илдизмевалилар. канд лавлаги

DOC 76.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1413736285_59735.doc илдизмевалилар. қанд лавлаги р е ж а: 1. илдизмевалилар. қанд лавлагининг халқ хўжалик аҳамияти, экилиш майдонлари, ҳосилдорлиги, тарихи. 2. ботаник тавсифи, биологик хусусиятлари. 3. қанд лавлагини ўзбекистонда экилаётган навлари тавсифи. илдизмевалиларга шўрадошлар оиласига кирувчи қанд лавлаги, ҳашаки лавлаги, сельдерийлар оиласига мансуб сабзи ҳамда карамдошлар оиласининг вакиллари турнепс, брюква киради. улар асосан йўғонлашган илдизлари учун экилади. лавлагичилик ўсимликшуносликнинг муҳим тармоғи бўлиб, қанд саноати учун хомашё илдизмева етказиб беради. фао маълумотига кўра дунёда ишлаб чиқарилган (1997) умумий қанднинг 38 % қанд лавлаги ҳиссасига тўғри келади. замонавий қанд лавлаги илдизмеваларида қанд миқдори 16-20 % етади. қанд лавлаги илдизмеваларини қайта ишлашда ҳар бир центнер илдизмевадан 12-15 кг қанд, 85 кг жом, 4-6 кг қиём олинади. қанд асосий, муҳим озиқ-овқат махсулотларидан бири. у одам организмида тез ўзлаштирилади ва жисмоний ҳамда ақлий толиқишни олдини олади, ишчанлигини тиклайди. ўзбекистонда қанд саноати ва лавлагичилик республикамиз мустақилликка эришгандан кейин жадал ривожланди. хоразмда қанд заводи ишга туширилди. келажакда республикани …
2
, хамиртуруш (ачитқи замбуруғлар), сут ва лимон кислоталари тайёрланади. қанд лавлаги илдизмевасининг 1 кг 26 о.б. сақланади. шунингдек, 5 кг барглари 1 о.б. тенг бўлиб, унинг 100 кг 2,2 озиқа бирлиги сақланади. қанд лавлагининг 250 ц/га ҳосилида 45 о.б. сақланади ва қўшимча баргларидан 2500, жомдан 15 о.б. олинади. унинг агротехник аҳамияти ҳам катта. қанд лавлаги экиладиган далалар чуқур шудгор қилинади, кўп миқдорда органик ва маъданли ўғитлар солинади, ҳамда бегона ўтларга қарши жадал кураш олиб борилади. шунинг учун қанд лавлагидан кейин дала бегона ўтлардан тоза ва унумдорлиги ҳолида қолади. бошқа экинларни ўсиши, ривожланиши учун қулай шроит яратилади. у жуда сердаромад экин. қанд лавлаги олд осиёда, марказий осиёда эрамиздан 1500-2500 йил муқаддам экилиб бошланган. ҳозирги маданий икки йиллик шакллари бир йиллик шаклларидан келиб чиққан. ёввойи лавлаги ҳозир ҳам ўрта ер денгизи, каспий ва қора денгиз соҳилларида учрайди ва қанди кам, ёғочсимон, дағал илдизга эга. дастлаб маданий экин сифатида монгольд, баргли лавлаги экилиб …
3
) оиласига мансуб. лавлагининг b. v. v. q. shaccharifera қанд лавлаги, b. v. v. crassa ҳашаки лавлаги, b. v. v. cicla баргли (монгольд), b. v. v. esculenta хўраки турлари бор. ҳамма илдизмевали ўсимликлар геофитлар гуруҳига кириб, улар эпикотиль (бошча), гипокотль (бўйинча) ва хусусан илдизидан иборат, илдизмевалилар ривожланган. илдизмеваларда заҳира органик моддалар тўпланади, барг ва гул ҳосил қилувчи новдалар тупроқ юзасига яқин ер усти ёки ер ости органларида жойлашади. қанд лавлагининг илдизлари 2,5 м чуқурликка ва 40-50 см кенгликка, икки тарафга қараб тарқалади. асосий илдиз ёки илдизмева узунчоқ конуссимон шаклга эга, икки ёнидан қисилган. унда бошча (асосан барглар ҳосил бўладиган қисми), бўйинча барг ва ён илдизлар ҳосил қилмайдиган ва хусусан илдизи конуссимон қисми ҳамда унда узун қатор бўлиб жойлашган илдизлари бор. илдизмева узунлигининг 15-40 % бошча ва бўйинчага, қолган қисми хусусан илдизга тўғри келади. вояга етган ўсимлик илдизмевасининг кўндаланг кесимида марказий най толалар боғлами ёки «юлдузча»ни ва навбатлашган концентрик қатламларни ёки …
4
зий ўтказувчи цлиндрдан ажратиб туради. майсаларда дастлабки биринчи жуфт барглар ҳосил бўлгач илдизда иккиламчи тузилишга эга ўзгаришлар содир бўлади. ксилема пластинкасининг икки томонида жойлашган паренхима тўқималаридан бирламчи камбий чизиқлари ҳосил бўлади ва уларнинг охири перецикл найчасида бирламчи ксилема олдида иккиламчи ксилема ҳосил бўлади. бирламчи флоэмадан иккиламчи флоэмалар ҳосил бўлиб бошлайди. ксилима найлари радиус бўйлаб жойлашади. найлар ўртасидаги паренхема ҳужайралари ўсади, найларни силжитади ва уларни радиал жойлашишга олиб келади. илдизни марказини бундай тузилиши юлдузча номини олди. перецикл ҳужайралари иккиламчи пўстлоқни ҳосил қилади. иккиламчи пўстлоқни ўсиши пўкакни ҳосил бўлиши ва бирламчи пўстлоқни ташлаш линька дейилади. линька жараёни ўтиб, илдизмева йўғонлашади. шунинг учун қанд лавлагини яганаси қисқа вақтда ўтказилиши керак. иккиламчи пўстлоқ ташлангандан кейин учламчи ўзгаришлар юзага келади. иккиламчи пўстлоқ паренхималарида иккиламчи камбий халкаси ҳосил бўлади. ксилемани ичкарида флоэмани ташқарида ҳосил қилиб иккиламчи камбий халкаси ўз фаолиятини тугатади. унинг ўрнига ташқаридан учинчи камбий халкаси ҳосил бўлади. кейин 4,5 халкалар пайдо бўлади ва ҳоказо. …
5
юзаси силлиқ, тўлқинсимон бўлиб нав белгиси ҳисобланади. уларнинг сони, катталиги, ҳаётини давомийлиги ўсимлик ҳаёт шароитга боғлиқ. ҳаётининг биринчи йили битта ўсимлида 50-60, айримларида 90 дона ва ундан ҳам кўп барг ҳосил бўлиши мумкин. ҳосилдор навларда барглар жадал ҳосил бўлади. барглар 25-70 кун яшайди. дастлаб ҳосил бўлган барглар 20-25 кун яшайди ҳолос. барглар спирал ҳолда жойлашади. биринчи жуфт барглар юзаси ўртача 20-30 см2, охирида ҳосил бўлганлариники кам бўлади. ҳосилдорлик 500-700 ц/га бўлганда бир ўсимликда барг юзаси 4000-6000 см2 етади. гуллари. гуллари бешталик типда, яшил, гул олди баргчалари ва уч бўлакли тумшуқчаси (уруғчи) бор. улар барглар қўлтиғида 2-6 бўлиб жойлашади. тўпгули сийрак бошоқ. гуллар мутовкасимон жойлашган. бир уруғли қанд лавлагида гул биттадан жойлашган. гуллаш экинзорда 20-40 кун давом этади. бу даврда ажралган нектар ўткир асал ҳидига эга. лавлаги қатъий четдан чангланадиган ўсимлик. у шамол ҳамда ҳашоротлар ёрдамида чангланади. чанглари 4-5 км тарқалади. шунинг учун қанд лавлаги, ҳашаки, хураки лавлаги уруғчилигида изоляция масофаларига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "илдизмевалилар. канд лавлаги"

1413736285_59735.doc илдизмевалилар. қанд лавлаги р е ж а: 1. илдизмевалилар. қанд лавлагининг халқ хўжалик аҳамияти, экилиш майдонлари, ҳосилдорлиги, тарихи. 2. ботаник тавсифи, биологик хусусиятлари. 3. қанд лавлагини ўзбекистонда экилаётган навлари тавсифи. илдизмевалиларга шўрадошлар оиласига кирувчи қанд лавлаги, ҳашаки лавлаги, сельдерийлар оиласига мансуб сабзи ҳамда карамдошлар оиласининг вакиллари турнепс, брюква киради. улар асосан йўғонлашган илдизлари учун экилади. лавлагичилик ўсимликшуносликнинг муҳим тармоғи бўлиб, қанд саноати учун хомашё илдизмева етказиб беради. фао маълумотига кўра дунёда ишлаб чиқарилган (1997) умумий қанднинг 38 % қанд лавлаги ҳиссасига тўғри келади. замонавий қанд лавлаги илдизмеваларида қанд миқдори 16-20 % етади. қанд лавлаги илдизмеваларини қайта и...

DOC format, 76.5 KB. To download "илдизмевалилар. канд лавлаги", click the Telegram button on the left.