бошқарувда муомала маданиятининг асосий жиҳатлари

DOC 173,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1712994000.doc бошқарувда муомала маданиятининг асосий жиҳатлари режа: 1. овоз оҳанги 2. суҳбат 3. суҳбатда нимадан сақланиш лозим 4. муомала маданиятининг асосий тушунчалари ва тузилиши 5. муомалада юзага келадиган зиддиятлар ва инсон феъл-атвори 6. суҳбатлашиш одоби. таянч иборалар: ширин муомала, санъат, овоз, оҳанг, ширин сўз, ишонч, қалб, сўз, юз ва кўз, тилнинг кўрки, муомала, маданият, ақл, куч, тил, муомала одоби, қадр-қиммат, иззат, ахлоқий меъёр, коммуникатив (бир томонлама) ахборот узатиш, интерактив (икки томонлама ўзаро таъсир), перцептив (ўзаро бир-бирини идрок қилиш), вербал мулоқот, новербал мулоқот, хушфеъллик, хушмуомалалик, ҳаё-иболилик, беозорлик, ширинсўзлик, очиқкўнгиллик, рақобатчилик, ҳамкорлик, муроса (компромисс), мослашиш, чекиниш. инсоннинг гўзал ҳаёт кечириши, жамиятда ўз ўрнини топа олиши, бошқаларнинг ҳурмат - эҳтиромига эришишда муомала маданиятининг ўрни каттадир. инсоннинг ширинсўзлиги унинг тарбияланганидан гувоҳлик берса, сўзга бойлиги, чечанлиги, билимдон ва ўқимишли, эканлигини кўрсатади. гўзал муомала инсон дилини қанчалик хушнуд этса, аксинча аччиқ сўз, қўпол муомала инсон қалбини ларзага солади. муомала қилишни билиш - авваламбор, суҳбатни олиб бора …
2
қилиб узр сўраган ҳолда вақтингиз озлигини, бандлигингизни айтиб суҳбатни бошқа кунга кўчиришни сўранг. фақатгина ўз дардини гапириш учунгина суҳбатлашадиган одамдан ёмон суҳбатдош чиқади. зеро, охир-оқибат у тингловчиларсиз қолиши мумкин. муомала одоби бошқа, кишилар қадр-қимматини, иззатини жойига қўйишни, анъанавий ахлоқий-меъёрий талабларни бажаришни тақозо этади. шунинг баробарида, у инсондаги яхши жиҳатларни намоён этиши, билан ҳам ажралиб туради. унинг энг ёрқин, энг сермазмун ва энг ифодали намоён бўлиши нутқ воситасида амалга ошади. сўзлаш ва тинглай билиш суҳбатлашиш маданиятининг муҳим жиҳатларини ташкил этади. шу боис муомала одоби ўзини, энг аввало, ширинсуханлик, камсуқумлик, босиқлик, хушфеъллик сингари ахлоқий меъёрларда намоён қилади. муомала одобларининг яна бири бу - инсоний нигоҳ. маълумки, одамнинг нигоҳида, юз ифодасида, қўл ҳаракатларида унинг қай сабабдандир тилда ифодаланмаган ҳиссиёти, талаблари ўз аксини топади. чунончи, суҳбатдошининг гапини охиригача эшитмай, қўл силтаб кетиш ёки қўпол муомалада бўлиш маданиятсизликни англатади. суҳбатдошингизни фикрини нотўғри деб билган тақдирингизда ҳам тарбияли ва камтар инсон сифатида муносабатда бўлиб, ―менимча адашдингиз? …
3
и, гапирганда ҳам ўзларини йўқотиб қўядилар. жуда кўп кераксиз сўзларни, ишлатадилар. бугунги кунда баъзи ёшларимиз нутқи фақат жаргон ва вульгар сўзлардан иборат. агар суҳбатдошингизнинг нутқи жаргон сўзлар билан тўлиб-тошган бўлса, ўзи қийналиб, пойма-пой гапирса, талаффузи яхши бўлмаса, оҳанги қулоққа ёқмаса, энг мазмунли суҳбат ҳам ўз қимматини йўқотади. ҳамма вақт аниқ–равшан, ҳовлиқмасдан, мулойимлик ва майин овоз билан гапиришга ҳаракат қилиш керак. ҳовлиқиб айтилган сўзни тушуниш қийин бўлади, жуда чўзиб, секин гапириш эса кишининг сабр -косасини тўлдиради. талаффуз этилган ҳар бир сўз, бўғин ва оҳанг аниқ ва равшан жаранглаши лозим. жуда нозланиб гапириш ҳам хунук одат. ўз она тилисини ҳурмат қилган инсон унинг бузилишига йўл қўймайди. ажнабий сўзларнинг аниқ маъносини билган ва уларни тўғри талаффуз эта оладиган киши, зарурат бўлса, уларни ўз нутқида ишлатиши мумкин. овоз оҳанги суҳбатнинг тавсифини белгилаб бериш учун сўз бойлиги ва сўзнинг грамматик қурилишигина ҳали етарли эмас, бу ерда гаплашиш оҳанги, яъни интонация муҳим роль ўйнайди. сўзлашиш оҳанги …
4
слашга ҳаракат қилинг, қачондир сиз ўз сўз оҳангизга нисбатан мақтовлар эшитганмисиз. агар сиз ўз сўзоҳангизнинг яхшилигига ишончингиз комил бўлса, унда овозингизни тасмага ёзиб олиб, уни эшитиб кўринг. биринчи эшитишдаёқ кўпчилик ўзининг сўзлаш оҳангини ҳайрат билан таниб қолишади. ёқимли оҳанг, бунда биз аёлларни назарда тутяпмиз, одатда нафис оҳангдир, баланд ҳам, паст ҳам, тез ҳам, секин ҳам эмас. агар сизнинг овозингиз бошқаларга ёқмаса, ҳаётингиздаги тутган ўрнингизга унинг мос келмаганидан бўлиши мумкин. эҳтимол, сиз гаплашаётганда чарчарсиз. бошқа нутқдаги қусурлар ҳам тўғриланса бўлади. аммо чиройли нутқ учун фақат оҳангнинг нафислиги етмайди. дунёқарашнинг бойлиги нутқни янада гўзаллаштиради. зеро, қуруқ сўзлардан иборат чиройли нутқ одамларда сизга нисбатан бўлган кинояни уйғотади. буюк мавлоно жалолиддин румий «ичингдаги ичиндадир» номли асарида ―сўз буюкдир. зеро аллоҳ бўл демаса ҳам олам бўлаверар эди. чунки аллоҳнинг хоҳишини ўзи етарлидир. аллоҳ «бўл!» деб сўзни буюк қилди, деган. шундай экан, сўзларни мазмун билан бойитиш ҳам муҳимдир. чиройли нутқ эгаси ўз нутқи билан бир-икки мартагина …
5
мумкин. авваламбор биз ўз «мен» лашимиздан қочишимиз лозим, ўзгаларнинг қизиқишига эътибор бермоқ - бу ҳар суҳбатнинг асосий афзаллигидир. жамоага ёқиш учун суҳбатдошингизга яқин бўлган ва уни кўпроқ қизиқтирадиган суҳбат мавзуларини танлашингиз лозим. жамиятнинг баъзи аъзоларига доимо ҳамма нарсадан нолийверадиган ва айб қидираверадиган одамлар киради. аммо мулоқот қилиш меъёри ва тажрибасига эга ҳақиқий одобли инсон ҳамиша ўз талабалари даражасида камтарин, мулоҳазаларида эса нотакаббур ва бағрикенг бўлади. агар жамоат сизга нотаниш бўлса, суҳбатда мавжуд одамлар борасида гаплашмагингиз маъқул, аввал уларнинг ўзаро муносабатларини кузатиб, шу асосда бирон бир нарса дейишингиз мумкин. сўз бу ўзингизга қарши қуролга айланувчи кучдир. яқинингизни айблашдан олдин, ўйлаб кўринг, ҳасадгўй бўлманг. кўролмаслик ҳиссини очиқчасига кўрсатманг, бундан сизга бўлган муносабат ижобий ўзгариш касб этмайди. атрофдагилар учун нотаниш бўлган тилда бирон-бир одам билан суҳбатлашиш маданиятсизликдир. суҳбатдаги ҳар бир сўз суҳбатдош учун аниқ ва тушунарли бўлмоғи лозим. агар сизнинг нутқингизни тинглаётган одам бирон-бир сўзни қайтариш учун гапингизни бўлса, тез орада суҳбатдош сизга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бошқарувда муомала маданиятининг асосий жиҳатлари" haqida

1712994000.doc бошқарувда муомала маданиятининг асосий жиҳатлари режа: 1. овоз оҳанги 2. суҳбат 3. суҳбатда нимадан сақланиш лозим 4. муомала маданиятининг асосий тушунчалари ва тузилиши 5. муомалада юзага келадиган зиддиятлар ва инсон феъл-атвори 6. суҳбатлашиш одоби. таянч иборалар: ширин муомала, санъат, овоз, оҳанг, ширин сўз, ишонч, қалб, сўз, юз ва кўз, тилнинг кўрки, муомала, маданият, ақл, куч, тил, муомала одоби, қадр-қиммат, иззат, ахлоқий меъёр, коммуникатив (бир томонлама) ахборот узатиш, интерактив (икки томонлама ўзаро таъсир), перцептив (ўзаро бир-бирини идрок қилиш), вербал мулоқот, новербал мулоқот, хушфеъллик, хушмуомалалик, ҳаё-иболилик, беозорлик, ширинсўзлик, очиқкўнгиллик, рақобатчилик, ҳамкорлик, муроса (компромисс), мослашиш, чекиниш. инсоннинг гўзал ҳаёт кечириши, ...

DOC format, 173,0 KB. "бошқарувда муомала маданиятининг асосий жиҳатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.