иқлим шаклланишининг циркулясион омиллари

PPTX 23 стр. 11,4 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 23
презентация powerpoint mab3у. мавзу. иқлим шаклланишининг циркулясион омиллари режа: 1. иқлим ўзгаришининг табиий ва антропоген сабаблари. 2. иқлим ўзгаришига мослашиш чора-тадбирлари бўйича хорижий тажриба. 15 май – халқаро иқлим куни aтмосферада иссиқликнинг айланиши, узатилиши, ўтказилиши ва йўқотилиши каби мураккаб жараёнлар ернинг иқлими тизимида амалга ошади. қуёш радиацияси атмосфера қатламидан ўтаётган уни қисман қайтади. aммо қуёш радиациясининг асосий қисми атмосфера қатламидан ўтиб ер юзаси ва сув акваториясини иситади. қуёшдан кўринмас инфрақизил радиация оқими қолади. унинг кўп қисмини атмосфера қатлами ютади. aтмосфера ҳам ўз навбатида инфрақизил радиацияни ўзидан чиқаради, уни эса ер юзаси ўзига олади. бир вақтнинг ўзида ер ва атмосфера қатлами иқлим тизими саёрамиз бўйлаб доимо радиацияни чиқариб туради ва қуёшдан келаётган радиацияни қайтариб, ерга қуёш радиациясини кириб келишини мувозанатлаштиради қуёш нури энергиясининг бир қисми ер юзаси ва атмосферани иситишга йўналтирилади. нурланиш йўли билан иссиқлик алмашинувидан ташқари, ер юзаси ва атмосфера ўртасида иссиқлик алмашуви иссиқлик ўтказиш йўли билан амалга оширилади. aтмосферада …
2 / 23
нинг устки қисми ва тупроқдан катта миқдорда иссиқлик ажралишига олиб келади. реал шароитда атмосферада сув буғи конденсацияланади, бунинг оқибатида туман ва булут пайдо бўлади. булутлардан пайдо бўладиган ёгингарчиликлар бутун ер сайёраси учун буғланишни тенглаштиради. ёғингарчиликлар сони ва уларнинг ҳудудий тарқалиши деҳқончилик ва ўсимликлар дунёсининг асосини ташкил этади. ёғингарчиликлар сонниинг тақсимланиши ва уларни ўзгарувчанлиги сув ҳавзаларининг гидрологик режими боғлиқ. иссиқликнинг атмосферада нотўғри тақсимланиши атмосфера босимини нотўғри тақсимланишига ва ўз навбатида ҳаво ҳаракатини издан чиқишига олиб келади. ернинг суткалик ҳаракати ернинг юза қисмида ҳаво ҳаракатига катта таъсир кўрсатади. aтмосферанинг умумий сиркуляцияси - бу ҳаво оқимининг асосий мажмуи бўлиб, ҳаво массасининг горизонтал ва вертикал алмашинувини амалга оширади. унинг пайдо бўлиши атмосферада доимий равишда турли тезликдаги тўлқинлар ва довулларни ҳосил бўлишига боғлиқ. мазкур атмосфера ғалаёнлари — циклон ва антициклонлар атмосфера циркуляциясининг характерли белгиларидандир. aтмосферанинг умумий циркуляцияси иқлим тизими ҳолати тавсифларидан биридир. ҳаво ҳаракати об-ҳавони ўзгаришига таъсир қилади. глобал иқлим тизими ҳолати иқлим ҳосил қилувчи …
3 / 23
да у 2 даражага етса, кризис ҳолатлар вужудга келади. саноат инқилоби амалга оширила бошлангач атмосферада карбонат ангидриднинг миқдори 30 фоизга ошган. бмтнинг маълумотига кўра 2100 йилга бориб, ҳарорат даражаси 2.7°c кўтарилиши кутилади. олимларнинг тадқиқотларига кўра температура 2°c кўтарилса, бу ҳолат иқлимнинг хавфли даражада ўзгаришига олиб келади ва қашшоқ мамлакатларга қаттиқ салбий таъсир қилади. «интерфакс» хабари ва бмт маълумотига кўра 2030 йилга келиб глобал иқлим ўзгариши жаҳон иқтисодиётига йилига 2 трлн доллар зарар келтира бошлайди. 2030 йилга келиб глобал исиш ҳар йили жаҳон иқтисодиётига 1,5 триллион фунт стерлинг (2 триллион доллар) зарар келтирар экан. глобал иқлим ўзгариши туфайли яим ҳажмининг тушиши 43 мамлакатда кузатилар экан, булар орасида ҳиндистонда - йиллик зарар 340 миллиард фунт, хитойда - 188 миллиард фунт, малайзияда - 188 миллиард фунт ва таиландда - 113 миллиард фунтни ташкил қилиши мумкин экан. шарқий-европа минтақаси, марказий осиё ва кавказ (жами 28 мамлакат) мамлакатларининг сезувчанлик ва тез зарар кўриши даражасини тавсифловчи …
4 / 23
онгдо шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг вазифасига иссиқхоналар газларини камайтиришга ёки уларнинг чиқишини олдини олишга, пировардида иқлим ўзгариши оқибатларини енгиллаштиришга йўналтирилган ёки салбий иқлим таъсирлари ва шароитларига мослашиш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқиб молиялаштириш киради. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги гидрометеорологик хизмат маркази ўзбекистонда “яшил иқлим” жамғармаси билан ҳамкорликда иш олиб бориш ваколатига эга. жаҳон банки томонидан экологик хавф-хатарни бартараф этиш ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш борасида олиб бораётган экологик сиёсати таҳсинга сазовордир. ҳозирги вақтда жаҳон банки 130 мамлакат билан иқлим ўзгаришини ҳал қилиш учун биргаликда ҳаракат қилмоқда. кўплаб мамлакатларда иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган. тадбирлар учун кредитлар, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш учун молиявий кўмаклар ажратилмоқда. бундан ташқари, жаҳон банки «углеродли молиялаштириш» ва иқлим ўзгаришини бартараф этиш учун инвестиция фондлари орқали молиялаш масалаларини ҳал қилишда давом этмоқда. шу жумладан, ўзбекистондан амалга оширилаётган халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги “орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш дастури”ни амалга …
5 / 23
йтириш каби энергия тежамкорликка оид анъанавий ёндашувлар билан бир қаторда қишлоқ хўжалигида қайта тикланувчан энергия манбаларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйишни тақазо этмоқда. бу борада хорижий давлатларнинг муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тажрибасини ўрганиш ва уни самарали татбиқ этиш бугунги куннинг энг долзарб масаласи ҳисобланади. таҳлилларга қараганда, хозиргача дунёнинг 80 га яқин мамлакатда муқобил энергия манбалари соҳасида миллий қонунчилик яратилган, 70 га яқин мамлакатда эса муқобил энергия манбалари билан ишлаш ҳажмини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда. сўнгги ўн йилликда мазкур соҳада австралия, белгия, бразилия, канада, xитой, дания, эстония, чеxия, франция, германия, ирландия, жанубий корея, нидерландия, португалия, сингапур, швецария, акш, ҳиндистон ва монголия каби мамлакатларда тегишли қонунлар қабул қилинган ҳамда амалдаги қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. ҳозирги кунда муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича германия, япония, хитой, малазия, жанубий корея, испания ва ақш давлатлари етакчилик қилмоқда. масалан, германия 2020 йилгача электр энергиянинг 20 фоизини муқобил энергиядан олишни режалаштирган, ҳар йили эса 100 минг уйнинг томини қуёш панеллари …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 23 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқлим шаклланишининг циркулясион омиллари"

презентация powerpoint mab3у. мавзу. иқлим шаклланишининг циркулясион омиллари режа: 1. иқлим ўзгаришининг табиий ва антропоген сабаблари. 2. иқлим ўзгаришига мослашиш чора-тадбирлари бўйича хорижий тажриба. 15 май – халқаро иқлим куни aтмосферада иссиқликнинг айланиши, узатилиши, ўтказилиши ва йўқотилиши каби мураккаб жараёнлар ернинг иқлими тизимида амалга ошади. қуёш радиацияси атмосфера қатламидан ўтаётган уни қисман қайтади. aммо қуёш радиациясининг асосий қисми атмосфера қатламидан ўтиб ер юзаси ва сув акваториясини иситади. қуёшдан кўринмас инфрақизил радиация оқими қолади. унинг кўп қисмини атмосфера қатлами ютади. aтмосфера ҳам ўз навбатида инфрақизил радиацияни ўзидан чиқаради, уни эса ер юзаси ўзига олади. бир вақтнинг ўзида ер ва атмосфера қатлами иқлим тизими саёрамиз бўйлаб д...

Этот файл содержит 23 стр. в формате PPTX (11,4 МБ). Чтобы скачать "иқлим шаклланишининг циркулясион омиллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқлим шаклланишининг циркулясио… PPTX 23 стр. Бесплатная загрузка Telegram