иқтисодиёт назарияси

DOC 18 sahifa 149,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
i - б œ л и м i - б ў л и м иқтисодий тараққиётнинг умумий асослари 1-боб. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари иқтисодиёт назариясини ўрганиш, иқтисодий жараёнларнинг туб моҳиятини тўғри тушуниш кўп жиҳатдан уни ўрганувчиларнинг маълум назарий ва услубий билим билан қуролланишига боғлиқ. шунинг учун ҳам мазкур боб инсоният жамияти тараққиётининг асоси бўлган иқтисодиёт тушунчасини, унинг олдида турган вазифаларни, узоқ давр давомида иқтисодий билимларнинг шаклланиши ва иқтисодиёт назарияси фанининг вужудга келишини қисқача тавсифлаш билан бошланади. иқтисодиёт назарияси фанидаги асосий оқимлар ва назарияларнинг умумий баёни қисқача берилади. бу ерда иқтисодиёт ва унинг бош масаласи, иқтисодиёт назарияси фанининг предмети, вазифалари ва бошқа иқтисодий фанлар ичида тутган ўрнини кўрсатиб бериш билан бирга иқтисодий қонунлар ва категориялар ҳамда уларнинг амал қилиш механизмини ёритиб беришга алоҳида ўрин берилади. бу бобда иқтисодий жараёнларни илмий билиш усулларининг мазмунини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилади. 1. иқтисодиёт ва унинг бош масаласи иқтисодиёт назарияси фани ва …
2 / 18
далик ҳаётида бир қанча муаммоларга, яъни ҳаётий эҳтиёжлари – кийим-кечак, озиқ-овқат, уй-рўзғор буюмларига эга бўлиш, билим олиш каби эҳтиёжлар учун зарур бўлган пул даромадларини қаердан, нима ҳисобига топиш керак деган муаммоларга дуч келади. шу муаммоларни ечиш ва ўз эҳтиёжларини қондириш мақсадида кишилар турли йўналишларда, соҳаларда фаолият кўрсатадилар. демак, инсоннинг турли фаолиятлари ичида энг асосийси, инсониятнинг яшаши ва унинг камол топишини таъминлайдигани моддий ва маънавий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган иқтисодий фаолиятдир. чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, кишиларнинг яшаши, камол топиши учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қаратилган, бир-бири билан боғлиқликда амал қиладиган турли-туман фаолиятлар яхлит қилиб, бир сўз билан, иқтисодий фаолият деб аталади. қадимда иқтисодий фаолиятнинг асосий шакли уй хўжалиги доирасида рўй берган. шунинг учун қадимги грек олимларининг (ксенофонт, платон, аристотель) асарларида иқтисодиёт – уй хўжалиги ва уни юритиш қонунлари деб тушунтирилган. араб лексиконида «иқтисод» тежамкорлик маъносида тушунилган, чунки ислом динига оид …
3 / 18
а эришиш, ресурслар ва маҳсулотларни тўғри тақсимлаш йўлларини топиш иқтисодиётнинг асосий мазмунини ташкил этади. иқтисодиёт қамров даражасига қараб турлича бўлиши мумкин: жаҳон иқтисодиёти, мамлакат иқтисодиёти, миллий иқтисодиёт, тармоқ иқтисодиёти, функционал иқтисодиёт, минтақа иқтисодиёти; корхона ёки фирма иқтисодиёти, оила иқтисодиёти. баъзан уларни яхлитлаштириб, макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт деб аталади. иқтисодиётнинг бу турлари, даражалари, шакллари қандай бўлишидан қатъий назар уларнинг ҳаммаси бир мақсадга бўйсунган: у ҳам бўлса инсониятнинг яшаши, кўпайиши ва камол топиши учун шарт-шароит яратиб бериш, турли хил ҳаётий воситаларни яратиб, уларнинг эҳтиёжларини қондириб боришдан иборатдир. шундай экан, иқтисодиёт инсон ҳаётининг асосини, унинг пойдеворини ташкил этиб, унинг ўзи ҳам инсонсиз, унинг фаолиятисиз мавжуд бўлмайди ва мазмунга ҳам эга эмас. инсон томонидан яратилган товарлар ва хизматларнинг, ресурсларнинг ҳаракати бўйича такрор ишлаб чиқариш қуйидаги фазалар бирлигидан иборатдир: 1) ишлаб чиқариш жараёни; 2) айирбошлаш жараёни; 3) тақсимлаш жараёни; 4) истеъмол қилиш жараёни. буларнинг ичида энг асосийси ва бошланғичи ишлаб чиқариш жараёнидир. чунки ҳамма товар ва …
4 / 18
м турларини ишлаб чиқаришга, етказиб беришга, айрим гуруҳлари эса бошқа турдаги товарларни ишлаб чиқариш, етказиб бериш бўйича ихтисослашадилар. ҳар бир товар турини ишлаб чиқарувчи ўз товарини сотиб, ўзига керакли бўлган бошқа товар ёки хизматларни сотиб олади. натижада турли хил йўналишдаги ишлаб чиқарувчилар ёки хизмат кўрсатувчилар ўртасида иқтисодий алоқа – айирбошлаш, пул орқали олди-сотди жараёни содир бўлади. иқтисодиётда такрор ишлаб чиқаришнинг охирги фазаси истеъмол жараёнидир. бу жараёнда товарлар ва хизматлар турли кишилар, гуруҳлар томонидан истеъмол қилиниб, уларнинг эҳтиёжларини қондирадилар. истеъмол икки турда бўлади: ишлаб чиқариш истеъмоли ва шахсий истеъмол. ишлаб чиқариш истеъмолида ишлаб чиқариш воситалари (капитал) ва ишчи кучидан фойдаланилиб, унумли истеъмол қилинади. шахсий истеъмол жараёнида эса истеъмол буюмлари пировард фойдаланилиб, улар йўқотилади ва ўрнига яна янгисини ишлаб чиқариш зарурияти пайдо бўлади. шундай қилиб, товар ва хизматлар, ресурслар ҳаракати доимо тўхтовсиз такрорланиб турадиган жараёндир. бу жараённи қуйидаги 1-чизма орқали тушуниш осонроқ бўлади. иқтисодиётнинг доимий ва бош масаласи – эҳтиёжларнинг чексизлиги ва …
5 / 18
ўлган моддий неъматларни харид қилиш ва фойдаланишга бўлган заруратдир. булар истеъмол учун зарур бўлган кўплаб ҳаётий предметларни (озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой) ва зеб-зийнат буюмларини (тақинчоқ, атир-упа, енгил автомобиль ва ҳ.к.) ўз ичига олади. маънавий эҳтиёжлар кишиларнинг билим ва дам олиш, маданий савиясини ошириш, малака-маҳоратга эга бўлиш, ҳар хил хизматлардан баҳраманд бўлиш каби моддий кўринишга эга бўлмаган кўплаб ҳаётий заруратларни ўз ичига олади. эҳтиёжлар якка тарзда ва биргаликда қондирилиши мумкин. бу эса эҳтиёжнинг табиатига ва уни қондирувчи обеъктлар хусусиятига боғлиқ. шундай буюм ва хизмат турлари борки, улардан фақат биргаликда фойдаланиш мумкин. масалан, таълим олиш бинолари, касалхоналардан, дам олиш жойларидан баҳраманд бўлиш, спорт ўйинлари ва кўнгилочар томошаларни биргаликда кўриш кабилар шулар жумласидандир. жамият эҳтиёжларига қуйидаги бир қатор омиллар таъсир кўрсатади: а) жамиятнинг иқтисодий тараққиёт даражаси; б) жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий тузум; в) табиий-географик шароитлар; г) тарихий-миллий анъаналар ва урф-одатлар; д) аҳоли сонининг ўсиши, унинг таркибидаги ўзгаришлар; е) халқаро, давлатлар, миллатлар ва минтақалар ўртасидаги алоқалар. ижтимоий-иқтисодий, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқтисодиёт назарияси" haqida

i - б œ л и м i - б ў л и м иқтисодий тараққиётнинг умумий асослари 1-боб. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари иқтисодиёт назариясини ўрганиш, иқтисодий жараёнларнинг туб моҳиятини тўғри тушуниш кўп жиҳатдан уни ўрганувчиларнинг маълум назарий ва услубий билим билан қуролланишига боғлиқ. шунинг учун ҳам мазкур боб инсоният жамияти тараққиётининг асоси бўлган иқтисодиёт тушунчасини, унинг олдида турган вазифаларни, узоқ давр давомида иқтисодий билимларнинг шаклланиши ва иқтисодиёт назарияси фанининг вужудга келишини қисқача тавсифлаш билан бошланади. иқтисодиёт назарияси фанидаги асосий оқимлар ва назарияларнинг умумий баёни қисқача берилади. бу ерда иқтисодиёт ва унинг бош масаласи, иқтисодиёт назарияси фанининг предмети, вазифалари ва бошқа иқтисодий фанлар ичида тутг...

Bu fayl DOC formatida 18 sahifadan iborat (149,0 KB). "иқтисодиёт назарияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: иқтисодиёт назарияси DOC 18 sahifa Bepul yuklash Telegram