илдизмевали саб¬завот экинлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси

DOC 105,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404382059_52942.doc илдизмевали саб​завот экинлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси режа: 1. илдизмевали экинлар вакиллари, аҳамияти. 2. биологик хусусиятлари ва навлари. 3. ўстириш технологияси. 4. ҳосилни сақлаш усуллари. таянч иборалар: илдизмева, сабзи, хўраки лавлаги, турп, шолғом, редиска, илдизмевали ва баргли пастернак, петрушка, сельдерей, илдизмева боши, бўйни, ва илдизи, ўрта осиё ва европа кенжа турлари, уруғлик илдизмеваларни етиштириш. 1. илдизмевали сабзавот экинлар. вакиллари ва аҳамияти. илдизмевали сабзавот экинларига ши​рали, сувли, йўғон илдизмевали ҳосил қилувчи: сабзи, хўраки лавлаги (қизилча), турп, шолғом, редиска (истеъмол қилинади илдизмеваси, лекин аҳамияти, ишлатилиши ҳамда ўстириш технологияси бўйича эса – кўкат сабзавот), пастернак, сельдерей, петрушка кабилар киради. булардан сабзи, петрушка, пастернак, сельдерей соябонгуллилар (um​belliferae) ёки сельдерейлилар (apiaceae); турп, шолғом, редиска ка​рамдошлар (brassicaceae); хўраки лавлаги эса шўрадошлар (chenopo-diaceae) оиласига мансуб. илдизмевалилар таркибида кўп миқдорда углеводлар, яхши ўзлаштириладиган азотли моддалар, витаминлар, ферментлар, хушбуй моддалар ҳамда минерал тузлардан кальций, фосфор ва бошқалар бўлгани учун ниҳоятда қимматли озиқ-овқат ҳисобланади. хўраки лавлаги илдизмевасида …
2
в, 1994). петрушка, сельдерей ва пастернак таркибида кўп миқдорда угле​водлар, кўп элементлар ва витмаинлар бўлиб, яна ўзига хос ароматик эфирмойлар сақлаш туфайли турли таомлар ва консерва саноати учун зиравор сифатида кенг фойдаланилади. турп, шолғом ҳамда редиска углеводлар, витаминлардан ташқари сифатли ўсимлик мойи, физиологик ишқорий тузлар сақлаб овқат ҳазм қилиш фаолиятини яхшилайди ва организмда зарарли тузлар тўпланишига йўл қўймайди. бундан ташқари минерал моддаларга ва фитонцидларга бой. турп шарбати билан асал аралашмаси йўталга қарши восита, ревматик оғриқларни қолдиришда яхши ёрдам беради. умуман, кўпчилик илдизмевали сабзавотларнинг даволаш аҳамияти қадимдан маълум. илдизмевали сабзавотлардан ҳар хил фойдаланилади. сабзи ва хўраки лавлаги озиқ-овқат ва консерва тайёрлашда ишлатилади. бун​дан ташқари сабзидан а витамин ишлаб чиқаришда каротин ва сабзи шираси (даволаш воситаси сифатида) олинади. турп, редиска хомли​гича, шолғом асосан пиширилган ва буғланган ҳолда истеъмол қилинади. сельдерей, пастернак, петрушка овқатларга зиравор сифатида ишлатилади ва консерва тайёрлашда фойдаланилади. келиб чиқиши ва тарқалиши. илдизмевали сабзавот экинлар ўрта ер денгизи атрофларидан келиб …
3
қадимдан одатланган. турп, шолғом кам, пастерник, петрушка ҳамда сельдерей эса ундан ҳам кам майдонга экилади. 2. биологик хусусиятлари ва навлари. сабзи (dancus carota) бир йиллик ёввойи сабзидан келиб чиққан. шунинг учун у ёввойи сабзи билан осон чатишади. сабзи икки йиллик ўсимлик бўлгани учун биринчи йил узун бандли, патсимон таралган барглар (тупбарг) ва этли (запас қисми) илдизмева ҳосил қилади. илдизмева ўзак (ксилема-ёғочлик қисми), камбий – (флоэма-запас моддалар тўпланган қисми) ва тиниқ рангли пўстдан иборат. ўзак дағал, ёғочсимон, шакар кам бўлгани учун таъми пастлиги билан камбийдан фарқ қилади. асосий ва ҳамма ён шохлар учи майда соябончалардан иборат бўлиб, ўсимлик мураккаб соябон гултўплам билан тугайди. сабзи гуллари икки жинсли, майда, гултожбарги оқ ёки пушти, бешлик типида. гуллари четдан чангланади. чунки, чангчи ва уруғчи бир вақтда етилмай, балки чанглар бир кун олдин етилади. сабзи гули ҳашаротлар (асаларилар, пашшалар), кам ҳолларда шамол ёрдамида чангланади. гуллаш ўсимликда дастлаб асосий соябонлардан, сўнгра i, ii ва кейинги шохлар …
4
25-30 см атрофга тарқалади. сабзининг навлари бир-биридан морфологик белгилари ва хўжалик биологик хусусиятларига қараб фарқланади. ўзбекистонда сабзининг мшак 195, мирзои красная 228, мирзои желтая 304, нурли 70, нантская 4, шатанэ 2461 навлари районлашти​рилган. лавлаги (beta vulgaris)– энг қадимги экиндир. у тўртта хилга бўлинади: 1. қанд лавлаги – барги оч-яшил, илдизмеваси оқ, узун-конусси​мон бўлади. 2. хашаки лавлаги – барги оч яшил, илдизмеваси йирик, шакли ва ранги турлича. 3. хўраки лавлаги (қизилча). 4. барг лавлаги (молгольд). бунинг барги истеъмолга ишлатилади. барглари йирик, барг банди узун, илдизмеваси шохлаб кетади, ёғочсимон ва овқатга фойдаланиб бўлмайди. хўраки лавлаги ўсишининг биринчи йили узун бандли барглари бўлган тупбарг ҳосил қилади. баргининг ранги тўқ яшил ёки қизил, илдизмеваси қизил, шакли ясси, юмалоқ ёки ўтмас конуссимон бўлади. илдизмева эти қизил бўлиб, ундаги буёқ модда – антоцион пигментининг миқдорига қараб очдан тўқ қизилгача ўзгаради. лавлаги илдизмеваси уруғпалла тирсаги пастки қисми (эпокотиль) ва илдизининг юқори қисми ривожланиши ҳисобига шаклланади. илдизмева томир-толали …
5
амда ту​гунча, яъни тўпмева ҳосил қилади. ҳар бир тугунчада ундаги гулнинг сонига қараб 2-7 та бир уруғли мевачалар бўлади. лавлаги тугунчаси (тўпмеваси) уруғлик ҳисобланади. ҳар бир ту​гунчадан 2-7 та ўсимлик униб чиқади ва улар ўсиб, тез кунда бир-би​рига халақит беради. шунинг учун экинни парваришлашнинг даст​лабки тадбири ягоналаш ҳисобланади. шу муносабат билан лавлаги​нинг, битта ўсимтали навларини яратиш бўйича селекция ишларини олиб бориш катта аҳамиятга эга. лавлаги уруғи уруғлик илдизмеваси ўтқазилгандан сўнг 115-125 кун ичида пишади. уруғининг (тугунчаларининг) 1000 таси 15-22 грамм, 1-класс уруғларининг унувчанлиги 80 % дан кам эмас унувчан​лигини 5 йилгача сақлайди. лавлагининг илдизи ўқ илдиз бўлиб, юмшоқ тупроқларда 2,5 м чуқурликка кириб, 50 см атрофга тарқалади. ўзбекистонда хўраки лавлагининг фақат битта бордо 237 нави районлаштирилиб экилади. бу нав ўрта пишар (100-120 кун), ҳосилдор (250-350 ц/га), илдиз​меваси юмалоқ, тўқ-қизил рангда. сақланувчанлиги яхши. асосан, ёз ойида экилади. кечкуз ва баҳорда ҳам экилиши мумкин. турп (raphanus sativus) - карамдошлар ёки бутгуллилар оила​сига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"илдизмевали саб¬завот экинлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси" haqida

1404382059_52942.doc илдизмевали саб​завот экинлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси режа: 1. илдизмевали экинлар вакиллари, аҳамияти. 2. биологик хусусиятлари ва навлари. 3. ўстириш технологияси. 4. ҳосилни сақлаш усуллари. таянч иборалар: илдизмева, сабзи, хўраки лавлаги, турп, шолғом, редиска, илдизмевали ва баргли пастернак, петрушка, сельдерей, илдизмева боши, бўйни, ва илдизи, ўрта осиё ва европа кенжа турлари, уруғлик илдизмеваларни етиштириш. 1. илдизмевали сабзавот экинлар. вакиллари ва аҳамияти. илдизмевали сабзавот экинларига ши​рали, сувли, йўғон илдизмевали ҳосил қилувчи: сабзи, хўраки лавлаги (қизилча), турп, шолғом, редиска (истеъмол қилинади илдизмеваси, лекин аҳамияти, ишлатилиши ҳамда ўстириш технологияси бўйича эса – кўкат сабзавот), пастернак, сельдерей, пе...

DOC format, 105,5 KB. "илдизмевали саб¬завот экинлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.