маросим фольклори

DOC 73,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404809192_54660.doc маросим фольклори. режа: 1. ё, рамазон 2. тўй кўшиклари инсоннинг яшаш ва ҳаёт кечириш тарзи,урф-одатлар, маросимлар, билан боғлиқ равишда жуда кўп қўшиқлар яратилган.марсимлар, одатлар турли туман бўлганидек, буларга бағишланган қўшиқлар ҳам хилма-хилдир. қўшиқлар халқнинг оилавий байрамларини. маросимларини безаб келган. маросим байрамларида кишилар ўйин-кулгу қилганлар., дам олишган, янги меҳнат фаолииятига илҳомланганлар. киши ҳаётидаги биринчи қўшиқ, бу меҳрибон она алласидир. алла аллалар-бешик қўшиқларининг кенг тарқалагн анъанавий жанри ҳисобланади. жаҳонда бирор халқ ёки миллат йўқки, уларни тилида алла куйланмаса. русларда «байки», «баюшки»,туркманларда «ҳувдилар» озарбайжонларда «лай-лай», татарларда «алли-балли», атамалари билан машҳўрдир. алла қўшиқлари ижтимоий-эстетик қимматига кўра икки вазифани бажаради: биринчиси болаларни ухлатиш, («алла» сўзининг луғавий маъноси ҳам аллалаш-овутиб, авайлаб ухлатиш)дан иборат. бундай аллалаб овутиш ёки ухлатиш куйлаш жараёнида намоён бўлади. худди шу аснода иккинчи вазифаси-тарбиявий-эстетик моҳияти намоён бўлади. бу болани куй оғушида ҳаёт билан таништириш. алла қўшиқлари бола тарбилашда фақат марказий осиёдагина эмас, ўрта ва яқин шарқ мамлакатларида яшовчи халқлар орасида муҳим аҳамият …
2
еҳри дарёлиги, бағри кенглиги, меҳрибонлиги акс этиб туради. баъзи аллаларда болани ўраб олган мўҳитнинг ифодаси бўртиб туради., рус халқи аллаларида болани уни ўраб олган муҳит билан таништиришга кўпроқ эътибор қаратилади ва турли-туман қушлар, ҳайвонлар поэтик мақтовида уларнинг ҳам салбий, ҳам ижодий хусусиятларини кўрсатишга ҳаракат қилинса, ўзбек халқи аллаларида эса, асосан, бешик ёки беланчакнинг мақтови билан чекланганлар ҳайвонлар, қушлар ва ҳашоратлар поэтик таърифидан таркиб топган аллалар йўқ ҳисоби. аммо, ўзбек аллаларида ҳайвонларнинг болалари, қушлар номи билан алоқадор эркалаш оҳанги бор:болалар қўзичоққа, тойчоққа, бўталоққа, булбулга, лочинга қиёсланиб эъзозланади. бундай қиёслаш аслида ўша жониворларга бўлган самимий муносабатлар замирида табиийлик касб этган. булбул кушнинг боласи, алла, қўзим, алла. дарахт бўлар уяси, алла, болам, алла. ёки: булбул сайрар ёзина, алла-ё алла. қуллуқ қуш овозина, алла-ё алла. маним булбул шу ўғлим, алла-ё алла. қулоқ қўйсин овозима, алла-ё алла. аллачиликнинг энг такомилллашган намунаси воқеабанд аллалр бўлиб, бундай аллалар ягона сюжетга бўйсунган, ҳаётий воқеаларнинг бирор лавҳаси натижасида вужудга …
3
н муҳим улар- она қалбининг нидолари.алла қўшиқларининг бир кўриниши ҳэялар бўлиб, уни асосан эркаклар куйлашади. шу сабабли ҳэялар эркаклар алласи дейишади. ҳэялар чорвачилик билан билан шуғулланувчи ўзбеклар орасида кенг тарқалган. зотан аёллар уй-рўзғор юмушлари билан банд бўлганда болани овутиш, ухлатиш эркаклар зиммасига тушган. шундай кезларда оталар ёки бободар болани тиззалари олиб, тебратиш мувозанатига мос оҳангда ҳэя айтиб ухлатганлар, овутганлар. ҳэя, болам, ҳэянг қани? буванг берган туянг қани? буванг берган туянг бўлса, боқиб юрганларинг қани? ёки: болам, сенам ботирим, чопиб келаётирим, чўпон бўлсанг қўйларга, боқарсан ўтлоқ-сойларга, ҳэя, болам, ҳэя. ўзбек аллалари халқ этнографияси ва этнопедагогикасини ўрганишда қимматли манба ҳисобланади. уларда болалик билан боғлиқ қатор расм-русумлар ифода этилган. ё, рамазон турли урф-одатлар, маросим ва иримлар билан боглик бир канча кушиклар яратилганки бунга «ё,рамазон», «барот келди», «сафар кочди», «бадик», «бука-букавой», «суст хотин», «бойчечак» кабиларни курсатиш мумкин. шулардан «ё, рамазон» эски йил календаридаги рамазон ойидаги болаларнинг (илгариги замонларда катталарнинг хам) ховлима-ховли юриб айтадиган кушиклар …
4
ари мусиқийлиги, маълум чўзиқ оҳангда кўпчилик бўлиб куйланиши, нақоратлари билан ажралиб туради. «ёр-ёр» қўшиқларида асосан қиз ўстирган ота-онанинг таърифи, орзулари, узатилаётган қизнинг мадҳияси- гўзаллиги, чеварлиги,. қизга турмуш ҳақидаги насиҳатлар, ўниб-ўсиши, серфарзанд бўлиши ҳақидаги тилаклар ташкил қилади. «ёр-ёр» қўшиқлари республикамизнинг ҳамма ерида ҳам кенг тарқалган ва асосан аёллар ижро этишади. айрим жойларда эркаклар томонидан хам айтилиши мумкин. келин салом. келинчакни куёвнинг якин қариндош-уруғлари билан таништириш маросимида келинсалом ёки беточар қўшиклари айтилади. анъанага кўра кайвони (дастурхончи) келинни тушадиган уйга дарвозадан олиб киришдан бошлаб айтади. уй эгалари, тўйга келганлар эса «алик салом» деб жавоб қайтарадилар. бухоро ва самарқанд вилоятида анъанавий «саломнома»лар ўқилади. «келин саломда» кайвони куёвга қайната, қанана ҳамда тоғалари, аммалари, холаларига салом берганда таъриф-тавсифлар орасида ҳазилнамо гапларни қўшиб чатиб юборади. «келин салом»га қатнашган аёллар бундан роҳатланиб, куладилар. танқидий ҳазил ҳам, кулги ҳам беғубор, бундан ҳеч ким хафа бўлмайди. аслида «келин салом»да айтиладиган қўшиқлар аввалдан ижод қилинган эса-да, кайвони тилидан гуё янги келиннинг …
5
салом. очилган гул печакдай қайнэгачисига салом. айрим ерларда келинга қариндош бўлмиш кишиларнинг, шунингдек, тўйда астойдил хизмат қилганларнинг номлари бирма-бир айтилади: боқувдан чиккан отдек, икки бети банотдек, ҳабибуллога салом. яна халқ орасида куёв томонидан келин томонга атаб, шунингдек, келинникига куёв навкарлари билан келганларида қиз томонидан айтиладиган «хуш келибсиз», шунингдек, «тўй муборак» қўшиқлари ҳам бўлиб, улар ҳозир ҳам кенг тарқалган. йиги-йўқловлар қадрдон кишисининг вафоти муносабати билан аёллар томонидан йиғлаб айтиладиган аза, йиғи, йўқлов, айтим, бўзлов кикларида марҳумнинг энг яхши сифатлари йўқланади, шафқатсиз ўлим туфайли бошга тушган мусибат, жудолик дарди ғам-алам билан изҳор этилади. йиғиларни бошловчилари бўлади. буларни гўянда ёки йиғичи дейилади. ҳар бир тўртликдан сунг аёллар бир оҳангда «ув» тортиб лапар ўзбек маросим фольклорида оилавий маиший маросимлардан бири никоҳ тўйи билан боғлиқ фольклор намуналари ташкил этади. никоҳ тўйи маросимлари ва унинг фольклорини бойдир. никох маросимлари билан боғлиқ равишда жар (чорловлар), улан, лапар, ёр-ёр, келин салом, куёв салом, тўй олқишлари каби мустақил фольклор …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маросим фольклори" haqida

1404809192_54660.doc маросим фольклори. режа: 1. ё, рамазон 2. тўй кўшиклари инсоннинг яшаш ва ҳаёт кечириш тарзи,урф-одатлар, маросимлар, билан боғлиқ равишда жуда кўп қўшиқлар яратилган.марсимлар, одатлар турли туман бўлганидек, буларга бағишланган қўшиқлар ҳам хилма-хилдир. қўшиқлар халқнинг оилавий байрамларини. маросимларини безаб келган. маросим байрамларида кишилар ўйин-кулгу қилганлар., дам олишган, янги меҳнат фаолииятига илҳомланганлар. киши ҳаётидаги биринчи қўшиқ, бу меҳрибон она алласидир. алла аллалар-бешик қўшиқларининг кенг тарқалагн анъанавий жанри ҳисобланади. жаҳонда бирор халқ ёки миллат йўқки, уларни тилида алла куйланмаса. русларда «байки», «баюшки»,туркманларда «ҳувдилар» озарбайжонларда «лай-лай», татарларда «алли-балли», атамалари билан машҳўрдир. алла қўшиқлари иж...

DOC format, 73,5 KB. "маросим фольклори"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: маросим фольклори DOC Bepul yuklash Telegram