иқлим ва унинг ўзгаришининг инсоният ривожланишига таъсири

DOC 110,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1476957564_65714.doc иқлим ва унинг ўзгаришининг инсоният ривожланишига таъсири режа: 1. иқлим ва унинг ўзгаришининг инсоният ривожланишига таъсири. 2. иссиқхона самараси. 3. иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги. 4. иқлим ўзгариши ва океан сатҳи. 5. иқлим ўзгариши ва чўллашиш. 6. иқлим ўзгариши ва сув ресурслари. 7. иқлимнинг ўзгариши ва унинг ижтимоий оқибатлари. 8. ўзбекистон иқлимининг ҳозирги ўзгариши ва унинг иқтисодиётга ҳамда табиий ресурсларга таъсири. таянч иборалар: сайёра, иқлим, астероид, иссиқхона самараси, чўллашиш, антропоген таъсир, океан сатҳи, иссиқхона газлари эмессияси, глобал ҳарорат, иқлим модели, экватор зона, чегараловчи омил. 1. иқлим ва унинг ўзгаришининг инсоният ривожланишига таъсири иқлим тушунчаси тахминан 2200 йил олдин юнонистонлик олим гиппарх томонидан киритилган бўлиб, у юнончада қуёш нурларининг кун ярмида ер юзасига «оғиши»ни билдиради. ҳозирги вақтда иқлим деганда ҳарорат, намлик ва атмосфера циркуляциясининг ўзига хос режимини вужудга келтирадиган, маълум жой учун энг қўп такрорланадиган об - ҳаво хусусиятлари тушунилади. иқлим ва унинг ўзгариб туриши ўсимликлар ва ҳайвонот оламининг ривожланиши …
2
илалари ўзлари мослашган совуқроқ ва қуруқ яланг текисликка ўтиб, йиртқичлар етиши мумкин бўлган шароитга тушиб қолганлар. ана шундай қирилиб кетиши мумкин бўлган шароитда икки эволюцион сакраш йўли билан мослашиб олганлар: биринчиси узоқ масофаларга тик юриб бора оладиган, қўллари бола ва озиқни ташиш учун бўш бўлган мавжудотларга ва ундан кейин катта ақлий имкониятларга эга бўлган, меҳнат ва ов қуролларини ишлата оладиган, ҳам гўшт ва ўсимлик ейдиган мавжудотларга айланганлар. иккинчиси - ақл қобилияти бўлган мавжудотлар дастлабки одам деб қаралган. инсон кейинчалик мослаша бориб кўчиб юриб, янада кучли бўлиб иқлим ўзгаришларига мослашган. музлик даврида қуруқлик кўприклари орқали осиёдан америкага ва тинч океани оролларига кўчиб ўтганлар. бу кетма - кет кўчишларда албатта фалокатлар ҳам бўлган. бу фалокатларнинг айримлари унчалик кучли бўлмаган. охирги юз йилликлар ва айниқса xx асрнинг хусусияти шундаки инсонларнинг фаолияти маълум жой ва ҳудуднинг иқлим шароитига яхши мослашган ўсимликлар ҳамда ҳайвон турларини яратиш ва ўстиришга қаратилган. ҳозирги вақтга келиб, кўпчилик халқлар ушбу …
3
иссиқхона газлари билан ютилади. бу газлар ер юзасидаги энергиянинг бевосита космосга чиқиб кетишига тўсқинлик қилади. агар энергиянинг космосга тарқалиши қаршиликсиз амалга ошганида ер юзасидаги ҳарорат ҳозиргидан деярли 30°с пастроқ бўлар эди. ер усти худди марс сайёрасига ўхшаш совуқ, унумсиз, ўсимлик қатламисиз, ҳаётсиз бўлар эди. инсонлар ҳаёти ўсимлик ва ҳайвонлар ҳаёти сингари сайёрамизни ўраб турадиган атмосфера деб аталадиган ҳаво океани остида ривожланади. инсон фаолияти натижасида ҳозирги вақтда амалга ошган асосий ўзгаришлар - бу ер атмосферасидаги ўзгаришлардир. динозаврларни йўқ қилган астероидларга қараганда ҳам бугунги атмосферани ўзгартиришга олиб келадиган ҳатти ҳаракатларимиз теранроқдир. бу шундан иборатки, биз атмосфера газлари мувозанатини ўзгартирдик ва ўзгартиришда давом этяпмиз. бу айниқса карбонат ангидрид (со2), метан (сн4), азотнинг чала оксиди (n2o) каби асосий иссиқхона газлари учун тегишлидир. табиатда бу газлар асосан кислород (21%) ва азот (78%) дан иборат атмосферанинг 0,1% дан ҳам камроғини ташкил қилади. лекин иссиқхона газлари ҳар ҳолда зарур, чунки улар ер атрофидаги кўрпадек ҳисобланади. бу табиий …
4
мкин. ҳароратнинг бу кўтарилиши энг юқори бўлиб, охирги 9000 йилда амалга ошган ўзгаришлар ичида энг тезкори бўлса ажаб эмас. иқлимнинг исиши бошланди деб ҳисоблашга айрим асослар бор. иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи (иухэг) фикрларига кўра то индустриал даврдан бери яъни тахминан 1850 йилдан бошлаб ер юзидаги ҳавонинг ўртача глобал ҳарорати тахминан 0,5°с га ошган. келажакдаги ҳароратнинг ортиши бизни ўраб турган оламга қандай таъсир кўрсатишини айтиш қийин, чунки иқлим фақатгина атмосферада амалга ошадиган жараёнлар билан белгиланиб қолмасдан, балки у яна океандаги, криосферадаги (музликлар, денгиз музликлари), геосфера (ернинг қуруқлик юзаси) ва биосфера (тирик организмлар) жараёнларига ҳам боғлиқдир. иқлимнинг ўзгариши миллионлаб одамларнинг яшаш шароитлари билан боғлиқ бўлган ҳарорат ва ёғинлар режимини ўзгартириши мумкин, бу эса ўз навбатида иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик каби тармоқларига ўз таъсирини кўрсатади. ҳароратнинг ошиб бориши океан сатҳининг кўтарилишига олиб келади, натижада минглаб ороллар ва қирғоқ бўйи пастликларининг сув остида қолиш хавфи туғилади, бу эса ўз навбатида ўта …
5
аларининг қутбларга қараб кўчиши ва қуруқлик юзаси катта қисмида тупроқ намлигининг камайишига олиб келади. бундан ташқари ёғинлар режимининг ҳудудий шароитлари ўзгариши мумкин, яъни ёғинлар миқдори қўпаяди, лекин улар тезроқ буғланади ва ўсимликларнинг ўсиш даврида тупроқ қуриб қолади. илгари қурғоқчилик бўлмаган районларда қурғоқчиликлар пайдо бўлиб тоза, мусаффо сув заҳираларини камайтириши мумкин. иқлим ва агроиқлим зоналари қутбларга қараб силжиши мумкин. ҳароратнинг ортиши экватор зонасидагина эмас, балки қутб туманларида юқорироқ бўлиши туфайли иқлим зоналарининг силжиши ҳам юқорироқ кенгликларда янада равшанроқ бўлади. мўътадил кенгликлар (45° да 60° гача) ҳудудларида кутилаётган силжиш ҳароратнинг ҳар бир даража ортишига 200 - 300 км ни ташкил қилиши мумкин. бундай силжишлар қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришга ва қорамол бошларини парваришлаш шароитларига кучли таъсир кўрсатади. чегараловчи омили ҳарорат бўлган экинлар ривожланиши учун кўпрок вақт талаб қилинади. масалан, канада прерияларида ўртача йиллик ҳароратнинг цельсий бўйича ҳар бир даража ортиши ўсиш даврини 10 кунга узайтириши мумкин. ёзги қурғоқчиликнинг ортиши натижасида мўътадил кенгликларда ўсимликларнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқлим ва унинг ўзгаришининг инсоният ривожланишига таъсири" haqida

1476957564_65714.doc иқлим ва унинг ўзгаришининг инсоният ривожланишига таъсири режа: 1. иқлим ва унинг ўзгаришининг инсоният ривожланишига таъсири. 2. иссиқхона самараси. 3. иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги. 4. иқлим ўзгариши ва океан сатҳи. 5. иқлим ўзгариши ва чўллашиш. 6. иқлим ўзгариши ва сув ресурслари. 7. иқлимнинг ўзгариши ва унинг ижтимоий оқибатлари. 8. ўзбекистон иқлимининг ҳозирги ўзгариши ва унинг иқтисодиётга ҳамда табиий ресурсларга таъсири. таянч иборалар: сайёра, иқлим, астероид, иссиқхона самараси, чўллашиш, антропоген таъсир, океан сатҳи, иссиқхона газлари эмессияси, глобал ҳарорат, иқлим модели, экватор зона, чегараловчи омил. 1. иқлим ва унинг ўзгаришининг инсоният ривожланишига таъсири иқлим тушунчаси тахминан 2200 йил олдин юнонистонлик олим гиппарх томонидан кирити...

DOC format, 110,5 KB. "иқлим ва унинг ўзгаришининг инсоният ривожланишига таъсири"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.