ғўзани ягона қилиш, кўчат қалинлиги, қатор ораларига ишлов бериш, ғўзани суғориш

DOC 367.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1473513044_64855.doc ғўзани ягона қилиш, кўчат қалинлиги, қатор ораларига ишлов бериш, ғўзани суғориш режа: 1. ғўзани ягона қилиш ва кўчат қалинлиги 2. ғўза қатор ораларига ишлов бериш муддатлари, чуқурлиги, ҳимоя зонасининг кенглиги ва культиватор ишчи органларини ўрнатиш 3. ғўзани чанқаганлигини ташқи кўринишига қараб аниқлаш 4. ғўзани суғориш муддатлари ва усуллари 5. ғўзани суғориш схемалари ғўза ниҳолларини яганалашни ниҳоллар тўлиқ униб чиққандан бошлаб 1 та 2 та чин барг пайдо бўлишгача тугаллаш лозим. яганалаш кечиктирилса ғўзанинг ўсиш, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таалуқли барча кўрсатгичлар пасайиб кетади, чунки яганалаш чўзилиб кетса ғўза ниҳоллари ўзлари билан биргаликда озуқа моддаларини кўпроқ миқдорда олиб кетади. борди-ю ғўза чириш касаллигига чалинганлиги ёки кўп миқдорда кузги тунлам, шира ва трипслар тушганлиги сезилса бундай далаларда кўчат нормал қалинликда бўлишини таъминлаш мақсадида яганалашни бир неча кун кечиқтириш лозим. бундай ҳолда яганалашни 2-3 чин барг пайдо бўлганда бошлаш лозим. ғўзанинг жадал ривожланишини ва мўл ҳосил тўплашни таъминловчи воситалардан бири ниҳолларни яганалашдир. fўзa …
2
ми камайиб кетади. ўзпити маълумотларига караганда, яганалаш ўз муддатида ўтказилган такдирда ҳам юлиб ташланган ортиқча ниҳоллар билан гектарига 6—10 кг азот ва 1—2 кг фосфор чиқиб кетади (шунча озиқ майсаларни яганалашга қадар ўсиши учун сарфланади). яганалашда энг яхши ривожланган, соглом ўсимлик қолдирилади. унумдор ва ер ости сувлари чуқур жойлашган участкаларда, масалан, катор оралари 60 см дан қилиб экилганда ҳар 1 м да 8—9 тупдан кўчат қолдирилади. шунда гектарига 110—120 минг туп кўчат тўғри келади. қатор ораси 90 см қилиб экилганда гектарида 110—120 минг туп кўчат бўлиш, бунинг учун эса ҳар 1 м да 10—12 тупдан ўсимлик қолдрилиши керак. ҳозирги пайтда тупроқ унумдорлигини, ер ости сувлари сатҳини, тупроқнинг шўрланиш даражаси ва экиладиган ғўзанинг нав хусусиятини ҳисобга олган ҳолда гектарида неча минг туп кўчат бўлиши ишлаб чиқилган. ii ва iii типда шохланадиган (108- ф, 138- ф, 149- ф, с- 4727 ва тошкент-1) нав ғўзалар учун кўчат қалинлиги қуйидагича белгиланган: 1. ер ости …
3
и кўчат сонини аниқлаш учун шунча жой (1 га) даги уялар сонини ёки унинг неча метр эканлигини билиш керак. бу рақамларни ҳар бир уяда ёки хар 1 м да қолдирилган ўсимлик сонига кўпайтирилса назарий кўчат қалинлиги келиб чиқади. маълумки, чигит униб чиққандан кейин кўпинча тупроқ бир оз зичлашиб қолади, айниқса бу ҳодиса кўклам серёгин келган йилларда кўпроқ кузатилади. бундай холларда, ғўза қатор оралари юмшатилса тупроқда ҳаво алмашиниши яхшиланади, ер яхши қизийди, илдиз чириш касаллиги камаяди, бегона ўтлар кўпайишининг олди олинади ва ниҳоят ғўза илдизининг ривожланиши учун қулай шароит вужудга келади. борди-ю, ғўза қатор ораларини ишлаш анча кечиктириб юборилса, ерни қатқалоқ босади, бегона ўтлар кўпайиб кетади. натижада намлик бекорга буғланиб кетади, озиқ моддалар бегона ўтларга емиш бўлиб, уларнинг кўпайиши учун қулай шароит вужудга келади; бундан ташқари, экин қатор ораларини сифатли ишлаб бўлмайди, бериладиган ўғитлар ернинг белгиланган қатламига тушмайди. буларнинг ҳаммаси ғўзанинг нормал ўсиб ривожланишига халал бериб, ҳосилнинг кескин камайишига сабаб бўлади. …
4
ердан кўплаб нам бугланиб кетиб, ғўза эрта чанкайдиган бўлади, ўсимлик ердаги озиқ моддалардан унумли фойдалана олмайди ва айникса ер котиб қолиб, культивация қилишда катта-катта кесак кўчади, бу эса ғўза илдизининг шикастланишига ва кўчатлар сийраклашиб қолиб ҳосилнинг камайишига олиб келади. ёш ғўзалар суғорилгандан кейин 3—4 кунда, у ўсиб қаторларни соялаган даврда эса 6—8 кунда ер культивацияга етилади. ғўза қатор оралари культивация қилингандан сўнг қаторларда ўсиб чиққан бегона ўтлар илдизи билан қўлда юлиб олиниши зарур. бегона ўтларни кўлда юлиб олиш қийин бўлган ёки оғир тупроқли ерларда кетмон чопиғи ўтказиш ҳам яхши самара беради. культивация ҳар галги суғоришдан сўнг пешма-пеш ўтказилади ва у одатда июлнинг охири, августнинг бошларида тугалланади. лекин ғўзаси ўсишдан орқада қолган, шунингдек, нотекис ўсган пайкалларни 10-15 августгача культивация килиш мумкин. охирги культивация қилишда бир йўла суғориш эгатлари ҳам олинади. ғўза қатор ораларини ишлаш кенглиги ва чуқурлиги. ғўза катор оралариии ишлаш вақтида ғўза тупларига шикаст етказмаган ҳолда қатор оралари кенгроқ ишланса, …
5
рларда мустасно тариқасида ҳимоя зонаси 13-15 см гача кенгликда бўлишига йўл қўйиш мумкин. кейинги ишлов беришда (суғорилгандан сўнг) қаторларнинг икки ёнбоши 8-10 см, ўртаси эса 14-16 см чуқурликда юмшатилади. бунда бегона ўтлар кўплаб чиққан майдонларда пичоқ ишлатилиб, колган ҳолларда фақат наральник (найзасимон юмшатгич) ёки қаторларни қатламма-қатлам юмшатадиган кко маркали иш органларидан фойдаланилади. эгатларнннг ўртаси эса ғозпанжа билан юмшатилади. ғўза қатор ораларига охирги ншлов беришда культиваторнинг икки чеккасидаги иш органлари аввалгидек 6— 8 см, ўртадагилари эса 14-16 см чуқурликда юмшатадиган қилиб ўрнатилади. бунда ҳам ҳимоя зопасининг кенглиги 10-12 см бўлиши керак. тупроқни қатламма-катлам юмшатадиган кко иш органининг фойдали хусусияти шундаки, бунда тупроқ майин кўчиб, майда кесакчил ҳолда юмшайди. эгат туби ва икки ёнининг устки қисми суғорилгандан сўнг бир вақтда етилган бўлса ҳам унинг остки қисмида нам кўп бўлгани учун ҳали яхши етилмаган бўлади. кко иш органлари ерни қатламма-катлам юмшатгани учун пастки, қатлам тупроги юқорига чиқмаганлиги сабабли ундаги нам тезда буғланиб кетмайди …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ғўзани ягона қилиш, кўчат қалинлиги, қатор ораларига ишлов бериш, ғўзани суғориш"

1473513044_64855.doc ғўзани ягона қилиш, кўчат қалинлиги, қатор ораларига ишлов бериш, ғўзани суғориш режа: 1. ғўзани ягона қилиш ва кўчат қалинлиги 2. ғўза қатор ораларига ишлов бериш муддатлари, чуқурлиги, ҳимоя зонасининг кенглиги ва культиватор ишчи органларини ўрнатиш 3. ғўзани чанқаганлигини ташқи кўринишига қараб аниқлаш 4. ғўзани суғориш муддатлари ва усуллари 5. ғўзани суғориш схемалари ғўза ниҳолларини яганалашни ниҳоллар тўлиқ униб чиққандан бошлаб 1 та 2 та чин барг пайдо бўлишгача тугаллаш лозим. яганалаш кечиктирилса ғўзанинг ўсиш, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таалуқли барча кўрсатгичлар пасайиб кетади, чунки яганалаш чўзилиб кетса ғўза ниҳоллари ўзлари билан биргаликда озуқа моддаларини кўпроқ миқдорда олиб кетади. борди-ю ғўза чириш касаллигига чалинганлиги ёки кўп миқдорд...

DOC format, 367.0 KB. To download "ғўзани ягона қилиш, кўчат қалинлиги, қатор ораларига ишлов бериш, ғўзани суғориш", click the Telegram button on the left.