ёғлар, уларнинг классификацияси, таркиби ва характеристикаси

DOC 64,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404304860_52591.doc ёғлар, уларнинг классификацияси, таркиби ва характеристикаси режа: 1. ёғлар уларнинг таркиби ва классификацияси; 2. ишлаб чиқариш аҳамиятига эга асосий ёғлар; 3. ёғлар таркибидаги йўлдош моддалар; 4. госсипол ва унинг аналоглари; ёғлар, уларнинг ёғ кислоталари таркиби, аҳамияти ҳақидаги асосий тушунчалар юқорида ацилглицеринлар хақидаги асосий тушунчаларга бошланғич маърузада тавсил этилган эди. ёғларнинг бир неча хил классификациялари маълумдир. бу классификациялардан бирида асос қилиб ёғ олинадиган хом-ашёнинг табиати ва келиб чикиши олинган. бу классификацияга асосан ёғлар ҳайвон ва ўсимлик ёғ-мойларига бўлинади. ўз навбатида ҳайвон ёғлари қуйидагиларга бўлинади: қуруқликда яшовчи хайвонларнинг захира (жамгарма) ёғлари, сут ёғлари, қуш ёғлари, сув хайвонлари ва балиқлар ёғлари в ах.к. ўсимлик ёғлари эса уруглардан ва мевалар мағзидан олинадиган ёғ-мойларга бўлинади. бундан ташкари ёғ-мойлар таркибидаги асосий ёғ кислоталари (20%дан ортик бўлганлари) номига қараб хам классификацияланади. масалан, зайтун мойини олеинли мойлар (80-90% олеин кислотаси), кунгабокар мойини линол-олеинли мойлар (50-60% линол ва 35-40% олеин кислотаси), мол ёғини омино-пальмито-стеаринли ёғлар жумласига киритиш мумкин. …
2
р (кукнор уруги мойи). бундай мойлар таркибида линолен кислотаси умуман йук, ёки жуда кам микдорда. 4. зайтун мойига ухшаган таркибида олеин кислотаси (бошка тўйинмаган кислоталар билан биргаликда) куп бўлган мойлар. 5. таркибида куп микдорда рицинол кислотаси булаган кастор мойи. ёғларда ацилглицеринларнинг таркиби. ёғларнинг ёғ кислоталари таркиби жуда муҳим ахамиятга эга ва бу хакида юқорида батафсил тухталиб утилган эди. аммо ёғлардаги ацилглицеринлар таркиби ва тузилиши хам уларнинг хоссаларига ката таъсир курсатади. лекин ацилглицеринлар таркиби хакида тўла маълумотга эга булиш амалда жуда мураккаб тажрибалар ўтказишни ва кўп вақтни талаб қилади. масалан, триацилглицеринларни этерификациялашда ёғ массасида n турдаги ёғ кислоталари иштирок этаётган бўлса, хосил бўладиган триацилглицеринлар сони (эхтимоллиги) позицион изомерларни хисобга олган ҳолда қуйидагича бўлиши мумкин: масалан, ёғ таркибида 5 та ёғ кислотаси бўлса, 75 турдаги структураси ва таркиби билан фарк киладиган триацилглицеринлар хосил булиши мумкин. шунинг учун баъзан ацилглицеринлардаги тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари таркиби ва стереоспецифик тузилишини аниклаш осонрок ва кифоя …
3
ифик тузилиши тақсимоти хақида қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин: таркибида куп полиалкен кислоталари (40-50% ва ундан куп ) бўлган усимлик мойларида шунингдек, таркибида куп тўйинган кислоталари (65% дан куп) бўлган усимлик уруглари ва мевалари ёғларида ацилглицеринлардаги ёғ кислоталари таксимоти статистик таксимотга якиндир, масалан, кунгабокар, пахта мойи, какос ва пальма ёғларда, жумладан сув хайвонлари ёғларида хам кам булса ацилглицекринлардаги ёғ кислоталари таксимоти тенг таксимланган бўлади. купгина хайвонлар ёғида хам ацилглицеринлардаги ёғ кислоталари тенг таксимланган бўлади. ут-уланлар билан озикланадиган хайвонлар ёғи ва стеарин кислотасига бой ёғлардаги айиллар таксимоти статистик таксимотга якиндир. тажрибалар шуни курсатадики, ёғлардаги ацилларнинг sn-1, sn-2 ва sn-3 холатларда жойлашув тартиби хам узига хосдир. купгина усимлик мойларида углерод атоми сони 18 га тенг бўлган тўйинмаган ёғ кислоталарининг 95-99% гачаси sn-2 холатда жойлашган бўлади. масалан, пахта мойида бу 89% ни, кунгабокар мойида 93-95% ни, масхар (соя) мойида 97-99% ни ташкил этади. пальмитин, стеарин ва эрук кислоталари ациллари усимлик мойларида деярли доимо sn-1 …
4
спиртлар ва ёғ кислоталарининг эфирларидир. кўпгина мумлар хона температурасида қаттиқ ёки куюк-ковушкок моддалардир. улар сувда эримайди ва улардан хосил бўладиган катламлар сувни ўтказмайди. уларнинг айнан шу хусусияти усимлик ва хайвонлар физиологиясида ва ишлаб чикаришда жуда ката ахамият касб этади. мумлар маълум температурадаги зичлиги, нур синдириш кўрсаткичи, суююкланиш ва котиш температуралари, совунланиш сони, иод сони каби курсаткичлари билан характерланади. йулдош моддаларнинг энг кенг таркалган ва мухим гуруҳларидан бири бу фосфолипидлардир. фосфолипидлар молекуласини фосфор кислотасининг носиммеирик диэфирлари сифатида тасвирлаш мумкин: бунда r-глицерин, диоллар аминодиолларнинг ацилли, алкилли ва алкенил-эфирли хосилалари. r’-азотли асослар, аминокислоталар, миоинозит, глицерин в ах.к.лар. хозирга кадар фосфолипидларнинг умумлашган классификацияси мавжуд эмас. амалда таркибидаги фосфор кислотаси билан этерификацияланган спирт таркибига караб фосфолипидларни гуруҳларга булиш кулайдир. шунга асосан табиий фосфолипидларни иккита ката гуруҳга булиш мумкин: глицерофосфотидлар ва сфингозинфосфотидлар (хайвон организми таркибида). глицерофосфотидлар кенгрок таркалган ва кўпрок ўрганилган. фосфолипидлар хужайраларида албатта учрайдиган компонент, улар оксиллар ва углеводлар билан биргаликда хужайра мембраналари тузилишида иштирок …
5
омофор гуруҳ) бўлиб, маълум сабабларга кўра бу занжир узилиш ранг йўқотилишига олиб келади (масалан гидрогенизацияда). каратиноидлар ранг бериш қобилиятидан ташкари провитамин хусусиятига хам эгадир (организмда витамин а ҳосил қилади). каротиноидлардан олинган табиий буёқлар мухит реакцияси узгаришига чидамли, аммо ёруғлик нури хаво кислороди ва бошқа оксидловчилар таъсирида осонликча оксидланади. хлорофиллар ҳам табиий пигментлар бўлиб яшил ранг бериш хусусиятига эга (масалан каноп, рапс, масхар мойларида). хлорофилл икки турдаги қаттиқ моддалар аралашмасидир. улардан бири а-хлорофил – кукимтир-яшил ранг берувчи (суюқланиш температураси 117 с), иккинчиси эса в-хлорофилл – очик-яшил ранг берувчи (суюқланиш температураси 120 с). усимликларнинг яшил баргларида 3 баравар ортик эканлиги аникланган. госсипол ва унинг аналоглари. пахта чигити ядросида сариқ рангдан то тук қўнғир ранггача тусга эга бўлган госсипол деб аталадиган йўлдош мода ва унинг аналоглари учрайди. унинг таркибида икки карбонил гуруҳи бўлган полифенол малекуласидир. бу модда уч турдаги таутомер формаларда учрайди: госсипол кристаллари қайси полиморф модификацияда эканлигига қараб 184, 199 ва 214 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ёғлар, уларнинг классификацияси, таркиби ва характеристикаси" haqida

1404304860_52591.doc ёғлар, уларнинг классификацияси, таркиби ва характеристикаси режа: 1. ёғлар уларнинг таркиби ва классификацияси; 2. ишлаб чиқариш аҳамиятига эга асосий ёғлар; 3. ёғлар таркибидаги йўлдош моддалар; 4. госсипол ва унинг аналоглари; ёғлар, уларнинг ёғ кислоталари таркиби, аҳамияти ҳақидаги асосий тушунчалар юқорида ацилглицеринлар хақидаги асосий тушунчаларга бошланғич маърузада тавсил этилган эди. ёғларнинг бир неча хил классификациялари маълумдир. бу классификациялардан бирида асос қилиб ёғ олинадиган хом-ашёнинг табиати ва келиб чикиши олинган. бу классификацияга асосан ёғлар ҳайвон ва ўсимлик ёғ-мойларига бўлинади. ўз навбатида ҳайвон ёғлари қуйидагиларга бўлинади: қуруқликда яшовчи хайвонларнинг захира (жамгарма) ёғлари, сут ёғлари, қуш ёғлари, сув хайвонлари ва бали...

DOC format, 64,0 KB. "ёғлар, уларнинг классификацияси, таркиби ва характеристикаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.