ғўзанинг морфологияси ва биологияси

PPT 747,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1674652756.ppt ғўзанинг морфологияси ва биологияси ғўзанинг морфологияси ва биологияси режа: ғўзанинг илдиз системасининг тузилиши ва ривожланиши ғўза пояси ва шохларининг тузилиши ва ривожланиши ғўза гулининг тузилиш ва гуллаш қонунияти ғўза кўсагининг тузилиши ва ҳосил органларининг тўкилиш қонунияти ғўза чигити ва муртагининг тузилиши толанинг тузилиши ва ривожланиши ғўзанинг асосий ва оралиқ ривожланиш фазалари етук ўсимликнинг ўқ илдизидан чиққан олдинги ён илдизлар ёгочга айланган, дагал ва уларнинг сирти пўкак (пробка) тўқима билан қопланган бўлади. кейин пайдо бўлган илдиз шохчалари эса ингичка, жуда нозик ва улар илдиз тукчалари билан қопланган. ёш ўсимликларда илдиз тукчалар, ҳатто биринчи тартиб ва ўқ (асосий) илдизнинг ҳали қотиб, сирти пўкак тўқималар билан қопланмаган шохчаларида ҳам бўлади. бундай илдизчалар худди илдиз тукчалари сингари тупроқдаги озиқ моддаларни нам билан бирга сўриб олади. шунинг учун уларни ф а о л ёки с ў р у в ч и илдизлар дейилади. фаол илдизчалар билан буларда жойлашган илдиз тук-чалари ҳамда қари илдизларнинг учки, …
2
ҳар хил бўлади. одатда, тупи бақувват ўсадиган, илдизи яхши тараққий этадиган бирмунча кечпишар нав ғўзаларнинг илдизи тупроқда анча чуқурроқ киради ва атрофга таралади. ён илдизларнинг тупроқ қатламлари бўйича тақсимланиши ҳам ҳар хил навларда турлича бўлиши мумкин. масалан, айрим нав ғўзанинг илдизи тупроқ қатламлари бўйича бирмунча текис таралса, бошқа бир навларнинг илдизи бир текисда таралмайди, масалан, кўнчилиги тупроқнинг юза қатламида жойлашади. у ёки бу тупроқ иқлим шароитига қараб нав танлашда буларнинг ҳаммасини эътиборга олиш керак. агротехникавий қоидаларни ишлаб чиқишда илдиз системасининг ишчан чуқурлигини, яъни фаол илдизчаларнинг кўп қисми қандай чуқурликка кириб боришини билиш ҳам жуда муҳимдир. илдиз системасининг ишчан чуқурлиги ўсиш шароитига, навнинг биологик хусусиятига қараб турлича бўлиши мумкин. масалан, ўрта осиёнинг суғориладиган бўз тупроқ ерларида ўсган ғўза илдиз системасининг ишчан чуқурлиги кўсаклар етила бошлаган даврда 1 м, баъзан бундан ҳам чуқурроқ бўлади. илдиз системасининг ривожланиши уруғнинг унишидан бошланади, шундан кейин муртак илдизчаси тезда тупроққа қадалиб мустаҳкамланиб олади. сўнгра уруг-барг ости …
3
рларни амалга ошириб, ўсимликнинг биологик хусусиятига қараб ҳаётининг дастлабки пайтларида илдиз системасининг жадал ўсиши учун қулай шароит яратиш керак. 15 кунлик ғўза ниҳолларининг асосий илдизи асосий поядан 3—4 марта узун бўлади. ён илдизларнинг (бу вақтда ғўза илдизи фаол илдиз ҳисобланади) умумий узунлиги эса ҳали ён шох чиқармаган асосий поядан 20— 30, ҳатто 40 марта узун бўлади.илдиз системасининг жадал ўсишига ўсимликнинг тур ва нав хусусиятидан ташқари ташқи шароит, айниқса температура ва намлик катта таъсир кўрсатади. масалан, айрим кузатишларга қараганда, асосий илдиз 30° температурада дастлабки суткаларда соатига 1,03—1,33мм, 17° температурада эса_0,30—0,38 мм ўсади. илдиз системасида ернинг намроқ жойига кўпроқ таралиш (гидротропизм) хусусияти мавжудлигидан тупроқ; устки қисми қурий бошлаши, яъни баҳордан ёзга ўтиши билан илдизнинг майда шохлаган қисми чуқурроқ — сернам қатламга ўтиб, бу ерда ўз фаолиятини кучайтиради. ернинг ҳайдалма қатламига жойлашган биринчи тартиб ён илдизлар шу қатлам қуришига қадар етарли даражада ривожланиб ва бақувватлашиб улгурмаганидан ўсишдаи орқада қолади, ингичкалашиб кетади, заифлашади ва …
4
из системаси экин қатор ораларини ишлаш вактида кетмон ёки культиваторда ён илдизлар кесилиб кетганда қайта тиклана олади. илдиз кесилган ёки узилганда зарарланган жойидаги тўқима бўртиб битади ва шу бўртмалар четидан тутам шаклида бир қанча янги илдизчалар чиқади. илдиз системасининг ривожланишига шунингдек, кўчат қалинлиги ҳам таъсир этади. масалан, кўчатнинг нисбатан сийрак бўлиши илдиздаги сўрувчи томирларни тупроқнинг юза қатламида таралишига олиб келади. аксинча, ўсимлик бирмунча қалин жойлашганда эса сўрувчи томирлар тупроқнинг анча чуқур қатламига таралади. бунинг сабаби, кўчат сийрак бўлганда, тупроқнинг юза қатламидаги намликдан ўсимлик узоқ муддат фойдаланади, кўчат қалин бўлганда эса шу миқдордаги намлик оз вақтга етади, шунинг учун илдиз нам қидириб тупроқнинг пастки қаватига тушади ва у ерда кўп тармоқланиб кетади. кўчат қалинлигини ошириш ўсимликнинг илдиз тараладиган қаватидаги озиқ моддалар ва намдан яхши фойдаланиш имконини беради. буни ғўзага ўғит солиш усулларини белгилашда, суғориш сонини ва суғориш режимини аниқлашда ҳисобга олиш керак. кўп йиллик кузатиш натижаларига қараганда, ўғитланган ердаги ғўзанинг илдиз …
5
раб бир неча сантиметрдан бир неча метргача боради. тропик зоналарда ёввойи ва маданий ҳолда ўсадиган кўп йиллик ғўзаларнинг ёйилиб ўсадиган айрим дарахтсимон турларининг бўйи ёшига қараб 5—7 м, ҳатто 10—12 м гача етади. адабиётларда 40 йил, ҳатто 80 йилгача ўсган дарахтсимон ғўзалар топилгани ҳақида маълумотлар берилган. суғориб ўстириладигаи ўртача толали нав ғўзаларининг бўйи навига ҳамда парваришлаш шароитига қараб одатда 70—80 см дан 120—140 см гача, кўпинча 100 см атрофида бўлади. ингичка толали ғўзаларнинг бўйи эса 120— 150 см, айрим ҳолларда 200 см гача боради. асосий поянинг диаметри ҳам худди унинг бўйи каби хар хил бўлади. асосий поянинг диаметри (асосидан ўлчаганда) 1—1,5 см, баъзан 2 см га етади, ингичка толали ғўза навларда эса бир оз йўғонроқ бўлади. кўп йиллик дарахтсимон ғўзаларда асосий поянинг диаметри 20—30 см гача боради. поя тукли ёки туксиз бўлиши мумкин. тукланиш ҳар хил даражада: қалин, ўртача, сийрак бўлади. масалан, поянинг юкори кисми сертук бўлиши мумкин, чунки ўсимлик …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ғўзанинг морфологияси ва биологияси"

1674652756.ppt ғўзанинг морфологияси ва биологияси ғўзанинг морфологияси ва биологияси режа: ғўзанинг илдиз системасининг тузилиши ва ривожланиши ғўза пояси ва шохларининг тузилиши ва ривожланиши ғўза гулининг тузилиш ва гуллаш қонунияти ғўза кўсагининг тузилиши ва ҳосил органларининг тўкилиш қонунияти ғўза чигити ва муртагининг тузилиши толанинг тузилиши ва ривожланиши ғўзанинг асосий ва оралиқ ривожланиш фазалари етук ўсимликнинг ўқ илдизидан чиққан олдинги ён илдизлар ёгочга айланган, дагал ва уларнинг сирти пўкак (пробка) тўқима билан қопланган бўлади. кейин пайдо бўлган илдиз шохчалари эса ингичка, жуда нозик ва улар илдиз тукчалари билан қопланган. ёш ўсимликларда илдиз тукчалар, ҳатто биринчи тартиб ва ўқ (асосий) илдизнинг ҳали қотиб, сирти пўкак тўқималар билан қопланмаган шохчала...

Формат PPT, 747,0 КБ. Чтобы скачать "ғўзанинг морфологияси ва биологияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ғўзанинг морфологияси ва биолог… PPT Бесплатная загрузка Telegram