пахтани териш тайёрлаш ва дастлабки ишлаш

DOC 63.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403343327_44806.doc пахтани териш тайёрлаш ва дастлабки ишлаш режа: 1. пахта майдонларини теримга тайёрлаш. 2. чигитли пахтани териш. 3. пахтани қабул қилиш ва сақлаш. 4. пахтани дастлабки ишлаш. пахта майдонларини теримга тайёрлаш. чигитли пахтанинг етилганлиги ғўзанинг навига, экиш муддатига, метеорологик шароитларга ва агротехника даражасига боғлиқ бўлади. кўсаклар август ойининг ўрталаридан бошлаб очила бошлайди, сентябрь ойининг ўрталарига келиб улар ёппасига очилади, қолган кўсаклар октябрь ойининг охиригача аста секин очилиб боради, ноябрь ойининг ўрталаридан бошлаб ғўза ривожланишдан батамом тўхтайди. ғўзанинг пастки шохларидаги кўсаклар чаноқлар барвақт очила бошлайди, улар юқори шохдагиларга нисбатан оғирроқ, толаси эса пишиқроқ бўлади. пахтани териш (муддати 1,5-2 ой, баъзан ўндан кўпроқгача чўзилади). пахтанинг кетма-кет очилиши чигитли пахтани 3-4 теримда узлуксиз йиғиштирилиб олишга имкон беради. майдонларни теримга тайёрлашдаги муҳим тадбирлардан бири дефолиацияни ўз вақтида ўтказиш ҳисобланади. (ғўза баргларини сунъий тўкиш). шундагина чаноқлар тезроқ очилади ва терим сонларини кўпайишига имкон яратади. ушбу тадбир туфайли қуёш нурлари ғўзанинг пастки қисмига ҳам етиб боради, …
2
атиб олинади. бунда чаноқларда пахта бўлакчалари қолиб кетмаслиги ва пишмаган яхши очилмаган чаноқлардан пахтани олмаслик керак бўлади. қўл терими машаққатли иш бўлиб, жуда кўп ишчи кучини талаб этади. битта теримчи бир кунда ўртача 50-80 кг пахта териши мумкин. машина терими 1959-60 йиллардан бошлаб ўзбекистонда кенг жорий қилина бошланди. ҳозирги вақтда ўрта толали пахтани 53,8%, ингичка толали пахтани 27,5% машиналар ёрдамида териб олинмоқда. битта машина 70-100 теримчини ўрнига пахта теради. теримга сарф қилинган маблағ 3-4 марта камаяди. терим машиналарининг турли русумлари мавжуд: вертикал шпинделли схм-48, схм-48, хвс-1;2 хвс-3;6. горизонтал шпинделли схс-1;2. яхши очилмаган ёки умуман очилмаган чаноқлардан пахтани ско-4, скм-4м машиналари ёрдамида териб олинади. ҳозирги пайтда американинг кейс компаниясининг горизонтал шпинделли терим машиналари ўзбекистон пахта майдонларида муваффақиятли синовдан ўтмоқда ва яхши натижалар бермоқда. машина теримига чаноқларнинг 50-60% очилганда 1-теримга, 20-30% очилганда 2-теримга киритилади, қолган пахталар эса кўрак терувчи машиналарда йиғиштирилиб олинади. машина терими натижасида пахта толаси таркибида юмшоқ нусонлар миқдори ортиб …
3
ва тозалаш механизациялашган қуритиш-тозалаш цехларида амалга ошириш йўлга қўйилган. тайёрланган пахтанинг 20% пахта тозалаш корхонаси томонидан териш муддати давомида қайта ишланиб толага айлантирилади. чигитли пахтанинг асосий қисми эса узоқ муддатга сақлаш учун бунтлар шаклида жойлаб қўйилади. кейинчалик улар қайта ишланиб толага айлантирилади. чигитли пахта ўз хусусиятларини сақлаб қолиши катта ахамиятга эга. бунинг учун уни сақлашда ёпиқ омборлар, айвонлар ва очиқ майдончалар қўлланилади. пахтани бунтларда сақлаганда ўз-ўзидан ёнғин чиқиши холларига йўл қўймаслик керак. бунинг учун бунтларнинг маълум жойларида шамоллатиш туйнуклари ҳосил қилинади. агар бу тадбирга амал қилинмаса дастлаб пахта сарғиш рангга, бунт ичидаги харорат 600с га етгач эса қизғишроқ рангга кириб, сўнг ёниб кетиши мумкин. тола момиғидан сунъий чарм, рўзғорбоп пахта, целофан, фотоматериаллар, киноленталар ва сунъий ипак олинади. пахтани дастлабки ишлаш. пахтани дастлабки ишлаш механик жараёнлар мажмуаси бўлиб чигитли пахтадан тола ажратиб уни тўқимачилик корхоналари хом ашёси сифатида тайёрлаш жараёнларини ўз ичига олади. пахтани дастлабки ишлаш корхонасида қуйидаги технологик операциялар амалга …
4
1% ва тозаланган чигит 62-54%. пахта тозалаш заводлари тола ажратиш ускуналарига кўра икки турга ажралади: · арра тишли тола ажраткич (джин), (ўрта толали пахта қайта ишланади). · валикли тола ажраткичлар (джин) (ингичка толали пахта қайта ишланади). ҳозирги вақтда пахта тозалаш саноатида поток линиялар муваффақиятли ишламоқда. поток линияларда қуритиш, тозалаш, тола ажратиш ва толани жойлаш ишлари бажарилади. поток линиянинг унумдорлиги 6-7 тонна/соат. плпха поток тизими қуйидаги ускуналардан иборат: 1брп- бункерли таъминлаб ростлагич. сс-15-а – сепаратор. 2сб-10 - қуритувчи мослама. сч – тозаловчи сепаратор ров – регенератор (чиқиндилардан тола тикловчи) 10х – арра тишли тозалагич (чигитли пахта учун) дп-130 – тола ажраткич (джин) 20вп – тола тозалагич 1кп – оғир жисмларни ушлаб қолувчи мослама (камнеуловитель). толани жойлашда вертикал ва горизонтал пресслар ишлатилади. адабиётлар: 1. марасулов ш.р. «пахта ва кимёвий толаларни йигириш» 1-қисм, 1979 й. 2. борзунов и.г. и др. «прядение хлопка и химических волокон» часть-1, 1982 г. 3. белясов п.д. и др. …
5
пахтани териш тайёрлаш ва дастлабки ишлаш - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "пахтани териш тайёрлаш ва дастлабки ишлаш"

1403343327_44806.doc пахтани териш тайёрлаш ва дастлабки ишлаш режа: 1. пахта майдонларини теримга тайёрлаш. 2. чигитли пахтани териш. 3. пахтани қабул қилиш ва сақлаш. 4. пахтани дастлабки ишлаш. пахта майдонларини теримга тайёрлаш. чигитли пахтанинг етилганлиги ғўзанинг навига, экиш муддатига, метеорологик шароитларга ва агротехника даражасига боғлиқ бўлади. кўсаклар август ойининг ўрталаридан бошлаб очила бошлайди, сентябрь ойининг ўрталарига келиб улар ёппасига очилади, қолган кўсаклар октябрь ойининг охиригача аста секин очилиб боради, ноябрь ойининг ўрталаридан бошлаб ғўза ривожланишдан батамом тўхтайди. ғўзанинг пастки шохларидаги кўсаклар чаноқлар барвақт очила бошлайди, улар юқори шохдагиларга нисбатан оғирроқ, толаси эса пишиқроқ бўлади. пахтани териш (муддати 1,5-2 ой, баъзан ўн...

DOC format, 63.5 KB. To download "пахтани териш тайёрлаш ва дастлабки ишлаш", click the Telegram button on the left.