psixologiya fanining predmeti va uning amaliy vazifalari

DOCX 27 pages 70.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 27
психология фанининг предмети ва унинг амалий вазифалари режа: 1. психология нимани ўргатади? у қандай фан? 2. шарқ мутафаккирлари инсон психикаси ҳақида. 3. психологиянинг асосий тушунчалари. 4. психология фанининг соҳалари (тармоқлари). 5. психологиянинг фанлар тизимидаги ўрни. 6. психологияни жамият ҳаётидаги роли. инсон мавжуд экан у ўзининг ҳаётий тажрибасига асосланиб, у ёки бу ҳолда идрок этиш, оламни англаш, нарса ва ҳодисаларни ажратиш каби хусусиятларга эга эканлиги ҳақида ўзига ўзи ҳисоб беради. биз кунда қушларнинг шўх навосини, мусиқа асбобларининг хонишини, инсон нутқини, учиб ўтаётган самолёт шовқинини эшитамиз, атрофимизни ўраб турган нарса, дарахт, ҳайвонлар, машиналарни кўрамиз, уларнинг ранги ва ҳажмини ажрата оламиз. анвои гулларнинг ранго-ранг исини ва автомобиль ёқилғисининг ҳидларини, қанд ва тузнинг таъмларини ажрата оламиз. ҳар қандай инсон учун ўқиган китоби устида фикр юритиш, эртанги кун ташвишларини ўйлаши ва режалаштиришни, қандайдир қийин муаммони ечиши одатий ҳолга айланган. кўз олдимизга узоқ вақт кўрмаган кишимизнинг образини келтирамиз, қачондир ўзлаштирилган ўқув материалини эслаймиз. ҳеч қачон чиқмаган …
2 / 27
, яна кимдир спортга, кимдадир қобилиятлар, бошқада шеър ёзиш, учинчисида техник қобилиятлар мавжуд: кимдир ҳаракатчан, олов, беқарор, бошқа биров босиқ, бефарқ, учинчиси – дилкаш, чаққон; биров меҳнатсевар ва камсуқум, бошқа биров дангаса ва мақтанчоқ ва ҳакозо. буларнинг ҳаммаси – сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаёл, ҳис-туйғу, ирода, темперамент ва характерлар – инсон психикасининг ҳодисаларидир. психик ҳодисаларни ўрганувчи фан эса – психология деб аталади. психология – бу ҳаётий фаолиятнинг алоҳида шакли сифатидаги психиканинг фактлари, қонуниятлари ва механизмларини намоён бўлиши ва ривожланишини ўрганувчи фандир. психика деганда, олий даражадаги матеориянинг (миянинг) хусусияти тушунилиб, у объектни борлиқни акс этишдан намоён бўлади, субъект фаолиятини маълум мақсад асосида йўналтиради, ҳамда ҳулқ-атвор негизида шаклланади. психология – жуда қадимий ва шу билан бирга навқирон фандир. психик ҳодисаларнинг илк талқини қадимий юнон олими аристотель (эрамиздан аввалги 384-322 йиллар)нинг «руҳ ҳақида» номли трактатида берилган. психик ҳодисалар ва уларнинг қонуниятларига тааллуқли илмий тадқиқот ишлари xix асрнинг иккинчи ярмида, илмий психология асослари эса …
3 / 27
берилган. руҳ деб инсон ҳаётидаги барча тушуниб бўлмайдиган нарсалар қабул қилинган. шарқда психологик қарашларнинг пайдо бўлишида буюк шарқ мутафаккирларининг роли жуда катта бўлган. улар орасида – ал хоразмий (783-850 йиллар), ал форобий (873-950 йиллар), абу райҳон беруний (973-1048 йиллар), абу али ибн сино (980-1037 йиллар), мирзо улуғбек (1324-1409 йиллар) кабилар ўзларининг инсон психикаси ва ёш авлодни тарбиялашга доир бой фикрлари ва қарашларини мерос сифатида қолдирганлар. улар орасида айниқса абу али ибн синонинг мантиқ, метофизика, табиий фанлар (айниқса тиббиёт) ҳақидаги фикрлари ўша давр илмий тараққиётига катта ҳисса қўшди. у махсус психологик муаммолар билан шуғулланган олимлардан биридир. унинг руҳ ҳақида, асаб тизими, миянинг функционал тузилиши ҳақидаги фикрларига асаб тизимининг замонавий қарашларига ўхшашдир. айниқса, абу али ибн синонинг темперамент ҳақидаги таълимоти, ҳар бир кишига унинг темперамент хусусиятларига қараб ёндашиш зарурлиги ҳақидаги фикрлари минг йилдан сўнг ҳам замонавий психологияда ўз аксини топган. абу али ибн сино дунёда биринчи бўлиб психотеранситик усулларини қўллаб кўрган олимлардан …
4 / 27
ўзига шиор қилиб олишни зарурлигини англатади. бу фикрлар бугун ҳам ўз долзарблигини йўқотмай, психологик қарашлар, миллий онг, миллий ғояни шакллантиришда, таълим-тарбия жараёнида кенг қўлланилмоғи даркор. маълумки, психика ўзига хос ранго-ранг оламдир. ундаги жараёнлар, ҳолатлар бир-биридан якка ҳолатда мавжуд бўлмайди, улар бир-бирига боғлиқ ва бир-бирига доимо таъсир кўрсатади. шунинг учун барча психик ҳодисаларни сарамжонлаш, классификация қилиш эҳтиёжи юзага келади. шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, психологияда психик жараёнлар, психик ҳосилалар, психик ҳолатлар ва шахснинг психик хусусиятлари ажратилади. психик жараёнларга психик фаолиятнинг алоҳида шакллари киради. психик жараёнлар тирик жараён бўлиб, у эгилувчан, узлуксиз ва келиб чиқиши бўйича олдиндан тайёрланмаган, демакки у шаклланувчан, ривожланувчан ва у ёки бу ҳосила ва натижаларни юзага келтирувчандир. (психик ҳолатлар, тушунчалар, ҳис туйғулар, масалаларни ечиш ёки ечмаслик ва ҳоказо). психологияда билиш жараёнлари (ақлий ёки интеллектуал жараёнлари) мавжуд бўлиб, улар оламни инсон томонидан билишга, англашга қаратилгандир. бу аввалом бор сезгилар бўлиб, оддий билиш жараёнидир. сезги нарса ва ҳодисаларнинг оддий хусусиятларини психик …
5 / 27
абатлар ўрнатилади, у субъектни янги билимларни эгаллашга, муаммоларни ҳал этиш, масала ечиш, ижодий янгиликларни яратишга хизмат қилади. ва ниҳоят, хаёл – ўтмишдаги тасаввурлар асосида янги образларни яратилишига хизмат қиладиган жараёндир. психологияда эмоционал жараёнлар (ҳис-туйғулар) шу билан бирга иродавий жараёнлар ва хатти-ҳаракатлар ҳам мавжуддир. ҳис-туйғулар – борлиқдаги предмет ва ҳодисаларга инсоннинг субъектив муносабатларини кечиши тушунилиб, улар маълум миқдорда барқарордир. иродавий жараёнлар – бу инсонни ўзини бошқаришда намоён бўладиган жараён бўлиб, бу ҳолат инсонни ўз психикаси ва хатти-ҳаракатларини бошқариш қобилиятида намоён бўлади. ирода қийинчиликларни енгишда, маълум бир мақсадларга эришишда намоён бўлади. психик ҳосилалар – бу психик жараёнлар маҳсулидир. булар: сезгилар образи, идрок образлари, тасаввурлар (хотира ва хаёл тасаввурлари) ва тушунчалардир. тасаввурлар – илгари идрок этилган материаллар асосида ҳосил бўлган, шунингдек, хаёл жараёнида яратилган образлар. тушунчалар – олий ақлий образлардир. тушунчалар сезги, идрок ва тасаввур образлари асосида юзага келади. тушунчалар – нарса ва ҳодисалар орасидаги боғлиқлик, муносабат ва хусусиятларни ифодалайдилар. шахснинг психик хусусиятлари …

Want to read more?

Download all 27 pages for free via Telegram.

Download full file

About "psixologiya fanining predmeti va uning amaliy vazifalari"

психология фанининг предмети ва унинг амалий вазифалари режа: 1. психология нимани ўргатади? у қандай фан? 2. шарқ мутафаккирлари инсон психикаси ҳақида. 3. психологиянинг асосий тушунчалари. 4. психология фанининг соҳалари (тармоқлари). 5. психологиянинг фанлар тизимидаги ўрни. 6. психологияни жамият ҳаётидаги роли. инсон мавжуд экан у ўзининг ҳаётий тажрибасига асосланиб, у ёки бу ҳолда идрок этиш, оламни англаш, нарса ва ҳодисаларни ажратиш каби хусусиятларга эга эканлиги ҳақида ўзига ўзи ҳисоб беради. биз кунда қушларнинг шўх навосини, мусиқа асбобларининг хонишини, инсон нутқини, учиб ўтаётган самолёт шовқинини эшитамиз, атрофимизни ўраб турган нарса, дарахт, ҳайвонлар, машиналарни кўрамиз, уларнинг ранги ва ҳажмини ажрата оламиз. анвои гулларнинг ранго-ранг исини ва автомобиль ёқилғи...

This file contains 27 pages in DOCX format (70.1 KB). To download "psixologiya fanining predmeti va uning amaliy vazifalari", click the Telegram button on the left.

Tags: psixologiya fanining predmeti v… DOCX 27 pages Free download Telegram