мулокот-ахборот айирбошлаш, узаро таъсир ва кишиларнинг бир-бирини тушуниши сифатида

DOC 134,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403406314_45708.doc мулокот-ахборот айирбошлаш, ўзаро таъсир ва кишиларнинг бир-бирини тушуниши сифатида мулокот-ахборот айирбошлаш, ўзаро таъсир ва кишиларнинг бир-бирини тушуниши сифатида режа: 1.мулоқот ва тил. оғзаки коммуникация (нутқ). 2. нутқ меҳанизмлари. нутқсиз коммуникация. 3. социал назорат ва ижтимоий қоидалар. 4. педагогик мулоқотда психологик боғланиш ва шахслараро можаро. 5. шахслараро биргаликда ҳаракат ва дўстона муносабатлар. 6. кишининг киши томонидан идрок қилиниши. 7. мулоқотда тескари алоқа ва мулоқот тренинги. 1.мулоқот ва тил. оғзаки коммуникация (нутқ). инсоннинг уни ўраб турган оламга ўзаро таъсири обьектив муносабатлар тизимида намоён бўлади, объектив муносабат ва алоқалар сўзсиз ҳар қандай реал гуруҳларда пайдо бўлади. гуруҳ аъзоларининг бу объектив ўзаро муносабатлари субъектив шахслараро муносабатларда акс этади. ҳар қандай ишлаб чиқариш одамларнинг ўзаро бирлашишини талаб қилади. ҳеч бир кишилик жамияти агар унда одамлар билан муносабат ўрнатилмаса, улар бир-бирини тўғри тушунмасдан тўлақонли биргаликдаги фаолиятни ташкил эта олмайди. масалан, ўқитувчи ўқувчиларга бирор нарсани ўргатиш учун улар билан муносабатга киришиши керак. мулоқот кишиларнинг ҳамқорликдаги фаолияти …
2
в (ахборот бериш), интерактив (ўзаро таъсир) ва перцептив (ўзаро идрок қилиш). мулоқотнинг бу уч томонининг бирлиги муомалага киришувчи кишиларнинг ўзаро муносабати ва ҳамқорликдаги фаолиятининг ташкил этиш усули сифатида намоён бўлади. мулоқотнинг мазмуни- ахборот алмашиш, ўқитувчи томонидан турли коммуникатив воситалар ёрдамида ўқувчилар билан ўзаро тушуниш ва ўзаро муносабатларни ташкил этишдир. педагогларнинг тарбиявий ва дидактик вазифаларни ўқитувчи ҳамда ўқувчилар жамоаси ўртасида муносабатларни таъминламай туриб амалга ошириб бўлмайди. мулоқот икки ва ундан ортиқ кишилар ўртасида билиш ёки баҳолаш тарзидаги ахборот алмашишда намоён бўлувчи ўзаро таъсирдир. мулоқотнинг ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш ва фаолият кўрсатиш жараёнида одамларни бирлаштирадиган умумий нарса ишлаб чиқариш тарзида тушунилиши ана шу умумий нарса аввало мулоқот воситаси сифатидаги тилдан иборат эканлигини билдиради. тил мулоқотга киришувчилар ўртасида алоқа боғланишини таъминлайди. уни бу мақсад учун танланган сўзлар моҳиятига кўра кодлаштирган ҳолда ахборотни маълум қилаётган киши ҳам, бу моҳиятнинг кодини очган, яъни унинг маъносини ошкор этган ва ана шу ахборот асосида ўз хулқ - …
3
г алоҳида бир кишининг миясидаги инъикоси бошқа одамларнинг миясида акс этаётгани билан доимий равишда тўлдирилиб туради - ўй- фикрларини айирбошлаш, ахборот бериш рўй беради. ўқитувчи у ёки бу сўзни ишлатганда унинг ўзи ҳам, унинг тингловчилари ҳам ёлғиз ўша битта ҳодисани назарда тутишади ва уларда англашилмовчилик юз бермайди. моҳиятлар тизими кишининг бўтун ҳаёти давомида ривожланиб ва бойиб боради. уни собитқадамлик билан шакллантириш ўрта таълимнинг ҳам, олий таълимнинг ҳам марказий бўғини ҳисобланади. демак, тил билан мулоқот ўзвий боғлиқ ҳолда ривожланиб боради. ҳамқорликдаги фаолиятда зарурият туфайли инсон бошқа кишилар билан бирлашиши, улар билан муносабатга киришиши, алоқа ўрнатиши, ўзаро тушунишга эришиши ва керакли ахборотни олиши, шунга мос жавобни бериши керак. бунда мулоқот фаолиятнинг бир томони, унинг ахборот аспекти - коммуникация сифатида намоён бўлади. бироқ предмет ясаш билан бирга инсон ўзи ясаган предметда ўзини “трансляция” қилади, яъни ўзини бошқаларда давом эттиради. ҳосил қилинган предмет (қурилган бино, ёзилган қаторлар, ўтқазилган дарахт) бир томонидан фаолият предмети, иккинчи …
4
тизимида ҳосил қила олади. мактабда ҳам худди шундай бўлади, ўқувчи олам ҳақида барча билимларни ўқитувчининг тушунтиришидан ёки дарсликдан, яъни тил ёрдамида ўзлаштиради. бу ерда тил ўзининг муҳим вазифаларидан бирини бажарадиган, яъни яшаш воситаси ижтимоий - тарихий тажрибани бериш ва ўзлаштириш воситаси тарзида намоён бўлади. иккинчидан, ҳар бир алоҳида одамнинг иш-ҳаракати ва фаолиятини кўпинча ижтимоий қийматга эга бўлмаган ўзга кишиларнинг бевосита тажрибалари белгилайди. масалан, мен ошхона томон йўл оламан. йўлда ўртоғим учраб менга: “ошхона ёпилган”, дейди. шу пайтда бу хабар менинг фаолиятимни маълум бир тарзда бошқаради: мен қайрилиб, бошқа ошхона томон жўнайман. бу ерда тил ўзининг бошқа муҳим вазифаси билан, яъни восита ёки коммуникация усули ёки одамнинг ҳатти - ҳаракатларини бошқарувчи бир восита сифатида намоён бўлади. ҳар қандай коммуникация, ҳар қандай муносабат суҳбатдошига таъсир қилишдан иборатдир. учинчидан, ҳар бир алоҳида одамнинг иш - ҳаракатлари ва фаолиятларини ҳар бир айрим кишиларнинг шахсий тажрибаси белгилайди. одамнинг “шахсий” тажрибаси, ўз индивидуал тажрибаси бошқа кишиларнинг …
5
қ эса монолог ва диалогик нутққа бўлинади. монолог - бир кишининг ўзига ёки бошқаларга қаратилган нутқдир. бу ўқитувчининг баёни, ўқувчининг тўлароқ жавоби, маъруза ва бошқалардир. монологик нутқ маълум қийинчилиқларга эга. монологда гапираётган киши фикрларнинг аниқлигига, грамматик қоидаларнинг сақланишига, логика ва айтилаётган фикрларнинг изчиллигига эътибор бериш керак. диалогик нутққа нисбатан монологик нутқ кечроқ шаклланади. мактабда ўқувчиларда монологик нутқни ривожлантиришга алоҳида эътибор беришлари керак. икки ёки ундан ортиқ кишилар ўртасидаги нутқ диалог дейилади. диалогик нутқда баён қилинаётган фикр кўп жиҳатдан ундан олдинги фикрга боғлиқ бўлади. диалогик нутқда суҳбатдошларга маълум бўлган айрим сўзлар тушириб қолдирилади. шунинг учун ёзиб олинган диалог бошқаларга унчалик тушунарли бўлмаслиги мумкин. диалогик нутқда ҳар хил турдаги шаблонлар, яъни одатланиб қолган сўз бирикмаси кўп учрайди (қойил, марҳамат қилиб айтингчи). нутқнинг ички нутқ деб аталган тури нутқ фаолиятининг алоҳида тури ҳисобланади. ички нутқ амалий ва назарий фаолиятни режалаштириш фазаси сифатида намоён бўлади. биз сўзни чала - ярим айтишимиз биланоқ тушунаверамиз. ички …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мулокот-ахборот айирбошлаш, узаро таъсир ва кишиларнинг бир-бирини тушуниши сифатида" haqida

1403406314_45708.doc мулокот-ахборот айирбошлаш, ўзаро таъсир ва кишиларнинг бир-бирини тушуниши сифатида мулокот-ахборот айирбошлаш, ўзаро таъсир ва кишиларнинг бир-бирини тушуниши сифатида режа: 1.мулоқот ва тил. оғзаки коммуникация (нутқ). 2. нутқ меҳанизмлари. нутқсиз коммуникация. 3. социал назорат ва ижтимоий қоидалар. 4. педагогик мулоқотда психологик боғланиш ва шахслараро можаро. 5. шахслараро биргаликда ҳаракат ва дўстона муносабатлар. 6. кишининг киши томонидан идрок қилиниши. 7. мулоқотда тескари алоқа ва мулоқот тренинги. 1.мулоқот ва тил. оғзаки коммуникация (нутқ). инсоннинг уни ўраб турган оламга ўзаро таъсири обьектив муносабатлар тизимида намоён бўлади, объектив муносабат ва алоқалар сўзсиз ҳар қандай реал гуруҳларда пайдо бўлади. гуруҳ аъзоларининг бу объектив ўзаро муно...

DOC format, 134,5 KB. "мулокот-ахборот айирбошлаш, узаро таъсир ва кишиларнинг бир-бирини тушуниши сифатида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.