оилада муомала ва мулоқотни ташкил этиш психологияси

DOCX 44.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1628761407.docx оилада муомала ва мулоқотни ташкил этиш психологияси режа: 1. мулоқотнинг шахс учун аҳамияти. 2. мулоқот турлари, вазифалари. 3. оилада мулоқот психологияси. мулоқот одамлар амалга оширадиган фаолиятлар ичида етакчи ўринни эгаллаб, у инсондаги энг муҳим эҳтиёжни — жамиятда яшаш ва ўзини шахс деб ҳисоблаш билан боғлиқ эҳтиёжини қондиради. шунинг учун ҳам унинг ҳар бир инсон учун аҳамияти каттадир. мулоқот - одамларнинг биргаликдаги фаолиятлари эҳтиёжларидан келиб чиқадиган турли фаолликлари мобайнида бир-бирлари билан ўзаро муносабатларга киришиш жараёнидир. яъни, ҳар бир шахснинг жамиятда бажарадиган фаолиятлари (меҳнат, ўқиш, ўйин, ижод қилиш ва бошқалар) ўзаро муносабат ва ўзаро таъсир шаклларини ўз ичига олади. чунки ҳар қандай иш одамларнинг бир-бирлари билан тил топишишни, бир-бирларига турли хил маълумотларни узатишни, фикрлар алмашинуви каби мураккаб ҳамкорликни талаб қилади. шунинг учун ҳам ҳар бир шахснинг жамиятда тутган ўрни, ишларининг муваффақияти, обрўси унинг мулоқотга кириша олиш қобилияти билан бевосита боғлиқдир. бир қарашда осонгина туюлган шахслараро мулоқот аслида жуда мураккаб жараён бўлиб, …
2
си характерлики, таъзияга борган чоғда ҳам ана шундай самимиятли қабулни ҳис қиламиз. унинг иккинчи муҳим функцияси ижтимоий тажрибага асос солишдир. одам боласи фақат одамлар даврасида ижтимоийлашади, ўзига зарур инсоний хусусиятларни шакллантиради. одам боласининг йиртқич ҳайвонлар томонидан ўғриланиб кетилиши, сўнг маълум муддатдан кейин яна одамлар орасида пайдо бўлиши фактлари шуни кўрсатганки, «мауглилар» биологик мавжудот сифатида ривожланаверади, лекин ижтимоийлашувда ортда қолиб кетади. бундан ташқари, бундай холат боладаги билиш қобилиятларини ҳам чеклаши кўплаб психологик экспериментларда ўз исботини топди. мулоқотнинг яна бир муҳим вазифаси - у одамни у ёки бу фаолиятга ҳозирлайди, руҳлантиради. одамлар гуруҳидан узоқлашган, улар назаридан қолган одамнинг қўли ишга ҳам бормайди, борса ҳам жамиятга эмас, балки фақат ўзигагина манфаат келтирадиган ишларни қилиши мумкин. масалан, кўплаб тадқиқотларда изоляция, яъни одамни ёлғизлатиб қўйишнинг унинг руҳиятига таъсири ўрганилган. масалан, узоқ вақт термокамерада бўлган одамда идрок, тафаккур, хотира, ҳиссий холатларнинг бузилиши қайд этилган. лекин атайлаб эмас, тақдир тақозоси билан ёлғизликка маҳкум этилган одамларнинг мақсадли фаолиятлар …
3
р ичидаги танҳо тирик мавжудотлар эдик. мен ўргимчак билан гаплаша бошладим, унинг тақдири учун қайғура бошладим...» шахснинг мулоқотга бўлган эҳтиёжининг тўла қондирилиши унинг иш фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади. одамлар, уларнинг борлиги, шу муҳитда ўзаро гаплашиш имкониятининг мавжудлиги факти кўпинча одамни ишлаш қобилиятини ҳам ошираркан, айниқса, гаплашиб ўтириб қилинадиган ишлар, биргаликда ёнма - ён туриб бажариладиган операцияларда одамлар ўз олдида турган ҳамкасбига қараб кўпроқ, тезроқ ишлашга куч ва қўшимча ирода топади. тўғри, бу ҳамкорликда ўша ёнидаги одам унга ёқса, улар ўртасида ўзаро симпатия ҳисси бўлса, унда одам ишга «байрамга келгандай» келадиган бўлиб қолади. шунинг учун ҳам америкалик социолог ҳамда психолог жон морено асримиз бошидаёқ ана шу омилнинг самарадорликка бевосита таъсирини ўрганиб, социометрик технологияни, яъни сўровнома асосида бир - бирини ёқтирган ва бир - бирини инкор қилувчиларни аниқлаган ва социометрия методикасига асос солган эди. шундай қилиб, мулоқот одамларнинг жамиятда ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятларининг ички психологик механизмини ташкил этади. қолаверса, ҳозирги янги демократик муносабатлар …
4
ади, дейиш мумкин. демак бошқалар билан мулоқот— мулоқотнинг иккинчи босқичидир. а. н. леонтьев ўзининг “психика тараққиётидан очерклар" китобида мулоқотнинг учинчи шакли—авлодлар ўртасидаги мулоқотнинг аҳамияти тўғрисида шундай деб ёзади: «агар барча катта авлод ўлиб кетганида, инсоният тури йўқ бўлиб кетмасди, лекин жамиятнинг тараққиёти анча орқага сурилибгина эмас, балки йўқолиб ҳам кетиши мумкин эди». ҳақиқатан ҳам, авлодлараро мулоқотнинг борлиги туфайли ҳар бир жамиятнинг ўз маданияти, маданий бойликлари, қадриятлари мавжуд бўладики, бунинг аҳамиятини тушунган инсониятнинг энг илғор вакиллари уни доимо кейинги авлодлар учун сақлаб келадилар ҳамда таълим, тарбия ва кундалик мулоқот жараёнида уни авлоддан-авлодга узатадилар. буни бевосита уч авлод яшайдиган оилалар мисолида кўриш мумкин. бундай оилаларда фарзандлар серсалом, хушмуомала ва андишали бўлиб вояга етишлари кузатилган. чунки бобо-буви, ота-она тарбиясини олган тўлиқ оилада вояга етаётган фарзанд юксак муомала маданияти муҳитида улғаяди. мулоқотнинг ҳаётимиздаги шакл ва кўринишларига келсак, унинг ҳар бир шахснинг ҳаётий вазиятларга мос келадиган, ўша вазиятлардан келиб чиқадиган кўринишлари ва турлари ҳақида гапириш …
5
шуни таъкидлаш керакки, одамда ана шундай мулоқотга ҳам қобилиятлар керак, яъни унинг қанчалик сергаплиги, очиқ кўнгиллиги, суҳбатлашиш йўлларини билиш, тил топишиш қобилияти, ўзгаларни тушуниши ва бошқа шахсий сифатлари кундалик мулоқотнинг самарасига бевосита таъсир кўрсатади. шунинг учун ҳамма одам ҳам раҳбар бўлолмайди, айниқса, педагогик ишга ҳамма ҳам қўл уравермайди, чунки бунинг учун ундан ҳам расмий, ҳам норасмий мулоқот техникасидан хабардорлик талаб қилинади. мулоқот мавзуи ва йўналишига кўра, унинг: · ижтимоий йўналтирилган (кенг жамоатчиликка қаратилган ва жамият манфаатларидан келиб чиқадиган мулоқот); · гуруҳдаги предметга йўналтирилган (ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятни амалга ошириш мобайнидаги мулоқот — меҳнат, таълим жараёнидаги ёки конкрет топшириқни бажариш жараёнида гуруҳ аъзоларининг мулоқоти); · шахсий мулоқот (бир шахснинг бошқа шахс билан ўз муаммоларини очиш мақсадида ўрнатган муносабатлари); педагогик мулоқот (педагогик жараёнда иштирок этувчилар ўртасида амалга ошириладиган мураккаб ўзаро таъсир жараёни) турлари фарқланади. мулоқотнинг тури ва шакллари турличадир. масалан, бу фаолият бевосита «юзма - юз» бўлиши ёки у ёки бу техник воситалар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "оилада муомала ва мулоқотни ташкил этиш психологияси"

1628761407.docx оилада муомала ва мулоқотни ташкил этиш психологияси режа: 1. мулоқотнинг шахс учун аҳамияти. 2. мулоқот турлари, вазифалари. 3. оилада мулоқот психологияси. мулоқот одамлар амалга оширадиган фаолиятлар ичида етакчи ўринни эгаллаб, у инсондаги энг муҳим эҳтиёжни — жамиятда яшаш ва ўзини шахс деб ҳисоблаш билан боғлиқ эҳтиёжини қондиради. шунинг учун ҳам унинг ҳар бир инсон учун аҳамияти каттадир. мулоқот - одамларнинг биргаликдаги фаолиятлари эҳтиёжларидан келиб чиқадиган турли фаолликлари мобайнида бир-бирлари билан ўзаро муносабатларга киришиш жараёнидир. яъни, ҳар бир шахснинг жамиятда бажарадиган фаолиятлари (меҳнат, ўқиш, ўйин, ижод қилиш ва бошқалар) ўзаро муносабат ва ўзаро таъсир шаклларини ўз ичига олади. чунки ҳар қандай иш одамларнинг бир-бирлари билан тил топиши...

DOCX format, 44.3 KB. To download "оилада муомала ва мулоқотни ташкил этиш психологияси", click the Telegram button on the left.