педагогик психология фани предмети

DOC 131,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1544255237_73202.doc педагогик психология фани предмети режа: 1.педагогик психология предмети, вазифалари, муаммолари 2.педагогик психология фанининг тадқиқот методлари педагогик психология–психология фанининг тармоғи сифатида таълим ва тарбиянинг шахсга самарали таъсир этувчи омиллари, қонуниятлари ва механизмларини ўрганувчи фандир. педагогик психологиянинг предмети болаларни мактабда билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш қонуниятларини, бу жараёнларда содир бўладиган индивидуал тафовутларни, уларда мустақил ва ижодий тафаккурни таркиб топтириш қонуниятларини тадқиқ этишдир. педагогик психологиянинг муҳим вазифаларидан бири – мактабдаги таълим-тарбия жараёнини янада такомиллаштиришнинг психологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, бу ҳол янги таълим дастурига ўтиш билан боғлиқдир. педагогик психология уч бўлимдан иборат: таълим психологияси, тарбия психологияси ва ўқитувчи психологияси. педагогик психологиянинг вазифалари: 1)таълим жараёнларини бошқаришнинг психологик масалаларини ўрганиш; 2) билиш жараёнларининг шаклланишини тадқиқ қилиш; 3) ақлий тараққиётнинг ишончли кўрсаткичларини аниқлаш; 4) таълим жараёнида ақлий тараққиётнинг самарали бўлиш шароитларини ўрганиш; 5) педагог ва болалар ўртасидаги, болалар ва болалар ўртасидаги ўзаро муносабат хусусиятларини ўрганиш; 6)болаларга индивидуал ёндошиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ўрганиш. 7)педагогик …
2
уаммоси. таълим ва тарбия боланинг ривожланишига таъсир этадими, ёки у таълим ва тарбия натижасида фақат билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиб, унинг интеллектуал ва ахлоқий ривожланишга таъсир қилмайдими? ҳар қандай таълим боланинг ривожланишига таъсир қиладими ёки фақат муаммоли ва ривожлантирувчи таълим-ми? 3.таълим ва тарбиянинг умумий ва ёш муаммолари. бола ҳаётининг ҳар бир аниқ даврида таълимга ёки тарбияга урғу бериш керакми?- бола ҳаётининг айни даврида нимага кўпроқ эҳтиёж сезади: когнитив – интеллектуал ёки шахс сифатида ривожланишгами? 4.педагогик таъсирларнинг комплекслиги ва бола тараққиётининг системалилиги характери муаммоси. бола тараққиётини когнитив ва шахсий хислатларнинг ўзгариши сифатида тасаввур қилсак, уларнинг ҳар бири алоҳида ривожланиши мумкин, ҳар бирининг ривожланиши бошқа хусусиятларга боғлиқ. 5.бола хулқ-атвори ва психологик характеристикаларининг ривожланиши таълим ва етилишга, лаёқат ва қобилиятлар, генотип ва муҳитга боғлиқлиги муаммоси. таълимни бола организмида маълум нейрофизиологик тузилмалар етилмасдан бошлаш мумкин-ми?таълим боланинг органик ривожланишига таъсир қиладими? агар таъсир қилса, қандай даражагача таъсир қилади? генотип ҳамда муҳит боланинг психологик ва …
3
нг индивидуал хусусиятларга мос таълим ва тарбия методларини танлаш тушунилади. юқорида келтирилган психологик-педагогик муаммоларни ҳал қилиш ўқитувчилардан юқори касбий маҳоратни, психологик билим, кўникма ва малакаларни талаб қилади. педагогик психология методлари педагогик психологияда умумий ва ёш психологияда фойдаланилган методлар қўлланилади. улар: кузатиш, ёзма ва оғзаки саволномалар, эксперимент ва бошқалар. лекин улар болаларнинг ёши, психологик ва педагогик муаммоларига боғлиқ равишда қўлланилади. умумий методлардан ташқари, педагогик психологиянинг махсус методлари ҳам мавжуд. масалан, уларга психологик-педагогик эксперимент, махсус психологик-педагогик тестлар киради. психологик-педагогик эксперимент болага у ёки бу педагогик таъсирнинг маҳсулдорлик даражасини аниқлаш учун махсус ривожлантирувчи мақсадни кўзлаб ўтказилади. психологик-педагогик эксперимент уч босқичдан иборат: 1.аниқловчи эксперимент. 2.шакллантирувчи эксперимент. 3.назорат экспериментлари. рус психологи б.г. ананьев бўйича тадқиқот методлари 4 гуруҳга бўлинади: i.ташкилий методлар: таққослаш, лонгитюд ва комплекс методлари киради. таққослаш–умумий психология, ижтимоий психология, пато-психология ва дефектологияда кенг қўлланилади. ёш ва педагогик психологияда ўрганилаётган психик жараёнларнинг динамикасини аниқлаш учун қўлланилади. лонгитюд – (узлуксиз) узоқ вақт давомида айни бир …
4
кўрсатилади (вертикал алоқа). доналаш методида эса шахснинг барча характеристикалари ўртасидаги “горизонтал” алоқалар аниқланади. ёш ва педагогик психология методлари асосий методлар кузатиш психологик ҳолатларнинг сабабларини илмий тарзда тушунтириб берувчи тадқиқот методи. эксперимент психологик маълумотларни аниқлашга қаратилган шароитларни яратиш мақсадида тадқиқотчининг текширилувчи фаолиятларига фаол аралашуви ҳаётий кузатиш маълумотларини қайд этиш билангина чекланиб, тасодифий характерга эга. илмий кузатиш маълумотлар- ни қайд қилишдан уларнинг ички моҳиятини тушунтириб беришга ўтиш, унинг зарурий шарти – аниқ режа ва натижаларни махсус кундалик ёки баённомаларда қайд этишдир. лаборатория эксперименти махсус яратилган шароитларда, махсус (аппаратуралар) асбоб ускуналар ёрдамида ўтказилади. текширилувчи хаттиҳаракатлари кўрсатма орқали белгиланади. табиий эксперимент оддий ҳаётий шароитларда ўтказилиб, турли ёш даврларида билиш имкониятларини ўрганиш учун қўлланилади. психологик-педагогик эксперимент аниқловчи шакллантирувчи назорат ёрдамчи методлар фаолият маҳсулини таҳлил қилиш таржимаи ҳол методи социометрия анкета суҳбат эгизаклар методи тест 1-расм. ёш ва педагогик психология методлари. бу методлардан айримларини кўриб чиқамиз. кузатиш — психик хусусиятларни узоқ вақт давомида, режали, бирор мақсад …
5
а воситалари), кўрсаткичлари аниқлаб олиши (нимани қайд этиш), бўлиши мумкин бўлган хатолар ва уларни олдини олиш йўллари, тахмин қилинаётган натижаларни ўйлаб олиши лозим. бунда кузатилаётган хусусият аниқ белгиланиши лозим (улар кўп бўлмаслиги зарур). кузатишдан мақсад хулқ-атвордаги топилган камчиликларни тўғирлаш йўлларини ишлаб чиқиш бўлмоғи лозим. 3. мустақиллик. кузатиш йўл-йўлакай қилиниши лозим бўлган эмас, балки мустақил равишда ўтказилиши керак бўлган вазифа бўлмоғи лозим. 4.табиийлик. психологик-педагогик кузатиш болалар учун табиий шароитларда ўтказилиши лозим. у ўқитувчининг иштирокисиз ўтказилиши зарурки, бола кузатилаётганини сезмасин. 5. тизимлилик. кузатиш ўқитувчининг хоҳиши билан эмас, балки доимий режа асосида, тизимли равишда ёки режалаштирилган маълум оралиқдан сўнг ўтказилиши зарур. 6. объективлик. кузатиш жараёнида ўз тахминларини эмас, объектив факт, ҳаракат, болалар хулқ-атворининг объектив хусусиятларини қайд этиш ва шу асосда хулоса чиқариш лозим. 7. қайд этиш. олинган барча маълумотлар маълум тизимда қайд этилиши лозим. олинган натижалар кузатиш жараёнида ёки уни ўтказилгандан сўнг дарҳол қайд қилиши керак. бироқ кузатиш методининг камчиликлари ҳам мавжуд. булар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"педагогик психология фани предмети" haqida

1544255237_73202.doc педагогик психология фани предмети режа: 1.педагогик психология предмети, вазифалари, муаммолари 2.педагогик психология фанининг тадқиқот методлари педагогик психология–психология фанининг тармоғи сифатида таълим ва тарбиянинг шахсга самарали таъсир этувчи омиллари, қонуниятлари ва механизмларини ўрганувчи фандир. педагогик психологиянинг предмети болаларни мактабда билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш қонуниятларини, бу жараёнларда содир бўладиган индивидуал тафовутларни, уларда мустақил ва ижодий тафаккурни таркиб топтириш қонуниятларини тадқиқ этишдир. педагогик психологиянинг муҳим вазифаларидан бири – мактабдаги таълим-тарбия жараёнини янада такомиллаштиришнинг психологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, бу ҳол янги таълим дастурига ўтиш билан боғлиқдир. п...

DOC format, 131,5 KB. "педагогик психология фани предмети"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.