ток морфологияси

DOC 543,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1476465328_65557.doc ток морфологияси режа: 1. ток ер ости қисмларининг (илдизларининг) тузилиши ва ривожланиши. 2. ток ер устки қисмларининг тузилиши ва ривожланиши. 3. ток экини қисмларининг ўсиш ва ривожланишини бошқариш. таянч иборалар: токнинг ер остки ва ер устки қисмлари, уларнинг тузилиши, морфологияси, ривожланиш ҳусусиятлари, ток илдизи, кундаси, қўллари, кўп йиллик новдалари, бир йиллик новдалари, барглари, жингалаклари,гул тўплами, меваси, уруғи. . ток экини кўп йиллик дарахтчил экин бўлиб, бошқа дарахтчил экинлардан ўзининг барқарор шаклига эга эмаслиги билан фарқ қилади. токнинг қисмларини ўзаро боғлиқлигини ва ташқи омиллар таъсирида ўзгаришини билган ҳолда етиштиришнинг илмий агротехникасини кенг ишлаб чиқиш мумкин. токнинг кундаси ўстириш усулига қараб ҳар хил баландликда бўлиши мумкин. масалан, ер ток ҳолида ўстирилганда 30-50 см, воиш ва сўриларда ўстирилганда эса 2-3 м гача ва ортиқ бўлиши мумкин. кўп йиллик новдалари, яъни қўллари шакл бериш усулига қараб 5-6 ва 7-8 тагача бўлиши мумкин. бир йиллик новдалари эса бошқа дарахтчил экинлардан фарқли ўлароқ бир неча …
2
юза-шудринг шимувчи илдизлар, ён илдизлар ва асосий илдизлар. юза илдизлар ер ости кундасининг юқори қисмида пайдо бўлади, асосан тупроқнинг юза, ҳайдалма қаватида жойлашади. улар калта ва нозик бўлади, ҳар йили пайдо бўлиб тупроқнинг юза қисмида жойлашади. ён илдизлар ер ости новдасидан ривожланиб, горизонтал ҳолда ривожланади, улар нисбатан узунроқ бўлади. асосий илдизлар эса энг чуқурда жойлашган бўлиб, асосий вазифани бажаради. токда асосий илдизларни кучли ўстириш учун, тажрибада юза илдизлари олиб ташланади. ток илдизлари бир неча тартибгача шохланади i,ii,iii ва ҳ.к. ток илдизлари тузилишига кўра ва бажарадиган функциясига қараб скелет ва ўсувчи илдизларга бўлинади. ўсувчи илдизлар эса ёш, попук ҳолда, нозик, оқ рангда бўлади ва тупроқдан сув ва озиқ моддаларни ўзлаштириб олади ва уларда органик моддалар синтезланади. илдизларнинг ри-вожланишига тупроқ шароити катта таъсир қилади. юмшоқ ва унумдор тупроқли ерларда улар яхши ривожланиб, унумсиз шағал-тошли, шўрланган ва ботқоқ тупроқли ерларда илдиз тизими заиф ривожланади. ерни экишдан олдин сифатли тайёрлаш ток илдиз тизимининг тез …
3
орат бўлади. унинг кўп йиллик қисмлари ток тупининг асосини ташкил этади. табиий шароитда ток тупи нисбатан ингичка ва узун 20-30 см, йўғонлиги 30-40 мм бўлади. токка одатда 10 см дан 2 м гача бўлган кичик туп шакли берилади, шакл берилмаганда эса унинг асосий новдалари тупроқ юзасида жойлашади. тупнинг асосий кўп йиллик новдалари, занг тарқалган қисми кунда дейилади. ёш тупларда кунда деярли сезилмайди, чунки кейинчалик занг ҳосил бўладиган рудалар ҳар хил баландликда жойлашади. тупнинг ёшига қараб, рудалар тахминан бир текисликда жойлашади ва кунда ҳосил қилади. бу кунда туп қариганда жуда йўғонлашади ва каллаксимон, косасимон ҳамда кўп новдали елпиғичсимон шакл берилган тупларда яхши сезилади. калта зангни ҳар йили кесиш ҳисобига, уларнинг узунлиги доим ошириб борилади ва уларда бир йиллик новдалар ривожланади. ўринбосар бутоқ 2-3 та куртак қолдириб кесилган новдалар бўлиб, бу куртаклардан келгуси йил учун новдалар ўсиб чиқади. улардан 1-2 таси ҳосил берувчи маданг (келгуси йили ҳосил новдалари чиқадиган новдалар), биттаси эса …
4
ар тез етилувчан бўлади, тиним даврини ўтмайди, улардан шу йилнинг ўзидаёқ иккинчи тартиб новдалар ривожланади. қўлтиқ новдаларнинг асосида қишловчи куртаклар ривожланади, келгуси йили улардан асосий новда чиқади. бу новда қўлтиқ новдалар заиф бўлганда ҳам шакллана боради; қишловчи куртак ҳосил бўлгандан сўнг пишмаган қўлтиқ новдалар нобуд бўлади. қўтиқ новдаларнинг етилмаган биринчи баргчаси қўлтиғида жойлашган пастки куртак дифференциалланади ва кўзчага айланади. бу куртак иккита умумий тангача (қобиқ) билан, унинг устидан тукчалар билан қопланган. токда ҳам барг бошқа ўсимликлар сингари асосий қисм бўлиб, фотосинтез натижасида пластик моддалар ишлаб чиқилади. тупда барг қанча кўп бўлса фотосинтез ҳодисаси кучли боради, кўп озиқ моддалар ишлаб чиқилади ва натижада сифатли мўл ҳосил олинади. ток барглари оддий бўлиб барг юзаси кенг, атрофлари нав белгисига қараб чуқур ва юза кесилган бўлади. бир гектар токзорда ўртача 2-5 гектаргача барг юзаси бўлади. баргларда транспирация ҳодисаси кучли боради. бир гектар токзорнинг барг юзасидан, масалан оқ кишмиш навида бутун ўсув даврида ii минг …
5
вожланади. жингалаклар новданинг бўғимларида тўпгуллардан юқорида жойлашади. тўпгуллар эса ҳосил шохларида асосидан иккинчи-учинчи бўғимларида жойлашган барглар қаршисида ҳосил бўлади. ҳосилсиз новдаларда жингалаклар новда асосидан иккинчи бешинчи бўғимларда ҳосил бўлади. ток тўпгули, гуллари мураккаб шингил ёки рўвак шаклидаги тўпгулга йиғилган. улар ўтган йилги қишки куртакларда ҳосил бўлади ва келгуси йил баҳорда куртаклар ёзилгунча бошланғич ҳолатда бўлади. агар, ток гули куртак ҳосил қилаётган пайтда яхши озиқлантирилган бўлса, тўпгуллар бирин-кетин ҳосил бўлади ва тобора майдалашиб боради. биринчи тўпгул жуда йирик бўлади. унча қулай бўлмаган шароитда куртаклар ҳосилсиз бўлади ёки ундан фақат битта тўпгул чиқади. одатда новдадаги жингалаклардан юқорида тўпгул ҳосил бўлмайди. тўпгул ва жингалаклар келиб чиқиши бир хил бўлган қисмлардир. ўсув даврининг охирида куртакдаги бошланғич тўпгул ва ён бўртиқли ўқ кўринишда бўлади. баҳорда новда ўса бошлаган вақтида тўпгул баргчалар билан ўралган бўлади. новдалар 15-20 см га етганда тўпгуллар сезила бошлайди. тўпгуллар моноподиал ривожланади. марказий ўқдан 3-4-тартиб шохлар чиқади. улар асосида кучли ривожланади ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ток морфологияси" haqida

1476465328_65557.doc ток морфологияси режа: 1. ток ер ости қисмларининг (илдизларининг) тузилиши ва ривожланиши. 2. ток ер устки қисмларининг тузилиши ва ривожланиши. 3. ток экини қисмларининг ўсиш ва ривожланишини бошқариш. таянч иборалар: токнинг ер остки ва ер устки қисмлари, уларнинг тузилиши, морфологияси, ривожланиш ҳусусиятлари, ток илдизи, кундаси, қўллари, кўп йиллик новдалари, бир йиллик новдалари, барглари, жингалаклари,гул тўплами, меваси, уруғи. . ток экини кўп йиллик дарахтчил экин бўлиб, бошқа дарахтчил экинлардан ўзининг барқарор шаклига эга эмаслиги билан фарқ қилади. токнинг қисмларини ўзаро боғлиқлигини ва ташқи омиллар таъсирида ўзгаришини билган ҳолда етиштиришнинг илмий агротехникасини кенг ишлаб чиқиш мумкин. токнинг кундаси ўстириш усулига қараб ҳар хил баландликда ...

DOC format, 543,0 KB. "ток морфологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ток морфологияси DOC Bepul yuklash Telegram