлик дейиш мумкин. бунақа ҳолатда эр ҳам, хотин ҳам айбдор ҳисобланади. эр рашксизлиги билан, хотин хиёнаткорлиги билан. айрим ҳолларда қўшэрликка ҳам дуч келмоқдамиз. ота-она ва бошқа яқин кишиларига “сиз” деб эмас, балки “сен” (“ты”) деб мурожаат қилиш ёки умуман катталарга нисбатан ҳурматсизлик. бу одатни ҳам кўпроқ ўзга миллат вакилларида кузатар эдик. бугунга келиб соф ўзбекларимиз ҳам шу одатни қабул қилишган. ота-оналарига русча мурожаат қилишади ва “мама, ты...”, “папа, ты...” каби сўзлардан ҳам фойдаланишади, автобус ёки бошқа жамоат транспортларида катталарга жой беришмайди ва ҳоказо. юқорида айтиб ўтганимдек, мен дўстимда кўрган видеолавҳадаги талаба қизнинг домлага сўкиниб, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 41 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"глобаллашув жараёнлари ва унинг замонавий шароитларда тарбияга таъсири" haqida

оиладаги тарбиявий мажбуриятлар ва вазифалар 5 5-мавзу: глобаллашув жараёнлари ва унинг замонавий шароитларда тарбияга таъсири (оммавий маданият, ахборот тахдидлари, диний экстремизм ва бошкалар) 1. глобаллашув жараёнининг ёшлар маънавий салоҳиятига салбий таъсири. 2. нима учун оммавий маданиятни ниқоб деймиз? 3. диний экстремизм ва терроризм дунёдаги энг улкан хавфми? 4. миссионерлик ва прозелитизм фаолиятининг салбий оқибатлари. 5. интернет ижтимоий тармоқларида соғлом эътиқодга таҳдид. глобаллашув – бу турли мамлакатлар иқтисоди, маданияти, маънавияти, одамлар ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғлиқликнинг кучайишидир глобаллашув жараёнида 2 гуруҳ ажратилади: глобалистлар- сиёсатдонлар, бизнесменлар, саноатчилар ва давлат арбоблари кўпроқ аксилглобалистлар - сўл кучлар, касаба уюшмалари ва ёш...

Bu fayl PPTX formatida 41 sahifadan iborat (713,8 KB). "глобаллашув жараёнлари ва унинг замонавий шароитларда тарбияга таъсири"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: глобаллашув жараёнлари ва унинг… PPTX 41 sahifa Bepul yuklash Telegram