токларни кесиш, хомток қилиш ва боғлаш

DOC 64.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1476465284_65556.doc токларни кесиш, хомток қилиш ва боғлаш режа: 1. токларни кесишни аҳамияти ва вазифалари 2. токларни кесиш муддатлари, техникаси ва усуллари 3. режалаштирилган ҳосилга қараб ток тупларида юк (кўз) қолдириш 4. токларни ҳомток қилиш ва боғлаш. таянч иборалар: токларни кесиш, аҳамияти, вазифалари, муддатлари, усуллари, техникаси; хомток ўтқазиш, муддатлари, техникаси, токларни боғлаш, режалаштирилган ҳосилга қараб юк (кўз) қолдириш, токларни кесишда ишлатиладиган асбоб-ускуналар. . токларни кесиш асосий агротехника тадбирларидан бўлиб, ҳар йили ўтказилиши керак. ток ўтқазилгандан кейинги дастлабки йилларда бир йиллик новдалар кесиб, муайян туп учун қабул қилинган шакл ҳосил қилинади, сўнгра кейинги йилларда, бир йиллик новдаларни кесиб ташлаб ва қисқартириб, шунингдек кераксиз кўп йиллик шохларни кесиб ташлаб, бу шакл ток тупининг бутун ҳаёти давомида сақланади. кесиш ток тупининг ер устки қисми билан унинг илдиз тизими ўртасида тўғри нисбат бўлишига эришилади. кесишда ток тупида маълум миқдорда куртак қолдириб, ҳосил бериши ва ўсиш даражаси тартибга солинади. токни кесиш токни парвариш қилишни-кўмиш, боғлаш, ҳомток …
2
ва ток иссиқхоналарда ўстирилганда қўлланилади. токларда қутбликка қарши курашнинг энг самарали усули уларни ўринбосар бўтоқ қолдириб кесиш ҳисобланади. улар калта (икки-учта куртак қолдириб) кесилади ва мева новдасидан пастда қолдирилади ҳамда улар билан бирга ҳосил берувчи мадангли занг ҳосил қилинади. токдаги қутбликка қарши курашнинг тўртинчи усули узун қари занглар асосидаги яширин куртакларнинг ривожланишини тезлаштиришдан иборат. . токнинг ҳаётида ёшининг учта асосий: вегетатив масса тўпланиши, тўлиқ ҳосил бериши ва ҳаёт фаолиятининг аста-секин сўниш даври бор. шу даврлага мувофиқ равишда ток кесишнинг вазифалари ҳам ўзгаради. масалан, ёшлик даврида ток тупини ташкил қилиш учун кесилади, ҳосил бериш даврида юқори ва сифатли ҳосил олиш учун кесилади ва табиий қариш даврида ёшартириш учун кесилади. ўзбекистон шароитида кўмиладиган токлар бир йиллик новдалари пишиб, кўмишдан олдин кузда кесилади, кўмилмайдиган токлар эса эрта баҳорда шира харакати бшланишидан олдин кесилади. турли навларнинг ҳосил бершидаги ҳусусиятларини, шунингдек жойнинг табиий шароитини ва агротехника даражасини ҳисобга олиб, новдлар калта, ўртача узун ва узун …
3
йирик ўлчамларда шакл берилганда, новдаларни фақат узун ва ўртача кесиб бундай юкка эришиш мумкин. фақат ўринбосар бўтоқларгина калта кесилади. . текширишлар ва ишлаб чиқариш тажрибасида шу нарса аниқландики, гектаридан 200-300 ц дан ҳосил олиш учун винобоп навларнинг ҳар гектари ҳисобига 300-350 мингтагача ва маҳаллий хўраки ҳамда кишмиш навларда 400-500 мингтагача куртак бўлиши зарур. токлар ўткир ток қайчиси (секатор) ва боғ арра ёрдамида кесилади. кесаётганда ток қайчининг пичоғи новданинг қолдирилаётган томонида туриши, чап қўл эса новданинг олиб ташланаётган қисмини ушлаб, бир оз занглар, қуруқ кундалар арралаб ташланади. кесилган жой боғ пичоғи ёки ток қайчи билан тозаланади. ўринбосар бўтоқлар икки-учта куртак қолдириб кесилади, улар тегишли ҳосил берувчи мадангдан пастда бўлиши лозим. кучли ўсадиган навлар ва тупларда иккита мева новдасига битта бўтоқ қолдирилади. мева новдасига, ўтган йилги ўринбосар бўтоқда ривожланган новдалардан ташқари, ўтган йилги ҳосил новдаларидан ўсиб чиққан янги новда қолдириш мумкин. зангнинг юқорисида жойлашган новдаларни узун кесиш керак, чунки ҳосил бериб бўлганидан …
4
дирилади, улардан эса эски занглар ўрнига аста-секин янгилари шаклланади. кесиш қоидаси ризамат мусамухамедов тавсия қилган схема асосида бажарилади. асосий зангни ўз вақтида алмаштириш учун тупнинг асосида ривожланаётган новдалар тайёрланади. улар дастлаб бир-иккита куртак қолдириб кесилади. келгуси йили энг кучли новдалар 10-12 та куртак қолдириб биринчи симгача кесилади. улардан янги занг тўлиқ ҳосил бўлгандан кейин эски новда туп асосидан арралаб ташланади. токнинг яшил қисмлари билан олиб бориладиган ишлар токка бевосита таъсир кўрсатиш усули ҳисобланади. бу ишлар баҳор-ёз вақтида, ҳаёт фаолияти жадаллашган даврда бажарилади ва тупнинг ўсиши, озиқланиши ҳамда ҳосил беришга, унинг айрим қисмларига озиқ моддаларнинг тақсимланишига ва бошқа физиологик ҳолатларга таъсир этиб, тартибга солади. . тупнинг яшил қисмлари билан иш олиб боришда токнинг биологиясини, айрим экологик-географик гуруҳ ва навларни билишга асосланилади. улар ўсиш шароити, агротехника даражаси ҳамда тупларнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ҳар хил вақтда бажарилиши керак. токларни хомток қилиш, қўлтиқ новдаларни юлиб ташлаш, чилпиш, эрта-ёзги чеканка, қўлтиқ новдалардан қўшимча ҳосил …
5
хомток қила бошлаш керак. токнинг кунда юқорисидаги яширин куртаклардан ёки илдиз танасидан ўсиб чиққан яшил новдаларнинг ноқулай жойлашганлари ва янги занг ўстириш ёки тупни ёшартириш учун кераксиз бўлганлари олиб ташланади. кейин зангдаги новдалар пастдан юқорига томон текширилиб, ўринбосар бўтоқлар ёки пасайтириш бўтоқлари етиштириш учун уларнинг яхши жойлашганлари қолдирилади. ҳосил новдаларидан ҳосилсиз новдаларни олиб ташлашда, тупда улар қанчалик кўплиги ҳисобга олиш лозим. маҳаллий навлардаги ҳосил бермайдиган новдаларнинг ҳаммасини олиб ташламаслик керак. тупнинг илдиз тизими билан ер устки қисмлари ўртасидаги нисбатни бузмаслик, келаси йил мўл ҳосилни таъминлаш ва ҳосилдорликни ошириш учун уларни баъзиларини қолдириш лозим. ҳосил новдасидаги ортиқча яшил новдалар, биринчи навбатда, кўк новдалар ҳосилсиз, кучсиз, тумтоқ ўсган, ноқулай жойлашган баъзи новдаларни олиб ташлаш ҳисобига хомток қилинади. ҳосилли новдаларни одатда сийраклаштириш мумкин эмас. ўринбосар бутоқда иккита новда қолдирилади; кераксиз учинчи-энг патки ва тупнинг ичкари томонига қарагани (қараб ўсаётгани) олиб ташланади. кўпчилик винобоп навларнинг тупида, одатда, тўпгулли яшил новдалар етарли миқдорда бўлади, шунинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "токларни кесиш, хомток қилиш ва боғлаш"

1476465284_65556.doc токларни кесиш, хомток қилиш ва боғлаш режа: 1. токларни кесишни аҳамияти ва вазифалари 2. токларни кесиш муддатлари, техникаси ва усуллари 3. режалаштирилган ҳосилга қараб ток тупларида юк (кўз) қолдириш 4. токларни ҳомток қилиш ва боғлаш. таянч иборалар: токларни кесиш, аҳамияти, вазифалари, муддатлари, усуллари, техникаси; хомток ўтқазиш, муддатлари, техникаси, токларни боғлаш, режалаштирилган ҳосилга қараб юк (кўз) қолдириш, токларни кесишда ишлатиладиган асбоб-ускуналар. . токларни кесиш асосий агротехника тадбирларидан бўлиб, ҳар йили ўтказилиши керак. ток ўтқазилгандан кейинги дастлабки йилларда бир йиллик новдалар кесиб, муайян туп учун қабул қилинган шакл ҳосил қилинади, сўнгра кейинги йилларда, бир йиллик новдаларни кесиб ташлаб ва қисқартириб, шунингдек кера...

DOC format, 64.0 KB. To download "токларни кесиш, хомток қилиш ва боғлаш", click the Telegram button on the left.