режиссуранинг асосий элементлари

DOC 79,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1684319391.doc режиссуранинг асосий элементлари режа: 1. театр санъати 2. композиция 3. пьесадаги воқеа 4. мизансцена 5. темпо-ритм ҳамма санъат турларидек режиссура ҳам ўзининг таркибий қисмлар яьни элементларига эга. театр санъати синтетик табиатли ва жамоавий ижод тури бўлгани учун ҳам режиссёр уларни бошқариб ўз режасини амалга ошириш ниятида уйғунлаштиради. театр санъатининг таячи хисоблашган актёрлик махорати ўз унсурларига эга бўлгани каби режиссура ҳам ўзининг маҳорат ва техник элементларига эта. ҳозирги кун замонавий театрини режиссёрсиз ва режиссуранинг асосий элементларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. унинг таркиби қуйидаги элементлардан иборат. 1.композиция – саҳна асари воқеаларнинг тизимли тартиби. 2. саҳнавий атмосфера – воқеа макон ва вақт мухити. 3. мизансцена – мухитга ва мақсадга мувофиқ жойлашиш. 4. темпо-ритм – мухит ва воқеанинг рухий иситмаси эхтирос даражаси. 5.саҳнавий ҳақиқат – юқоридагиларнинг актёрлар харакатида уйғунлашиши ижодий кайфиятни, мухит хақиқатини пайдо қилади. композиция — асар воқеаларининг таркибий тузилиши ва жойлашиш бўлиб, спектакль ҳам ҳар қандай бадиий асардек ўзининг ички композицион қурилиш …
2
пьеса композициясини қайтариб, агар лозим топса унинг ғоясига таъсир қилмаган ҳолда уни ўзгартириши хам мумкнн. масалан, пьесадаги айрим кўринишларни олиб ташлаши ёки пьесада йўқ, лекин у ердаги воқеани кескинлаштирадиган саҳна қўшиши ва бу орқали пьеса композициясини ўзгартириб юбориши мукин. бунинг учун саҳналаштирувчи режиссёр композиция қонунларини яхши билишн керак асарнинг жанри ёки давр мухитидан қатьий назар умумий драматургия талаблари қуйидагилардан иборат: · кириш (экспозиция) –парда очилганда нима бўляпти? қачон ва қаерда бўляпти? деган саволларга жавоб бериб томошабинни асар мухитига олиб қирадиган қисм; · тугун (завязка) – энди нима бўлар экан? деган муаммони пайдо қиладиган ва интригани кучайтирадиган қисм; · ривожланиш (развитие) - персонажларнинг курашишини кескинлаштириб, интригани ошириб борадиган қисмлар; · авж (кульминация) – курашнинг энг кескин нуқтаси ва асар перипетиясини белгилайдиган қисм; · ечим (развязка) – курашнинг бархам топиши ва ғоянинг очилишига хизмат қиладиган якуний қисм. спектаклни неча парда ва неча кўринишдан иборат бўлиши режиссёрнинг олий мақсадига мувофиқ бўлади ва композициятомоша …
3
ум вақтда ва маълум шарт-шароитда рўй бераётган воқеалар тизимини акс эттиради. пьеса ёзишда драматург учун манбаа бўлиб ҳизмат қилган вакелик рухиятини режиссёр саҳнада кайтадан яратади. демак спектакл учун манбаа бўлиб пьеса ғоясининг рухияти ҳизмат килади. саҳнавий атмосфера қуйидаги театр ифода воситалари орқали яратилади. улар: мавзу, ғоя ва воқеалар тартибига асосланган режиссёрлик талқини; декорация, бутафория, реквизит, либос (костюм), грим, музика, театр шовқинлари, нур ва ранг; уларни ўзида уйғунлаштирадиган актёрлар ижросидан иборат. демак саҳнавий атмосфера бир неча касбдаги санъаткорларнинг биргаликдаги ижодий меҳнати синтезлашиши орқали барпо этилади. пьесадаги воқеа - қайси ерда, қачон ва қандай шароитда содир бўлганини муаллиф асар ремаркаларида ёки кириш қисмида тасвирлаб беради. бу ремаркадан қандай фойдаланиш режиссёрга ва бошқа спектакль яратувчиларга боғлиқ. айрим мувллифлар пьесаларида ифода этилган воқеалар қандай шарт-шароитда бўлиб ўтганини айтмай, бу иҳтиёрни театрга топширади. бундай пайтларда саҳнавий атмосфера яратиш режиссёр режасига, унинг кобилиятига, пьесанинг композициясига, мавзунинг далзарблигига ва ғоянинг умуминсонийлиги каби қатор омилларга боғлиқ бўлади. саҳнавий …
4
шарт-шароити ва унга бўлган муносабатларнинг ўзгаришидаи келиб чиқади ва бу мухит ҳам ўзгарувчандир. чунки инсонлар яшаёттан давр ва жойнинг хавоси- мухити хам ўзгариб туради. сахнада тўғри топилган атмосера ва уни амалга ошириш учун топилган воситалар режиссёр хамда актёрлар ҳамкорлиги маҳсулидир. мизансцена - режиссуранинг асосий элементларидан бири бўлиб, у фақатгина актёр санъатига мансубдир. актёр яратаётган образи ички кечинмалар ҳам ташқи ифодалар жиҳатидан мукаммал бўлиши учун унинг гавдасида – вужудида воқеа мухитининг юки бўлиши лозим.мизансцена эса”юкли” актёрларнинг саҳнада бир-бирларига нисбатан тўғри, яъни мақсадга мувофиқ жойлашиши ва жой алмаштиришларидир. бу масала билан шуғулланадиган режиссёр актёрларни саҳнага сиғдириш билан чегараланмасдан, ҳар бир харакат маъносини томошабинга етказиб беришга интилиши лозим. бунинг учун саҳнада ҳар бир воқеада ёки эпизодда асосий ҳисобланган персонажни томошабин эътиборига ёрқинроқ олиб бориш мақсадида мизансцена куриши керак. демак режиссёр ҳар бир саҳна ва кўриниш асосини очиб берувчи, унинг мағзини ифодаловчи, персонажлар харакатини олдиндан аниқлаш ва улар мақсадини ойдинлаштирувчи мизансценалар топиши зарур. мизансценалар …
5
а 1921 йили станиславский томонидан саҳналаштирилган гоголнинг "ревизор" спектаклидаги финал саҳнасининг мизанценаси характерлидир. унда шахар хокими ролини ижро эган москвин худди томоша залига ўтмоқчи бўлгандек, сахнани энг олдига келади. бy вақтда залнинг чироқлари ёқилиб, сахнадаги барча хатти-ҳаракат тўхтайди. москвин — шаҳар ҳокими оёғини суфлёр будкасига устига қўйиб, бевосита томошабинларга: "нега куласизлар? ахир ўз устингиздан кулаяпсизлар-ку", — деб мурожаат этган ва яна орқасига, саҳнага қайтган. томоша залидаги чироқ ўчиб сахнадаги хатти-ҳаракатлар яна давом этаверган. мана шундай публицистик ва катта фалсафий мазмунга эга бўлган мизансценалар, ижодкор режиссёрнинг ғоявий-бадиий режасини амалга оширишда асосий ифода воситасига айланади. улуғ режиссёр немирович-данченко актёрлардан образнинг аниқ психофизик ҳарактерини талаб қилар экан, персанож ҳаётининг у ёки бу дақиқаларини ифодаловчи гавда мизансценалари ҳақида гапириб ўтган. у ҳар доим образнинг руҳий холатини ифодаловчи ва актёрнинг саҳнада тўғри яшашини таъминловчи гавда мизансценалари устида изланишлар олиб борган. у саҳнада актёр ўзи хохлаган эффектли мизансценани ички асоссиз мақсадсиз ифодаласа, бу харакат спектакль бадиий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "режиссуранинг асосий элементлари"

1684319391.doc режиссуранинг асосий элементлари режа: 1. театр санъати 2. композиция 3. пьесадаги воқеа 4. мизансцена 5. темпо-ритм ҳамма санъат турларидек режиссура ҳам ўзининг таркибий қисмлар яьни элементларига эга. театр санъати синтетик табиатли ва жамоавий ижод тури бўлгани учун ҳам режиссёр уларни бошқариб ўз режасини амалга ошириш ниятида уйғунлаштиради. театр санъатининг таячи хисоблашган актёрлик махорати ўз унсурларига эга бўлгани каби режиссура ҳам ўзининг маҳорат ва техник элементларига эта. ҳозирги кун замонавий театрини режиссёрсиз ва режиссуранинг асосий элементларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. унинг таркиби қуйидаги элементлардан иборат. 1.композиция – саҳна асари воқеаларнинг тизимли тартиби. 2. саҳнавий атмосфера – воқеа макон ва вақт мухити. 3. мизансцена – мухитга ва ма...

Формат DOC, 79,5 КБ. Чтобы скачать "режиссуранинг асосий элементлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: режиссуранинг асосий элементлари DOC Бесплатная загрузка Telegram