mułoqot psixologiyasi

PPT 25 pages 817.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 25
мавзу: психологиянинг предмети, вазифалари ва методлари. режа: мулоқот психологияси. шахслараро муомаланинг шахс тараққиётидаги ўрни. мулоқотда самарали таъсир этиш психологияси. мулоқотдаги психологик қоидалар мулоқот нима? мулоқот - одамлар амалга оширадиган фаолиятлар ичида етакчи ўринни эгаллаб, у инсондаги энг муҳим эҳтиёжни — жамиятда яшаш ва ўзини шахс деб ҳисоблаш билан боғлиқ эҳтиёжини қондиради. шунингдек, мулоқот ижтимоий-психологик ҳодиса бўлиб, фаолият эҳтиёжларидан келиб чиқадиган, инсонлар ўртасида ўзаро ахборот алмашиш, идрок қилиш, тушниб олиш ва баҳолаш жараёни ҳисобланади. мулоқот жараёни шахсларнинг қизиқишлари, дунёқарашлари, муомла ва маданиятлари билан узвий боғлиқ. мулоқот жараёнлари а) индивидларнинг ўзаро таъсир жараёни; б) индивидлар ўртасидаги ахборот алмашинуви жараёни; в) бир шахснинг бошқа шахсга муносабати жараёни; г) бир кишининг бошқаларга таъсир кўрсатиш жараёни; д) бир-бирларига ҳамдардлик билдириш имконияти; е) шахсларнинг бир-бирларини тушуниши жараёни. мулоқотнинг мақсадлари мулоқотнинг вазифалари мулоқот босқичлари 1. одамнинг ўз-ўзи билан мулоқоти; 2. бошқалар билан мулоқот; 3. авлодлар ўртасидаги мулоқот. мулоқот турлари ва кўринишлари 1. расмий; 2. норасмий; 3. шахсий; …
2 / 25
отга киришувчилар ўртасидаги маълумотлар алмашинуви жараёни) 2.интерактив томони (яъни мулоқотга киришувчиларнинг хулқ-атворларига таъсир жараёни) 3. перцептив томони (яъни мулоқотга киришувчиларнинг бир-бирларини идрок этишлари ва тушунишлари билан боғлик психологик жараён) муомалада психологик таъсир психологик таъсир - бу турли воситалар ёрдамида инсонларнинг фикрлари, ҳиссиётлари ва ҳатти - ҳаракатларига таъсир кўрсата олишдир. вербал таъсир - бу сўз ва нутқимиз орқали кўрсатадиган таъсиримиздир. бундаги асосий воситалар сўзлардир. паралингвистик таъсир - бу нутқнинг атрофидаги нутқни безовчи, уни кучайтирувчи ёки сусайтирувчи омиллар: товушлар, тўхташлар, дудуқланиш, йўтал, тил билан амалга ошириладиган ҳаракатлар, нидолар киради новербал таъсир - бунга суҳбатдошларнинг фазода бир-бирларига нисбатан тутган ўринлари, ҳолатлари (яқин, узоқ, интим), қилиқлари, мимика, пантомимика, қарашлар, бир-бирини бевосита ҳис қилишлар, ташқи қиёфа ва сигналлар киради. америкалик олим меграбян формуласига кўра, биринчи марта кўришиб турган суҳбатдошлардаги таассуротларнинг ижобий бўлишига гапирган гаплари 7%, паралингвистик омиллар 38%, ва новербал ҳаракатлар 58% гача таъсир қиларкан. кейинчалик бу муносабат ўзгариши мумкин албатта, лекин халқ ичида юрган …
3 / 25
ҳисобланади. иккинчидан, суҳбатдошнинг фикрини сизни қизиқтираётган масалага йўллаш ёки йўналтириш усулларини қўллаш, улардан унумли фойдаланиш. мулоқотга қизиқиш уйғота олиш. манера – кишининг ўзини тутиши, унга қараб шахснинг тарбияси, жамиятдаги ўрни, ўзига баҳо бериши, атрофдагиларга муносабатини аниқлаш мумкин. мулоқотдаги психологик тўсиқлар мотивацион тўсиқ – мулоқотга киришишдан бош тортиш, муомала одобидан четга чиқиш. ақлий тўсиқ – суҳбатдошнинг ходимга нисбатан билим доирасининг кенглиги, мантиқий фикрлашининг чуқурлиги, ҳуқуқий саводхонлиги. ҳиссий тўсиқ – тажовуз, қўрқув, асабийлик, ўзини тута олмаслик ва ҳақлигини исботлашга асоссиз ҳаракат қилиш. тарбиявий тўсиқ – тарбияси қийин ўсмирлар, носоғлом муҳит шароитида тарбияланган шахсларни бирор илғор фикрга йўналтиришнинг қийинлиги. муомалада психологик алоқа ўрнатиш босқичлари бўлажак мулоқотни башорат қилиш. психологик алоқа ўрнатишнинг самарали бўлишида дастлабки режаларнинг бўлиши мақсадга мувофиқдир.бунинг учун мулоқотга киришувчи шахс тўғрисида бирламчи маълумотларга эга бўлиш зарур. мулоқотни енгиллаштирувчи ташқи омилларни (шароитларни) яратиш. нутқ маданияти, мимика, ташқи кўриниш психологик алоқа ўрнатишда ижобий натижа беради. масалан, суҳбат юритувчининг ўзини тутишига қараб суҳбатдошда эмоционал …
4 / 25
уқуқшуноснинг суҳбатдошига алоҳида таъсири ҳисобланади. бу таъсирнинг асосий мақсади керакли, ишончли маълумотларни олиш. тинглаш техникаси актив холат. бу - агар кресло ёки диван каби мебель бўлса, унга бемалол ястаниб ёки ётиб олмаслик, суҳбатдошнинг юзидан ташқари жойларига қарамаслик, мимика, бош чайқаш каби ҳаракатлар билан унинг ҳар бир сўзига қизиқаётганлигингизни билдиришни назарда тутади; суҳбатдошга самимий қизиқиш билдириш. бу нафақат суҳбатдошни ўзига жалб қилиб, балки кейин навбат келганда ўзининг ҳар бир сўзига уни ҳам кўндиришнинг самарали йўлидир. ўйчан жимлик. бу суҳбатдош гапираётган пайтда юзда масъулият билан тинглаётгандай тасаввур қолдириш орқали ўзингизнинг суҳбатдан манфаатдорлигингизни билдириш йўли. нутқнинг ҳиссий психологик жиҳатлари 1. жамоа ёки мулоқот иштирокчиси олдида ҳаяжонланмаслик, айни пайтда ҳиссизлик ифодаси ҳам бўлмаслик керак. 2. ҳиссий қўзғалувчанликнинг юқорилиги – сўзларни шошиб, тез бақириб талафуз қилиш, бўлиб-бўлиб гапириш, билмай мантиқан нотўғри тузилган сўзларни ишлатиш, жуда кўп имо-ишораларга йўл қўйиш, гапириш суръати ва тезлигини бошқараолмасликда намоён бўлади ва албатта бу тингловчига салбий таъсир кўрсатади. 3. нутқ …
5 / 25
тўсиқларни енгишга тайёр бўладилар. бирор ишга ишончи йўқолса, ҳеч нимага қўл урмайдилар. улар иродали, ҳаракатлари шиддатли, тез тутилиб-тутилиб гапиришга мойил ва ўта қўзғалувчан, ҳиссий фаол. ўзини тута олмайдиган, қўрс, тўғрисўз ва қўпол бўладилар. уларнинг юз тузилшида кескинлилик, қаҳрлилик, қатъий нигоҳ, лаблари қалин, юз ранги тўқ ёки сарғиш бўлади. сочлари кўп, ингичка бўлади. сангвиник темперамент ҳиссиётининг тез, кучли қўзғалувчанлиги, лекин беқарор бўлиши билан фарқланади, кайфияти тез ўзгариб психик жараёнлари тез ўтади.бу хил темпераментли шахслар илдам, серҳаракат, жўшқин бўлади.улар теварак атрофдаги воқеликдан тез таъсирланадилар, ишга ғайрат билан киришиб тез совийди, жуда ҳаракатчан, вазият ҳодисаларга осон мослашувчан, ҳаракатлари тез, диққатини тез кўчиради, янги инсонлар билан тез тил топа оладилар. ҳиссиётлари, қизиқишлари, интилишлари ўзгарувчан. улар ёмон кайфиятдан тез қутуладилар, кўтаринки кайфиятда юрадилар. бундайлар юз тузилишига кўра тўладан келган, думалоққа мойил, лабларининг ранги пушти, тишлари бир текис, сочлари оч тусли, қалин, юмшоқ, жингалакка мойил, кўзлари ёниб туради, кўпинча оч рангда, кўриниши хушчақчақ. флегматик темперамент бу …

Want to read more?

Download all 25 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mułoqot psixologiyasi"

мавзу: психологиянинг предмети, вазифалари ва методлари. режа: мулоқот психологияси. шахслараро муомаланинг шахс тараққиётидаги ўрни. мулоқотда самарали таъсир этиш психологияси. мулоқотдаги психологик қоидалар мулоқот нима? мулоқот - одамлар амалга оширадиган фаолиятлар ичида етакчи ўринни эгаллаб, у инсондаги энг муҳим эҳтиёжни — жамиятда яшаш ва ўзини шахс деб ҳисоблаш билан боғлиқ эҳтиёжини қондиради. шунингдек, мулоқот ижтимоий-психологик ҳодиса бўлиб, фаолият эҳтиёжларидан келиб чиқадиган, инсонлар ўртасида ўзаро ахборот алмашиш, идрок қилиш, тушниб олиш ва баҳолаш жараёни ҳисобланади. мулоқот жараёни шахсларнинг қизиқишлари, дунёқарашлари, муомла ва маданиятлари билан узвий боғлиқ. мулоқот жараёнлари а) индивидларнинг ўзаро таъсир жараёни; б) индивидлар ўртасидаги ахборот алмашинуви...

This file contains 25 pages in PPT format (817.5 KB). To download "mułoqot psixologiyasi", click the Telegram button on the left.

Tags: mułoqot psixologiyasi PPT 25 pages Free download Telegram