суръат (темп)

DOC 42,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404904906_54975.doc суръат (темп) суръатни аниқлаш учун метрономдан фойдаланиш шартми? метроном кўрсатмалари асарнинг асосий суръатини тўғри тушунишига туртки бўлади. метроном ёрдамидан муаллиф кўрсатмаларини амалга оширишда фойдаланиш мумкин. бунинг учун метроном жўрлигида мусиқий жумла ёки кичик парча ижро этиб кўриш мумкин. бироқ метроном остида ҳеч қачон дирижёрлик қилиш тўғри эмас– бу дирижёрни ташаббускорлик, мустақилликдан махрум этади, ижрода ирода кучини йўққа чиқаради ва энг асосийси — ижрони жонли нафас, жонли ритмидан маҳрум қилади. н. асафьев ўзининг «мусиқий шакл жараён сифатида» деб номланган китобида римский- корсаков билан бўлган суҳбатларидан бири ҳақида эслар экан, шундай деб ёзади: н. а. римский- корсаков ўз опеараларидан бирининг ўзига жуда ёққан ижроси ҳақида жуда қизиқ гап айтган эди. мен унга, ёшлигимга бориб, дирижёр белгилаган суръатларнинг ҳаммаси ҳам метроном кўрсатмаларига мос келмаганлигини айтганимда, у бунга жавобан киноя билан: «метроном кўрсатмаларини мен мусиқачи бўлмаган дирижёрлар учун қўяман. (шу ерда у қўпол ўхшатиш қўллади). бўлмаса уларнинг нима қилишларини худони ўзи билади! мусиқачи …
2
албатта, суръат бошқа омиллар каби бутун ижро концепцияси билан бевосита боғлангандир. суръатнинг ҳар қандай ўзгариши эмоционал ва моҳият жиҳатлари жуда аниқ аҳамият касб этади, у ҳамма бадиий образга бўйсунади. accelerando ва rallentando пайтидаги темп ўзгаришда бир темпдан иккинчисига ўтишда аста-секинлик, силлиқлик муҳим рол ўйнайди. accelerando ва rallentando пайтида ижрочи аста-секинлик ўрнига суръатнинг бирдан ўзгаришига олиб келувчи кескин фарқлардан эҳтиёт бўлишига тўғри келади. агар суръат алмашиши муаллиф кўрсатмасига биноан дастлабки тайёргарликсиз содир бўлса, унда секинроқ темпдан олдин rallentando келмаслиги, тезроқ суръатдан олдин эса accelerando бўлмаслигига эътибор бериш керак. амалиётда кўпинча партитурада кўрсатилмаган турли суръат ўзгаришларини қўллашга тўғри келади. мисол тариқасида темп ўзгаришининг энг кенг қўлланиладиган усули-рубатони келтириш мумкин (рубато сўзи итальянча бўлиб, ўғирланган демакдир, яъни ноталарнинг миқдорини аниқ сақламаган ҳолда ижро этиш). табиийки, рубато, мусиқага романтик хусусиятлар олиб кирилган сайин, кенгроқ қўлланилади. рубато усули — асосий мақсад эмас ва ундан жуда эҳтиёткорлик билан, меъёрда фойдаланиш лозим. дирижёрнинг умумий маданияти, бадиий хис …
3
тани ўйлаб чиқар экан, дирижёр ҳар доим уни қаерда жойлашганлигини ҳисобга олиши керак; у мусиқий қисм ёки эпизод охиридами ёки ўртасидами, фермата билан фикр якунланадими ёки узиладими — буларнинг барчасини билиш жуда зарур. маълум темп ва ритмик асосдан четга чиқиш қайси меъёрда бўлиши керак? фермата, цезура, паузаларни қандай талқин этиш керак? чуқур ўйлашни ва тасодифга йўл қўймасликни тақозо этувчи бу масалалар дирижёр томонидан чуқур ижодий изланишлар ва партитура устида жиддий ишлаш орқали хал қилинади. қатъий ритм, суръат ва нюансларга кўпроқ ёки камроқ даражада амал қилиш мумкинлиги туфайли ижрода анъанавийлик ҳақидаги савол туғилади. «масалан, бетховеннинг бешинчи симфониясини артур никиш ижросида эшитган пайтингизда, замонавий дирижёрлар ўз вақтида катта усталар белгилаб кетган анъаналардан қанчалик узоқлашиб кетганлигига ажабланасиз. ваҳоланки, никиш бетховен асарларининг энг буюк ижрочиси бўлган ва унинг талқини билан ҳисоблашмай иложимиз йўқ» деб ёзади м. канерштейн. шундай экан, анъаналарга қандай муносабатда бўлмоқ керак? мусиқий асарларни ижро этиш услублари авлоддан-авлодга ўзгаришларсиз ўтмайди. ҳар бир …
4
тафсилликни талаб этади. бу жараён дирижёрни асар устидаги ишнинг сўнгги босқичига яқинлаштиради, негаки яхлит асарни бўлиб-бўлиб батафсил ўрганар экан, у ҳар бир қисмни алоҳида эмас, балки ягона ривожланиш жараёнида бутун асарнинг бир қисми сифатида қабул қилади. дирижёр ҳар бир деталнинг асардаги муҳим ўрнини англаб моҳиятини тушунишида ўзининг бетакрор талқинини акс эттиради. партитура устида олиб борилган ишнинг сўнгги босқичи дирижёр барча деталларни ўрганиб бўлгач, асарни тўлиқ қамраб олишга ўтгандан сўнг, яъни алоҳидаликдан яна умумийликка қайтганда бошланади. энди у алоҳида бўлган турли деталларни ягона бадиий яхлитликка уйғунлаштириши керак бўлади. аниқ дастурга эга бўлмаган, ҳеч қандай адабий матн билан боғлиқ бўлмаган ва хатто номи ҳам йўқ мусиқий асарларда моҳият, бадиий образларни очиб бериш анча қийин бўлади. шунда савол туғилади: у ёки бу дастурсиз симфониянинг моҳиятини қандай очиб бериш мумкин? баъзида бунга симфония образлар доирасини белгиловчи кичик сарлавҳалар ёки композиторнинг қисман берилган кўрсатмалари ёрдам бериши мумкин. масалан: бетховеннинг — «учинчи» — «қаҳрамонона», «олтинчи» — …
5
рга асарни яхлит тарзда қамраб олишга ёрдам беради, унинг эркинроқ бўлишини таъминлайди ва ўзига бўлган ишончни ошириб, оркестрни бошқаришни енгиллаштиради. ноталарга қараб ишлаш кўп жиҳатдан дирижёрнинг эркинлигини чегаралаб қўяди. асар қанчалик пухта ўрганилиб, чуқур хис этилган бўлса, муаллиф кўзда тутган мақсадлар қанчалик жонли тасаввур қилинган бўлса, қандай техник усулларни қўллаш лозимлиги ҳақида шунча камроқ ўйлаб ўтириш мумкин бўлади. мусиқани яхши билишнинг ўзи дирижёрни ўз ниятларини ифода этиш учун энг қулай усулларни тезда топишга туртки беради. дирижёр ўз ишини бошлаётган пайтда партитура унга мутлақо нотаниш бўлишига йўл қўйиб бўлмайди. ёш дирижёрларни бундай хатога йўл қўйишдан огоҳлантириб туриш бизнинг бурчимиз, зеро, бу афсуски, энг кўп йўл қўйиладиган хатодир. агар тажрибасиз дирижёр асар тўғрисида фақат умумий тасаввурларга эга бўлган ҳолда иш бошлайдиган бўлса, бу албатта ижродаги бир хиллик ва турли қийинчиликларга олиб келади. буларнинг барчаси эса уни мусиқадан чалғитади. бундай ҳолларда асар моҳиятини очиб бериш, ижронинг пухта ўйланган режаси ҳақида гап бўлиши қийин. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"суръат (темп)" haqida

1404904906_54975.doc суръат (темп) суръатни аниқлаш учун метрономдан фойдаланиш шартми? метроном кўрсатмалари асарнинг асосий суръатини тўғри тушунишига туртки бўлади. метроном ёрдамидан муаллиф кўрсатмаларини амалга оширишда фойдаланиш мумкин. бунинг учун метроном жўрлигида мусиқий жумла ёки кичик парча ижро этиб кўриш мумкин. бироқ метроном остида ҳеч қачон дирижёрлик қилиш тўғри эмас– бу дирижёрни ташаббускорлик, мустақилликдан махрум этади, ижрода ирода кучини йўққа чиқаради ва энг асосийси — ижрони жонли нафас, жонли ритмидан маҳрум қилади. н. асафьев ўзининг «мусиқий шакл жараён сифатида» деб номланган китобида римский- корсаков билан бўлган суҳбатларидан бири ҳақида эслар экан, шундай деб ёзади: н. а. римский- корсаков ўз опеараларидан бирининг ўзига жуда ёққан ижроси ҳақида жуда қи...

DOC format, 42,5 KB. "суръат (темп)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: суръат (темп) DOC Bepul yuklash Telegram