psixodiagnostik tekshiruv va tadqiqotlar

DOCX 10 стр. 55,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 10
3-мавзу.психодиагностик текширув ва тадқиқотлар 1. психодиагностик текширувда танланма тўплам репрезентативлиги муаммоси 2. психодиагностик методикани ва текширув натижаларини стандартлаштириш муаммоси. 3. валидлик – психодиагностик методикаларнинг асосий хусусиятларидан бири сифатида валидликнинг асосий турлари ва уларни аниқлаш усуллари 4. ишончлилик – психодиагностик методикаларнинг муҳим психиометрик кўрсаткичи сифатида. ишончлилик турлари ва уларни аниқлаш усуллари. мақсад: талабаларда психодиагностик методикалар ва психодиагностик текширув жараёнига қўйиладиган талаблар ҳақида тушунча ҳосил қилиш. вазифа: методикаларнинг валидлиги, ишончлилиги, танланма тўплам репрезентативлиги, текширув натижаларини стандартлаштириш ҳақида тушунча ҳосил қилиш. таянч тушунчалар: 1. валидлик атамаси эвропа тилларидан олинган бўлиб у қуйидаги маънони англатади: «тўлақонли», «яроқли», «мос». психодиагностик методиканинг валидлик сифатидаги тавсифи унинг айнан ўрганилаётган психологик хусусиятга мўлжалланганлиги ва ушбу психологик хусусиятни баҳолашга мослиги ҳамда яроқлилигини кўрсатиб беради. 2. назарий валидлик – қўлланилган методика ёрдамида олинган кўрсаткичларни, бошқа методик воситалардан олинган кўрсаткичлар билан яъни кўрсаткичлар орасида назарий асосланган боғлиқлик борлигини ва тадқиқот қилинаётган сифат кўрсаткичлари мослиги билан аниқланади. 3. эмпирик валидлик – синалувчининг …
2 / 10
епрезентативлик (франтс. репресентатиф- намунали) танланма тўплам бош тўплам хусусиятларини акс эттиради деган ма`нони англатади. психодиагностик текширувда танланма тўплам репрезентативлиги муаммоси репрезентативлик (франтс. репресентатиф- намунали) танланма тўплам бош тўплам хусусиятларини акс эттиради деган ма`нони англатади. репрезентативлик ўрганилаётган белгиларнинг танланма тўпламда тақсимланиши уларнинг реал тақсимланишига ма`лум статистик хатолик билан мос келишини билдиради. ҳар қандай тадқиқотда тўплам репрезентативлигини та`минлаш учун ма`лум шароитларга амал қилиш керак. улардан асосийлари қуйидагилар: а) бош тўпламнинг ҳар бир бирлиги тўпламга тушиш эҳтимоли бўлиши зарур; б) ўзгарувчи тўплам ўрганилаётган белгига бог`лиқ бўлмаган равишда танланади; в) танлов бир хил тўпламлардан амалга оширилади; г) танловда бирликлар сони кўп бўлиши лозим. кенг ма`нода репрезентативлик методиканинг валидлиги билан бог`лиқ. ҳозирги замонда фанга маълум, инсоннинг психологик жараёнлар, хусусиятлар ва ҳолатларини ўрганиш мақсадида тузилган психодиагностик методикалар амалиётда кенг қўлланилмоқда. янги илмий тушунчаларни баён қилиш, илмийлигини кафолатлаш мақсадида, уларга хос белгиларни ўрганиш учун экспериментал психодиагностик воситаларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш борасида жуда катта ишлар …
3 / 10
рга эга эканлигига ишонч ҳосил қила олсин. верификатсия талаби шуни англатадики, илмийлик статусига талабгор ҳар қандай илмий тушунча, фанга киритилаётган янгиликлар, албатта, ҳақиқий маъносига эга эканлигини аниқлаш мақсадида текширувдан ўтказилиши шарт. «верификатсия» сўзи «текшириш» маъносини англатади. бу ҳар қандай тушунча бўшлиқдан пайдо бўлмаганлигини, ҳақиқатдан ҳам мавжудлигини исботлашда, унга мос психодиагностик муолажалар ёрдамида амалга оширилади. масалан, биз фанга «мотив» тушунчасини киритмоқчимиз, у ҳолда биринчи навбатда ушбу тушунчага оид бизга маълум тушунчалар ва ушбу тушунча маъносига оид диагностик белги, кўринишларни аниқ тавсифлаб бера олишимиз керак. «мотив» тушунчасини қуйидагича таърифлаб кўрайлик. “мотив – бу ички, психологик, ўзини англаган ёки ўз-ўзини англамаган одам ҳаракатини қўзғатувчи манба ҳамда у бир мақсадга йўналтирилган ҳолда фаолликни қўллаб туради”. болалар психодиагностикаси амалиётида фақат валидли аниқ ва ишончли методлар қўлланилиши шарт, акс ҳолда натижаларнинг ишончсизлиги ва ноаниқлиги ҳамда хулоса чиқаришда хатоликлар келиб чиқиши хавфи юзага чиқиши мумкин. қўлланилаётган методлар сифатига, унинг ёрдамида олинган натижаларга, яъни унга ишониш мумкинлигига психодиагностик …
4 / 10
натижалари асосида тайёрлаган хулосаларни билишга ҳақлидир. психолог ўз навбатида ота-оналарнинг фарзандлари руҳияти ҳақидаги саволларига тўлиқ, ишончли ва ҳаққоний жавоб бериши шартдир. психологик ташхис натижалари, шахс тараққиётига таъсир қилувчи ҳар хил омилларни ҳамда ота-оналарнинг, педагогларнинг фикрларини инобатга олмасдан, боланинг таълим ва тарбиясига тааллуқли таклифларни ҳал қилишга асос бўла олмайди. таълим тизимида ишлаётган психолог, психологик ташхис ишларини ўқитувчи ва тарбиячи билан ҳамкорликда олиб борган ҳолда, уларни бола руҳияти ҳақида зарур маълумотлар билан таъминлаб бориши шарт. психодиагностикада қўлланилаётган кўпгина методикалар ёш меъёрлари атамаси билан боғлиқ. бу, биринчидан, руҳан ва жисмонан соғлом ҳамда тасодифан танлаб олинган болалар гуруҳида ўрганилаётган хусусиятларнинг ўртача тараққиёт даражаси билан боғлиқ ҳолда тавсифланади. болада ёш меъёрлари ўрганилаётган хусусиятлар тараққиёт даражасининг оғиши, ўтказилган тадқиқотдан олинган натижалар билан аниқланади. агар унинг индивидуал кўрсаткичлари меъёрдан юқори бўлса, у ҳолда бола ўз тенгқурларидан илгарилаб кетган, бунинг акси бўлса тенгқурларидан орқада қолган деган хулоса чиқарилади. иккинчидан – бу ўз-ўзидан меъёрларни ўрганиб туришдир. маълумки, жамиятнинг ривожланиб …
5 / 10
ллаш ва хулоса чиқариш учун, аввало уни синаб кўриш керак. психодиагностик методикаларни ишлаб чиқиш ва синаб кўриш босқичлари қуйидагилардир. психодиагностика сўзи психологияда иккита асосий аҳамият касб этади. биринчиси илмий психологик билимлар ва тадқиқотлар соҳаси ҳисобланса, иккинчиси психологик билимларни амалиётда қўллай олиш соҳасидир. илмий соҳа сифатида психодиагностика: принтсиплар, ҳар хил психодиагностик методларнинг илмийлигини текшириш муолажаларини ва усулларини қамраб олади. амалий соҳа сифатида психодиагностик методларни амалиётда қўллай олиш кўникма ва малакаларини психолог-диагностда шакллантиришга қаратилган. илмий ва амалий соҳада ҳам одамнинг психологик жараёнлари, хусусият ва ҳолатларини баҳолаш ҳақида фикр юритилади. ҳозирги замон психологиясида жуда кўп психодиагностик методлардан фойдаланилади, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам илмий асосланган деб айтолмаймиз. бундан ташқари, методлар ичида тадқиқот ва хусусий психодиагностик методлар мавжуд. хусусий психодиагностик методлар шундай методлар сирасига кирадики, улар ўрганилаётган психологик хусусиятнинг аниқ миқдорий ва сифатий тавсифларини кўрсатиб бера олади, яъни муайян бир хусусиятни баҳолаш мақсадида қўлланилади. юқорида айтиб ўтилган мақсад учун қўлланилмайдиган методлар, фақат психологик жараёнларни, инсоннинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 10 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "psixodiagnostik tekshiruv va tadqiqotlar"

3-мавзу.психодиагностик текширув ва тадқиқотлар 1. психодиагностик текширувда танланма тўплам репрезентативлиги муаммоси 2. психодиагностик методикани ва текширув натижаларини стандартлаштириш муаммоси. 3. валидлик – психодиагностик методикаларнинг асосий хусусиятларидан бири сифатида валидликнинг асосий турлари ва уларни аниқлаш усуллари 4. ишончлилик – психодиагностик методикаларнинг муҳим психиометрик кўрсаткичи сифатида. ишончлилик турлари ва уларни аниқлаш усуллари. мақсад: талабаларда психодиагностик методикалар ва психодиагностик текширув жараёнига қўйиладиган талаблар ҳақида тушунча ҳосил қилиш. вазифа: методикаларнинг валидлиги, ишончлилиги, танланма тўплам репрезентативлиги, текширув натижаларини стандартлаштириш ҳақида тушунча ҳосил қилиш. таянч тушунчалар: 1. валидлик атамаси э...

Этот файл содержит 10 стр. в формате DOCX (55,5 КБ). Чтобы скачать "psixodiagnostik tekshiruv va tadqiqotlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: psixodiagnostik tekshiruv va ta… DOCX 10 стр. Бесплатная загрузка Telegram