тестология қўлланма

PDF 213 стр. 2,4 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 213
6 7 8 кириш инсон фаолиятини баҳолашнинг муҳим воситалари доимий равишда олимлар, тадқиқотчилар ва мутахассисларни диққат марказида бўлиб келмоқда. ўтган давр мобайнида бу йўналишда анчагина саъйи-ҳаракатлар амалга ошаётган бўлса-да бугунги кун нуқтаи назариридан шахс ва унинг фаолият йўналишларини баҳолаш масаласи асосий масалалардан бирига айланмоқда. шунингдек, ўзбекистон республикаси президентининг ва ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг психология фани ва унинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ошириш масаласига мувофиқ чиқарган қарорлари12 психологлар фаолиятига эътибор билан бир қаторда юқори талаблар қўяётганлигидан далолат беради. ушбу ҳолатларни инобатга олинганда 5а210201-психология (фаолият турлари бўйича) магистратура мутахассисликлари, хусусан, 5а210201-психология (дин психологияси) ва 5а210201-психология (умумий психология) мутахассисликларини тайёрлаш жараёнида “тестология” фанини ўқитишнинг ўзига хос ўрни мавжуд. республикамизнинг қатор таълим муассасасаларида 5210200-психология (фаолият турлари бўйича) таълим йўналишида бакалаврлар ва 5а210201-психология (фаолият турлари бўйича) мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрланмоқда. бакалаврлар тайёрлаш жараёнида “умумий психодиагностика” фани ўқитилаётган бўлса, магистрлар тайёрлашда эса ушбу курснинг узвий давоми сифатида “тестология” фани психологик аспектдан ўқитилиши инобатга олинган. магистрларни касбий тайёргарлик …
2 / 213
ҳисобга олган ҳолда 5а210201-психология (дин психологияси) магистратура мутахассислигининг ўқув дастурига мувофиқ “тестология” фанидан ўқув қўлланма тайёрланган. ўқув қўлланма республика ҳудудида мазкур фан доирасидаги илк ўқув адабиётлардан бири саналади. “тестология” номли ўқув қўлланмада фанинг муаммоларига, унинг тарихи, назарий-методологик принциплари, тестларга қўйиладиган талаблар, интеллект ва қобилият тестлари, шахс сўровномалари ва бошқа типдаги тестларни тузишда психология фани доирасидаги муаммо сифатида ёндашилган ва материаллар тақдим этилган. ўқув қўлланма кириш, икки бўлимда мужассамлаштирилган, ўн боб, глоссарий, адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. 10 биринчи қисм. тестологиянинг методологик масалалари 1-боб.тестология ҳақида тушунча режа: 1. тестология тушунчаси, тестологиянинг тавсифи. тестологиянинг предмети. 2. тестология, психодиагностика ва психологик тестлаштириш тушунчалари. 3. тестологиянинг мақсад ва вазифалари. таянич сўзлар: тестология, тестлаштириш, педагогика ва психология. психологик тестлаштиришнинг спонтан тарзда вужудга келишини узоқ тарихий давр билан боғлаш мумкин. антик даврга хос мисол сифатида буюк саркарданинг ўз қўшинидаги аскарларини сувни қандай ичишларига эътибор қаратиши орқали уларни ахлоқий-иродавий сифатларини муҳокама қилиши мисол сифатида келтирилади. шу ўринда …
3 / 213
ир ўқитувчиси ўз фаолиятида ўқитадиган фани бўйича ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш усули сифатида тест ўтказишдан фойдаланади. бунинг учун у 11 илмий асосланган тест топшириқларини давлат таълим стандартлари ёки давлат талабларига мос таълим дастури бўйича ишлаб чиқиши зарур. таълим муассасалари ўқитувчилари замонавий тестология фани талабларига жавоб берадиган тест топшириқларини ишлаб чиқиши учун махсус тайёргарликни ташкил этиш зарур. таълим тизими учун тестологларни тайёрлаш бўйича чет эл мамлакатлари, жумладан, россия федерацияси (рф) тажрибаси ўрганилган. рф таълим тизимида педагоглар малакасини ошириш таълим муассасаларида тестолог-мутахассисларни тайёрлаш курслари ташкил этилган бўлиб, қўшимча «тестолог», яъни педагогик ўлчовлар соҳаси бўйича мутахассис малакасини олмоқчи бўлган шахсларни тайёрлаш учун кўплаб касбий таълим дастурлари мавжуд. бунинг учун касбий таълим дастурлари ва тайёрлаш даражасининг минимум мазмунига қўйилган вақтинчалик давлат талаблари тасдиқланган. дастур таълим тизимининг профессор-ўқитувчилари, педагогик ва илмий-тадқиқотчи кадрлар таркибидан тестологларни тайёрлаш учун мўлжалланган. «тестолог» малакаси олий таълим муассасаларини педагогика ва психология йўналишлари бўйича битирувчиларнинг, шунингдек, магистратура битирувчиларнинг асосий малакасига қўшимча бўлиб …
4 / 213
шуғулланувчи мутахассисдир. таълимнинг 12 асосий мақсади — ўқувчиларга фанлар бўйича назарий билимлар бериш, амалий кўникма ва малакалар ҳосил қилиш, уларда маънавий, ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, дунёқарашларини шакллантириш, кенгайтириш ва ривожлантиришдан иборатдир. берилаётган билим, ҳосил қилаётган кўникма ва малакалар қай даражада ўзлаштирилганини аниқлаш ва баҳолаш ўқитувчи учун ҳам, ўқувчи учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. уларни аниқлашда эса турли форма ва методлардан фойдаланилади. жумладан, савол ва жавоблар, суҳбат, ёзма ишлар коллеквиум, семинар, синов, имтиҳонлар ўтказиш ва бошқалар. юқорида қайд қилинган форма ва методларга нисбатан тест топшириқлари асосида синовлар ўтказиш ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлашда ҳамда баҳолашда анча қулай ва самарали йўллардан бири ҳисобланади. тестлардан фойдаланиш ҳозирги куннинг асосий талабларидан биридир. бу эса билим, кўникма ва малакалар қай даражада ўзлаштирилганини (қай даражада) ва баҳолашнинг объектив миқдорига бўлган зарурият билан боғлиқдир. тест — инглизча сўз бўлиб, «тестр», яъни «текшириш» маъносини билдиради. тестлардан фойдаланиш ҳақидаги дастлабки маълумотлар инглиз олими фишернинг 1864 йилда эълон қилинган …
5 / 213
шахснинг ижтимоий томонларини ўрганади ва аниқлайди. бу ерда кўпроқ педагогик тестлар ҳақида тўхталиб ўтишга тўғри келади. педагогикада қўлланадиган тестлар предмет тестлари деб аталади. предмет тестлари ҳар бир предметдан ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш, умумлаштириш, системалаштириш, ўзлаштириш даражасини аниқлаш ва баҳолаш мақсадларига қаратилиши мумкин. ўқув йили давомида таълим-тарбия жараёнида юқоридаги тест формаларининг исталганидан фойдаланиш мумкин. битириш ва кириш имтиҳонларида программалаштирилган тестлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. тест варианти қанча кўп бўлса, синов натижаси шунча объектив бўлади. тестологиянинг фан сифатида шаклланиш босқичлари. тестология ва унинг фаолият соҳалари. касбий таълим йўналишлари талабаларни илғор педагогик технология ва уни ўқув жараёнига жорий этиш бўйича тизимли ахборотлар билан қуроллантириш мақсадида яратилган. тестшунослик асослари мазмунини ёритишда унинг одатдаги ўқитиш усулларидан фарқ қилувчи жиҳатлари, ўзбекистон таълим тизимига уни жорий этишнинг аҳамияти, тест топшириқлари шакллари, уларни тузиш ҳамда педагогик технологиянинг тамойиллари ва қоидалари, ўқув материалини тўла ўзлаштириш ғоясини вужудга келиши ва унинг амалга ошириш усуллари баён этилган. ҳар бир мавзуга оид мустақил таълим …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 213 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тестология қўлланма"

6 7 8 кириш инсон фаолиятини баҳолашнинг муҳим воситалари доимий равишда олимлар, тадқиқотчилар ва мутахассисларни диққат марказида бўлиб келмоқда. ўтган давр мобайнида бу йўналишда анчагина саъйи-ҳаракатлар амалга ошаётган бўлса-да бугунги кун нуқтаи назариридан шахс ва унинг фаолият йўналишларини баҳолаш масаласи асосий масалалардан бирига айланмоқда. шунингдек, ўзбекистон республикаси президентининг ва ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг психология фани ва унинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ошириш масаласига мувофиқ чиқарган қарорлари12 психологлар фаолиятига эътибор билан бир қаторда юқори талаблар қўяётганлигидан далолат беради. ушбу ҳолатларни инобатга олинганда 5а210201-психология (фаолият турлари бўйича) магистратура мутахассисликлари, хусусан, 5а210201-психология (дин п...

Этот файл содержит 213 стр. в формате PDF (2,4 МБ). Чтобы скачать "тестология қўлланма", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тестология қўлланма PDF 213 стр. Бесплатная загрузка Telegram