институционал иқтисодиёт: ўқув қўлланма

DOCX 9 pages 135.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
4-мавзу. режа институти ва бозор институти асосий кўриладиган масалалар: 1. иқтисодиёт конституцияларининг шаклланиши. 2. буйруқбозлик иқтисодиёти нормалари. 3. бозор конституцияси нормалари. 4. рационал мақсадли феъл-атворнормаси. 5. мулкчилик ҳуқуқларини иқтисодий асослаш. мавзуга доир тавсия этиладиган адабиётлар 1. ўзбекистон республикаси президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-4707-сонли фармони. www.lex.uz 4.03.2015 2. ўзбекистон республикаси президентининг 2015 йил 11 февралдаги (пп-2298) “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар бутловчи қисмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш давлат дастури тўғрисида”ги қарори. www.lex.uz 11.02.2015 3. беркинов б.б. институционал иқтисодиёт: ўқув қўлланма. 2-нашр, қайта ишланган. – т.: иқтисодиёт, 2013. –36-46 б. 4. олейник а.н. институциональная экономика: учебно-методическое пособие. м., 2008. -с 36-42. 5. лемещенко п. с. институциональная экономика: учеб.пособие. – мн.: ооо «фуаинформ», 2003. – 341-351 с. 6. у.сэмюэлс институциональная экономическая теория // панорама экономической мысли xx столетия. под ред. д. гринуэя, м. блини, и. стюарта. – спб: экономическая …
2 / 9
исини ташкил этади. иқтисодиёт конституцияси- деб индивидларнинг иқтисодий фаолият юритишини таъминловчи нормалар тизимига айтилади. мураккаб утилитаризм – индивид томонидан ўз фойдалилигининг самарали фаолият асосида оширилишидир. оддий утилитаризм – индивиднинг самарали фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ўз фойдалилигини оширишга интилишидир. эмпатия- бунда индивид ўзини ҳамкор ўрнига қўйиб кўради ва унинг барча кечинмалари, қизиқишлари ва мўлжалларини бозор субьекти сифатида ўзидан ўтказишга ҳаракат қилади. легализм- бунда қонунни ҳурмат килиш ва ўз ихтиёрига кўра, унга бўйсиниш тушунилади. рационал мақсадли феъл-атвор(ҳулқ, хатти-ҳаракат)нормаси – бу фойдалиликни муайян вазифаларнинг ҳал этилиши билан боғлаган ҳолда оширишни муайянлаштиради. мулкчилик ҳуқуқлари- индивидлар ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатлардаги ноаниқликни камайтирувчи институтлардан бири ҳисобланади. сабр чегараси деганда низолар ва кескинликлар жамланишининг ундан кейин иқтисодий агентлар шикоят қила бошлайдиган ва норозилик намойиш этадиган даражаси тушунилади. мавзуга доир амалий мисоллар ва кейслар: муаммо ҳаммага маълум усуллар орқали ечилиши мумкин деб ўйлама! 1–мисол.европа ҳамжамиятининг мдҳ мамлакатларига техник кўмаклашиш дастури (tacis) бюджети 2001-2005 йилларда 2268 млн. …
3 / 9
корпоратив ҳуқуқ, маъмурий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи, жиноий ҳуқуқ. лойиҳанинг амалга оширилиши билан боғлиқ харажатлар табиатини таснифлан. а) расмий институтларни импорт қилиш харажатлари; б) амалдорлар ва мутахассисларниўқитиш харажатлари; в) янги қонунларнинг қабул қилинишига босим ўтказиш харажатлари; г) янги қонунлар ҳақидаги ахборотни тарқатиш харажатлари; д) қонунга бўйсуниш нархи; жавоб: ж), кўриб чиқилаётган лойиҳанинг амалга оширилиширасмий институтларни импорт қилишни (қонунлар лойиҳаларини ғарбий европа намуналари асосида ишлаб чиқишни), ҳуқуқ соҳасидаги амалдорлар ва мутахассисларни ўқитишни, янги қонунларнинг қабул қилинишига босим ўтказиш (шу жумладан лойиҳа доирасида ўқитилган амалдорларорқали), янги қонунлар ҳақидаги ахборотни тарқатиш (бир қатор семинарларни ташкил этиш орқали). 2–мисол.фермерларнинг яйловларан фойдаланиш имкониятлари кўрсаткичлар 2-фермер биринчи яйловда ўтлатиш -р2 иккинчи яйловда ўтлатиш-1- р2 1-фермер биринчи яйловда ўтлатиш - р1 2; 2 8; 4 [n2р2р st1] иккинчи яйловда ўтлатиш -1- р1 4; 8 [n1р1 st2] 1; 1 ечиш: ушбу ҳолатда парето бўйича оптималлик нуқтаи назаридан иккита бир хил якун (4; 8) ёки (8; 4) мавжуд. якунлардан бирини …
4 / 9
ан бундай қарорнинг номутаносиблигини ҳисобга олган ҳолда, иккаласининг ҳам манфаатлари йўлида мулкчилик ҳуқуқларини тан олиш ва ҳурмат қилиш лозим. кам ҳосилли яйловни олувчи иккинчи фермернинг мулкчилик ҳуқуқлари жорий этилгунга қадар ва ундан кейинги нафлилигини таққослайлик. мулкчилик ҳуқуқлари ўрнатилгунга қадар иккинчи фермер, агар у подасини биринчи яйловга олиб борса, 2 р1 + 8 (1- р1) = 8-6р1 га, агар у подасини иккинчи яйловга олиб борса, 4 р1 + 1 (1- р1) = 3р1 + 1 га эга бўлади. сўнгра, иккинчи фермер томонидан биринчи яйловнинг танланиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, р1, eu = р2 (8-6р2) (3р1+1)га, оддий ҳолатда р1 = р2 =1/2 га эга бўламиз, бу eu = 3,75 ни беради. мулкчилик ҳуқуқлари ўрнатилганидан кейин эса иккинчи фермерга 4; яъни, 4 >3,75 га тенг бўлган ютуқ кафолатланган. 3-мисол.оўюга ўқишга киришда ота-оналар ўзининг фарзандларини абитуриент сифатида “суғурта қилиш” учун ўз вақтида абитуриентнинг отаси билан бир мактабда ўқиган декан ўринбосари билан узоқ вақтдан буён …
5 / 9
а ўзгаришларни бошдан кечирмоқда» — дейилади ньюйорк «далойит маслаҳат» тадқиқотида.бизнес соҳасидаги 300 та етакчидан олинган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, қарорларнинг биргаликда қабул қилиниши, ҳужжатлар ва маълумотлар айланишини автоматлаштирилиши бизнеснинг ўсишини 70 фоиздан кўпга оширади. «қўшма тижорат компанияларга қўшма корхонани бошқариш усулини ва изчил жараёнларни баҳолашни яхшилаш имконини беради», — дейди джон феррейра, «далойит маслаҳат» шериги — «турли компанияларда ишбилармонлик жараёнлари ахборот тизимларининг муваффақиятли интеграциялашуви уларга рақобатда катта устунликни берди — ушбу компаниялар ўз фойдасини яхшироқ англаб етмоқда, катта фойда олмоқда, бозорнинг катта сегментига эга бўлмоқда». «далойит»га мувофиқ энг муваффақиятли компаниялар унда компания ва унинг энг муҳим савдо шериклари бир занжирнинг яхши йўлга қўйилган буғини каби ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қиладиган вазиятни яратишди. «далойит» тадқиқоти натижалари шуни кўрсатмоқдаки, компанияларнинг деярли тўртдан уч қисми баҳамжиҳат ҳаракатларни ўзининг олий мақсади деб ҳисоблашади, бошқа компаниялар билан ишбилармонлик жараёнларини уйғунлаштирган компаниялар эса ўзининг савдо шериклари билан интеграциялашмаган компанияларга қараганда 70 фоизга кўп фойда олишмоқда. ушбу рақамлар икки …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "институционал иқтисодиёт: ўқув қўлланма"

4-мавзу. режа институти ва бозор институти асосий кўриладиган масалалар: 1. иқтисодиёт конституцияларининг шаклланиши. 2. буйруқбозлик иқтисодиёти нормалари. 3. бозор конституцияси нормалари. 4. рационал мақсадли феъл-атворнормаси. 5. мулкчилик ҳуқуқларини иқтисодий асослаш. мавзуга доир тавсия этиладиган адабиётлар 1. ўзбекистон республикаси президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-4707-сонли фармони. www.lex.uz 4.03.2015 2. ўзбекистон республикаси президентининг 2015 йил 11 февралдаги (пп-2298) “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар бутловчи қисмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш давлат дастури тўғрисида”ги қарори. www.lex.uz 11.02.2015 3. б...

This file contains 9 pages in DOCX format (135.8 KB). To download "институционал иқтисодиёт: ўқув қўлланма", click the Telegram button on the left.