munosabatlar psixologiyasi

DOCX 12 стр. 1,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 12
1-мавзу. муомала инсон борлиғининг шарти ва мохияти сифатида режа: 1.1. shaxslararo kommunikasi”, “shaxslararo ta’sir ko‘rsatish”, “shaxslararo munosabat” tushunchasi. 1.2. muomala funksiyalari, turlari, darajalari. shaxs rivojlanishi va muomala. 1.3. muomalaning inson xulk-atvoriga ta’siri. 1.4. muomalaning uziga xos xususiyatlari. 1.1. shaxslararo kommunikasi”, “shaxslararo ta’sir ko‘rsatish”, “shaxslararo munosabat” tushunchasi. инсоний муносабатлар шундай ўзаро таъсир жараёнларики, унда шахсларо муносабатлар шаклланади ва намоён бўлади. бундай жараён дастлаб одамлар ўртасида рўй берадиган фикрлар, ҳис-кечинмалар, ташвиш-у – қувончлар алмашинувини назарда тутади. одамлар мулоқотда бўлишгани сари, улар ўртасидаги муносабатлар тажрибаси ортган сари улар ўртасида умумийлик, ўхшашлик ва уйғунлик каби сифатлар пайдо бўладики, улар бирбирларини бир қарашда тушунадиган ёки «яримта жумладан» ҳам фикр аён бўладиган бўлиб қолади, айрим ҳолларда эса ана шундай мулоқотнинг тиғизлиги тескари реакцияларни — бир-биридан чарчаш, гапирадиган гапнинг қолмаслиги каби вазиятни келтириб чиқаради. масалан, оила муҳити ва ундаги муносабатлар ана шундай тиғиз муносабатларга киради. фақат бундай тиғизлик оиланинг барча аъзолари ўртасида эмас, унинг айрим аъзолари ўртасида …
2 / 12
мларни тушуна олиш қобилияти, яъни уларнинг психологик хусусиятларини тўғри баҳолай олиш, иккинчидан, уларнинг хулқи ва ҳолатларига нисбатан мос муносабат билдира олиш, учинчидан, ҳар бир одамга нисбатан шахснинг индивидуал хусусиятларига энг маъқул келадиган мулоқот шакли, усулларини танлай билишдир. мулоқот энг аввало, одамни одам томонидан идрок қилишидан бошланади, унда дастлабки ўзаро баҳолаш амалга оширилади. бу жараёнда одам ҳақидаги маълумот, идрок этилаётган одамнинг ҳаётий тажрибаси, эмоционал муносабатлар муҳим роль ўйнайди. одамлар ўртасида бир-бирларини тушунишнинг етишмаслиги кўпинча мулоқотдаги тўсиқ – шахслараро муносабатларнинг бузилишига олиб келади. ҳамма одамлар ҳам ёшлигидан бошқа одамларнинг эмоционал ҳолатларини ҳис қилиш, улар билан ҳисоблашиш, тушунишга ўргатилавермайди. шунинг учун ҳам кўпчилик ҳолатларда, ҳатто бир-бирига энг яқин одамлар ҳам бирбирига нохушликларни келтириб чиқариши мумкин. албатта, бундай ҳолат бир-бирига ёмонлик ва ёвузлик қилиш ниятида эмас, балки, шунчаки бирбирини тушунмасликлари учун содир этадилар. юксак онгли, маданиятли шахсгина бошқаларни тўғри тушуниши ва мулоқот жараёнини тўғри ташкил этиши мумкин. мулоқот давомида суҳбатдошнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, ўзини …
3 / 12
жтимоий муносабатлар маҳсулии дейилишининг энг асосий сабаби - унинг доимо инсонлар даврасида, улар билан ўзаро таъсир доирасида бўлишини англатади. бу шахснинг энг етакчи ва нуфузли фаолиятларидан бири мулоқот эканлигига ишора қилади. мулоқотнинг тури ва шакллари турличадир. масалан, бу фаолият бевосита «юзма-юз» бўлиши ѐки у ѐки бу техник воситалар (телефон, телеграф ва шунга ўхшаш) орқали амалга ошириладиган; бирор профессионал фаолият жараѐнидаги амалий ѐки дўстона бўлиши; субъект-субъект типли (диологик, шериклик) ѐки субъект-объектли (монологик) бўлиши мумкин. инсоний муносабатлар шундай ўзаро таъсир жараѐнларики, унда шахсларо муносабатлар шаклланади ва намоѐн бўлади. шахснинг мулоқотга бўлган эҳтиёжининг тўла қондирилиши унинг иш фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади. одамлар, уларнинг борлиги, шу муҳитда ўзаро гаплашиш имкониятининг мавжудлиги факти кўпинча одамни ишлаш қобилиятини ҳам ошираркан, айниқса, гаплашиб ўтириб қилинадиган ишлар, биргаликда ёнма - ён туриб бажариладиган операцияларда одамлар ўз олдида турган ҳамкасбига қараб кўпроқ, тезроқ ишлашга куч ва қўшимча ирода топади. тўғри, бу ҳамкорликда ўша ёнидаги одам унга ёқса, улар ўртасида …
4 / 12
ва босқичлари мулоқот жараёни ўзига хос равишда мураккаб бўлиб, бунда уч хил босқич мавжуд. дастлабки босқич — одамнинг ўз-ўзи билан мулоқотидир. т.шибутани “ижтимоий психология" дарслигида: «агар одам озгина бўлса ҳам ўзини англаса, демак, у ўз-ўзига кўрсатмалар бера олади»— деб тўғри ёзган эди. одамнинг ўз-ўзи билан мулоқоти аслида унинг бошқалар билан мулоқотининг ҳарактерини ва ҳажмини белгилайди. агар одам ўз-ўзи билан мулоқот қилишни одат қилиб олиб, доимо жамиятдан ўзини четга тортиб, тортиниб юрса, демак у бошқалар билан суҳбатлашишда, тил топишишда жиддий қийинчиликларни бошдан кечиради, дейиш мумкин. демак бошқалар билан мулоқот— мулоқотнинг иккинчи босқичидир. а.н.леонтьев ўзининг “психика тараққиётидан очерклар" китобида мулоқотнинг учинчи шакли—авлодлар ўртасидаги мулоқотнинг аҳамияти тўғрисида шундай деб ёзади: «агар барча катта авлод ўлиб кетганида, инсоният тури йўқ бўлиб кетмасди, лекин жамиятнинг тараққиёти анча орқага сурилибгина эмас, балки йўқолиб ҳам кетиши мумкин эди». ҳақиқатан ҳам, авлодлараро мулоқотнинг борлиги туфайли ҳар бир жамиятнинг ўз маданияти, маданий бойликлари, қадриятлари мавжуд бўладики, бунинг аҳамиятини тушунган …
5 / 12
ди. масалан, дўстлар суҳбатдоши, поездда узоқ сафарга чиққан йўловчилар суҳбати, танаффус вақтида талабаларнинг спорт, мода, шахсий муносабатлар борасидаги мунозаралари. одамларнинг асл табиатларига мос бўлгани учун ҳам норасмий мулоқот доимо одамларнинг ҳаётида кўпроқ вақтини олади ва бунда улар чарчамайдилар. лекин шуни таъкидлаш керакки, одамда ана шундай мулоқотга ҳам қобилиятлар керак, яъни унинг қанчалик сергаплиги, очиқ кўнгиллиги, суҳбатлашиш йўлларини билиш, тил топишиш қобилияти, ўзгаларни тушуниши ва бошқа шахсий сифатлари кундалик мулоқотнинг самарасига бевосита таъсир кўрсатади. шунинг учун ҳамма одам ҳам раҳбар бўлолмайди, айниқса, педагогик ишга ҳамма ҳам қўл уравермайди, чунки бунинг учун ундан ҳам расмий, ҳам норасмий мулоқот техникасидан хабардорлик талаб қилинади. мулоқот мавзуи ва йўналишига кўра, унинг: · ижтимоий йўналтирилган (кенг жамоатчиликка қаратилган ва жамият манфаатларидан келиб чиқадиган мулоқот); · гуруҳдаги предметга йўналтирилган (ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятни амалга ошириш мобайнидаги мулоқот — меҳнат, таълим жараёнидаги ёки конкрет топшириқни бажариш жараёнида гуруҳ аъзоларининг мулоқоти); · шахсий мулоқот (бир шахснинг бошқа шахс билан ўз …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 12 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "munosabatlar psixologiyasi"

1-мавзу. муомала инсон борлиғининг шарти ва мохияти сифатида режа: 1.1. shaxslararo kommunikasi”, “shaxslararo ta’sir ko‘rsatish”, “shaxslararo munosabat” tushunchasi. 1.2. muomala funksiyalari, turlari, darajalari. shaxs rivojlanishi va muomala. 1.3. muomalaning inson xulk-atvoriga ta’siri. 1.4. muomalaning uziga xos xususiyatlari. 1.1. shaxslararo kommunikasi”, “shaxslararo ta’sir ko‘rsatish”, “shaxslararo munosabat” tushunchasi. инсоний муносабатлар шундай ўзаро таъсир жараёнларики, унда шахсларо муносабатлар шаклланади ва намоён бўлади. бундай жараён дастлаб одамлар ўртасида рўй берадиган фикрлар, ҳис-кечинмалар, ташвиш-у – қувончлар алмашинувини назарда тутади. одамлар мулоқотда бўлишгани сари, улар ўртасидаги муносабатлар тажрибаси ортган сари улар ўртасида умумийлик, ўхшашлик ва уйғ...

Этот файл содержит 12 стр. в формате DOCX (1,1 МБ). Чтобы скачать "munosabatlar psixologiyasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: munosabatlar psixologiyasi DOCX 12 стр. Бесплатная загрузка Telegram