psixodiagnostika metodlari

DOC 147,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1427640342_60668.doc psixodiagnostika metodlari reja 1. psixodiagnostika metodlari haqida umumiy tushuncha 2. amaliy psixologiyaning ayrim metodologik va uslubiy masalalari 3. psixodiagnostik metodlar va diagnostik yondoshish 4. psixodiagnostik metod turlari 5. psixodiagnostik metod yo‘nalishlari 6. psixodiagnostik metodlarning umumiy chizmasi д иагностика билан шуғулланаётган мутахассис ўрганилаётган объектнинг қатор шахсий хусусиятларини қайд қилишга муваффақ бўлади. · кузатув ва эксперимент методларининг имкониятлари ижтимоий психологик амалиётда гуруҳ ичида кузатиш ва гуруҳдан ташқари кузатиш турлари фарқланади. биринчисида текширувчи одам, гуруҳ ичига аъзолар қаторида кириб олиб, кечаётган жараёнларни тизимийлашган тарзда ўрганиб боради. ташқи кузатувнинг ўзи яширин ёки очиқ бўлиши мумкин. чунки, баъзан бирор ташкилот аъзоси ёки яхлит гуруҳ фаолияти зимдан кузатиб борилади. синалувчи бу ҳақда билмайди ёки ойнали мослама орқасидан туриб, кузатилади. баъзи ҳолларда видеокамерага ёзиб олиниб ўрганилади. шунингдек, бу масаланинг ҳуқуқий ва этик жиҳатлари ҳам бор. чунки кузатилаётганлар жиноятчи ҳисобланишмайди, улар учун прокурор санкцияси ҳам керак эмас. лекин маълумотлар табиий шароитда, максимал тарзда объектив бўлиши учун юқоридагидек …
2
инда формаллаштириш айрим ҳодисалар ва сифатларга қаратилган бўлиши мумкин. масалан, социометрик кузатувда гуруҳ аъзоларини бир-бирларига мурожаатлари ва муомалалари сони ҳамда уларнинг қайтарилиши инобатга олинади. жумладан, бутун кузатув жараёнида гуруҳ доирасида а шахсга қарата энг кўп марта мурожаат қилинган бўлса, бу қийматни бошқаларга нисбатидан а нинг жамоадаги статусини белгилаш мумкин бўлади. моҳиятан кузатиш методи ижтимоий психологиядаги эксперимент методига анча яқин. амалда психологлар экспериментнинг натурал, хаёлий (фикрий), дала ҳамда лаборатория шаклидаги турларини фарқлайдилар. натурал ёки табиий эксперимент бирор объектни ўрганиш мақсадида аниқ мўлжал билан конкрет нарсага таъсир кўрсатишни назарда тутади. хаёлий ёки фикран ўтказиладиган эксперимент эса, реал объектни эмас, балки унга алоқадор маълумот ва унинг модели билан ишлашни тақозо этади. лекин бу хаёлий ёки моделли объект реалига имкон қадар яқинлаштирилган бўлиши керак. дала эксперименти табиийдан фарқли равишда, ўрганилаётган объектни бевосита фаолияти жараёнида, яъни табиий шароитда диагностика қилишни назарда тутади. лаборатория эксперименти – махсус лаборатория шароитларда, асбоб-ускуна (интеграторлар, гомеостатлар, “арка”, “эстакада”, “лабиринт”, “гуруҳий …
3
ёки бавосита йўл билан оғзаки ёки ёзма тарзда маълумотлар олиш усулидир. унинг натижасида одамларнинг у ёки бу ижтимоий ҳодиса, қонуният ёки шахс тўғрисидаги фикрлари, баҳолари, установкалари, онгга ўрнашиб қолган фикрлари – стереотиплари аниқланади. сўровнинг иккита асосий тури мавжуд: · интервью · анкета. биз, одатда, журналистлар томонидан сўроққа тутилган одамлар савол-жавобларини кўришга ўрганиб қолганмиз. бу оддий интервью бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг у ёки бу ҳодисасига нисбатан ижтимоий фикр ўрганилгандагина ишлатилади. лекин психологик интервью бироз мураккаброқ жараён. чунки бунда бевосита мулоқот жараёнида инсонларнинг юракларидаги яширин фикрлари, ҳодисаларга субъектив муносабатлари, ўтмиш хотиралар ва уларнинг талқини орқали жуда муҳим ҳаётий фактлар аниқланади. журналистдан фарқли, психолог интервью жараёнини эркинроқ олиб боришга, максимал тарзда шахсий фикрни ажратиб олишга интилади. шу боис, олдиндан айнан қандай жавоблар олишини билмайди. психолог ана шундай интервьюни гуруҳ шароитида ҳам ўтказиши мумкин. бунда мулоқот мунозара – дискуссия шаклида ўтказилиб, диагност фикрларни умумлаштириб, охирида ўзига зарур маълумотни тўплаб олади. лекин бу жараён осон эмас. …
4
охирги йилларда асосан бевосита текширувчи билан респондент учрашувини назарда тутувчи анкета сўрови қўлланилади. анкетага киритилган саволлар очиқ ёки ёпиқ турли бўлиши мумкин. очиқ анкетадаги саволга жавоб вариантлари берилмайди, респондент нимани ёзишни хоҳласа, шуни ёзади. масалан, “сизнингча, корхонангизнинг 5 йилдан кейинги истиқболини қандай тасаввур қиласиз?”, “сиз учун бахт нима?” кабилар очиқ саволларга киради. бу субъектив фикрларни ўрганиш учун яхши, лекин ҳар доим ҳам одамлар ўз фикрларини аниқ ва мухтасар баён эатвермайди. қолаверса, очиқ саволларга берилган жавобларни талҳил қилиш ҳам маълум профессионал тайёргарликни талаб этади. шунинг учун охирги йилларда ижтимоий ҳаётни ўрганишда анкетанинг ёпиқ саволлардан иборат тури кўпроқ ишлатилмоқда. ёпиқ анкета саволларига берилиши мумкин бўлган жавоблар олдиндан кўрсатилади. масалан: “корхонангиз истиқболи нималарга кўпроқ боғлиқ? а) меҳнат унумдорлигининг ошишига; б) малакали кадрлар сонига; в) раҳбарлик усулубининг такомиллашувига; г) ташқи инвестицияларнинг дадил жалб этилишига; д) иш шароитларининг яхшиланишига; е) янги технологиялар ва асбоб-ускуналарга; ж) яна (ёзинг)____________________” анкеталарга қўйиладиган асосий талаблардан бири – унга киритилган …
5
аражасини пасайишига хизмат қилади. шунинг учун ҳам психологик текширувларда ўринли, маъноли, жўяли саволлар тузиш, уларнинг бирин-кетинлиги ва тартиби масаласига катта аҳамият беришлиши зарур. социометрик сўров ҳам анкетанинг бир тури ҳисобланади. у айнан гуруҳдаги шахслараро муносабатларнигина аниқлагани боис, уни баъзан муаллифлар психологик тестлар қаторига ҳам киритишади. нима бўлганда ҳам бу усул ёрдамида гуруҳий ҳодисалар, унда ҳар бир аъзонинг тутган ўрни, лидерликнинг тақсимоти ва жамоадаги маънавий муҳит ўрганилади. ҳозирда социометрик сўровнинг юзлаб модификациялари мавжуд бўлиб, дастлабки маълумотлар олишнинг самарали воситаси сифатида ундан кўплаб тадқиқотчилар фойдаланадилар. · ижтимоий психологик ҳодисаларни ўрганишда ишлатиладиган тестлар тест тушунчаси ҳаётимизга энг кўп учрайдиган атамалардан бири ҳисобланади. бу – шахсга, гуруҳ ёки ижтимоий қатламга тааллуқли бўлган айрим хусусиятлар ва ҳолатларни қисқа фурсатда текшириб олиш усулидир. бугунга келиб, тестларнинг жуда кўплаб турлари мавжуд. улар ҳақида услубий адабиётларда етарли даражада маълумотлар бор. амалиётда, асосан, вербал ёки новербал тестлар ишлатилади. биринчисида текширилувчи ҳукмига саволлар мажмуи ҳавола этиш, уларга қай тарзда жавоб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "psixodiagnostika metodlari"

1427640342_60668.doc psixodiagnostika metodlari reja 1. psixodiagnostika metodlari haqida umumiy tushuncha 2. amaliy psixologiyaning ayrim metodologik va uslubiy masalalari 3. psixodiagnostik metodlar va diagnostik yondoshish 4. psixodiagnostik metod turlari 5. psixodiagnostik metod yo‘nalishlari 6. psixodiagnostik metodlarning umumiy chizmasi д иагностика билан шуғулланаётган мутахассис ўрганилаётган объектнинг қатор шахсий хусусиятларини қайд қилишга муваффақ бўлади. · кузатув ва эксперимент методларининг имкониятлари ижтимоий психологик амалиётда гуруҳ ичида кузатиш ва гуруҳдан ташқари кузатиш турлари фарқланади. биринчисида текширувчи одам, гуруҳ ичига аъзолар қаторида кириб олиб, кечаётган жараёнларни тизимийлашган тарзда ўрганиб боради. ташқи кузатувнинг ўзи яширин ёки очиқ бўлиши му...

Формат DOC, 147,5 КБ. Чтобы скачать "psixodiagnostika metodlari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: psixodiagnostika metodlari DOC Бесплатная загрузка Telegram