пахта ҳосилдорлигини оширишни назарий асослари

DOCX 47,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1669056950.docx пахта ҳосилдорлигини оширишни назарий асослари arxiv.uz пахта ҳосилдорлигини оширишни назарий асослари режа: 1. ғўзани ҳосил тугунчаларини тўкилишини олдини олишда физиологик фаол моддаларнинг аҳамияти 2. ғўзани ҳосил элементларини тўкилишини олдини олишда чилпиш усулларининг самарадорлиги. 3. ғўзани баргидан қўшимча озиқлантиришни ҳосил элементларини ғўза тупида сақланишига таъсири. 4. ғўзани ҳосил тугунчаларини тўкилишини олдини олишда физиологик фаол моддаларнинг аҳамияти дунё олимларининг илмий изланишлари натижаларига кўра, ўстирувчи физиологик фаол моддалар ўсимликни танасига сингиб, нафас олиш жараёнларида ҳам фаол иштирок этади ўсимликка таъсир этадиган бундай моддаларни мавжудлигини дастлаб ч.дарвин 1880 йилда, кейинчалик эррер (1906), а.а.набоких (1908), н.г.холодний (1927), ф.м.вент (1928), ф.кегель (1933), и.и.чалий (1964) каби олимлар томонидан аниқланган. а.имомалиев, а зикирёев ларни таъкидлашича, физиологик фаол моддаларнинг ўсимликларга таъсири турличадир. масалан гиббереллин поянинг бўйига ўсишига таъсир этиб ривожланишда ҳам катта аҳамиятга эга. ауксинлар - ўсимликларни совуққа чидамлилигини оширади. тадқиқотларда кўплаб олимлар томонидан таъкидланишича, аукцинли хусусиятга эга гормодин (“мерк энд ко” ақш ф.) серадикс, рутом (мерк энд …
2
ва сифатини оширишдан иборатдир. г.я.губанов [26], б.жўраев, а.янгибоев, м.тожиев [28] лар олиб борган тажрибаларида чигитга экишдан олдин физиологик фаол моддалар дихлорфенокси уксус кислотаси (2,4-д), динитриортокрезол (диоп), калий, марганец кислота, гронозан билан дорилаш ўрганилган. с.х.йўлдошев, в.п.соловьев [35] ларнинг изланишларида чигитга ацетон ва этил спирти билан 6,0 ва 5,0 минут давомида ишлов бериб экилганда, ацетоннинг ғўза ниҳолларини униб чиқишига мақбул таъсир этганини кузатганлар. м.розиқов, т.зокиров ва ш.содиқовлар ўсишни созловчи моддаларнинг мақбул концентрациясини аниқлаб, чигитни экиш олдидан ивитиш даврида молибден ва марганецни 0,05-0,1; рухни 0,05-0,01; кобальтни 0,01 фоизли концентрацияда ишлов берилганлда нихолларни униб чиқишига ва кейинги ривожига яхши таъсир этиб, ғўза тупидаги - ҳосил тугунчаларининг тўкилишини камайиши кузатилган ва андоза навга нисбатан юқори ҳосил олинган. г.нурмаханбетов, б.бекбаев ларнинг изланишларида пахта ҳосилини ошириш ва тола сифатини яхшилаш учун а-1 препарати билан чимбой 3010 ғўза навининг чигитига экишдан олдин ишлов берилганда, чигитни дала унувчанлиги, ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши ва ҳосил тўплаши назоратдагидан сезиларли фарқ қилиб, …
3
аси сифатини яхшилаш имконини берган. j. de tempe, w.e.crosier (1990) лар симоборганик препаратлари симобанорганикларга нисбатан чигит орқали ўтадиган касалликларга қарши курашишда яхши самара бериши таъкидлаб ўтилган. кўплаб олимлар жумладан, г.губанов, а.жўраев, а.янгибоев, м.тожиев, ж.сатторов лар томонидан физиологик фаол моддалар ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини яхшилаб, ҳосил тугунчаларини мақбул шаклланишини, озиқ моддалар ғўзада қўлланилганда ўсимликдаги озиқ моддалар ҳосил тугунчаларига тўғри тақсимланиб, кўсакларни очилишини тезлашгани ва пахта толасининг яхшиланганлигини аниқлаганлар. б.м.исаев, м.а.белоусов, й.қодиров ларни тажрибаларида чигитларга экиш олдидан zn-0,30% ва cu-0,02% билан ишлов берилиб, шу моддалар тупроққа солинганда (1 мг/кг) ғўзани ўсиши ва ривожланиши яхшиланганини, ўсимлик органларида кечаётган физиологик жараёнларни кучайиши ва пахта ҳосилини ортиши аниқланган. о.хасанов, а.бобоназаров ва бошқаларнинг тажрибаларида ғўза ниҳолларини илдиз чириш касаллиги туфайли ривожининг дастлабки пайтларидаёқ нобуд бўлишлиги кузатилган. чигит феньтурам, гам, демовен, эф-2, бронотак препаратлари билан ишланганда илдиз чириш касаллиги ғўза ниҳолларида 23-25 % га камайиб, ҳосилдорлик 2,7-4,0 ц/га ошган. и.урунов, е.бичеровлар чигитларга экишдан аввал оқпалак касаллигига қарши …
4
ларнинг агробиологик кўрсаткичлари ошиб, сарфланиш меъёрлари камаяди, натижада пахта ҳосили ортиб, сифати яхшиланади ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун қимматли хом ашёнинг маълум миқдорини тежалиши аниқланган. а.кариев, а.умаров ва б. уруғлик чигитни тайёрлаш чоғида ўстирувчи стимулятор рослин ва тўлдирувчилар аммонийлаштирилган лигнин, глинозол ва уларнинг аралашмалари қўлланилган ҳолда қобиқлаш усулидан фойдаланишни таклиф қилишган. бу усул юқори сифатли уруғлик олиш, касалликлар ва зараркунандаларга қарши қўлланиладиган препаратлар миқдорини камайтириш, чигитнинг сочилувчанлигини яхшилаш ва уни экиш меъёрларини камайтириш имконини беради деб ҳисоблаганлар. у.н.мадраимов изланишларида, чигитга экиш олдидан мивал препарати билан ишлов берилганда уруғларни бир текис ва соғлом униб чиқиши таъминланган. ҳаттоки шўрланган тупроқларда ҳам мивални қўллаш натижасида туксизлантирилган чигитларни экиш имконияти яратилиб, ғўзанинг ривожланиши тезлашган ва тола чиқиши 1-3% га ортган. а.шералиев, х.исоқовлар тадқиқотларида ғўза ниҳолларида учрайдиган гоммоз, илдиз чириш ва ривожланишининг кейинги даврларидаги оқпалак касалликларига қарши п-4 фунгициди қўлланилганда микроорганизмларни ривожланиши 25-30 кунгача тўхташи аниқланган. н.рашидов, а.хожиев ва б. қобиқланган чигитларни экиш учун счх- 4а-iii …
5
уллаев, а.қозоқов ларнинг изланишларида ғўзанинг наманган-77 нави чигитини аммофос, аммиакли селитра 2% +siso4 0,5% эритмасида ивитилиб, умумий намлиги 9,0% бўлганда экилганда, ўсимликнинг бўйи 8-10 см баланд ва ҳосилдорлик гектарига 7,1-8,1 центнерга ошганлиги аниқланган. п.а.хасанов, м.а.зупаров, р.а.гулмуродовларни тажрибаларида аниқланишича ғўза ниҳоли касалликлари билан кучли зарарланган тупроқларда экиладиган, чигитни фақат битта фунгицид билан дорилаш етарли бўлмайди, шунинг учун уни икки ёки уч фунгицид қоришмаси ёки инсектицид, ҳамда ниҳоллар униши ва ўсишини тезлаштирувчи, ҳар хил намловчи ва дорини ёпишишини таъминловчи моддалар бирикмалари билан ҳам ишлов бериб экиш самаралироқ бўлади. қизилқум массивидаги лайлак кўлидан олинган бишофит минерал аралашмаси билан чигитга экишдан олдин ишлов берилганда, ниҳолларни илдиз чириш ва бошқа касалликларга чалиниши камайган. бишофит тузининг аммоний сульфат аралашмаси билан ишлов берилганда эса ниҳолларнинг униб чиқиш даражаси ва ҳосил тўплаши яхши бўлиб, пахта ҳосили назоратга нисбатан 1,5-2,0 % га юқори бўлган. ш.нурматов, р.назаров ва б. қашқадарё вилояти шароитида пахтадан мўл ҳосил олиш учун физиологик фаол ўстирувчи …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "пахта ҳосилдорлигини оширишни назарий асослари"

1669056950.docx пахта ҳосилдорлигини оширишни назарий асослари arxiv.uz пахта ҳосилдорлигини оширишни назарий асослари режа: 1. ғўзани ҳосил тугунчаларини тўкилишини олдини олишда физиологик фаол моддаларнинг аҳамияти 2. ғўзани ҳосил элементларини тўкилишини олдини олишда чилпиш усулларининг самарадорлиги. 3. ғўзани баргидан қўшимча озиқлантиришни ҳосил элементларини ғўза тупида сақланишига таъсири. 4. ғўзани ҳосил тугунчаларини тўкилишини олдини олишда физиологик фаол моддаларнинг аҳамияти дунё олимларининг илмий изланишлари натижаларига кўра, ўстирувчи физиологик фаол моддалар ўсимликни танасига сингиб, нафас олиш жараёнларида ҳам фаол иштирок этади ўсимликка таъсир этадиган бундай моддаларни мавжудлигини дастлаб ч.дарвин 1880 йилда, кейинчалик эррер (1906), а.а.набоких (1908), н.г.холод...

Формат DOCX, 47,3 КБ. Чтобы скачать "пахта ҳосилдорлигини оширишни назарий асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: пахта ҳосилдорлигини оширишни н… DOCX Бесплатная загрузка Telegram