иқлимнинг географик омиллари

PPTX 64 sahifa 13,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 64
презентация powerpoint mab3у. мавзу. иқлимнинг географик омиллари режа: 1. иқлим ва унинг ўзгаришининг инсоният ривожланишига таъсири. 2.иссиқхона самараси. 3.иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги. 4.иқлим ўзгариши ва океан сатҳи. 5. иқлим ўзгариши ва чўллашиш. ер юзида иқлим шароитларининг турлича бўлишига асосий сабаб астрономик ва табиий-географик омиллар ҳисобланади. улар ер юзидаги ҳодиса ва жараёнларга бутунлай боғланмаган ёки, асосан, эндоген жараёнлар таъсири остида жуда секин ўзгаради. бу омилларнинг энг катта тафовутлари (масалан, тропик ва мўътадил кенгликлар ўртасида, қитъалар ва океанлар ўртасида) ҳаво оқимларининг умумсайёравий тизимини — атмосферанинг умумий диркулясиясини юзага келтиради. бу оқимлар иссиқлик ва намни ер шарининг бир қисмидан иккинчи қисмига кўчиради, атмосферанинг турли вертикал қатламлари бўйлаб иссиклик ва нам алмашинувини вужудга келтиради, булутлар ва ёғинлар ҳосил қилади ёки уларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймайди, атмосфера билан фаол қатлам ўртасидаги ўзаро таъсирни жиддий ўзгартиради. ҳар бир жойда ҳаво оқимларига боғлиқ ҳолда ҳаво салқин ёки иссиқ бўлади, юқорига кўтариладиган ёғинли ҳаво оқимлари, ё бўлмаса, …
2 / 64
т майдони; • ер қаърида вулқон ҳодисаларини келтириб чиқарувчи жараёнлар; • геотермал иссиқлик оқимлари ва бошқалар. санаб ўтилган омиллар орасида вулқон жараёнлари иқлим ўзгаришига сезиларли таъсир кўрсатади. вулқонлар отилиши натижасида атмосферага бир йилда 15-25 млн тонна аерозол қўшилади. бундай катта миқдордаги аерозол заррачалари бир томондан қуёшдан келаётган қисқа тўлқинли радиацияга таъсир кўрсатса, иккинчи томондан атмосфера ва ер сиртидан узун тўлқинли нурланишга ҳам таъсир этади. ернинг айланиш бурчаги тезлигининг ўзгариши атмосфера циркулясиясига, бу эса, ўз навбатида, атмосферанинг асосий таъсир марказларининг ҳолатига ва жадаллигига таъсир этади. геотермал иссиқлик оқимлари эса иқлимнинг маҳаллий ўзгаришларига таъсир этиши мумкин. ер шаклининг носимметриклиги ва унинг гравитацион майдонининг ҳамда ер мантияси ва субъядросидаги жараёнларнинг иқлимга қандай таъсир этиши ҳозиргача кам ўрганилган масалалардан ҳисобланади. ички геофизик омиллар. бу омиллар иқлимий системанинг алоҳида таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро таъсирлашув қонуниятлари учун хосдир. уларга қуйидагилар киради: • атмосферанинг кимёвий таркиби; • материклар ва океанларининг таъсирланиш хусусиятлари; • қуруқлик юзаси релэфи; …
3 / 64
часи тахминан 2200 йил олдин юнонистонлик олим гиппарх томонидан киритилган бўлиб, у юнончада қуёш нурларининг кун ярмида ер юзасига «оғиши»ни билдиради. ҳозирги вақтда иқлим деганда ҳарорат, намлик ва атмосфера циркуляциясининг ўзига хос режимини вужудга келтирадиган, маълум жой учун энг қўп такрорланадиган об - ҳаво хусусиятлари тушунилади. иқлим ва унинг ўзгариб туриши ўсимликлар ва ҳайвонот оламининг ривожланиши ва инсоннинг инсон сифатида шаклланишини таъминлайди. олимларнинг тахмин қилишича, бундан 65 млн. йил илгари ерга улкан астероид келиб урилган, натижада атмосферага жуда кўп чанг чиқарилган ва оқибатда дунё уч йил зимистонга айланган. қуёш нурларининг кам тушиши натижасида ҳарорат пасайган, кўп ўсимликлар ўсишдан тўхтаган, озиқ занжирлари бузилган. бошқа назарияга кўра инсон зоти тахминан 6 млн. йил олдин, ёғин миқдори камайиб, ҳарорат кескин пасайган даврда тез ривожлана бошлаган. инсон кейинчалик иқлим ўзгаришларига мослашган. музлик даврида қуруқлик кўприклари орқали осиёдан америкага ва тинч океани оролларига кўчиб ўтганлар. бу кетма - кет кўчишларда албатта фалокатлар ҳам бўлган. бу …
4 / 64
ли радиацияни тарқатади. атмосферани ташкил қилувчи айрим газлар ёки «иссиқхона газлари» ушбу радиацияни ютиш қобилиятига эга ва шунинг ҳисобига атмосфера исийди. ер юзасидан юқорига тарқаладиган узун тўлқинли радиациянинг катта қисми атмосферадаги сув буғлари, карбонат ангидрид газлари ва бошқа табиий иссиқхона газлари билан ютилади. бу газлар ер юзасидаги энергиянинг бевосита космосга чиқиб кетишига тўсқинлик қилади. агар энергиянинг космосга тарқалиши қаршиликсиз амалга ошганида ер юзасидаги ҳарорат ҳозиргидан деярли 30°с пастроқ бўлар эди. ер усти худди марс сайёрасига ўхшаш совуқ, унумсиз, ўсимлик қатламисиз, ҳаётсиз бўлар эди. инсонлар ҳаёти ўсимлик ва ҳайвонлар ҳаёти сингари сайёрамизни ўраб турадиган атмосфера деб аталадиган ҳаво океани остида ривожланади. инсон фаолияти натижасида ҳозирги вақтда амалга ошган асосий ўзгаришлар - бу ер атмосферасидаги ўзгаришлардир. бу шундан иборатки, биз атмосфера газлари мувозанатини ўзгартирдик ва ўзгартиришда давом этяпмиз. бу айниқса карбонат ангидрид (со2), метан (сн4), азотнинг чала оксиди (n2o) каби асосий иссиқхона газлари учун тегишлидир. олимларнинг фикрларига қараганда иссиқхона газлари миқдорининг кўпайиши …
5 / 64
к организмлар) жараёнларига ҳам боғлиқдир. иқлимнинг ўзгариши миллионлаб одамларнинг яшаш шароитлари билан боғлиқ бўлган ҳарорат ва ёғинлар режимини ўзгартириши мумкин, бу эса ўз навбатида иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик каби тармоқларига ўз таъсирини кўрсатади. ҳароратнинг ошиб бориши океан сатҳининг кўтарилишига олиб келади, натижада минглаб ороллар ва қирғоқ бўйи пастликларининг сув остида қолиш хавфи туғилади, бу эса ўз навбатида ўта кучли тангликлар - очарчиликка ва бошқа ҳалокатларга олиб келиши мумкин. иқлим ва бизнинг унга таъсиримиз борасида ҳали кўп нарса аниқ эмас. лекин ноаниқликлар бўлишга қарамай иқлим ўзгариши хавфи реал ва бу жиддий масала деб айтиш мумкин. глобал иқлим ўзгаришининг яширин, аммо юзага чиқиши мумкин бўлган оқибатларига бир нечта мисоллар келтирамиз иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги ҳароратнинг ошиши инсониятга бевосита эмас, балки билвосита ҳам хавф туғдириши мумкин. ҳарорат, намлик ва қуёш нури билан таъминланганлик ўзгарса қишлоқ хўжалиги соҳаларини ўзгартириши турган гап. иқлим моделларига кўра ўртача глобал ҳароратнинг ортиши денгиз сатҳининг кўтарилишига (яъни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 64 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқлимнинг географик омиллари" haqida

презентация powerpoint mab3у. мавзу. иқлимнинг географик омиллари режа: 1. иқлим ва унинг ўзгаришининг инсоният ривожланишига таъсири. 2.иссиқхона самараси. 3.иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги. 4.иқлим ўзгариши ва океан сатҳи. 5. иқлим ўзгариши ва чўллашиш. ер юзида иқлим шароитларининг турлича бўлишига асосий сабаб астрономик ва табиий-географик омиллар ҳисобланади. улар ер юзидаги ҳодиса ва жараёнларга бутунлай боғланмаган ёки, асосан, эндоген жараёнлар таъсири остида жуда секин ўзгаради. бу омилларнинг энг катта тафовутлари (масалан, тропик ва мўътадил кенгликлар ўртасида, қитъалар ва океанлар ўртасида) ҳаво оқимларининг умумсайёравий тизимини — атмосферанинг умумий диркулясиясини юзага келтиради. бу оқимлар иссиқлик ва намни ер шарининг бир қисмидан иккинчи қисмига кўчиради, атмосферан...

Bu fayl PPTX formatida 64 sahifadan iborat (13,3 MB). "иқлимнинг географик омиллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: иқлимнинг географик омиллари PPTX 64 sahifa Bepul yuklash Telegram