ижтимоий психология қўлланмаси

PDF 96 sahifa 2,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 96
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м .у лугбек номидаги тош кент давлат университета в.м.каримова ижтимоий психология bfl ижтимоий ғмалиёт университетлар ва педагогика институтлари талабалари учун ўқув қўлланма м а ж б у р и й и у с х м а р тош кент “университет” 1999 қўлланма амалдаги "психология" ихтисослиги даилурларининг талаблари ва тамойиллари асосида ёзил- ган. унда амалиётии психологлар учун ижгимоий психо- логиянинг асосий татбиқий соҳалари, ёшларни янгича ўзаро муносгкбатларга ўргатиш йўллари ва усуллари юза- сидан назарий ҳамда амалий тажрибаларнинг якунлари умумлаштирилган. қўлланма олти бобдан иборат бўлиб, уларнинг асосий қисми ижтимоий амалий психологияга ва ижтимоий психологик фаол мулоқотга ўргатиш техни- касига багишланган. қўлланма университетлар, педагогика институтлари талабаларига, ижтимоий-гуманитар йўналишда таҳсил олаётган талабаларга, малака ошириш институтларининг тингловчиларига ҳамда кенг жамоатчиликка мўлжал- ланган. тақризчилар: психология фашлари доктори, профессор м.г.давлетшин, фалсафа фанлари доктори, профессор м.а.абдуллаев © “университет" нашриёти - 1999 муқаддима 4 шахе ва унинг камолоти муаммоси тараққий этаётган …
2 / 96
гимоий психология жамиятимизда шахслараро му- носабатларнинг табиати ва қонуниятларини ўрганувчи фан сифатида ўзининг назарий тамойилларини амалиётга татбиқ этмоғи ва шу орқали янгича мазмундаги демокра- тик муносабатларнинг жамиятнинг ҳар бир жамоасида, оиласида ва фуқаросида қарор топишига, ёшларда янги­ ча фикрлашни ва дунёқарашни шакллантириш жараёнига кўмаклашиши зарур. китобхонлар ҳукмига ҳавола этилаётган ушбу қўллан- ма айнан мустақил юртимизнинг бунёдкорлари ҳисоб- ланмиш ёшларнинг психикасида шаклланиши зарур бўлган янгича қарашларга ва ўзаро муносабатларга ўрга- тиш йўлларини ижтимоий психология масалалари доира- сида ечишга ёрдам беради, юксак маданиятли ва маъна- вий етук халққа муносиб ворисларни тарбиялашга муайян ҳисса қўшади, деган умиддамиз. 3 i боб. ижтимоий психология ва унинг долзарб муаммолари 1.1. ижтимоий психологиянинг предмети ва вазифалари жамият - бу инсонлар мажмуидир. унинг тараққиёти ва маънавий салоҳияти кўп жиҳатдан ана шу инсонлар ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатларнинг таби- атига, улар амалга оширадиган мураккаб ижтимоий ҳам- корлик фаолиятининг мазмунига боғлиқ. ҳар бир инсон жамиятда яшар экан, у унда ўзига …
3 / 96
ланганлиги ва риво- жига туртки берганлиги билан тавсифланади. дарҳақиқат, ижтимоий психологиянинг фан сифатида тан олиниши хусусида сўз борар экан, унинг расман эътироф этилиши 1908 йил дейилади. чунки айнан шу йили инглиз олими в. макдугалл ўзининг “ ижтимоий психологияга кириш" ки- тобини, америкалик социолог э.росс эса “ижтимоий пси­ хология", деб номланган китобини чоп эттирган эди. бу асарларда биринчи марта алоҳида фан - ижтимоий пси­ хологиянинг мавжудлиги тан олинди ва унинг предметига таъриф берилди. иккала муаллиф ҳам - бири психолог, 4 иккинчиси социолог бўлишига қарамай, бу фаннинг асо­ сий предмети ижгимоий тараққиёт ҳамда психик тараққи- ёт қонуниятларини уйғунликда ўрганишдир, деган умумий хулосага келишган. тўғри, мазкур муаллифларнинг ҳар хил фан соҳасининг вакили эканлиги, уларнинг ижтимоий психологик ҳодисалар табиатини ёритишга нисбатан ўзи- га хос қарашларининг мавжудлиги ва бундай ёндашув то ҳозиргача давом этаётганлигига асос бўлди. рус олимаси г.м.андреева таъкидлаганидек, ижтимоий психология соҳасида ишлаётган мутахассиснинг аслида ким эканлиги - психологми, файласуфми ёки социологии, - унинг …
4 / 96
ёндашувнинг устуворлиги яққол кўзга ташланди. демак, бу фаннинг туғилиши, ўз предмети соҳасини аниқлаб олишига сабаб бўлган со­ циология ва психология фанлари аслида унинг “ота- оналаридир” . умумий ҳолда, ҳозирги кунда унинг предметини қуйи- дагича таърифлаш мумкин: ижтимоий психология - одамларнинг жамиятда ҳамкорликдаги иш фаолиятлари жараёни давомида уларда ҳосил бўладиган тасаввурлар, фикрлар, эътиқодлар, ғоялар, ҳис-туйғулар, кечинмалар, турли хулқ-атвор шаклларини тушунтириб берувчи фан­ дир. демак, ҳар бир шахснинг жамиятда яшаши, унинг 5 ижтимоий нормаларга риоя қилган ҳолда ўзига ўхшаш шахслар билан ўрнатадиган мураккаб4ўзаро муносабат­ лари ва уларнинг таъсирида ҳосил' бўладиган ҳодисалар- нинг психологик табиатини ва қонуниятларини тушунти­ риб бериш - ижтимоий психологиянинг асосий вазифаси- дир. бундан келиб чиқадиган умумий таърифларга бино- ан, ижтимоий психология ижтимоий мулоқотнинг мурак­ каб шакл ва механизмларини ўрганувчи фандир. /-ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ix сес- сиясида республика президенти и.а. каримов олий таълимни ислоҳ қилишда ва малакали кадрларни тайёр- лашда ижтимоий психологиянинг фан сифатида алоҳида ўрни борлигига жамоатчилик диққатини …
5 / 96
дир. бу ўринда, айниқса ижтимоий тафаккур­ нинг, янгича дунёқараш ва муносабатларнинг шакллани- шини, инсоннинг ўзига ва ўзгаларга таъсир этишнинг ме- ханизмларчни ўрганиш энг долзарб масалалардандир. хўш, бугунги кунда ижтимоий психология фан сифа­ тида ўз баҳс мавзусини ва предметини қайси объектларга қаратмоқда? биринчидан, унинг асосий йўналиши кичик гуруҳлар ва жамоалар психологиясини ўрганишдан иборатдир. v ҳар бир шахс ҳамиша маълум ижгимоий гуруҳлар доира­ сида фаолият кўрсатади. бу унинг оиласи, меҳнат жамоа- 6 си, кўча-кўйдаги норасмий гуруҳдаги дўстлари давраси, ўқув жамоаси ва ҳоказо. шахснинг якка ва турли гу- руҳлар доирасида ўзини тутиши,. хулқ-атвори, мавқеи, унга ўзига хос гуруҳий таъсирлар, гуруҳдаги шахслараро мослик, лидерлик, гуруҳий тазйиққа берилувчанлик каби қатор ҳодисалар аслида ўша гуруҳларни бошқариш, соглом ўзаро муносабатлар шароитини яратиш - бу одамларни самарали ўзаро мулоқотга ўргатишнинг зару- риятидир. бошқарув психологияси, саноат ва ишлаб чиқариш психологияси ана шундай гуруҳий жараёнлар- нинг қонун ва қоидаларини тадқиқ этиш туфайли ажра­ либ чиққан татбиқий соҳалардир. иккинчидан, шахснинг ижгимоий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 96 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ижтимоий психология қўлланмаси" haqida

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м .у лугбек номидаги тош кент давлат университета в.м.каримова ижтимоий психология bfl ижтимоий ғмалиёт университетлар ва педагогика институтлари талабалари учун ўқув қўлланма м а ж б у р и й и у с х м а р тош кент “университет” 1999 қўлланма амалдаги "психология" ихтисослиги даилурларининг талаблари ва тамойиллари асосида ёзил- ган. унда амалиётии психологлар учун ижгимоий психо- логиянинг асосий татбиқий соҳалари, ёшларни янгича ўзаро муносгкбатларга ўргатиш йўллари ва усуллари юза- сидан назарий ҳамда амалий тажрибаларнинг якунлари умумлаштирилган. қўлланма олти бобдан иборат бўлиб, уларнинг асосий қисми ижтимоий амалий психологияга ва ижтимоий психологик фаол мулоқотга ўргатиш техни- касига багишланган. қўлланма университетла...

Bu fayl PDF formatida 96 sahifadan iborat (2,6 MB). "ижтимоий психология қўлланмаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ижтимоий психология қўлланмаси PDF 96 sahifa Bepul yuklash Telegram