партитура устида ишлаш

DOC 55,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404897553_54899.doc партитура устида ишлаш бошқа ҳар қандай ижрочилар каби дирижёрлик санъатининг мақсади — асарнинг асосий ғоясини тингловчиларга етказиш, ижро маҳорати воситалари ёрдамида мусиқанинг моҳиятини очиб беришдан иборат. ҳар бир ижрочи, аввало асарнинг асосий ғоясини англаб, уни ҳис қилиши, шундан кейингина уни ишонарли ифода этилиши учун восита топиши керак. хўш, дирижёр маҳоратининг сирлари нимада? мусиқий ва бошқа касбий қобилиятлардан ташқари, дирижёр интизомли, масъулиятли инсон бўлиши, мусиқачилар билан режа асосида ишлай билиши, репетицияни тўғри йўналишда олиб боришни билиши керак. дирижёр ҳар бир мусиқачининг нимага қодир эканлигидан келиб чиқиб, унинг зиммасига фақат уддалаши мумкин бўлган вазифаларни юклатиши керак. дирижёр асар шакли ва драматургиясини яхши ҳис қилиши, унинг услубига риоя қилган холда суръат ва товуш кульминацияларини тўғри мўлжаллай олиши зарур. жўр бўлаётган пайтда эса, дирижёр яккахон ижрочини қачон бошқариши, қачон унга эргашишини аниқлаб олиши керак. дарҳақиқат, ушбу санаб ўтилганларнинг барчаси — ҳаммамизга яхши маълум бўлган ҳақиқатдир. бироқ, уларни қандай қилиб амалга ошириш мумкин? ахир …
2
таянч бўлиб хизмат қиладики, унга таянган дирижёр партитура устида янада самаралироқ ишлаши мумкин. маълумки, ҳар бир дирижёрнинг партитура билан танишиш борасида ўз услуби бор: кимдир уни фортепианода чалиб кўради, бошқаси фақат кўзи билан ўқиб, ички эшитиш қобилияти ёрдамида мусиқа янграшини тасаввур қилади, яна кимдир магнит ёзувларни эшитиб, партитура билан солиштиради. бу ўринда ягона тўғри усул деб бирор йўлни алоҳида кўрсатиш нотўғри бўларди. фикримизча, энг яхшиси — партитурани фортепианода чалиб кўришдир. чунки бунда асарнинг асосий образлари, тузилиши ва драматургияси ҳақида тўла-тўкис тасаввурга эга бўлиб, уни яхши ўзлаштириш мумкин. мусиқий чолғу ёрдамида «ўқилган» асар гарчи секинроқ суръатда ва тахминан бўлсада, яхши ижро этилади ҳамда тафаккурга осон ва мустаҳкам ўрнашади. агар дирижёр асарни ҳеч бўлмаса секинроқ ва қисман ижро эта оладиган даражада фортепианода чалишни билмаса, унда аввалига бир-икки марта аудиоёзувни эшитиши мумкин. бироқ бу усулга берилиб кетиш ярамайди, чунки биргина аудиоёзувга қараб иш тутиш тажрибасиз ижрочининг асарни бир ёқлама талқин қилишга одатлантириб қўяди. …
3
иган асар йўқ. чунки доимо иккинчи даражали овозларни «яшириш» эҳтиёжи бўлади. бироқ, дирижёр қайси гуруҳни қаерда кучайтириш ёки пасайтириш кераклигини аниқ билиши лозим. буни биринчи машқдаёқ қўллари билан кўрсатишга ҳаракат қилинг: ҳар қандай оркестр бу каби кўрсатмаларга эътиборли бўлади ва уларга қараб дирижёр репетицияга қанчалик яхши тайёргарлик кўриб, барча икир-чикирларни ўйлаб олганлиги ҳақида хулоса чиқаради. баъзида ижро этилиши лозим бўлган мусиқий асар дирижёрни биринчи танишувда қизиқтириб қўймайди ва у ҳафсала билан ишлай олмайди. шунга қарамай, дирижёр ишни масъулият билан давом эттиришга ҳаракат қилиши керак. у асарни жиддий ўрганишга ўзини мажбур қилиши керак, уни яхшилаб тинглаши, ҳис қилиши лозим. шундан сўнггина биринчи таассурот тўғри бўлганми, йўқми — хулоса қилиш мумкин. «классик услубдаги асар устида ишланганда, аввал торли чолғулар гуруҳи таркибини аниқлаб олиши керак. ҳозир ғарб мамлакатларида бах, гайдн, моцарт асарларини торли чолғуларнинг тўлиқ таркиби билан ижро этиш расм бўлган. бунинг тўғрилиги гумон, чунки хуш асрда торли ва дамли чолғуларнинг умуман бошқача …
4
рли бўлиши, уни аниқ ўқий олиши, муаллифнинг барча кўрсатмалари, барча ижро тавсияларини қунт билан ўрганиши жуда муҳим, муаллиф талабларининг масъулият билан аниқ бажарилиши ижрочи ташаббусини йўққа чиқаради. унинг ижросини ўзига хосликдан махрум қилади, деган фикр мутлақо нотўғридир. муаллиф матнига катта эътибор билан муносабатда бўлган ва шу билан бирга ёрқин бетакрорликка эга бўлган ижрочилар ҳам талайгина. масалан, н. рубинштейн, и. гофман, артуро тосканини, карло цекки ва бошқалар шулар жумласидандир. гап шундаки, хар бир нота матни маълум даражада тахминий бўлади. хусусан, агар ноталарда f (форте), крешчендо, аччелерандо ва хоказолар деб ёзилган бўлса, бу мусиқани баландроқ, кучайтириб ёки тезлаштирб ижро этиш керак деган сўздир. бироқ бу тусларнинг барчасини қандай ижро этиш, уларнинг вақт оралиғидаги нисбатни қандай бўлиши кераклиги ижрочининг артистиклигига, ўзига хослигига ҳавола этилади. шу тариқа муаллиф кўрсатмаларини бажариш дирижёрнинг ижрочилигидаги индивидуаллигини намоён этиш учун ўзига хос манбаъ, асос бўлиб хизмат қиладики, унинг негизида дирижёр ўзининг ижрочилик мақсадини амалга оширади. асарни янада батафсил …
5
о у қайси қисмлардан таркиб топган ва ўзига хос хусусиятлари нимадан иборат эканлигини билиб олишга интилади. зеро, асарнинг таркибий тузилиши мусиқа моҳияти билан чамбарчас боғлиқ ва ундан келиб чиқади. таркибий тахлил айнан шу асарга хос бетакрор хусусиятларни очиб беришга имкон яратади. услубий йўналиш тахлили эса асар моҳиятига бевосита тааллуқли бўлиб, дирижёрга уни яхши тушуниб олишга ёрдам беради. бунда аввалам бор услубий йўналишнинг умумий характери (методик линия) аниқланиб, кучайиш, кулминацияларнинг асосий йўналишлари белгилаб олинади. чунки кульминация ва пасайишлар дирижёр томонидан ижро пайтида таъкидлаб ўтилади. оҳанг ифодалилиги, ритм, гармония, динамика, услубий хусусиятлар каби бошқа воситалар билан шу қадар боғланганки, уни буларсиз кўриб чиқиш мумкин эмас. оҳанг (мелодия) ривожланиш характерини, унинг ҳаракати, ритми, динамикасини ўрганар эканмиз, бу хусусиятларнинг образ ривожланиши билан боғлиқлигини ҳисобга олишимиз керак. яна шуниси ҳам муҳимки, методик йўналиш тахлили оркестр имкониятлари чекланмаганлиги учун ҳам дирижёр учун муҳимдир. турли хусусиятларни ифодалашда оркестр тембрларидан фойдаланиш диапазони чексиздир. «оҳанг — мусиқа асоси, бироқ …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "партитура устида ишлаш"

1404897553_54899.doc партитура устида ишлаш бошқа ҳар қандай ижрочилар каби дирижёрлик санъатининг мақсади — асарнинг асосий ғоясини тингловчиларга етказиш, ижро маҳорати воситалари ёрдамида мусиқанинг моҳиятини очиб беришдан иборат. ҳар бир ижрочи, аввало асарнинг асосий ғоясини англаб, уни ҳис қилиши, шундан кейингина уни ишонарли ифода этилиши учун восита топиши керак. хўш, дирижёр маҳоратининг сирлари нимада? мусиқий ва бошқа касбий қобилиятлардан ташқари, дирижёр интизомли, масъулиятли инсон бўлиши, мусиқачилар билан режа асосида ишлай билиши, репетицияни тўғри йўналишда олиб боришни билиши керак. дирижёр ҳар бир мусиқачининг нимага қодир эканлигидан келиб чиқиб, унинг зиммасига фақат уддалаши мумкин бўлган вазифаларни юклатиши керак. дирижёр асар шакли ва драматургиясини яхши ҳис қил...

Формат DOC, 55,0 КБ. Чтобы скачать "партитура устида ишлаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: партитура устида ишлаш DOC Бесплатная загрузка Telegram