ғўзанинг морфологик тузилиши

DOC 77,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404447644_53304.doc ғўзанинг морфологик тузилиши режа: 1. ғўзанинг илдизи, пояси, гули. 2. ғўзанинг кўсаги, чигити, толаси. 1. ғўзанинг илдизи, пояси, гули. илдизи. ғўзанинг илдизи ўқ илдиз, илдизнинг ўқи илдиз бўғзидан бошланади. илдиз бўғзи етук ўсимликда унинг тури ва навига қараб ҳамда ўсиш шароитига қараб 1,5-3 см йўғонликда бўлади. етилган ўсимликнинг ўқ илдизи ерга кириб борган сари кескин ингичкалашиб боради. 20-25 смда унинг диаметри 1-3 мм бўлиб қолади. кейинчалик унинг янада ингичкалашиб бориши секинлашади. ғўза илдизи тупроққа 1,5-2 метргача чуқурликка кириб боради. ғўза илдизининг асоий қисми тупроқнинг 40-50 см чуқурликдаги тупроқ қатламида жойлашади. баланд жойлашган ён илдизлардан илдизчалар чиқади ва уларни сўрувчи илдизлар дейилади. сирти пўкак тўқима билан қопланган, дағаллашган ён илдизлар илдиз сицемасининг ўтказувчи қисмини ташкил этади. пояси. илдизнинг бош ўқи ўзининг юқори қисми билан илдиз бўйни орқали пояга айланади. уруғбаргнинг пастки қисми илдизнинг давоми ҳисобланади. у бироз ингичка бўлиб унда барг бўлмайди. поянинг узунлиги ўрта толали ғўзаларда 1-1,2 метр, ингичка …
2
р ҳисобига ўсабошлайди. ташқи шароит қулай келса ҳосил шохлар сони 10-15 ва ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. ҳосил шох 2 хил бўлади: чекланган ва чекланмаган. агар ҳосил шох бир неча бўғимли бўлса чекланмаган ҳосил шох дейилади, бир бўғимли бўлиб, унга шона банди билан бирикса чекланган хосил шох дейилади. бундан ташқари «нул» типли ғўзалар бўлади. бунда ҳосил орган банди билан бевосита ғўзанинг поя бўғимларига бирикади. бундай ғўзалар хосилдорлиги паст бўлиши туфайли ишлабчиқаришда экилмайди. чекланган ҳосил шох чекланмаган ҳосил шох бўғимларининг биринчи типига мансуб бўлиб, қисқа бўғимли бўлса уни шартли равишда «нул» типли ғўзалар дейилади. ҳозирги пайтда ишлабчиқаришда кўплаб экиладиган машина теримига мос ғўзалар шундай ғўзалардир. ўсув шох билан хосил шохнинг ўзаро қуйидаги фарқлари мавжуд. 1. ўсув шох 1 баъзан 2 та бўлиши мумкин, ҳосил шох бир неча бўлади. 2. ўсув шохнинг ҳосил бўлиш бурчаги ҳосил шохникига қараганда бирмунча ўткир бурчакли. 3. ўсув шох аввал пайдо бўлади, ҳосил шох кейин пайдо бўлади. …
3
утун кейингилари кертикли бўлади. барг шапалоғи 3, 5, 7 кертикли бўлганлигидан улар симметрик шаклда кўринади. базан битта ўсимликнинг ўзида жуфт сонли 2, 4, 6, 8 кертикли барглар учраши мумкин. ғўзанинг ицалган тур ва навидан 2-тадан 8 гача кертикли баргларни топиш мумкин. ғўза барги бутун ёки кертикли бўлишидан қатъий назар у юраксимон бўлади. битта барг шонолоқининг сатхи 4 см2 дан 400 см2 гача бўлиши мумкин. барг бандининг юқори қисмидан томир бўғими деб аталувчи жойидан ҳар бир кертикли томир ўтади, улардан 2,3 тартиб томирчалар чиқади. биринчи тартиб томирлар сони 7-9 баъзан 11-12 та бўлади. бир ўсимликдаги барг сатхининг умумий йиғиндиси 2,5 минг см2 дан 9 минг см2 гача бўлиши мумкин. бу ҳолат ғўза тури, чекланган ва чекланмаган типда ва бошқаларга боғлиқ бўлиши мумкин. баргнинг ҳар 1 мм2 сатҳида устки томонида 115-128 оғизча, орқа-пастки томонида 245-250 тагача оғизча бўлиши мумкин. ғўза гули. ғўза гули икки жинсли, гул органлари бешта доира бўйича жойлашиб, қуйидаги …
4
ллашни конус бўйлаб гуллаш яъни қисқа муддатли гуллаш дейилади. бундай гуллаш 2 кунга тенг. ярус бўйлаб ва конус бўйлаб гуллашнинг ўзаро нисбатига (6:2, 5:2) гуллаш схемаси дейилади. шоналаш ҳам гуллашдан 25-30 кун олдин шу тартибда ўтади. агар ғўзада 15 хосил шохи бўлса пастдан юқорига қараб ҳар бир 3 шох битта ярусни ташкил этади. масалан: 1 ярус-1, 2, 3 шохлардан, 2 ярус-4, 5, 6 шохлардан, 3 ярус-7, 8, 9 шохлардан, 4 ярус-10, 11, 12 шохлардан, 5 ярус-13,14,15 шохлардан иборат бўлади. шунга ўхшаш 1 конус-1,2,3 шохнинг 1 бўғимларидан, 2 конус-1, 2, 3 шохнинг 2 ва 4, 5, 6 шохнинг 1 бўғимидан, 3 конус - 1, 2, 3 шохнинг 3 бўғимидан, 4, 5, 6 шохнинг 2 бўғимларидан. 7, 8, 9 шохнинг 1 бўғимларидан иборат 4 конус-1, 2, 3 шохнинг 4 бўғимидан, 4, 5, 6 шохининг 3 бўғимидан, 7, 8, 9 шохнинг 2 бўғимидан 10, 11, 12 шохнинг 1 бўғимидан иборат. 5 конус-1,2,3 шохнинг …
5
н. чаноқлар етилганда чаноқнинг устки томони унинг ички серет қисмига нисбатан тезроқ ва илгарироқ қурийди, шунинг учун ҳам у бужмайиб чаноқлар сиртига очилади. тўлиқ пишиб-етилмаган кўсаклар совуқ ургандан сўнг бироз очилади, баъзан очилмай қолади. буни кўрак дейилади. ғўза ўсиш даврида хосил органларининг (шона, гули, тугунчаси) кўпгина қисми тўкилади. хосилнинг тўкилиши ички конусдан ташқи конусга қараб кўпайиб боради, пастдан юқорига қараб камрок тўкилади. хосил органларининг 60-70%, баъзан 80-90% ҳам тўкилиши мумкин. ингичка толали ғўзаларда хосил орган ўрта толалига қараганда деярли 2 баровар кам тўкилади. ҳарбир кўсакда ундаги чаноқлар сонига қараб 25-50 атрофида чигит бўлади. демак ҳарбир чаноқда 5-10 чигит бўлиши мумкин. улар марказий чигитбанддан иборат тўсиқнинг икки томонига икки қатор бўлиб жойлашади. бир туп ғўзада тўлиқ кўсаклар сони 10-12 дан 50-100 тагача ва ундан ҳам кўпроқ кўсак бўлиши мумкин. бу ғўзанинг тури, нави, агротехника шароити, энг муҳими туп сон қалинлигига боғлиқ. чигит. ғўзанинг кўсакда етилган уруғи (чигит) дейилади. ҳарбир кўсакда (мевада) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ғўзанинг морфологик тузилиши" haqida

1404447644_53304.doc ғўзанинг морфологик тузилиши режа: 1. ғўзанинг илдизи, пояси, гули. 2. ғўзанинг кўсаги, чигити, толаси. 1. ғўзанинг илдизи, пояси, гули. илдизи. ғўзанинг илдизи ўқ илдиз, илдизнинг ўқи илдиз бўғзидан бошланади. илдиз бўғзи етук ўсимликда унинг тури ва навига қараб ҳамда ўсиш шароитига қараб 1,5-3 см йўғонликда бўлади. етилган ўсимликнинг ўқ илдизи ерга кириб борган сари кескин ингичкалашиб боради. 20-25 смда унинг диаметри 1-3 мм бўлиб қолади. кейинчалик унинг янада ингичкалашиб бориши секинлашади. ғўза илдизи тупроққа 1,5-2 метргача чуқурликка кириб боради. ғўза илдизининг асоий қисми тупроқнинг 40-50 см чуқурликдаги тупроқ қатламида жойлашади. баланд жойлашган ён илдизлардан илдизчалар чиқади ва уларни сўрувчи илдизлар дейилади. сирти пўкак тўқима билан қопланган, да...

DOC format, 77,0 KB. "ғўзанинг морфологик тузилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.