"тестология тармоқлари.тест турлари ва функциялари"

PPTX 22 sahifa 234,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
testologiya tarmoqlari. test turlari va funksiyalari “тестология тармоқлари.тест турлари ва функциялари” мавзусидаги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети психология ва ижтимоий сиёсий фанлар факультети маъруза ўқитувчи. с.х.насимов “психология” йўналиши 301-302-303 гурух талабаларига самарқанд – 2022 йил дунёда психологик тестлар шахсни баҳолашнинг муҳим воситасига айланган бир шароитда психодиагностика тизимли инқирозни бошдан кечирмоқда. “инқирознинг асосий сабаби технологияларни халқаро баҳолаш маркази (act international), халқаро тест маркази (itc), танлаш ва тараққиётни баҳолаш маркази (svdac), америка психологлар ассоциацияси (ара), британия психологлар жамияти (bps), психологлар ассоциацияларининг европа федерацияси (efpa)1 фаолият олиб бораётган шароитда, уларнинг стандартлари талабларига жавоб берувчи тестлар тузилмаётганлиги билан боғлиқ экан”, деб изоҳланмоқда2. бу ҳолат шахснинг ўрганишга мўлжалланган тест ва баҳолаш технологияларини жорий этиш ҳамда уларнинг илмий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича домий равишда тадқиқотлар олиб боришга зарурат борлигидан далолат беради. жаҳонда шахс психодиагностикаси йўналишидаги тадқиқотларда шахс сўровномаларини яратиш технологиялари, уларнинг психометрик мезонлари, шахс психодиагностикасининг тушунчалар аппарати ва тадқиқот методлари, давлат …
2 / 22
и пф-4947-сон фармони. – ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2017 йил, 6-сон. б.53. шу сабабли психология соҳаси мутахассисларини шахсий-касбий тайёргарлиги, уларнинг психологик тадқиқот усуллари билан қуроллантириш, зарур тадқиқот воситаларини шакллантиришда халқаро тажрибаларни ўзлаштириш, психодиагностика усулларини тузиш ва татбиқ қилиш бўйича кўникма ва малакаларини шакллантириш долзарб муаммо сифатида қаралади. ўзбекистон республикасини янада ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги”ги пф-4947-сонли фармони, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “психология соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 472-сон, 2019 йил 12 июлдаги “ўқувчиларни психологик- педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 577-сонли қарорлари ҳамда ушбу фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертацион тадқиқот маълум даражада хизмат қилади. бугунги кунда шахснинг хулқ-атвори, фаолияти ва психик имкониятларини ўлчашга хизмат қилувчи психодиагностика методикаларини шакллантириш, психометрик мезонларининг мувофиқлигини таъминлаш бўйича илмий изланишлар жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасалари, жумладан, american psychological association (ақш), university of nebraska (ақш), …
3 / 22
) томонидан олиб борилмоқда. дунёда психологик тестлаштириш тизимини шакллантириш, илмийлигининг психометрик мезонларини таъминлаш, тест жараёни стандартлари, мутахассисларнинг методикалардан фойдаланиш талаблари, методикаларни профессионал даражада амалиётда қўллаш хусусиятларини тушунтириш принциплари ишлаб чиқилган, психологик тестлаштиришнинг жорий этиш компонентлари таснифланган (psychological testing, the british psychological society), психологик ўлчашнинг психометрик мезонлари аниқланган, диагностикани амалга ошириш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқилган (university of nebraska), психологларнинг тестларни татбиқ қилишдаги этикавий стандартлари, психологик тестлар ва диагностика методикалар учун техник тавсиялар ишлаб чиқилган (american psychological association), тестларни стандартлаштириш ва улардан фойдаланувчилар фаолиятини тоифалаш ҳамда сертификациялаш тизими шакллантирилган (european federation of psychologists' associations), сифатни баҳолаш, тестларни татбиқ этиш, хатоларни қайд этиш, тест натижаларини таҳлил қилиш, ҳисоботлар тайёрлаш ва уларнинг сақлаш принциплари ишлаб чиқилган (international test commission), психодиагностика методикаларининг ишлаб чиқиш технологиялари босқичлари тизимлаштирилган (жанубий урал университети), тестлар ва уларнинг дастурий таъминотини тайёрлаш ва жорий этиш ўрганилган (россиядаги “иматон” компанияси). тестология тармоқлари.тест турлари ва функциялари тестология фанлараро фан бўлиб, илмий асосланган ва …
4 / 22
хусусан, фаннинг таълим мазмуни, тестларнинг мантиқий тузилиши, тест синовининг ўтказилиш мақсади, касбий ва умумтаълим билимларни назорат қилиш ва баҳолаш тартиби ва ўлчови ҳам эътиборга олиниши лозим. ҳозирги замон тестология фани амалий фан бўлиб, тадқиқотчилар олдига назарий муаммолар, математик ёндошувлар, модел ва методларни тавсия этмоқда. тест методининг кенг тарқалиши, ривожланиши ва такомиллашувига унинг қуйидаги афзалликлари: 1. тест топшириқлари тадқиқот мақсадига мувофиқ респондентларнинг билим, кўникма ва малакаларига аниқ баҳолаш имконини беради; 2. ижтимоий сўровларда иштирок этган кўпсонли респондентларнинг фикр ва мулоҳазаларини аниқлаш ва умумлаштириш имконияти мав жуд; 3. талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш ва баҳолаш жараёни объектив амалга оширилади, баҳоловчи томонидан субъективизмга йўл қўйиш олдини олади. 4. турли гуруҳ респондентларидан олинган маълумотларни қиёсий-статистик таҳлилини ўтказиш имкон бериши кабилар замин яратган. тест топшириқларининг ялпи жорий этишдан аввал, танланган мақсадли гуруҳда синовдан ўтказиш, олинган натижалар ва баҳолашнинг объективлиги таҳлил қилиниши лозим. олинган натижалар ва тестларнинг мақсадга мувофиқлиги қуйидаги мезонлар бўйича таҳлил қилинади: тест …
5 / 22
нилган объектларни қиёслаш, ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш, умумий хулоса чиқариш орқали жавоб беришни талаб этади. қисман-изланишли даражадаги тест топшириқлари талабалар томонидан ўрганилган объектларнинг хусусиятларини бошқа объектга кўчириш, мазкур объектларни таққослаб, кейинги объектнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида хулоса чиқариш, қисман изланиш олиб боришни талаб этади. талабалар томонидан мазкур даражадаги тест топшириқларига жавоб беришда аввал ўзлаштирилган билимлар янги вазиятларга кўчирилади. ижодий (креатив) даражада тузилган тест топшириқлари талабалар томонидан ижодий фикр юритиш кўникмаларига эга бўлиш, мазкур тест топшириқларини бажариш жараёнида талабалар томонидан аввал ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни янги кутилмаган вазиятларда қўллашни талаб этади. дастлабки репродуктив ва продуктив даражадаги тест топшириқлари ўқув фан бўйича тасдиқланган дтс ининг минимал даражасига, қисман-изланишли ва ижодий (креатив) даражадаги тест топшириқлари дтсининг максимал даражасига мос тузилиши зарур. талабалар томонидан қийинчилик даражаси ва мазмунан бир хил тест топшириқларни бажариш орқали олинган натижаларига мувофиқ табақалаштириш мезони уларни кучли, ўрта ва кучсиз гуруҳларга ажратиш мумкин. музкур табақалаштириш орқали талабалар томонидан ўзлаштирган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""тестология тармоқлари.тест турлари ва функциялари"" haqida

testologiya tarmoqlari. test turlari va funksiyalari “тестология тармоқлари.тест турлари ва функциялари” мавзусидаги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети психология ва ижтимоий сиёсий фанлар факультети маъруза ўқитувчи. с.х.насимов “психология” йўналиши 301-302-303 гурух талабаларига самарқанд – 2022 йил дунёда психологик тестлар шахсни баҳолашнинг муҳим воситасига айланган бир шароитда психодиагностика тизимли инқирозни бошдан кечирмоқда. “инқирознинг асосий сабаби технологияларни халқаро баҳолаш маркази (act international), халқаро тест маркази (itc), танлаш ва тараққиётни баҳолаш маркази (svdac), америка психологлар ассоциацияси (ара), британия психологлар жамияти (bps), психологлар ассоциацияларининг европа федерацияси (efpa)1 фаоли...

Bu fayl PPTX formatida 22 sahifadan iborat (234,1 KB). ""тестология тармоқлари.тест турлари ва функциялари""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "тестология тармоқлари.тест тур… PPTX 22 sahifa Bepul yuklash Telegram