muloqot psixologiyasi

DOC 7 sahifa 71,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
5-мавзу. мулокот психологияси режа: 1. шахслараро муносабатлар ва шахслараро ўзаро таъсирнинг ўзига хослиг. 2. шахслараро мулоқот ва оммовий коммуникация 3. мулоқотнинг тузилиши ва вазифалари 4. ижтимоий персепция ва унинг механизмлари шахслараро муносабатлар ва шахслараро ўзаро таъсирнинг ўзига хослиги мулоқот одамлар амалга оширадиган фаолиятлар ичида етакчи ўринни эгаллаб, у инсондаги энг муҳим эҳтиёжни – жамиятда яшаш ва ўзини шахс деб ҳисоблаш билан боғлиқ эҳтиёжини қондиради. шунинг учун ҳам унинг ҳар бир инсон учун аҳамияти каттадир. мулоқот – одамларнинг биргаликдаги фаолиятлари эҳтиёжларидан келиб чиқадиган турли фаолликлари мобайнида бир-бирлари билан ўзаро муносабатларга киришиш жараёнидир. яъни, ҳар бир шахснинг жамиятда адо этадиган ишлари (меҳнат, ўқиш, ўйин, ижод қилиш ва бошқалар) ўзаро муносабат ва ўзаро таъсир шаклларини ўз ичига олади. чунки ҳар қандай иш одамларнинг бир-бирлари билан тил топишишини, бир-бирларига турли хил маълумотларни узатишни, фикрлар алмашинуви каби мураккаб ҳамкорликни талаб қилади. шунинг учун ҳам ҳар бир шахснинг жамиятда тутган ўрни, ишларининг муваффақияти, орттирган обрўси унинг …
2 / 7
сатмалар бера олади”- деб тўғри ёзган эди. одамнинг ўз-ўзи билан мулоқоти аслида унинг бошқалар билан мулоқотининг характерини ва ҳажмини белгилайди. агар одам ўз-ўзи билан ҳадеб мулоқот қилишни одат қилиб олиб, доимо жамиятдан ўзини четга тортиб, тортиниб юрса, демак, у бошқалар билан суҳбатлашишда, тил топишишда жиддий қийинчиликларни бошдан кечиради, дейиш мумкин. демак, ўзгалар билан мулоқот – мулоқотнинг иккинчи босқичи ва кўринишидир. а.н.леонтьев ўзининг “психика тараққиётидан очерклар” китобида мулоқотнинг учинчи шакли – авлодлар ўртасидаги мулоқотнинг аҳамияти тўғрисида шундай деб ёзади: “агар барча катта авлод ўлиб кетганда, инсоният тури йўқ бўлиб кетмасди, лекин жамиятнинг тараққиёти анча орқага сурилибгина эмас, балки йўқолиб ҳам кетиши мумкин эди”. ҳақиқатан ҳам, авлодлараро мулоқотнинг борлиги туфайли ҳар бир жамиятнинг ўз маданияти, маданий бойликлари, қадриятлари мавжуд бўладики, бунинг аҳамиятини тушунган инсониятнинг энг илғор вакиллари уни доимо кейинги авлодлар учун сақлаб келадилар ҳамда таълим тарбия ва кундалик мулоқот жараёнида уни авлоддан-авлодга узатадилар. шахслараро мулоқот ва оммовий коммуникация. мулоқотнинг коммуникатив томони …
3 / 7
ари бир-биридан фарқ қилади. монологик нутқ эса бир кишининг бошқа кишига ёки кишилар гуруҳига нисбатан мурожаати бўлиб, унинг психологик тузилиши, фикрларнинг мантиқан тугал бўлиши, гапираётган пайтда грамматик қонун-қоидаларга риоя қилиш кераклиги каби шартлари мавжуд. масалан, маърузага тайёрланаётган талаба тайёргарлик пайтидан бошлаб, маъруза қилиб бўлгунга қадар, қатор ички руҳий кечинмаларни бошдан кечиради, унга кўп куч ва вақт сарфлайди. диалогик нутққа нисбатан бу нутқ тури мураккаброқ ҳисобланади. одамлар мулоқот жараёнида сўзлардан ташқари турли хил ҳаракатлардан, қилиқлардан, ҳолатлардан, кулгу, оҳанглар ва бошқалардан ҳам фойдаланадилар. қилиқлар, мимика, оҳанглар, тўхташлар (пауза), ҳиссий ҳолатлар, кулгу, йиғи, кўз қарашлар, юз ифодалари ва бошқалар ўзаро мулоқотнинг нутқсиз воситалари бўлиб, улар мулоқот жараёнини янада кучайтириб, уни тўлдиради, баъзан эса нутқли мулоқотнинг ўрнини босади. буюк рус ёзувчиси л.толстой одамларда 97 хил кулгу тури ҳамда 85 хил кўз қарашлари тури борлигини кузатган. г.м.андрееванинг ёзишича, одам юз ифодалари, нигоҳларининг 2000 га яқин кўринишлари бор. айниқса, биринчи бор учрашганда кўзлар тўқнашуви, нигоҳларнинг роли …
4 / 7
бўйича фикрни тасдиқламоқчи бўлишса, бошларини у ёқ-бу ёққа чайқашар, инкор қилишмоқчи бўлса-чи, аксинча, бош силташар экан. маълумки, ўзбеклар, руслар ва бир қатор бошқа миллатларда бунинг акси, “йўқ” дейиш ёки норозиликни билдириш учун бош сарак-сарак қилинади. новербал мулоқотда суҳбатдошларнинг фазовий жойлашувлари ҳам катта аҳамиятга эга. масалан, аёллар кўпроқ ҳиссиётларга бой бўлганликлари сабабли, суҳбатлашаётганларида бир-бирларига яқин туриб гаплашадилар, эркаклар ўртасида эса доимо фазовий масофа бўлади. олимларнинг аниқлашларича, болаларни одатдагидай орқама-кетин ўтқазиб ўқитгандан кўра, уларни юзма-юз ўтқазиб давра қилиб ўқитган маъқул эмиш, чунки бундай шароитда ўқувчиларда ҳам жавобгарлик ҳисси юқорироқ бўлар экан ҳамда эмоциялар алмашинишгани учун ҳам гуруҳдаги психологик вазият ижобий бўлиб, болаларнинг предметга ва бир-бирларига муносабатлари анча яхши бўлар экан. демак, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда мулоқотнинг барча воситаларига, айниқса, нутққа эътибор бериш керак. болаларни илк ёшлик чоғлариданоқ нутқ маданиятига ўргатиш, нутқини ўстириш чораларини кўриш керак. педагог эса шундай нутқ маданиятига эга бўлиши керакки, у аввало унинг фаолиятини тўғри ташкил этишни таъминласин, қолаверса, …
5 / 7
мони (яъни, мулоқотга киришувчи томонларнинг бир-бирларини идрок этишлари ва тушунишлари билан боғлиқ бўлган мураккаб психологик жараён). бу тизимнинг ҳар бир томонини кейинги бўлимларда батафсил таҳлил этилади. кўпгина олимлар мулоқотнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятига тўхталиб ўтар эканлар, унинг қатор вазифалари-функцияларини ажратадилар. масалан, таниқли рус олими б.ф.ломов унинг функцияларига қуйидагиларни киритади: а) маълумотлар алмашинуви функцияси; б) хулқ-атворни бошқариш функцияси; в) ҳиссиётлар алмашинуви. бу функциялар аслида г.м.андреева ажратган мулоқот жабҳалари-қисмларига ҳам мос келади, яъни ҳар бир мулоқот жараёнида ломов қайд этган вазифаларни топиш мумкин. мулоқотнинг ҳаётимиздаги шакл ва кўринишларига келсак, унинг ҳар бир шахснинг ҳаётий вазиятларга мос келадиган, ўша вазиятлардан келиб чиқадиган кўринишлари ва турлари ҳақида гапириш мумкин. лекин умумий ҳолда, ҳар қандай мулоқот ё расмий ёки норасмий тусда бўлади. агар расмий мулоқот одамларнинг жамиятда бажарадиган расмий вазифалари ва хулқ-атвор нормаларидан келиб чиқса, масалан, раҳбарнинг ўз қўл остида ишлаётган ходимлар билан мулоқоти, профессорнинг талаба билан мулоқоти, ўқитувчининг ўқувчиси билан муомаласи ва ҳоказо, норасмий мулоқат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"muloqot psixologiyasi" haqida

5-мавзу. мулокот психологияси режа: 1. шахслараро муносабатлар ва шахслараро ўзаро таъсирнинг ўзига хослиг. 2. шахслараро мулоқот ва оммовий коммуникация 3. мулоқотнинг тузилиши ва вазифалари 4. ижтимоий персепция ва унинг механизмлари шахслараро муносабатлар ва шахслараро ўзаро таъсирнинг ўзига хослиги мулоқот одамлар амалга оширадиган фаолиятлар ичида етакчи ўринни эгаллаб, у инсондаги энг муҳим эҳтиёжни – жамиятда яшаш ва ўзини шахс деб ҳисоблаш билан боғлиқ эҳтиёжини қондиради. шунинг учун ҳам унинг ҳар бир инсон учун аҳамияти каттадир. мулоқот – одамларнинг биргаликдаги фаолиятлари эҳтиёжларидан келиб чиқадиган турли фаолликлари мобайнида бир-бирлари билан ўзаро муносабатларга киришиш жараёнидир. яъни, ҳар бир шахснинг жамиятда адо этадиган ишлари (меҳнат, ўқиш, ўйин, ижод қилиш ва бо...

Bu fayl DOC formatida 7 sahifadan iborat (71,0 KB). "muloqot psixologiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: muloqot psixologiyasi DOC 7 sahifa Bepul yuklash Telegram