ижтимоий психология

PDF 129 pages 1.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 129
¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “педагогика в психология” кафедраси психология (бакалаврлар учун маърузалар матни ) тошкент – 2005 2 тузувчилар: 1. каримова в.м. – “психология ва педагогика” кафедраси мудири, психология фанлари доктори, профессор. 2. акрамова ф.а. – “психология ва педагогка” кфедраси доценти, психология фанлари номзоди, доцент. “ижтимоий психология” курси кўп жихатдан амалиётга йўналтирилган булиб, амалий ҳаётда психологиянинг муҳим соҳаси ҳисобланади. шунинг учун мазкур маърузалар матни ва унга кўра ишчи дастурда ижтимоий-психологик тренингларни олиб бориш масалалари, ижтимоий-психологик суровномалар тузиш усуллари ва шахсни лидерлик ва рахбарлик малакаларига ургатиш масалалари инобатга олинган. тақризчилар: 1) давлетшин м.г. – низомий номли тошкент давлат педагогика университети «психология» кафедраси профессори, ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. 2) хўжаев н. – тошкент давлат иқтисодиёт университети «педагогика ва психология» кафедраси профессори. тузувчилар: © проф. в.м.каримова, доц. ф.а.акрамова «психология» фани, 2-қисм (маъруза матни). - т.: тдиу, 2005- 125 …
2 / 129
- мавзу. ижтимоий психологияда гурухлар муаммоси........................................52 7- мавзу. ижтимоий психологияда кичик гурухлар ва улардаги қонуниятлар муаммоси......................................................... .................................60 8 - мавзу. ижтимоий психологияда шахс муаммоси.............................................68 9 - мавзу. бошқарув психологияси асослари..........................................................81 10- мавзу. ижтимоий психологиянинг тадбиқий соҳалари..................................93 фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати................................................................102 тдиу ва мдҳ мамлакатлари иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича бакалавриат битирув-малакавий ишлари, магистрлик, номзодлик ва докторлик диссертацияларининг намунавий мавзулари………………………………….. 103 4 “психология” фани бўйича педагогик технологияни қўлланилиши............................................................................................................1 04 “психология” фани бўйича ахборот технологияни қўлланилиши............................................................................................................1 09 “психология” фанидан ишчи дастур........................................................................................................................1 11 к и р и ш бугун мустақил юртимиз фуқаролари психологиясида рўй бераётган ўзгаришлар, улардаги ҳаётда, унинг қадриятиларига, касб-кори, оиласи ва яқинларига бўлган муносабатларида тобора миллий истиқлол мафкурасининг асосий мазмун ва моҳиятлари мужассамлашмоқда. шу маънода психология фанининг муҳим тармоғи бўлмиш ижтимоий психология олдида турган вазифалар кўлами ва салмоғи каттадир. биз жамиятимиз ҳаётида рўй бераётган барча ўзгаришларнинг ижтимоий психологик моҳиятини ижтимоий психологиянинг бугунги холати ва истиқболи нуқтаи назаридан таҳлил қилиш орқали бу фаннинг жамиятдаги ўрни …
3 / 129
ан масалалар ижтимоий ҳаёт сирларининг муҳтасар баёни бўлса-да, маълум маънода ижтимоий психологиянинг илмий амалиёт ва илмий тадқиқот қуроли сифатидаги имкониятлари тўғрисида тасаввур беради. ижтимоий психологиянинг вазифаларидан келиб чиқиб, ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилаётган ушбу китобнинг асосий мақсади инсоннинг жамият билан бўладиган кўплаб мураккаб муносабатлари тизимининг ижтимоий психологик механизмларини ёритиб беришдир. ушбу дарслик ёшларга айнан психологик билимлар асосларини берса-да, умид қиламизки, уларни ўз атрофида рўй бераётган ислоҳотларга ҳолис баҳо бериш, ўзи ва ўзгалар руҳияти сир-асрорларини бефарқ бўлмаслик, ўз лаёқатларини ўстиришнинг элементар воситаларидан боҳабар бўлишга ёрдам беради. маъруза матни тарзида яратилган ушбу китоб ижтимоий психология асослари бўйича мухтасар билимларни бергани билан унинг ҳар боби якунида тавсия этилган топшириқлар, машқлар, тестлар ва мустақил бажариш учун берилган мавзулар талабаларни ўз устида ишлашга ўргатади ва психологиянинг 5 бошқа масалаларини ҳам мустақил ўрганиш ва руҳий ҳодисаларни таҳлил этишга кўмаклашади. муаллифлар ҳар бир ўқувчи китобни мутоала қилиш жараёнида унда кўтарилган муаммоларга бефарқ қолмайди, жаҳонда ва мустақил юртимизда рўй …
4 / 129
а. 1.4.4. ижтимоий тасаввурлар ижтимоий психологиянинг ўрганиш объектидир. 1.1. ижтимоий психология фанининг тарихи жамият - бу инсонлар мажмуидир. унинг тараққиёти ва маънавий салоҳияти кўп жихатдан ана шу инсонлар ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатларнинг табиатига, улар амалга оширадиган мураккаб ижтимоий ҳамкорлик фаолиятининг мазмунига боғлиқ. ҳар бир инсон жамиятда яшар экан, у унда ўзига хос ўрин ва мустақил мавқе эгаллашга интилади, шунинг учун у ўзига хос интилиш, лаёқат ва фаоллик намуналарини намойиш этади. инсонлар ўртасидага ўзаро муносабатларни ҳамда ҳар бир шахснинг 6 жамиятдагн ўрни ва унинг турлича ижтимоий муносабатлари табиатини ўрганувчи қатор ижтимоий фанлар мавжуд бўлиб, уларнинг орасида ижтимоий психология алоҳида ўрин згаллайди. ижтимоий психология жуда қадимий ва шунинг билан бирга у ўта навқирон фандир. унинг қадимийлиги инсоният тарихи, маданияти ва маънавиятининг қадимий илдизлари билан белгиланади. улар аслини олиб қараганда, у ёки бу жамиятда яшаган кишилар ўртасидаги ижтимоий муносабатларнинг ва тафаккурнинг хосиласи эканлиги билан эътироф этилса, у - ўз услубиёти, предмети ва …
5 / 129
ҳасида ишлаётган мутахассиснинг аслида ким эканлиги - психологми, файласуфми ёки социологми - унинг ушбу фан предметига ёндашувида ўз аксини топади, чунки агар у социолог бўлса, ижтимоий қонуниятларни аввал бошдан жамиятдаги анъаналар ва умумий қоидалар тилида тушунтиришга интилса, психолог - конкрет олинган шахе психологиясининг қонуниятларини умумжамият қонун-қоидаларига тадбиқ этишга ҳаракат қилади. шунинг учун ҳам г.андреева ижтимоий психологиянинг мавзу баҳси ҳақидаги ҳозирги замон қарашларини умумлаштириб, бу ўринда уч хил ёндашиш: социологик, психологик, ҳам социологик ва психологик мавжуд эканлигини асослайди. нима бўлганда ҳам, шуни асосли тарзда эътироф этиш зарурки, ижтимоий психологиянинг алоҳида фан бўлиб ажралиб чиқишига сабаб бўлган илмий манбалар икки фан - психология ва социология фанларининг эришган ютуқлари ва ҳар қайсисининг доирасида маълум муаммоларнинг ечилиши учун яна қўшимча алоҳида фаннинг бўлиши лозимлигини тан олиш туфайли юзага келди. шунинг учун ҳам узоқ йиллар мобайнида ижтимоий психология соҳасида тадқиқотлар олиб бораётган шахснинг кимлигига қараб, изланишларнинг натижаларида у ёки бу ёндашув - психологик ёки социологик …

Want to read more?

Download all 129 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ижтимоий психология"

¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “педагогика в психология” кафедраси психология (бакалаврлар учун маърузалар матни ) тошкент – 2005 2 тузувчилар: 1. каримова в.м. – “психология ва педагогика” кафедраси мудири, психология фанлари доктори, профессор. 2. акрамова ф.а. – “психология ва педагогка” кфедраси доценти, психология фанлари номзоди, доцент. “ижтимоий психология” курси кўп жихатдан амалиётга йўналтирилган булиб, амалий ҳаётда психологиянинг муҳим соҳаси ҳисобланади. шунинг учун мазкур маърузалар матни ва унга кўра ишчи дастурда ижтимоий-психологик тренингларни олиб бориш масалалари, ижтимоий-психологик суровномалар тузиш усуллари ва шахсни лидерлик ва рахбарлик малакаларига ур...

This file contains 129 pages in PDF format (1.7 MB). To download "ижтимоий психология", click the Telegram button on the left.

Tags: ижтимоий психология PDF 129 pages Free download Telegram