psixologik diagnostika

DOC 7 sahifa 38,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
ўқитувчининг диагностик компетенцияси режа: 1. психологик диагностика моҳияти. 2. психологик диагноз ва унинг босқичлари. 3. таълим тизимида психодиагностиканинг асосий вазифалари. 4. психодиагностика жараѐнида қўлланиладиган метод ва методикалар. 5. психологик диагностика босқичлари. таянч иборалар: психодиагностика,психодиагностиканинг вазифалари, психодиагностика методлари, валидлик амалий психолог фаолиятининг йўналишларидан бири психологик диагностика ҳисобланади. психологик диагностика амалий психологиянинг бошқа йўналишлари билан узвий боғланган ва улар орасида асосий ўринни эгаллайди. а.ю.маленова фикрича, психологик диагностика – инсоннинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш ва аниқлашнинг турли методларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган фан ва амалиёт. психодиагностика у ѐки бу муаммо, қийинчиликларнинг психологик сабабларини аниқлаш фаолияти сифатида психологик хизматда марказий ўринлардан бирини эгаллайди. к.м.гуревич фикрича, психодиагностиканинг вазифаси шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари ҳақидаги ахборотни тўплашдир. психодиагностика – шахс индивидуал-психологик хусусиятларини ўлчаш ва аниқлаш методларини ишлаб чиқувчи психология фани соҳаси. психолог гуревич к.м. фикрига кўра, психодиагностика – инсонларни психологик ва психофизиологик белгиларига кўра таснифлаш ҳамда фарқлаш методлари ҳақидаги фан. немов р.с. нинг таъкидлашича, психодиагностика –бу махсус билимларнинг …
2 / 7
да аниқлаш мумкин. бунда тадқиқотчининг вазифаси қўлга киритилган маълумотларни тартибга солиш (масалан, ўсиб боориш даражасига кўра). диагностика қилинаѐтган белгилар тадқиқот вазифаларидан келиб чиқиб, турлича психологик фарқларни ўз ичига олади: - ёш бўйича. - маълумотига кўра. - маданий даражасига кўра. - психик ҳолатларига қараб, - генетик, психофизиологик хусусиятлари бўйича. амалий фаолият турларидан бири сифатида психодиагностика қуйидаги вазифаларни бажаради: 1. муайян хусусиятнинг ривожланиш ҳолатини аниқлаш. 2. унинг ривожланиш динамикасини ҳамда маълум вақт оталиғида қайта тузилишини аниқлаш. 3. индивид ѐки гуруҳ психологияси ҳамда хулқ-атворида ўқув-табиявий таъсирот натижасида вужудга келган реал ўзгаришларни аниқлаш. 4. шахс хусусиятлари ривожланиш динамикаси ва қонунларини таҳлил қилиш асосида унинг ривожланиш перспективасини аинқлаш. 5. текширилган кишилар ѐки гуруҳни келгусида ривожланишда эришилган натижаларни ҳисобга олган ҳолда дифферентcиал тарзда иш олиб боориш учун категорияларга ажратиш. 6. индивид ѐки гуруҳнинг (у ѐки бу ишни бажариш, масалан, ўз хизмат вазифаларини бажаришга) касбий тайѐргарлигини, лаѐқотлилигини аниқлаш. 7. индивид ѐки гуруҳ психологияси ва хулқ-атворини психокорректcион ишларни …
3 / 7
у ѐки бу психологик хусусият ѐ хулқ-атвор хислатлари мавжудлигини аниқлаш; 2.мазкур хусусиятнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш, уни аниқ миқдор ва сифат кўрсаткичларида ифодалаш; 3.зарурият туғилган вазиятлардагина инсондаги диагностика қилинаѐтган психологик ва хулқ-атвор хусусиятларини изоҳлаш; 4.ўрганилаѐтган хусусиятларни турли инсонларда ривожланганлик даражасини таққослаш. психодиагностик методларнинг аксарият қисми икки гуруҳга экспертга оид (клиник) ва стандартлаштирилган тестларга ажратиш мумкин. психодиагностикада тест бу тахмин қилинган хусусият эгаси синалувчида ўтказилаѐтган бир турдаги стандартлаштирилган қисқа топшириқлар мажмуидир. психодиагностика фаолияти билан шуғулланувчи шахсга қатор муҳим талаблар қўйилади. энг оддий ва муқаррар бўлгани-бу ўзига инсонларни жалб қила олиш ҳамда фойдаланиладиган психодиагностик методикалар ва уларни қўллаш шартларини мукаммал билишдир. бундан ташқари психодиагностика соҳасида фаолият олиб борувчи ҳар бир психолог муҳим касбий ахлоқий тамойилларни билиши ва амал қилиши зарур: -олиб борадиган фаолияти учун шахсий жавобгарлик тамойили; -касбий сир сақлаш тамойили (илмий психодиагностик методикаларни тарқатмаслик); -маҳфийлик (конфиденциаллик) тамойили (бегоналардан олинган психологик ахборотларни сир сақлаш); -илмий асосланганлик тамойили (қўлланилаѐтган методикалар натижалар ишончлилиги, валидлиги, дифференциаллашганлиги …
4 / 7
даги шундай бир ахборотни бериш эҳтимоли хусусида огоҳлантириш; г) тадқиқот натижаларини билиш ҳуқуқи (болалар тестдан ўтказилганда ота-оналар ҳам бундай ҳуқуқга эга). психодиагностик методлар таснифи уларнинг умумий тавсифномасини ва психологик асослаш. турли муаллифлар психодиагностик методларни таснифлашнинг ҳар хил усулларни таклиф қилганлар. жумладан, р.с.немов фикрига кўра, қуйидагиларни ажратиш мумкин: -кузатиш (стандартлаштирилган ва эркин кузатиш) асосида психодиагностика методлари; -сўров психодиагностик методлари (очиқ ва ѐпиқ турда бўлиши мумкин 51 бўлган сўровномалар шунингдек, бевосита ѐки билвосита саволлар, интервью); -объектив психодиагностик методлар шу жумладан инсоннинг хулқ-атвор реакциялари ва унинг меҳнат маҳсуллари ҳисоби ҳамда таҳлили; -психодиагностиканинг экспериментал методлари. а.г.шмелев диагностика методикаларнинг қуйидаги турларини асосий сифатида кўрсатиб ўтади. шу ўринда тасниф учун асос сифатида ―объективликсубъективлик‖ меъѐри хизмат қилади. -асбоб-ускунага оид психофизиологик методикалар; -аппаратурага оид хулқ-атвор методикалари; -жавоби танланадиган объектив тестлар; -сўровнома тестлар; -субъектив шкалалаштириш методикалари; -проектив методикалар; -стандартлаштирилган аналитик кузатиш; -контент-анализ (ҳужжатларни ўрганиш таҳлил қилиш); -кейинроқ рейтинг шкалалаштириш амалга ошириладиган ички кузатув; -психологик суҳбат (интервью); -ролли ўйинлар; -фаол …
5 / 7
арга кучли сезгирлик қобилияти. методиканинг меъѐр кўрсаткичлари репрезентатив танловдаги фаолият яъни статистик қайта ишлаш учун етарли бўлган миқдордаги синалувчила асосида тузилган бўлиши муҳим. юқорида таъкидланган вазифалар амалий психодиагностиканинг умумий вазифаларидир. улардан кўпчилиги у ѐки бу даражада мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус таълим муассасаларида турли ѐш давридаги болалар билан мос тарзда иш олиб бориш учун амалга оширилади. психодиагностика – психологик диагноз қўйиш ҳақидаги фан. ―психодиагностика‖ термини дастлаб психиатрияда г.роршахнинг (1921йил) шу номли асари нашр этилгач кенг қўлланилиб, тез орада тиббиѐт соҳаси чегараларидан чиқади. ―диагноз‖ термини нормал тараққиѐтдан ҳар қандай оғиш ва уни аниқлаш сифатида тушунила бошланди. психологик диагноз (―диагнозиз‖ грекча аниқлаш, билиш деган маънони англатади) – шахс индивидуал-психологик хусусиятларининг айни вақтдаги ҳолатига баҳо бериш, ривожланишни олдиндан айтиб бериш, яъни, прогноз қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган психолог фаолиятининг сўнгги натижасидир. психологик тадқиқотлар амалиѐтида психологик диагноз қўйишнинг 3 босқичи фарқланади: симптоматик диагноз эмперик диагноз деб ҳам аталади. бунда ташхис қўйиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"psixologik diagnostika" haqida

ўқитувчининг диагностик компетенцияси режа: 1. психологик диагностика моҳияти. 2. психологик диагноз ва унинг босқичлари. 3. таълим тизимида психодиагностиканинг асосий вазифалари. 4. психодиагностика жараѐнида қўлланиладиган метод ва методикалар. 5. психологик диагностика босқичлари. таянч иборалар: психодиагностика,психодиагностиканинг вазифалари, психодиагностика методлари, валидлик амалий психолог фаолиятининг йўналишларидан бири психологик диагностика ҳисобланади. психологик диагностика амалий психологиянинг бошқа йўналишлари билан узвий боғланган ва улар орасида асосий ўринни эгаллайди. а.ю.маленова фикрича, психологик диагностика – инсоннинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш ва аниқлашнинг турли методларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган фан ва амалиёт. психодиагностика ...

Bu fayl DOC formatida 7 sahifadan iborat (38,6 KB). "psixologik diagnostika"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: psixologik diagnostika DOC 7 sahifa Bepul yuklash Telegram