ёш даврлари ва педагогик психология фани предмети

DOC 48,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404138949_51538.doc ёш даврлари ва педагогик психология фани предмети режа: 1. ёш даврлари ва педагогик психология тарихидан 2. педология танқиди ёш даврлари психологияси – психология фанининг инсон ривожланишининг ёш даврлари хусусиятларини ўрганувчи соҳасидир. унинг тадқиқот предмети – инсон психикасининг ёш билан боғлиқ ўзгаришлари, психик жараёнлар онтогенези (организмнинг индивидуал ривожланиши) ва ривожланаётган одам шахсиятининг психологик сифатлари. ёш психологияси психик жараёнлардаги ёш хусусиятлари, билимларни эгаллашда ёш имкониятлари, шахс камолотининг асосий омиллари ва бошқаларни ўрганади. ёш психологияси педагогик психология билан узвий боғлиқ. педагогик психология фани предмети – таълим ва тарбиянинг психологик қонуниятларини ўрганишдан иборат. ёш ва педагогик психология умумийлиги бола, ўсмир, ўспирин каби умумий ўрганиш объектлари билан изоҳланади. ёш даврлари ва педагогик психология таълим ва тарбия жараёнида болани ўрганиш билан ўзаро узвий бирликни ташкил этади. ёш даврлари ва педагогик психология тарихидан тарбия ва таълимнинг ёш хусусиятларига боғлиқ жиҳатлари қадимги даврлардан буён ўрганилади. ёш даврлари ва педагогик психология фан сифатида xix асрнинг иккинчи ярмида шаклланди. …
2
ва ҳаракатларининг ўрганилиши ва бошқалар асосий аҳамиятга эга. хх аср бошида ёш ва педагогик психология соҳасида икки асосий: биологик ва ижтимоий йўналиш ажратилган. биологик, биогенетик йўналишга хос нарса – туғма хусу-сиятлар, «ирсият»га йўналтирилиш, бола хулқи ва ривожланишини содда-механик тушунишга интилишдир. бола ривожланишидаги ирсий омилларни ортиқча баҳолаш ва биогенетик қонуниятларни психологияга тўғридан-тўғри кўчириш мазкур йўналишнинг ўзига хос камчилиги бўлиб ҳисобланади. психологиядаги биогенетик қонуният – геккель томонидан xix асрда шакллантирилган машҳур эволюция қонунларини ёш психологияси соҳасига кўчиришга уринишдир. ²омила она қорнидалигида бир ҳужайрали мавжудотдан инсон бўлгунга қадар барча ривожланиш даврларини босиб ўтгани каби, бола ҳам инсоният тарихидаги асосий босқичларни қайта босиб ўтади. шундай қилиб, бола босиб ўтадиган беш босқич ажратилган: ёввойилик даври, ов даври, чорвачилик даври, деҳқончилик даври ва саноат даври. мазкур даврлаштиришга кўра, бола ёввойи ҳолда туғилади, барча босқичларни бирин-кетин босиб ўтиб, охирида унда пул, савдо, алмашинишга қизиқиш пайдо бўлади, яъни капиталистик тузум идеалига жавоб беради. биогенетик қонуният асосида боланинг психик …
3
учун унинг муҳитини таҳлил қилишнинг ўзи кифоя: ўраб турган муҳит қандай бўлса, инсон шахси батамом ўшандай бўлади. биогенетизм хулқ ривожланишини гентик мойилликнинг амалга ошишига тақаб, шахсият фаоллигини инкор қилгани каби, ижтимоий генетика ҳам ҳамма нарсани ижтимоий муҳитга тақаб, шахс фаоллигини инкор қилди. психологиядаги биогенетик ва ижтимоий генетик йўналишлар хх асрнинг 30-йилларидаёқ психолог ва педагоглар учун танқид объектига айланиб қолди. на биогенетика ва на ижтимоий генетика боланинг психик ривожланиш манбалари ва механизмлари ҳақида тўғри ва тўла тасаввур бера олмасди. бу вазифани педология номини олган махсус соҳа ҳам уддалай олмаслиги маълум бўлди. педология танқиди «педология» – («пайдос» – гўдак ва «логос» – фан) – болалар ҳақидаги фан демакдир. педология мазмунан бола ривожланишининг психологик, физиологик ва биологик концепцияларининг механик умумийлигини ташкил этади. xix аср охири ва хх аср бошида пайдо бўлган (с.холл, э.мейман, в.прейер – ғарбда, в.м.бехтерев, а.п.нечаев, г.и.россолимо – россияда) эволюцион ғояларнинг психологияга кириб келиши билан педология хх асрнинг 30-йилларида болалар ҳақидаги …
4
қаровсиз қолган болалар учун мўлжалланган болалар коммунаси раҳбари бўлган), л.с.виготский ва унинг олий психик функциялар ривожланиши назарияси. шунингдек, психолог олимларнинг хх аср иккинчи ярмидаги ишлари – б.г.ананьев, л.и.божович, п.я.гальпе-рин, в.в.давидов, а.в.запорожец, л.в.занков, г.с.костюк, н.а.мен-чинская, н.ф.тализина, д.в.эльконин ва кўплаб бошқа олимларнинг ёш ва педагогика психологияси соҳасида амалга оширган ишлари ҳам шу жумладан. бу масала шунингдек, ўзбекистон психолог олимлари томонидан ҳам тадқиқ этилмоқда. адабиётлар 1. алишер навоий. мукаммал асарлар тўплами. 20 жилд. т., 1987-2003. 2. антология педагогической мўсли узбекистана /сост. с.р.раджабов, к.х.хашимов и др. м., 1974. 3. апраксина о.а. методика музўкального воспитания в школе. м.,1983. 4. бабанский ю.к. оптимизация учебно-воспитательного процесса. м., 1982. 5. белобородова в.к., ригина г.с., алиев ю.б. музўкальное восприятие школьников. м., 1975. 6. бобур з. бобурнома. т., 1960. 7. божович л.и. личность и ее развитие в детском возрасте. м., 1968. 8. ветлугина н.а. музўкальное развитие ребенка. м., 1968. 9. вўготский л.с. мўшление и речь. проблемў психологического развития ребенка / …
5
ёш даврлари ва педагогик психология фани предмети - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ёш даврлари ва педагогик психология фани предмети"

1404138949_51538.doc ёш даврлари ва педагогик психология фани предмети режа: 1. ёш даврлари ва педагогик психология тарихидан 2. педология танқиди ёш даврлари психологияси – психология фанининг инсон ривожланишининг ёш даврлари хусусиятларини ўрганувчи соҳасидир. унинг тадқиқот предмети – инсон психикасининг ёш билан боғлиқ ўзгаришлари, психик жараёнлар онтогенези (организмнинг индивидуал ривожланиши) ва ривожланаётган одам шахсиятининг психологик сифатлари. ёш психологияси психик жараёнлардаги ёш хусусиятлари, билимларни эгаллашда ёш имкониятлари, шахс камолотининг асосий омиллари ва бошқаларни ўрганади. ёш психологияси педагогик психология билан узвий боғлиқ. педагогик психология фани предмети – таълим ва тарбиянинг психологик қонуниятларини ўрганишдан иборат. ёш ва педагогик психология ...

Формат DOC, 48,5 КБ. Чтобы скачать "ёш даврлари ва педагогик психология фани предмети", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ёш даврлари ва педагогик психол… DOC Бесплатная загрузка Telegram