мулоқотнинг психологик тизими

DOC 70.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404032326_50044.doc мулоқотнинг психологик тизими р е ж а : 1. мулоқотнинг психологик тизими. 2. мулоқотнинг коммуникатив томони. 3. мулоқотнинг интерактив томони. 4. мулоқотнинг перцептив томони. 5. мулоқотнинг асосий функцияси. к и р и ш ривожланиб бораётган жамиятимизда соғлом авлодни, комил инсонларни вояга етказиш масаласига катта эътибор берилмоқда. комил инсоннинг муҳим сифатларидан бири мулоқот маданиятидир. мулоқот инсон ҳаёти ва фаолиятининг муҳим шартидир. айнан мулоқот ёрдамида инсонлар табиатни ўзлаштириш ва ўз эҳтиёжларини қондириш учун биргаликда ҳаракат қилиш имкониятларига эга бўладилар. ҳозирги кунда ижтимоий амалиётда мулоқот ва шахслараро муносабатлар муаммоси муҳим аҳамият касб этмоқда. мулоқот ва унинг асосий хусусиятлари, самарали мулоқотнинг психологик аспектлари, мулоқотга ўргатишга оид психологик машқлар, самарали мулоқотнинг психологик воситаларини ўрганиш ишбилармонлик фаолиятида асосий ўринни эгалламоқда. мулоқот психологияси фани мулоқотнинг юқорида келтирилган ва бошқа жиҳатларини назарий ва амалий жиҳатдан чуқур ўрганишга ёрдам беради. шунингдек талабаларда мулоқот психологияси бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилади. ҳамкорликдаги фаолиятда зарурият туфайли инсон бошқа кишилар билан …
2
тади. тил муомала воситасидир. тил муомалага киришувчилар ўртасидаги коммуникацияни таъминлайди, чунки уни ахборот берувчи ҳам, уни қабул қилувчи ҳам бирдай тушунади. бошқа кишига ахборот берувчи (коммуникатор) ва уни қабул қилувчи (реципиент) мулоқот жараёнида бир хил тилдан фойдаланиши керак, акс ҳолда бир-бирини тўғри тушунолмайди. ахборот алмашишда бола онасига саволлар беради ва улар унга жавоб берадилар, бу жавоблардан бола ўз фаолиятини кейинчалик фойдаланадиган умумий билимларнинг фақат озгина қисмини олади. умумий билимларнинг бу озгинагина қисмини бола тил шаклида, тил ёрдамида сўз белгилари тизимида ҳосил қила олади. мактабда ҳам худди шундай бўлади, ўқувчи олам ҳақида барча билимларни ўқитувчининг тушунтиришидан ёки дарсликдан, яъни тил ёрдамида ўзлаштиради. бу ерда тил ўзининг муҳим вазифаларидан бирини бажарадиган, яъни яшаш воситаси ижтимоий - тарихий тажрибани бериш ва ўзлаштириш воситаси тарзида намоён бўлади. иккинчидан, ҳар бир алоҳида одамнинг иш-ҳаракати ва фаолиятини кўпинча ижтимоий қийматга эга бўлмаган ўзга кишиларнинг бевосита тажрибалари белгилайди. масалан, мен ошхона томон йўл оламан. йўлда ўртоғим учраб …
3
лий фаолиятнинг (идрок, хотира тафаккур, ҳаёл) қуроли сифатидаги вазифасига тўқнаш келдик. сўз белгилар тизими сифатида тилдан нутқ фаолиятида фойдаланилади. ўртоғининг бошига тушган кулфатдан ҳабар топиб, унга ҳамдардлик билдираётган суҳбатдоши нутқсиз коммуникация белгиларини ишлатади: юзларини ғамгин тутади, паст оҳангда, қўлларини юзига ё пешонасига қўйган ва бошини чайқаган ҳолда чуқур хўрсиниб гапиради ва ҳ.к. нутқсиз коммуникацияни амалга ошириш учун турли хил ёш гуруҳларида турлича воситалар танланади. нутқсиз коммуникацияда қўлланилаётган воситаларнинг ахборотни сўз билан етказиш мақсадларига ва мазмунига мувофиқлиги муносабат маданиятининг таркибий қисмларидан ҳисобланади. бундай мувофиқлик ҳам оғзаки ва ҳам нутқсиз коммуникация воситалари касб фаолиятининг қуроли ҳисобланган педагог учун жуда муҳимдир. киши эҳтиёжлари азалдан агар у бошқа одамлар билан биргаликда ҳаракат қилган ҳолда ўзаро муносабатга киришган тақдирдагина қондирилиши мумкин бўлиб келган. бу ҳол субъектда унинг учун нима муҳим ва аҳамиятли эканлигини айтиш эҳтиёжини келтириб чиқаради. бола аниқ - равшан нутқни эгаллай бошлайди, биринчи ёшнинг охирига етганда бунинг дастлабки белгилари пайдо бўлади. мураккаб талаффузни …
4
ида бойиб боради. мактабда ўқиш, ёзиш, кейинроқ эса тил ва адабиёт дарсларида болаларда мулоқот воситаси сифатида тилга ва муносабат жараёни сифатида нутққа онгли муносабат шакллантирилади. тил ўқитувчи томонидан махсус уюштирилган таҳлил предметига айланган ҳолда ўқувчилар олдида ижтимоий жиҳатдан шаклланган қонунлар таъсирига бўйсунадиган мураккаб белгилар тизими сифатида намоён бўлади. мактабгача тарбия ёшидаги болаларда ва ўқувчиларда нутқий муносабатга киришиш малакасини ҳосил қилишда педагогиканинг роли каттадир. бу ўринда ҳам ўқитувчининг эркин ҳамда аниқ -равшан нутқи ўқувчилар нутқи ва тафаккурини ривожлантиришнинг биринчи даражали муҳим шартларидан ҳисобланади. юксак нутқ маданияти - ўқитувчи томонидан вақтдан оқилона фойдаланишнинг муҳим шартидир. демак, нутқ фаолияти турли даврларда ўзига хос шаклланиб, такомиллашиб боради. мулоқотнинг перцептив томони кишининг киши томонидан идрок қилиш, тушуниш ва унга баҳо беришдир. бошқа кишиларни тушуниб олиш билан киши суҳбатдош билан бўладиган фаолият, алоқа истиқболини аниқроқ белгилаб олади. мулоқот иштироқчилари ўз онгида бир-бирларининг ички дунёсини қайта тиклашга, ҳис-туйғуларини, хулқ-атворининг сабабларини фаҳмлаб етишга ҳаракат қилади. шахсга бошқа одамларнинг …
5
зда муайян даражада уларнинг феъл-атворига нисбатан автоматик тарзда амал қиладиган психологик ички маъно ҳосил бўлади. мулоқотнинг перцептив жиҳати – бу кишининг киши томонидан идрок этилиши, тушунилиши ва баҳоланиши демакдир. мулоқот жараёнида камида икки киши иштироқ этади. кишининг қиёфаси, ҳатти – ҳаракати асосида суҳбатдош ҳақида тасаввур ҳосил қилинади. бир-бирини идрок қилишда қуйидаги меҳанизмлар ғоят муҳимдир: а) идентификация; б) рефлексия; в) каузал атрибуция; г) стереотипизация идентификация сўзининг маъноси лотинчадан олинган бўлиб, “тенглаштириш”, “айнан ўхшатиш”, бир кишининг иккинчи кишини унинг таърифини субъектнинг ўз таърифига англанилган ёки англанилмаган тарзда ўхшатилиши орқали тушуниш усулидир. одамлар ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш вазиятларида бошқа кишини ўзининг ўрнига қўйиб кўришга уринган ҳолда унинг ички ҳолати, ниятлари, ўй-фикрлари, майллари ва ҳис-туйғулари ҳақида тахмин қиладилар. масалан, август ойи кунларидан бирида университет қошида ҳаяжонланган ҳолда китобни варақлаётган абитуриентларни учратиб қолган талаба ўзининг абитуриентлик даврини эслайди, уларнинг руҳий ҳолатини ҳаёлан ўз бошидан кечира бошлайди. рефлексия — (лотинча акс эттириш) – ўз фикр ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мулоқотнинг психологик тизими"

1404032326_50044.doc мулоқотнинг психологик тизими р е ж а : 1. мулоқотнинг психологик тизими. 2. мулоқотнинг коммуникатив томони. 3. мулоқотнинг интерактив томони. 4. мулоқотнинг перцептив томони. 5. мулоқотнинг асосий функцияси. к и р и ш ривожланиб бораётган жамиятимизда соғлом авлодни, комил инсонларни вояга етказиш масаласига катта эътибор берилмоқда. комил инсоннинг муҳим сифатларидан бири мулоқот маданиятидир. мулоқот инсон ҳаёти ва фаолиятининг муҳим шартидир. айнан мулоқот ёрдамида инсонлар табиатни ўзлаштириш ва ўз эҳтиёжларини қондириш учун биргаликда ҳаракат қилиш имкониятларига эга бўладилар. ҳозирги кунда ижтимоий амалиётда мулоқот ва шахслараро муносабатлар муаммоси муҳим аҳамият касб этмоқда. мулоқот ва унинг асосий хусусиятлари, самарали мулоқотнинг психологик аспектлари, ...

DOC format, 70.5 KB. To download "мулоқотнинг психологик тизими", click the Telegram button on the left.