ғўзанинг илдиз системаси ва поясининг тузилиши хамда ривожланиши

DOC 64.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404471677_53664.doc ғўзанинг илдиз системаси ва поясининг тузилиши хамда ривожланиши режа: 1. илдиз системаси унинг тузилиши ва ривожланиши 2. илдиз системасидаги регенерация ходисаси ва унинг ахамияти. 3. поянинг тузилиши ва ривожланиши. ғўза илдиз системаси ва унинг ривожланиши ғўзада, бошқа гулли ўсимликлардаги каби ўсиш ва ривожланиш жараёнида навбат билан бир қанча органлар илдиз, поя, барг, шох ва гуллар шаклланади. илдиз.ғўзанинг илдизи, илдизнинг асосий (бош ) ўқ илдиз бўғизидан бошланади. илдиз бўғзи суғориладиган шароитда, етук ўсимликда, унинг турига, навига ва ўсиш шароитига қарб, одатда 1-1,5 баъзан 2 камдан кам холларда 3 см гача йўғонликда бўлади. етилган ўсимликнинг ўқ илдизи ерга чуқур кириб борган сари тез ингичкалашади, 20-25 см. чуқурликда унинг диаметри 2-3, хатто 1 -2 мм. бўлиб қолади. кейинчалик унинг ингичкалашиб бориши жуда секинлашади. ўқ илдиз ер бетидан 4-6 см. чуқурликка кириши билан ундан секин аста ён томонга бирламчи тартиб ён илдиз пайдо бўлади. уяда биттадан ўсимлик жойлашган бўлса, ўқ илдиздан чиқадиган биринчи …
2
лади. бундай илдизчалар худди илдиз тукчалари сингари тупроқдаги озиқ моддаларни нам билан бирга сўриб олади. шунинг учун улар фаол ёки сўрувчи илдизчалар дейилади. фаол илдизчаларнинг узунлиги кўпинча 10-15 см. га етади, диаметри эса ғўзанинг навига ва турига қараб 0,6 дан 1,1 мм. гача бўлади. фаол илдизчалар билан уларда жойлашган илдиз тукчалари, шунингдек бирмунча қари илдизларининг учки ,ёш нозик қисми хаммаси биргалашиб ғўза илдиз системасининг фаол қисмини ташкил этади. сирти пўкак тўқима билан қопланган, дағаллашган ён илдизлар асосий ўқ илдиз билан бирга илдиз системасининг ўтказувчи қисмини ташкил этади.бу илдизлар ўзидан озиқ моддалар ва намни ўтказиб туришдан ташқари, ўсимликларни асосий поясини тик холда ушлаб туриши учун хам хизмат қилади. фаол илдизчалар жуда нозик ва оқ тусда ўтказувчи илдизлар эса ёғочга қотиб қолган ва сирти пўкак тўқима билан қопланган, асосан жигарранг тусда бўлади. ўсув даврининг охирига келиб асосий илдиз ер ости сувлари чуқур жойлашган сув ўтказувчанлик қобилияти яхши бўлган ерларда 1,5 -2 метр …
3
йин ён илдизлар яхши ўсади. дастлабки икки хафта давомида асосий ўқ илдиз суткасига 2,5-3,2 см ён илдизларнинг умумий узунлиги эса суткасига 15-49 см ўсади. илдиз системасидаги регенерация ходисаси ва унинг ахамяти. ғўзанинг илдиз системаси ўзининг қуриган қисмини қайта тиклаш хусусияти ғўза илдизининг регенерацияси дейилади масалан:биринчи суғориш билан иккинчи суғориш орасидаги даврда тупроқнинг қуриб қолган устки қатламидаги фаол илдизчалар улардаги илдиз тукчалари билан биргаликда қуриб нобуд бўлади. лекин экин суғорилиши биланоқ қуриган илдизлар ўрнида янгилари пайдо бўлади. илдизнинг қайта тикланиши хусусияти экин қатор ораларини ишлаш вақтида кетмон ёки қультивация ёрдамида ён илдизлар кесилиб кетганида намоён бўлади. илдиз кесилган ёки эзилганда зарарланган жойидаги тўқима бўртиб битади ва шу бўртмалар четидан тутам шаклида бир қанча янги илдизчалар чиқади. ғўзанинг ёш даврида илдизнинг қайта тикланиши хусусияти бир мунча етук ғўзаларга қараганда анча яхши ўтади, бунда тупроқнинг 6-8 см. чуқурликдаги қатламда ундан хам чуқурроқ қатламидагига қараганда бу жараён эртароқ бошланади.масалан: 5-8 см. чуқурликда кесилган ён …
4
лган ўсимликдаги асосий поянинг бўйи ғўзанинг бир йиллик ёки кўп йиллигига, тур ва навига, ўсиш шароитига қараб бир неча сантиметрдан бир неча метргача боради. ер шарининг тропик зоналарида ғўза кўп йиллик ўсимлик сифатида, ёввойи ва маданий холда ўсиши мумкин. шунинг учун бу холдаги ғўзалар анча баланд бўлиб ўсади. кўп йиллик ғўзаларни ёйилиб ўсадиган айрим дарахтсимон турларини бўйи ёнига қараб 5-7 м., хатто 10-12 м. гача етиши мумкин. асосий поянинг диаметри хам худди унинг бўйи каби бир-биридан кескин фарқ қилади. ўрта осиёнинг суғориладиган туманларида ўрта толали ғўза навларининг асосий пояси диаметри 1-1,5 см. га баъзан 2 см.га етади, ингичка толали ғўза навларида эса бироз йўғонроқ бўлади. баландлиги бир неча метрга етадиган кўп йиллик дарахтсимон ғўзалардан асосий поянинг диаметри баъзан 20-30 см. гача боради.ғўзанинг турига, навига, унинг парваришлаш шароитига қараб поянинг баландлиги ва диаметрида кескин фарқ бўлиши мумкин. ғўзанинг турига қараб асосий поянинг кўндаланг кесмасини шакли бир хилда бўлмайди. қадимги дунё ғўзасида …
5
али ғўза навларида поя асосан бир қаватли тукланади, жайдари ғўзалар пояси икки қаватли тукланади. асосий поянинг ранги яшил тусдан тўқ қизил тусгача бўлиб, қорамтир тўқ қизил, қизғиш бинафша ва оч қизғиш рангда товланади. поянинг қизил бўлиши эпидермис хужайраларидаги антоцион моддалар миқдорига боғлиқ. поя қанчалик сертук ва сербарг бўлса антоцион ранг шунчалик нурсиз бўлади. поянинг илдиз бўғзидан дастлабки бир нечта бўғим оралиғигача пўкак тўқима билан қопланади ва жигар рангда бўлади. жайдари ғўза илдиз бўғизида шиш бўлиб, уни «илдиз бўғзи раки» деб юритилади. поянинг ривожланиши ғўзада асосий поянинг ривожланиши учун чигитнинг муртак илдизи тупроққа бир оз қадалгандан кейин уруғбарг ости тирсаги (гипокотиль) нинг ўсиши билан бошланади. унинг юқори қисми билан уруғ ичидаги уруғбаргига туташган уруғпалла ости тирсаги ўсиши жараёнида ёйсимон эгилиб, остидаги тупроқ қаватини суради. кейин уруғпалла ости тирсаги ўсишда давом этиб ёйилган чигит пўсти ичидан ўса бошлаган уруғпаллани чиқаради, шундан кейин ўзи аста секин тўғриланади ва уруғпаллани ер бетига олиб чиқади. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ғўзанинг илдиз системаси ва поясининг тузилиши хамда ривожланиши"

1404471677_53664.doc ғўзанинг илдиз системаси ва поясининг тузилиши хамда ривожланиши режа: 1. илдиз системаси унинг тузилиши ва ривожланиши 2. илдиз системасидаги регенерация ходисаси ва унинг ахамияти. 3. поянинг тузилиши ва ривожланиши. ғўза илдиз системаси ва унинг ривожланиши ғўзада, бошқа гулли ўсимликлардаги каби ўсиш ва ривожланиш жараёнида навбат билан бир қанча органлар илдиз, поя, барг, шох ва гуллар шаклланади. илдиз.ғўзанинг илдизи, илдизнинг асосий (бош ) ўқ илдиз бўғизидан бошланади. илдиз бўғзи суғориладиган шароитда, етук ўсимликда, унинг турига, навига ва ўсиш шароитига қарб, одатда 1-1,5 баъзан 2 камдан кам холларда 3 см гача йўғонликда бўлади. етилган ўсимликнинг ўқ илдизи ерга чуқур кириб борган сари тез ингичкалашади, 20-25 см. чуқурликда унинг диаметри 2-3, хатто 1 -...

DOC format, 64.0 KB. To download "ғўзанинг илдиз системаси ва поясининг тузилиши хамда ривожланиши", click the Telegram button on the left.