иқтисодиёт

PPTX 25 sahifa 316,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
1-боб. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва ўрганиш усуллари режа: 1-мавзу. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва ўрганиш усуллари 1 3 4 2 иқтисодиёт ва унинг бош масаласи иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари 5 иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар) иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг усуллари иқтисодиёт ва унинг бош масаласи чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, кишиларнинг яшаши, камол топиши учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қаратилган, бир-бири билан боғлиқликда амал қиладиган турли-туман фаолиятлар яхлит қилиб, бир сўз билан, иқтисодий фаолият деб аталади. қадимда иқтисодий фаолиятнинг асосий шакли уй хўжалиги доирасида рўй берган. шунинг учун қадимги грек олимларининг (ксенофонт, платон, аристотель) асарларида иқтисодиёт – уй хўжалиги ва уни юритиш қонунлари деб тушунтирилган. араб лексиконида «иқтисод» тежамкорлик маъносида тушунилган, чунки ислом динига оид адабиётларда тежамкорликка алоҳида эътибор берилган. лекин, ҳозирги даврда иқтисодиёт тушунчаси фақат уй, индивидуал хўжалик юритиш ёки тежамкорлик маъноси билан чекланмайди. …
2 / 25
д бўлиши ва ривожланиши учун зарур бўлган ҳаётий неъматларни яратиш жараёни. барча товар ва хизматлар ишлаб чиқариш жараёнида яратилиши сабабли, у такрор ишлаб чиқаришнинг энг асосий ва бошланғич фазаси ҳисобланади. агар ишлаб чиқарилмаса, тақсимланадиган, айирбошланадиган ва ниҳоят, истеъмол қилинадиган нарсалар бўлмайди. тақсимот – ишлаб чиқариш омиллари ва унинг натижаларини иқтисодиётнинг турли қисм ва субъектлари ўртасида тақсимлаш жараёни. бу босқичда, энг аввало, ишлаб чиқариш воситалари, капитал, ишчи кучи ва бошқа ресурслар турли тармоқлар, соҳалар, ҳудудлар ва ниҳоят, корхоналар ўртасида тақсимланади. бундан ташқари, ишлаб чиқариш натижаси бўлган товар ва хизматлар, уларнинг пул ҳолидаги кўриниши бўлган даромадлар ҳам тақсимланади. айирбошлаш – жамият аъзоларининг иқтисодий фаолият турлари ёки ишлаб чиқариш натижалари бўйича маълум бир ўлчам (масалан, қиймат миқдори) асосида ўзаро алмашиш жараёни. меҳнат тақсимоти натижасида айрим гуруҳ кишилар товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашадилар. ҳар бир товар турини ишлаб чиқарувчи ўз товарини сотиб, ўзига керакли бўлган бошқа товар ёки …
3 / 25
лар ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар эҳтиёжларни истеъмол қилиш тавсифига кўра бирламчи эҳтиёжлар умумжамият эҳтиёж-лари ҳудудий гуруҳий якка биргаликда қондирилувчи эҳтиёжлар маънавий моддий шахсий ишлаб чиқариш иккиламчи эҳтиёжлар моддий эҳтиёжлар – бу моддий кўринишдаги неъматлар воситасида қондирилувчи заруратдир. булар истеъмол учун зарур бўлган кўплаб ҳаётий предметларни (ишлаб чиқариш ва транспорт воситалари, озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой ва ҳ.к.) ва зеб-зийнат буюмларини (тақинчоқ, атир-упа, турли безаклар ва ҳ.к.) ўз ичига олади. маънавий эҳтиёжлар – бу инсоннинг шахс сифатида камол топиши, дунёқараши ва маънавиятининг шаклланиши учун тақозо этиладиган номоддий неъмат ва хизматларга бўлган заруратдир. улар кишиларнинг билим ва дам олиш, маданий савиясини ошириш, малака-маҳоратга эга бўлиш, турли маънавий йўналишдаги хизматлардан баҳраманд бўлиш каби эҳтиёжлардан иборат бўлади. бирламчи эҳтиёж – бу инсоннинг ҳаётий фаолиятида зарурлик даражаси нисбатан юқори бўлган ва шу сабабли, биринчи навбатда қондириладиган эҳтиёж. инсон ҳали билим олиши, санъат билан шуғулланиши, маданий ҳордиқ чиқаришидан илгари озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жойга бўлган эҳтиёжларини қондириши лозим. иккиламчи эҳтиёж – бу …
4 / 25
эмас, балки саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа соҳаларда ҳам яратилишини исботлаб берди. у.петти (1623-1686 й.) бойликнинг манбаи ер ва меҳнат эканлигини эътироф этган. меҳнат бойликнинг отаси, ер унинг онаси деган ибора унга тегишлидир. а.смит “халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот” (1776 й.) асарида талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин нархлар асосида бозор ўз-ўзини тартибга солиши (“кўринмас қўл”) ғоясини илгари суради. инсонни фаоллаштирадиган асосий рағбат шахсий манфаатдир деб кўрсатади. д.рикардо қийматнинг турли синфлар даромадлари ва фойданинг ягона манбаи меҳнат эканлигини кўрсатади. иқтисодиёт назарияси фан сифатида шаклланиши жараёнида вужудга келган асосий ғоявий оқимлар: иқтисодиёт назариясидаги янги оқимлар (xix аср охири ва хх аср бошлари ) маржинализм вакиллари (marginal – кейинги, қўшилган) – кейинги товар нафлилиги, қўшилган меҳнат ёки ресурс унумдорлигининг пасайиб бориши назарияларини ишлаб чиққан. кейинги товар нафлилигининг камайиб бориши қонуни бу оқимнинг асосий принципи ҳисобланади. шунга кўра, нарх харажатга боғлиқ бўлмай, кейинги нафлилик асосида белгиланади. маржинализм асосчилари к.менгер, ф.визер, е.бем-баверк, …
5 / 25
ни асослайди. иқтисодиёт назарияси фанининг предметига бўлган турли ёндашувлар 3. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари аристотель бу фанга уй хўжалигини бошқариш қонунлари тўғрисидаги фан меркантилистлар, физиократлар ва инглиз классик иқтисодий мактаби бойлик тўғрисидаги, унинг манбалари ва кўпайтириш йўллари, бойликни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш тўғрисидаги фан иқтисодиёт назарияси фанининг предмети – иқтисодий ресурслар чекланган шароитда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳаётий неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш қонун-қоидаларини ўрганишдан иборат иқтисодиёт назарияси фанининг вазифалари 1) билиш вазифаси жамиятда инсонларнинг табиат ашёлари, бошқа моддий ашёлар ҳамда ўзаро бир-бирлари билан алоқаларида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни тадқиқ этиб, бизни ўраб турган олам тўғрисидаги фикрларимизни кенгайтиради. 2) амалий вазифа амалий иқтисодиётнинг асосий мақсади чекланган ресурслардан унумли фойдаланиб иқтисодий ўсишни таъминлаш ва шу асосда ўсиб борувчи эҳтиёжларни қондира боришдан иборат. чекланган ресурсларнинг ҳар бир бирлиги эвазига кўпроқ товарлар ишлаб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқтисодиёт" haqida

1-боб. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва ўрганиш усуллари режа: 1-мавзу. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва ўрганиш усуллари 1 3 4 2 иқтисодиёт ва унинг бош масаласи иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари 5 иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар) иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг усуллари иқтисодиёт ва унинг бош масаласи чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, кишиларнинг яшаши, камол топиши учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қаратилган, бир-бири билан боғлиқликда амал қиладиган турли-туман фаолиятлар яхлит қилиб, бир сўз билан, иқтисодий фаолият деб аталади. қадимда иқтисодий фаолиятнинг асосий шакли уй хўжалиги доирасида рўй берган...

Bu fayl PPTX formatida 25 sahifadan iborat (316,5 KB). "иқтисодиёт"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: иқтисодиёт PPTX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram