институциональ иқтисодиёт: ўқув қўлланма

DOC 9 sahifa 154,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
4-мавзу. режа институти ва бозор институти асосий кўриладиган масалалар: 1. иқтисодиёт конституцияларининг шаклланиши. 2. буйруқбозлик иқтисодиёти нормалари. 3. бозор конституцияси нормалари. 4. рационал мақсадли феъл-атворнормаси. 5. мулкчилик ҳуқуқларини иқтисодий асослаш. мавзуга доир тавсия этиладиган адабиётлар 1. ўзбекистон республикаси президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-4707-сонли фармони. www.lex.uz hyperlink "http://www.lex.uz/" \h 4.03.2015 2. ўзбекистон республикаси президентининг 2015 йил 11 февралдаги (пп-2298) “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар бутловчи қисмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш давлат дастури тўғрисида”ги қарори. www.lex.uz hyperlink "http://www.lex.uz/" \h 11.02.2015 3. беркинов б.б. институционал иқтисодиёт: ўқув қўлланма. 2-нашр, қайта ишланган. – т.: иқтисодиёт, 2013. –36-46 б. 4. олейник а.н. институциональная экономика: учебно-методическое пособие. м., 2008. -с 36-42. 5. лемещенко п. с. институциональная экономика: учеб.пособие. – мн.: ооо «фуаинформ», 2003. – 341-351 с. 6. у.сэмюэлс институциональная экономическая теория // панорама экономической мысли xx столетия. под ред. д. гринуэя, м. …
2 / 9
//www.wordbank.org/" \h wordbank hyperlink "http://www.wordbank.org/" \h . hyperlink "http://www.wordbank.org/" \h org hyperlink "http://www.wordbank.org/" \h -жаҳон банки маълумотлари. мавзуга доир таянч иборалар (ушбулар мавзу моҳияти, унинг ўрганилаётган курсдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишингизга ёрдам беради. (эсда тутинг! бозор конституцияси– бозорда битимларни амалга ошириш ва унда мувозанатга эришиш имконини берувчи хатти-ҳаракатларнинг ўзаро шартланган нормалари йиғиндисини ташкил этади. иқтисодиёт конституцияси- деб индивидларнинг иқтисодий фаолият юритишини таъминловчи нормалар тизимига айтилади. мураккаб утилитаризм – индивид томонидан ўз фойдалилигининг самарали фаолият асосида оширилишидир. оддий утилитаризм – индивиднинг самарали фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ўз фойдалилигини оширишга интилишидир. эмпатия- бунда индивид ўзини ҳамкор ўрнига қўйиб кўради ва унинг барча кечинмалари, қизиқишлари ва мўлжалларини бозор субьекти сифатида ўзидан ўтказишга ҳаракат қилади. легализм- бунда қонунни ҳурмат килиш ва ўз ихтиёрига кўра, унга бўйсиниш тушунилади. рационал мақсадли феъл-атвор(ҳулқ, хатти-ҳаракат)нормаси – бу фойдалиликни муайян вазифаларнинг ҳал этилиши билан боғлаган ҳолда оширишни муайянлаштиради. мулкчилик ҳуқуқлари- индивидлар ўртасида юзага келадиган …
3 / 9
ҳуқуқий давлатни ва ҳуқуқий таълимни кучайтириш". лойиҳанинг мақсади: бозор иқтисодиётига ўтишнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳақиқат эканлигига мос келувчи қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ёрдам кўрсатиш; қонунларни амалга оширишмеханизмлари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш; ишлаб чиқилаётган лойиҳаларниевропамамлакатларининг қонунчилигига мувофиқлаштириш; ҳуқуқ соҳасидаги профессионаллар учун махсус таълим дастурларини ишлаб чиқиш. лойиҳа қуйидаги соҳалардаги қонунчиликни ислоҳ қилишга йўналтирилган: корпоратив ҳуқуқ, маъмурий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи, жиноий ҳуқуқ. лойиҳанинг амалга оширилиши билан боғлиқ харажатлар табиатини таснифлан. а) расмий институтларни импорт қилиш харажатлари; б) амалдорлар ва мутахассисларниўқитиш харажатлари; в) янги қонунларнинг қабул қилинишига босим ўтказиш харажатлари; г) янги қонунлар ҳақидаги ахборотни тарқатиш харажатлари; д) қонунга бўйсуниш нархи; жавоб: ж), кўриб чиқилаётган лойиҳанинг амалга оширилиширасмий институтларни импорт қилишни (қонунлар лойиҳаларини ғарбий европа намуналари асосида ишлаб чиқишни), ҳуқуқ соҳасидаги амалдорлар ва мутахассисларни ўқитишни, янги қонунларнинг қабул қилинишига босим ўтказиш (шу жумладан лойиҳа доирасида ўқитилган амалдорларорқали), янги қонунлар ҳақидаги ахборотни тарқатиш (бир қатор семинарларни ташкил этиш орқали). 2–мисол.фермерларнинг яйловларан фойдаланиш имкониятлари кўрсаткичлар …
4 / 9
йиллардан бирини акс эттиради. бироқ навбат институтидан фойдаланиш подани қайси яйловга олиб бориш тўғрисида қарор қабул қилиш вақтида фермерларнинг иккиланишини камайтирмайди, балки оширади. бундан ташқари, иккиланиш ундан кейин ҳам ҳар сафар яйловни танлашда такрорланади. яйловда мулкчилик ҳуқуқларининг ўрнатилишигина масалани ҳал этишнинг муқобил варианти бўлади. масалан, 1-фермер биринчи яйловнинг, 2-фермер эса иккинчи яйловнинг мулкдори ҳисоблансин. ҳатто фермерларнинг нафлилиги нуқтаи назаридан бундай қарорнинг номутаносиблигини ҳисобга олган ҳолда, иккаласининг ҳам манфаатлари йўлида мулкчилик ҳуқуқларини тан олиш ва ҳурмат қилиш лозим. кам ҳосилли яйловни олувчи иккинчи фермернинг мулкчилик ҳуқуқлари жорий этилгунга қадар ва ундан кейинги нафлилигини таққослайлик. мулкчилик ҳуқуқлари ўрнатилгунга қадар иккинчи фермер, агар у подасини биринчи яйловга олиб борса, 2 р1 + 8 (1- р1) = 8-6р1 га, агар у подасини иккинчи яйловга олиб борса, 4 р1 + 1 (1- р1) = 3р1 + 1 га эга бўлади. сўнгра, иккинчи фермер томонидан биринчи яйловнинг танланиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, р1, eu = р2 …
5 / 9
нашда давом этмоқда (роузнинг фикрига кўра, алоқалар ва поралардан фойдаланиш «ресурс портфели»нинг олтита қисмидан бири сифатида иштирок этади). кейслар қўшма тижоратнинг пайдо бўлиши ёки «келинг уйлар билан дўстлашайлик» янги «далойит маслаҳат» тадқиқотига мувофиқ савдо шериклари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тармоғини яратиш — бизнесда ўсишга эришиш калити. «компаниялар ўзининг рақобат жиҳатдан устунлигини савдо шерикларининг динамик экотизими билан тобора мустаҳкам боғлаган ҳолда рақобат тарзида катта ўзгаришларни бошдан кечирмоқда» — дейилади ньюйорк «далойит маслаҳат» тадқиқотида.бизнес соҳасидаги 300 та етакчидан олинган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, қарорларнинг биргаликда қабул қилиниши, ҳужжатлар ва маълумотлар айланишини автоматлаштирилиши бизнеснинг ўсишини 70 фоиздан кўпга оширади. «қўшма тижорат компанияларга қўшма корхонани бошқариш усулини ва изчил жараёнларни баҳолашни яхшилаш имконини беради», — дейди джон феррейра, «далойит маслаҳат» шериги — «турли компанияларда ишбилармонлик жараёнлари ахборот тизимларининг муваффақиятли интеграциялашуви уларга рақобатда катта устунликни берди — ушбу компаниялар ўз фойдасини яхшироқ англаб етмоқда, катта фойда олмоқда, бозорнинг катта сегментига эга бўлмоқда». «далойит»га мувофиқ энг муваффақиятли компаниялар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"институциональ иқтисодиёт: ўқув қўлланма" haqida

4-мавзу. режа институти ва бозор институти асосий кўриладиган масалалар: 1. иқтисодиёт конституцияларининг шаклланиши. 2. буйруқбозлик иқтисодиёти нормалари. 3. бозор конституцияси нормалари. 4. рационал мақсадли феъл-атворнормаси. 5. мулкчилик ҳуқуқларини иқтисодий асослаш. мавзуга доир тавсия этиладиган адабиётлар 1. ўзбекистон республикаси президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-4707-сонли фармони. www.lex.uz hyperlink "http://www.lex.uz/" \h 4.03.2015 2. ўзбекистон республикаси президентининг 2015 йил 11 февралдаги (пп-2298) “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар бутловчи қисмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш давлат дастури тўғрисида”ги ...

Bu fayl DOC formatida 9 sahifadan iborat (154,5 KB). "институциональ иқтисодиёт: ўқув қўлланма"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.