пахта ҳосилини йиғиб олиш технологияси

PPT 298,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1675687584.ppt пахта ҳосилини йиғиб олиш технологияси referat * пахта ҳосилини йиғиб олиш технологияси * * режа: 1. терим олдидан пахта ҳосилини аниқлаш 2. терилган пахта сифатига қўйиладиган давлат стандарти талаблари 3. пахтани қўлда териш 4. ғўзани дефолиация ва десикация қилиш 5. препаратларни сепиш меъёрлари, усуллари ва уларни қўллашнинг эҳтиёт чоралари 6. далани машина теримига тайёрлаш ва машина теримини ташкил қилиш * терим олдидан кутилаётган ҳосилни аниқлаш учун қуйидаги кўрсаткичларни билиш керак: ҳар бир гектар ердаги ғўза туплари сони (минг туп ҳисобида); ҳар бир тупдаги ҳосил берадиган кўсаклар сони; ҳар бир кўсакдан чиқадиган чигитли пахта вазни (г ҳисобида). * ҳосилни аниқлашда унга тўғридан-тўғри таъсир этадиган омиллар, масалан, кузнинг қандай келиши, ғўза баргини тўктириш (дефолиация муддати, препаратларни самолёт ёки трактор ёрдамида сепилишини ҳисобга олиш керак), кўчат сони ҳам катта аҳамиятга эга. кўчат қалинлигини аниқлашда пайкалнинг икки бошидаги қатор ораларини ишлашда трактор буриладиган майдон, дала ичидаги ўқ ариқлар, дарахтлар атрофидаги кам ҳосилли ғўзалар, …
2
қатор оралиғи 90 см ли далаларнинг бир гектаридаги қаторларнинг умумий узунлиги 11111 м, унда намуна 11,1 м ҳисобидан, қатор оралиғи 60 см ли далаларда (қаторларнинг умумий узунлиги 16666 м) намуна узунлиги 16,6 м ҳисобидан олинади. кўчат қалинлиги ва кўсаклар сонини билиш учун намунадаги ҳамма ўсимлик сони ва шу намуна охиридаги 10 туп ўсимликдаги кўсак сони ёзиб олинади. агар даланинг катталиги 12 га бўлса, 12 та намуна олинади. * бир гектар ердаги ўсимлик туп сонини билиш учун даладан нечта намуна олинган бўлса, ўшанча намунадаги ўсимликлар сонини бир-бирига қўшиб, сўнг намуна сонига бўлинади ва ҳосил бўлган рақамдан кейин 3 та ноль ёзилиб, бир гектардаги ўртача кўчат сони ҳисобланади. бир туп ғўзада ўртача нечта кўсак борлигини аниқлаш учун ҳар бир намунада 10 тупдан ўсимлик олинганлиги сабабли йиғинди 10 сонига тақсим қилиниб, бир тупдаги кўсак сони ёзиб борилади. битта кўсакдан чиқадиган чигитли пахта вазни ғўзанинг нав хусусияти, қўлланилган агротехника даражаси, тупроқ унумдорлиги, иқлим шароити …
3
ифлосланиш даражаси 1%, намлиги 10% гача боради. ранги навига ва парваришлаш шароитига қараб оқ ёки оч новвот рангли бўлади. шудринг ва ёмғир натижасида тола сиртида унча катта бўлмаган сариқ доғлар бўлиши мумкин. * iii сорт - долькаси ii сортникидан кичикроқ ва кам укпарланиб туради, очилган ва чала очилган кўсаклардан териб олинади. толаси тўлишиб етилмаган, баъзан хом, ифлослик даражаси 1,9%, намлиги 11% гача, ранги оч хира рангдан оч новвот ранггача. тола сирти сийрак доғли. толасининг узилиш кучи 3,2-3,8 гк. iv сорт - совуқ урган, етилмаган кўсак ва кўраклардан чувиб олинади. ифлослиги 3,6%, намлиги 13% гача, таркибида кўплаб ўлик толалар бўлади. ранги оч новвот рангдан тўқ новвот ранггача товланади, тўққўнғир доғлари бўлади. толасининг узилиш кучи 3,1 гк ва ундан ҳам камроқ. * топширувчи билан қабул қилувчи ўртасида сорт бўйича келишмовчилик пайдо бўлган ҳолларда махсус инструмент орқали толанинг узилиш кучига қараб лаборатория шароитида анализдан ўтказилади ва шу асосида пахта қабул қилинади. топширилаётган пахтага …
4
қ ёки оч новвот рангли (ингичка толали навларда хирароқ) бўлади. шудринг ёки ёмғирдан кейин толасида сариқ доғлар пайдо бўлиши мумкин. толанииг узилиш кучи 3,9-4,3 гк. пахтаси алоҳида-алоҳида, летучка ва долькаси чўзилган, толалари сунъий буралган, унда ўлик толалар учраши мумкин. бу хилдаги толанинг сирти йилтираб жилоланиб туради. * iii сорт-очилган ва чала очилган кўсаклардан териб олинади, пахтаси асосан етилмаган, ичида хомлари ҳам аралашган бўлади. бу сортга мансуб пахта ii сортга нисбатан ҳам камроқ укпарланади ва қўлда сиқилганда асл шаклига кам қайтади. ранги оқиш-хира, оч новвот ранггача бўлиб, тола сиртида тўқ сариқ доғлар учрайди. долькаси чўзилган, толалари буралган. унга алоҳида етилмаган ва чўзилмаган долькалар аралашган бўлади. пахтаси ялтирок, силлиқ, чаноқдаги ҳар хил катталикдаги хом пахтани эслатади. толасининг узилиш кучи 3,2-3,8 гк. * iv сорт - хом, тўлиқ етишмаган, чала очилган ва очилмаган кўсаклардан териб олинади. пахтаси қўлда сиқилганда кўпчимайди, укпарланмайди, асл ҳолига қайтмайди. ранги хира оқ ёки оч новвот рангдан тўқ новвот …
5
ш бошланиши олдидан ғўза тупларида камида 2-3 тадан тўлиқ пишган кўсак бўлиши керак. пахта қўлда терилганда биринчи навбатда тўлиқ пишган, касалланмаган, соғлом кўсакларда очилган лўппи пахталар териб олинади, касалланган, тупи ерга ётиб қолиб шикастланган кўсакларда очилган пахталар алоҳида терилиб, этакдаги кичик чўнтакка йиғилади ва алоҳида топширилади. теримда пахтага хар хил хас-чўплар, қуриган барг, чаноқ ва бошқа ифлос нарсалар, шунингдек, хом пахта аралашиб кетмаслиги лозим. * ҳосилни 4 мартагача териб олиш тавсия қилинади. 1-теримга 20-25% (2-3 та) кўсак очилганда, 2-теримга қолган ҳосилнинг 35-40% очилганда киришилади ва совуқ тушгунча тугалланади. 3-терим иккинчисидан 10-15 кун оралатиб совуқ тушгунча ёки совуқ тугаши биланоқ бошланади ва тезда тамомланади. 1- ва 2-теримдаги пахталар i сортга топширилади. 3-терим кўпинча i сортга, баъзан етилмаган кўсак пахталари аралашиб қолиши ҳисобига ii сортга қабул килинади. 4-теримда кўсак ва кўрак пахтанинг чиқишига қараб у iii ёки iv сортга ўтади. куз салқин келганда ғўза десикация қилиниб, кўсак ва кўраклар тупида қуритилади, сўнг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"пахта ҳосилини йиғиб олиш технологияси" haqida

1675687584.ppt пахта ҳосилини йиғиб олиш технологияси referat * пахта ҳосилини йиғиб олиш технологияси * * режа: 1. терим олдидан пахта ҳосилини аниқлаш 2. терилган пахта сифатига қўйиладиган давлат стандарти талаблари 3. пахтани қўлда териш 4. ғўзани дефолиация ва десикация қилиш 5. препаратларни сепиш меъёрлари, усуллари ва уларни қўллашнинг эҳтиёт чоралари 6. далани машина теримига тайёрлаш ва машина теримини ташкил қилиш * терим олдидан кутилаётган ҳосилни аниқлаш учун қуйидаги кўрсаткичларни билиш керак: ҳар бир гектар ердаги ғўза туплари сони (минг туп ҳисобида); ҳар бир тупдаги ҳосил берадиган кўсаклар сони; ҳар бир кўсакдан чиқадиган чигитли пахта вазни (г ҳисобида). * ҳосилни аниқлашда унга тўғридан-тўғри таъсир этадиган омиллар, масалан, кузнинг қандай келиши, ғўза баргини тўктир...

PPT format, 298,5 KB. "пахта ҳосилини йиғиб олиш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.