иқтисодиёт

PPTX 36 pages 518.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 36
слайд 1 режа: 1-мавзу. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети, билиш усуллари, ишлаб чиқариш жараёни ва унинг натижалари 1 3 4 2 иқтисодиёт тушунчаси ва иқтисодиётга оид билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар) ишлаб чиқариш омиллари ва уларнинг туркумланишига турлича ёндошувлар 5 ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни, ишлаб чиқаришнинг умумий ва пировард натижалари ишлаб чиқариш имкониятлари тушунчаси 1. иқтисодиёт ва унинг бош масаласи чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, кишиларнинг яшаши, камол топиши учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қаратилган, бир-бири билан боғлиқликда амал қиладиган турли-туман фаолиятлар яхлит қилиб, бир сўз билан, иқтисодий фаолият деб аталади. қадимда иқтисодий фаолиятнинг асосий шакли уй хўжалиги доирасида рўй берган. шунинг учун қадимги грек олимларининг (ксенофонт, платон, аристотель) асарларида иқтисодиёт – уй хўжалиги ва уни юритиш қонунлари деб тушунтирилган. араб лексиконида «иқтисод» тежамкорлик маъносида тушунилган, чунки ислом динига оид адабиётларда тежамкорликка алоҳида эътибор …
2 / 36
т тармоқ иқтисодиёти иқтисодиёт қамров даражасига қараб қуйидаги турларга бўлинади 6 инсон томонидан яратилган товарлар ва хизматларнинг, ресурсларнинг ҳаракати бўйича такрор ишлаб чиқариш қуйидаги фазалар бирлигидан иборатдир: ишлаб чиқариш жараёни; тақсимлаш жараёни; айирбошлаш жараёни; истеъмол қилиш жараёни. ишлаб чиқариш – кишилик жамиятининг мавжуд бўлиши ва ривожланиши учун зарур бўлган ҳаётий неъматларни яратиш жараёни. барча товар ва хизматлар ишлаб чиқариш жараёнида яратилиши сабабли, у такрор ишлаб чиқаришнинг энг асосий ва бошланғич фазаси ҳисобланади. агар ишлаб чиқарилмаса, тақсимланадиган, айирбошланадиган ва ниҳоят, истеъмол қилинадиган нарсалар бўлмайди. тақсимот – ишлаб чиқариш омиллари ва унинг натижаларини иқтисодиётнинг турли қисм ва субъектлари ўртасида тақсимлаш жараёни. бу босқичда, энг аввало, ишлаб чиқариш воситалари, капитал, ишчи кучи ва бошқа ресурслар турли тармоқлар, соҳалар, ҳудудлар ва ниҳоят, корхоналар ўртасида тақсимланади. бундан ташқари, ишлаб чиқариш натижаси бўлган товар ва хизматлар, уларнинг пул ҳолидаги кўриниши бўлган даромадлар ҳам тақсимланади. айирбошлаш – жамият аъзоларининг иқтисодий фаолият турлари ёки ишлаб чиқариш натижалари бўйича …
3 / 36
ўз аҳамияти бўйича пировард равишда ишлатилиши шахсий истеъмол дейилади. тақсимот жараёни ишлаб чиқариш жараёни истеъмол жараёни айирбошлаш жараёни товарлар, хизматлар ва ресурсларнинг такрор ишлаб чиқариш фазаларидаги ҳаракати иқтисодиётнинг доимий ва бош масаласи – эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлигидир. инсоннинг яшаши ва камол топиши, умуман инсониятнинг ривожланиши учун керак бўлган ҳаётий воситаларга бўлган зарурати иқтисодиёт назарияси фанида эҳтиёж деб аталади. эҳтиёжлар ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар эҳтиёжларни истеъмол қилиш тавсифига кўра бирламчи эҳтиёжлар умумжамият эҳтиёж-лари ҳудудий гуруҳий якка биргаликда қондирилувчи эҳтиёжлар маънавий моддий шахсий ишлаб чиқариш иккиламчи эҳтиёжлар 15 иқтисодий ресурсларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: табиий ресурслар ишчи кучи ресурслари капитал ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон ва биологик ресурслар кишиларнинг ақлий ва жисмоний қобилиятлари фойда олиш мақсадида ишлатиладиган бинолар, станоклар, машиналар, асбоб-ускуналар, иншоотлар, қурилмалар, сотишга тайёр товарлар, пул маблағлари ва бошқалар тадбиркорлик қобилияти кишиларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш қобилиятлари моддий эҳтиёжлар – бу моддий кўринишдаги неъматлар …
4 / 36
масалан, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари, шахсга кўрсатиладиган турли хизматлар шахсий эҳтиёжларни намоён этади. ишлаб чиқариш эҳтиёжлари – маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни амалга ошириш мақсадида ишлатилувчи турли иқтисодий ресурсларга бўлган зарурат. ишлаб чиқариш эҳтиёжларига хомашё (нефть, пахта ва ҳ.к.), материаллар (пўлат, ёғоч, тола ва ҳ.к.), асбоб-ускуналар, иш машиналари (юк машинаси, экскаватор, бульдозер ва ҳ.к.), ишчи кучи ва бошқаларни киритиш мумкин. инсоннинг шахсий манфаати, қизиқишлари ва турмуш тарзига мослаб қондирилиши мумкин бўлган эҳтиёжлар якка тарзда қондирилувчи эҳтиёжлар дейилади. уларга овқатланиш, кийиниш кабиларни мисол қилиш мумкин. ҳатто овқатланиш жараёни биргаликда (оилавий ёки бир неча кишилар билан) амалга оширилган тақдирда ҳам, ҳар бир кишининг овқатга бўлган эҳтиёжи алоҳида, якка тарзда қондирилади. одатда кишиларнинг турли даражалардаги гуруҳи (оила, жамоа, мамлакат фуқаролари ва ҳ.к.) томонидан биргаликда намоён этилувчи эҳтиёжлар биргаликда қондирилувчи эҳтиёжлар дейилади. масалан, таълим олиш бинолари, касалхоналардан, дам олиш жойларидан баҳраманд бўлиш, спорт ўйинлари ва кўнгилочар томошаларни биргаликда кўриш, мамлакат мудофааси ва тинчлигини …
5 / 36
ар ва аёллар, олий маълумотлилар ва маълумотсизлар, спортчилар ва спиртли ичимликларга мойил кишилар ва ҳоказоларнинг якка эҳтиёжлари таркиби ўзаро фарқ қилади. ҳаттоки, бир жинсдаги, ўзаро тенг ва бошқа белгилари бўйича ўхшаш инсонларнинг якка эҳтиёжлари баъзи бир жиҳатдан фарқ қилиши мумкин. гуруҳий эҳтиёж – бу маълум гуруҳ ёки жамоаларга бирлашган кишиларнинг биргаликдаги эҳтиёжи. бир оиланинг эҳтиёжи бошқа биридан, бир меҳнат жамоасининг эҳтиёжлари бошқасидан ўз таркиби ва даражаси жиҳатидан фарқ қилади. ҳудудий эҳтиёж – бу муайян ҳудудларда истиқомат қилувчи кишиларнинг биргаликдаги эҳтиёжи. инсон муайян ҳудудда истиқомат қилганлиги сабабли, унинг баъзи бир эҳтиёжлари мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи барча инсонларнинг умумий эҳтиёжлари сифатида намоён бўлади. масалан, ҳар бир маҳалла ўзининг гузари, унда жойлашган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, болалар боғчаси, дам олиш жойлари, истироҳат боғлари ва бошқа иншоотларга эҳтиёж сезади. умумжамият эҳтиёжлари – бу жамият миқёсидаги барча кишилар учун умумий бўлган эҳтиёж. ҳар бир мамлакатнинг фуқаролари ҳам барча учун умумий бўлган неъматларга эҳтиёж …

Want to read more?

Download all 36 pages for free via Telegram.

Download full file

About "иқтисодиёт"

слайд 1 режа: 1-мавзу. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети, билиш усуллари, ишлаб чиқариш жараёни ва унинг натижалари 1 3 4 2 иқтисодиёт тушунчаси ва иқтисодиётга оид билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар) ишлаб чиқариш омиллари ва уларнинг туркумланишига турлича ёндошувлар 5 ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни, ишлаб чиқаришнинг умумий ва пировард натижалари ишлаб чиқариш имкониятлари тушунчаси 1. иқтисодиёт ва унинг бош масаласи чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, кишиларнинг яшаши, камол топиши учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қаратилган, бир-бири билан боғлиқликда амал қиладиган турли-туман фаолиятлар яхлит қили...

This file contains 36 pages in PPTX format (518.2 KB). To download "иқтисодиёт", click the Telegram button on the left.

Tags: иқтисодиёт PPTX 36 pages Free download Telegram