иқлим назарияси- иқлим ўзгариши олдиндан билиш асоси

PPTX 27 sahifa 6,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
презентация powerpoint 6-мавзу: иқлим назарияси- иқлим ўзгариши олдиндан билиш асоси. режа: 1. иқлим ўзгаришига мослашиш ва чора-тадбирлар. 2. иқлим ўзгаришига мослашиш стратегияси тошкент архитектура қурилиш университет биз иқлим ўзгариши нима эканлигини биламиз. лекин нималарга тайёр бўлишимиз керак? иқлим ўзгариши оқибатларини ўтказиш учун тайёргарлик кўришимиз керакми? ҳозирда аниқ айтиш мумкинки, ўзбекистон иқлим ўзгариши муаммоси айниқса ўткир кечадиган давлатлар қаторида бўлади. содир бўлиши мумкин бўлган оқибатлар қаторида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: -сув ресурслари тақчиллигининг кучайиши; -ўртача ҳароратнинг ошиши; -ёғингарчиликларнинг нотекис тақсимланиши – ёғингарчиликларсиз қурғоқчилик узоқ давом этиши ва бир мартада кўп миқдорда ёғингарчиликлар бўлиши; -қишлоқ хўжалигида етиштириш учун мақбул экинлар таркиби бутунлай ўзгариши; -ҳарорат режими кучайиши натижасида аҳоли саломатлиги билан боғлиқ муаммолар кўпайиши; -ўсимликлар ва ҳайвонларнинг аксарият турлари яшайдиган ареаллар қайта тақсимланиши, демак, экологик жараёнлар, бериладиган маҳсулотлар ва бажариладиган функциялар тубдан ўзгариши; -саҳролашиш жараёнларининг кучайиши, демак, яшаш ва хўжалик юритиш мумкин бўлган ерлар камайиши; -иқтисодиёт секторлари таъсирининг тўлиқ қайта тақсимланиши; -олдиндан аниқ айтиш …
2 / 27
нг ўзгариши қишда энергия ресурсларига бўлган талаб режимида акс этади; иқлимнинг салбий ўзгариши мамлакатнинг биологик ранг-баранглигига, демак биологик ресурслар мавжудлиги муҳим бўлган барча одамларга, яъни бизнинг ҳаммамизга шикастли таъсир кўрсатади. шу контекстда биз энергия мавжудлиги ва уни беришнинг барқарорлиги нуқтаи назаридан яхши ҳимоя қилинмаган гуруҳларга алоҳида тўхталиб ўтиш керак. глобал экологик фонд кичик грантлар дастури нуқтаи назаридан, айнан энергия ресурсларининг мавжудлиги аҳолининг кўпгина гуруҳлари яхши ҳимояланмаганлигини белгиловчи асосий омил ҳисобланади. ўзр иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, 2000 йилгача бўлган ҳолатга кўра ўзбекистонда миллий электр тармоғига уланмаган 1,500 га яқин аҳоли яшайдиган пункт мавжуд бўлган. булар асосан тармоқдан электр билан таъминлаш транспорт харажатлари катталиги ва мазкур аҳоли тўлов қобилиятининг пастлиги ёки электроэнергия учун ҳақни йиғиш қийинлиги туфайли рентабелли бўлмаган овлоқ шаҳарчалар ва қишлоқлардир. бундан ташқари, кўпгина минтақаларда, айниқса қишда, электроэнергия таъминотида узилишлар тез-тез юз беради, яъни электроэнергиядан фойдаланиш имконияти барқарор эмас. энергия таъминотининг барқарорлиги республика қишлоқлари ривожланишининг гаровига айланган. энергия таъминотининг беқарорлиги, …
3 / 27
идан биридир. энергия таъминоти беқарорлигининг бошқа бир билвосита оқибати қишлоқ аҳолиси ўзини ёнилғи билан таъминлаши учун ўрмонлар ва дарахтларнинг кесилишидир. ёзда бундай юк унча катта эмас, чунки ёнилғи асосан овқат тайёрлаш учун талаб этилади, аммо қишда турар жойларни иситиш учун ўрмонлар ва дарахтларни кесиш оммавий тус олади. ўрмонлар ва дарахтзорларнинг сийраклашуви ерлар завол топиши ва биологик ранг-баранглик йўқолишининг бош омили ҳисобланади. шу билан бир вақтда, бу маҳаллий аҳоли олиши мумкин бўлган даромад бой берилишига, чунончи: чорва учун яйловлар йўқолишига; ўрмоннинг дарахтлардан бошқа маҳсулотларидан олиниши мумкин бўлган даромад бой берилишига; соғлом ва эстетик жиҳатдан диққатга сазовор экологик тизимларда рекреациядан олиниши мумкин бўлган даромад бой берилишига олиб келади. шундай қилиб, энергия таъминотининг барқарорлиги қишлоқ аҳолисининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида муҳим роль ўйнайди. айни ҳолда қишлоқ аҳолиси, шаҳар аҳолиси билан таққослаганда, яхши ҳимоя қилинмаган гуруҳ ҳисобланади. иқлим ўзгаришига айниқса таъсирчан бўлган аҳоли гуруҳлари юз бериши мумкин бўлган оқибатларга тайёрланган ўзгараётган иқлим шароитларига мослашиш …
4 / 27
аридан қишлоқ хўжалиги учун сув истеъмолини камайтиришни, мазкур ҳудудда биологик масса ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига озиқ-овқат хавфсизлигини кучайтиришни ва ҳоказоларни назарда тутиши мумкин. ер сайёрасида умумий ҳароратнинг кўтарилиши атроф муҳитнинг, айниқса атмосфера ҳавосининг зарарланганлигини кўрсатувчи асосий кўрсаткичлардан биридир. атмосфера ҳавоси таркибида қатор зарарли моддалар миқдорининг кўпайиши нафақат ҳароратнинг, балки сайёрамизнинг барча минтақалари иқлимининг ўзгаришига олиб келмоқда. бугун жаҳон ҳамжамияти иқлим ўзгаришини инсоният олдида турган энг жиддий муаммолардан бири деб тан олмоқда. бмт иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси уни ҳал этишнинг иккита асосий йўналиши белгилади: атмосферага иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш ҳамда кузатилаётган ва кутилаётган иқлим ўзгаришларига мослашиш. ўз вақтида чоралар қабул қилмаслик ва атмосферада иссиқхона газлари миқдорини бундан кейин ҳам кўпайиши иқлим ўзгаришларининг айтиб бўлмас оқибатларига олиб келиши мумкин. матбуот конференцияси иштирокчилари томонидан дунё миқёсида ҳамда ўзбекистонда иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш ҳамда иқлим ўзгаришларига мослашиш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. 2021 йил 30 майда президентимиз шавкат мирзиёев “яшил ўсиш ва …
5 / 27
сида”ги ҳадли конвенциясига 1993 йилнинг 20 июнида қўшилган бўлиб, ушбу ҳужжатга тааллуқли атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иссиқхона газлари тарқалишини камайтириш механизмига асосланган квоталанган савдо тўғрисидаги глобал келишув — киото протоколи 1999 йилда ратификация қилинган. 2017 йил 19 апрелда бмтнинг нью-йоркдаги бош қароргоҳида ўзбекистон париж битимини имзолади. битимни имзолаш учун бмт иқлим ўзгаришлари бўйича доиравий конвенция котибиятига иссиқхона газлар ташланмаларидаги миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини камайтириш тўғрисида ҳужжат тақдим этилди. мазкур битим 2018 йили 3 октябрда ратификация қилинди. қайд этилганидек, “ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурининг 253-бандига мувофиқ, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича ўзбекистон республикасининг узоқ муддатли давлат сиёсатини ишлаб чиқиш белгиланган. мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида олий мажлис қонунчилик палатасидаги экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, гидрометерология маркази мутахассислари ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамкорликда ўзбекистон республикасининг 2030 йилгача бўлган иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқилди. тадбир иштирокчиларига xi бобдан иборат стратегия лойиҳасининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқлим назарияси- иқлим ўзгариши олдиндан билиш асоси" haqida

презентация powerpoint 6-мавзу: иқлим назарияси- иқлим ўзгариши олдиндан билиш асоси. режа: 1. иқлим ўзгаришига мослашиш ва чора-тадбирлар. 2. иқлим ўзгаришига мослашиш стратегияси тошкент архитектура қурилиш университет биз иқлим ўзгариши нима эканлигини биламиз. лекин нималарга тайёр бўлишимиз керак? иқлим ўзгариши оқибатларини ўтказиш учун тайёргарлик кўришимиз керакми? ҳозирда аниқ айтиш мумкинки, ўзбекистон иқлим ўзгариши муаммоси айниқса ўткир кечадиган давлатлар қаторида бўлади. содир бўлиши мумкин бўлган оқибатлар қаторида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: -сув ресурслари тақчиллигининг кучайиши; -ўртача ҳароратнинг ошиши; -ёғингарчиликларнинг нотекис тақсимланиши – ёғингарчиликларсиз қурғоқчилик узоқ давом этиши ва бир мартада кўп миқдорда ёғингарчиликлар бўлиши; -қишлоқ хўжалигида е...

Bu fayl PPTX formatida 27 sahifadan iborat (6,6 MB). "иқлим назарияси- иқлим ўзгариши олдиндан билиш асоси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: иқлим назарияси- иқлим ўзгариши… PPTX 27 sahifa Bepul yuklash Telegram