"институционал иқтисодиёт" фанидан изоҳли луғат

DOC 9 sahifa 117,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “иқтисодиёт” факультети “макроиқтисодиёт” кафедраси «институционал иқтисодиёт» фанидан изоҳли луғат тошкент-2015 «институционал иқтисодиёт» фанидан изоҳли луғат бозор конституцияси – бозорда битимларни амалга ошириш ва унда мувозанатга эришиш имконини берувчи хатти-ҳаракатларнинг ўзаро шартланган нормалари йиғиндисини ташкил этади. бюрократик рента – бу ўзининг лавозим мавқеидан ноқонуний тарзда даромад олиш учун фойдаланувчи давлат амалдори томонидан олинган даромад (масалан, пора, совғалар ва ҳ.к.). бюрократиянинг иқтисодий назарияси – бу ижтимоий танлов назариясининг йўналишларидан бири бўлиб, у қимматбаҳо неъматларни ишлаб чиқармайдиган ва даромадлари ўз фаолиятининг натижаларини сотиш билан боғлиқ бўлмаган ташкилотларнинг фаолият кўрсатишини ўрганади. давлат – бу чегаралари унинг фуқароларга солиқ солиш қобилияти билан белгиланган жуғрофий ҳудудга жойлашган, ҳукмини амалга оширишда қиёсий устунликка эга бўлган ташкилот. дисфункция – қандайдир орган, тизим, иқтисодий институт функцияларининг асосан сифат жиҳатдан бузилиши. жамоавий хатти-ҳаракат харажатлари, ж.комманс методологиясидан келиб чиққан ҳолда, – институтларни ташкил қилиш ва улар фаолиятини таъминлаш харажатлари. …
2 / 9
мал қилувчилар таркибига янги индивидларни жалб қилиш) бажарган ҳолда неоинституционал таркибга таъсир кўрсатувчи ташкилот. институционаллаштириш – индивидлар ўртасидаги муносабатларда жамият аъзоларининг катта қисми томонидан фойдаланиладиган муайян қоидалар ёки нормаларни мустаҳкамлаш. институционал вакуум – бу илгариги хўжалик тизимини бошқариш механизмининг тугатилиши ва янги механизмнинг мавжуд эмаслиги туфайли институционал тизимда энг кам трансакция харажатларига эга битимларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлашга қодир бўлган расмий институтларнинг мавжуд эмаслиги ёки етишмаслиги. институционал матрица – бу тарихан барқарор шаклланган, дастлабки давлатларнинг пайдо бўлишини ва барча кейинги институционал тузилмаларнинг ривожланишини белгилаб берган, ўз навбатида, моҳияти ҳамон сақланиб қолган бирламчи моделни такрор яратишга хизмат қилувчи базавий ижтимоий институтлар тизими. институционал низо – расмий ва норасмий қоидалар ўртасидаги номувофиқлик натижаси. бир ҳолатда, институционал низо истиқболсиз институтларнинг пайдо бўлишига, бошқа ҳолатда эса самарасиз бўлса-да барқарор ҳосилалар – институционал тузоқларнинг пайдо бўлишига олиб келади. институционал технология – бу институтларни жорий этиш (импорт қилиш), шунингдек иқтисодий тизим фаолият кўрсатиши трансакция харажатларининг пасайишига олиб …
3 / 9
да жамият тўғрисидаги фанларнинг бутун тарқоқ оиласини унификациялаш. келишувлар нисбатининг қуйидаги вариантлари мавжуд: муроса – унда турли келишувлар талаблари ўртасидаги зиддиятга барҳам берувчи синтетик нормалар намоён бўладиган келишувлар нисбати уриниш – унда бир ўзаро ҳамкорликнинг ўзи бир-бирини истисно этувчи нормалар асосида амалга оширилиши мумкин бўлган келишувлар нисбати. экспансия – унда ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш илгари бошқа келишувлар ҳукмронлик қилган соҳалардаги келишувлардан бирининг нормалари асосида амалга ошадиган келишувлар нисбати. кооперация – инсонлар гуруҳи ҳамкорлигининг хили бўлиб, унинг натижасида қандайдир ресурсдан биргаликда фойдаланиш якка тартибда фойдаланишдагига қараганда яхшироқ натижаларга эришишга ёрдам беради. коррупцияни институционаллаштириш – қарорлар коррумпирланган сиёсатчилар томонидан хусусий компаниялар манфаатлари йўлида эмас, балки коррумпирланган бюрократик тузилмалар манфаатлари йўлида қабул қилинадиган маъмурий ва сиёсий коррупцияни синтез қилиш. коуз теоремаси: агар мулк ҳуқуқи аниқ тафсирланган бўлса, яъни хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқларининг чегаралари аниқ белгиланган бўлса ва ижро этилса, у ҳолда томонлар ўртасидаги ушбу мулкдан фойдаланишдан етказилган зарарлар бўйича ихтилофли масалани учинчи томон …
4 / 9
ини амалга оширишнинг алоҳида тизими ва амалиёти. мувозанатларнинг қуйидаги турлари мавжуд: парето бўйича мувозанат – ўйинчилардан бирининг ҳолатини, иккинчи ўйинчининг ҳолатини ёмонлаштирмаган ҳолда, яхшилаб бўлмайдиган вазият. штакельберг бўйича мувозанат – ҳеч бир ўйинчи ўз ютуғини бир томонлама тартибда ошира олмайдиган вазият. бунда қарор дастлаб биринчи ўйинчи томонидан қабул қилинади, сўнгра иккинчи ўйинчига маълум бўлади. нэш бўйича мувозанат – ўйинчиларнинг ҳеч бири ўз ҳаракатлари режасини ўзгартирган ҳолда ўз ютуғини бир томонлама ошира олмайдиган вазият. устун стратегияли мувозанат – бошқа иштирокчининг ҳаракатларидан қатъи назар иштирокчига максимум фойдалиликни таъминловчи ҳаракатлар режаси мураккаб утилитаризм – индивид томонидан ўз фойдалилигининг самарали фаолият асосида оширилишидир. норма – институционал муҳитда индивидларнинг ўз танловини амалга оширишда фойдаланиладиган асосий унсур ҳисобланади. оддий утилитаризм – индивиднинг самарали фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ўз фойдалилигини оширишга интилишидир. олий мулк – давлат мулкининг дастлабки шакли ҳисобланади. «принципал-агент» муаммоси - «агент»нинг «принципал» топшириғи ва кўрсатмасини бажаришдаги ҳийласи (найранги). ҳийла ишлатиш (найранг) ахборот асимметрияси …
5 / 9
уларнинг жамоавий билимлари ва тажрибасининг ифодаси ҳисобланган меъёрлар, қоидалар ва анъаналар йиғиндиси. ташкилот - ҳукмронлик муносабатлари, яъни иштирокчиларининг айримлари - «агентлар» томонидан ўз ҳаракатлари устидан назорат қилиш ҳуқуқининг унинг бошқа иштирокчиси - «принципал»га топширилиши асосида қурилган мувофиқлаштириш бирлиги. ташқи таъсирлар (экстерналийлар) – нархда ўз аксини топмаган қўшимча харажатлар ёки фойдалар. ижобий ташқи таъсирлар бир иқтисодий субъектлар фаолияти бошқа субъектлар учун қўшимча фойдаларнинг пайдо бўлишига олиб келган ҳолларда юзага келади, бунда у ишлаб чиқарилаётган неъматнинг нархларида ўз аксини топмайди. салбий ташқи таъсирлар бир иқтисодий субъектлар фаолияти бошқа субъектлар учун қўшимча харажатларни келтириб чиқарган ҳолларда юзага келади. трансакция – шартнома шаклига эга бўлган битим. трансакция харажатлари – бу ишлаб чиқариш жараёни билан бағлиқ бўлмаган харажатлар, хусусан ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш харажатлари, мунозараларни ўтказиш ва қарорлар қабул қилиш харажатлари, шартномаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва ҳуқуқий ҳимоялаш харажатлари. трансакция харажатлари – бу мулкчилик ҳуқуқларини алмашиш ва ҳимоялаш билан боғлиқ барча харажатлар. трансформацион харажатлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""институционал иқтисодиёт" фанидан изоҳли луғат" haqida

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “иқтисодиёт” факультети “макроиқтисодиёт” кафедраси «институционал иқтисодиёт» фанидан изоҳли луғат тошкент-2015 «институционал иқтисодиёт» фанидан изоҳли луғат бозор конституцияси – бозорда битимларни амалга ошириш ва унда мувозанатга эришиш имконини берувчи хатти-ҳаракатларнинг ўзаро шартланган нормалари йиғиндисини ташкил этади. бюрократик рента – бу ўзининг лавозим мавқеидан ноқонуний тарзда даромад олиш учун фойдаланувчи давлат амалдори томонидан олинган даромад (масалан, пора, совғалар ва ҳ.к.). бюрократиянинг иқтисодий назарияси – бу ижтимоий танлов назариясининг йўналишларидан бири бўлиб, у қимматбаҳо неъматларни ишлаб чиқармайдиган ва даромадлари ўз фаолиятининг натижаларини сотиш б...

Bu fayl DOC formatida 9 sahifadan iborat (117,0 KB). ""институционал иқтисодиёт" фанидан изоҳли луғат"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "институционал иқтисодиёт" фани… DOC 9 sahifa Bepul yuklash Telegram