музей коммуникацияси

DOCX 22.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1669667409.docx музей коммуникацияси музейшунослик илми ва музей амалиётининг умумий мажмуига коммуникация тўғрисидаги тушунчанинг киритилиши бу соҳага коммуникацион ёндашиш услуби дейилади. ҳозирги коммуникациянинг умумий илмий тушунчаси икки хил: биринчиси бу 1949 йилда клод шеннон ишлаб чиқарган алоқанинг математик назарияси, унда маълумот етказиб бериш ишининг асосий элементлари белгиланган: маълумот манбаи канал, узатгич, қабул қилгич, шовқин ва манзил эгаси. иккинчи манба - канадалик файласуф маршалл маклюэн концепцияси, у 1960 йилда чоп этилган қатор ишларида инсон жамияти ривожини ўз ичига тил, йўллар, пул, телевидение, компютер, босма нашрни оладиган коммуникация воситалари ривожи сифатида кўриб чиқишни таклиф этди. шеннон ва маклюэн тушунча ва қарашларининг бирикиши “коммуникация” тушунчасининг турли билим соҳаларида тарқалишига олиб келди. “коммуникация” ибораси ахборот берувчи ва қабул қилувчи орасидаги алоқа яратувчи тизим деган маънони англатади. коммуникация монолог ёки диалог тариқасида бўлиши мумкин. музей коммуникациясининг назарий асосини амалда кўз олдимизга келтиришимиш учун уни амалий шакл тариқасида мисол қилиб келтириш мумкин. бу амалий шакл ўз ичига: …
2
қўллаш кабилар тушунилади. шунингдек, музей фаолиятини лойиҳалаштиришда коммуникатив ёндашишнинг яна бир усули - ҳар бир музей жиҳози, кўргазмаси ва экспонатининг драматургик сенарийсини яратиш ва бунда жиҳозларнинг ўзига хос тарихи, хусусияти, маданий аҳамияти ва тилини акс эттиришга уриниш лозим. буни қуйидагича изоҳлаш мумкин. ҳаммамизга маълумки, музейдаги ҳар бир ашё ўз-ўзидан йиғиб сақланмайди. у музей мутахасислари томонидан бирор бир қадриятга эга бўлган ашё сифатида маълум мақсадни кўзлаган ҳолатда музейнинг доимий фаолиятига қўшилади ва музейга ташриф буюрувчилар бу экспонатларни ўзининг маданияти доирасида қабул қилиб, баҳо беради. агарда ташриф буюрганларнинг дунёқараши ва тушунчаси музей мутахасисларининг маданий ва илмий тушунчаларига мос келса улар орасида мулоқот келиб чиқади ва ашёларнинг ҳақиқий қадрияти ва маъноси яққол англанади. шунинг натижасида музейда биз коммуникация деб атаётган ўзаро мулоқот вужудга келади ва биз бу ҳолатни мувофақиятли натижасини кўрамиз. модомики музей мутахасислари ва томошабинлар ўртасида намойиш қилинаётган ашёнинг асл қадр-қиммати тўла тушунилиб, унга тўғри баҳо берилмаса орада англашилмовчилик вужудга келади ва …
3
тиш талаб қилиниши ётади. масалага бундай ёндашиш камеронга бир трафдан музей фаолиятини моҳирона ташкил этилишини, нарсаларни тўплаш ва сақлашни таъминлаш имкониятини яратиш, иккинчи томондан музей билан одамлар орасида мулоқот муҳитини яратиш имкониятини беради. бу иш авваламбор намойиш эта билиш муаммосига оид бўлиб, бу жараёнда асосий юк ва вазифа тасвирий мулоқот санъатини моҳирона амалга ошира оладиган дизайнер ва рассомлар зиммасига тушади. бу жараёнда музей педагоглари зиммасига тушадиган вазифага ҳам кўпроқ урғу берилади. чунки улар экскурсоводларга ўхшаб экспозицияга жойлаштирилган экспонатлар маъносини сўз орқали ифодалаб бериш билан бирга музейдаги берилаётган ахборот томошабинларни ўзлари тушуниб олиш ва англашга ёрдам беради. бунда ўзаро алоқани таъминлаш лозимлигини ҳам унутмаслик керак. буни таъминлаш билан музей психологи ва социологи шуғулланади. уларнинг вазифасига (илмий ходим, рассом ва дизайнерлар ёрдамида) намойиш этиш жараёнининг таъсирчанлигини ошириб (музей педагоглари ёрдамида) англаш малакасини пайдо қилиш музейлар коммуникациясини ривожлантириш киради. шундай қилиб музей коммуникацияси назарияси асосида намойиш қилиш тажрибаси, музей педагогикаси ҳамда музейдаги ижтимоий …
4
қолдириш мумкин бўлмоқда. интернетга музей ахборотини жойлаштириш бироз мураккаброқ. бунинг учун музейнинг электрон версиясини яратиш лозим бўлади. музей фаолиятини интернетга киритиш орқали унинг кенгроқ танилишига ёрдам беради. яъни: — музейнинг шуҳрати ошади; — интернетда музейнинг акси пайдо бўлади. шу орқали у дунёга танилади; — ҳамкорликда кўргазмалар уюштириш имкониятлари ортади; — музейнинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти ошади. интернет мультимедиа технологиялари билан узвий боғлиқдир. бу орқали бериладиган ахборотнинг турли воситаларидан фойдаланиш мумкин, яъни матн, тасвир, видео, аудио сифатида юбориш ёки қабул қилиш мумкин. кўпчилик компакт дискларда тарқатиладиган мультимедиа дастурларини яхши билади. бундай дастурлар махсус фирмалар томонидан ишлаб чиқилади ва мураккаб жараён ҳисобланади. бу ҳолда музей маҳсулот ўрнига ўзида мавжуд ахборотни бериб айрбошлайди. бундай дисклар музейнинг ўзида сd яратувчилари томонидан сотилиши мумкин. мультимедиа дастурларини болаларбоп қилиб чиқариш ёки музейда намойиш қилиш ҳам жуда қизиқарли бўлади. булар махсус терминал ёки видеоблок сифатида бўлиши ва ташриф буюрувчиларга ахборот беришда ишлатилиши мумкин. ахборот тизимини келажакда қандай тасаввур қилиш …
5
манбаи бўлиши мумкин. қуйидагилар музейнинг табиий шериклари ҳисобланишади: · бошқа музейлар; · бошқа маданият муассасалари; · мактаблар ва олий ўқув юртлари; · соғлиқни сақлаш, туризм ва спорт муассасалари; · музей билан ўхшаш мақсадларга эга бўлган бошқа ташкилотлар, кўнгилли жамиятлар. одатда, бу ташкилотлар музейнинг имкониятларини тақдим эта олмайди, шу сабабли музейнинг ўзи ташаббус кўрсатиши, уларга ҳамкорлик бўйича таклифлар билан чиқиши керак. булар таълим тизими жалб қилинган таълим лойиҳалари; корхоналар томонидан молиялаштириладиган корхоналарнинг тарихи ҳақидаги кўргазма; туристик агентликлар учун ўлка тарихи бўйича ишланмалар; театр, кинотеатр, маданият уйи фойесида ташкил этиладиган экспозициялар бўлиши мумкин. ҳатто кичик музей ҳам ўз ходимлари салоҳиятидан ва шартномавий ҳамкорликдан фойдаланган ҳолда ахборот банки, тадқиқот маркази, дизайн-бюро сифатида иш кўриши мумкин. музейлар элитар белгилардан озод бўлиб, ўтган асрнинг классик концепциясидан йироқлашган ҳолда, музей материалларини намойиш этишнинг янги усуллари, махсус музей структуралари, маданий-таълимий фаолиятнинг ноанъанавий дастурлари ва қизиқарли туризм лойиҳалари яратилмоқда. албатта бугунги кунда музейлар анъанавий вазифалар ва функциялардан бироз …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "музей коммуникацияси"

1669667409.docx музей коммуникацияси музейшунослик илми ва музей амалиётининг умумий мажмуига коммуникация тўғрисидаги тушунчанинг киритилиши бу соҳага коммуникацион ёндашиш услуби дейилади. ҳозирги коммуникациянинг умумий илмий тушунчаси икки хил: биринчиси бу 1949 йилда клод шеннон ишлаб чиқарган алоқанинг математик назарияси, унда маълумот етказиб бериш ишининг асосий элементлари белгиланган: маълумот манбаи канал, узатгич, қабул қилгич, шовқин ва манзил эгаси. иккинчи манба - канадалик файласуф маршалл маклюэн концепцияси, у 1960 йилда чоп этилган қатор ишларида инсон жамияти ривожини ўз ичига тил, йўллар, пул, телевидение, компютер, босма нашрни оладиган коммуникация воситалари ривожи сифатида кўриб чиқишни таклиф этди. шеннон ва маклюэн тушунча ва қарашларининг бирикиши “коммуникация...

DOCX format, 22.0 KB. To download "музей коммуникацияси", click the Telegram button on the left.

Tags: музей коммуникацияси DOCX Free download Telegram