тарбия психологияси

DOC 107,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403951124_49116.doc тарбия психологияси тарбия психологияси режа: 1. хулқ - атвор ва одатни шакллантириши шахсни тарбиялашнинг асосий йўналиши сифатида. 2. шахс шаклланишига таъсир этувчи омиллар, психологик шарт-шароитлари. 3. «тарбия қийин» болалар. 4. тарбия жараёнининг самарадорлигини оширувчи психологик механизмлар. 5. мустақиллик шароитида тарбиянинг асосий вазифалари. тарбия психологияси максадга мувофиқ равишда ташкил этилган педагогик жараён шароитида инсон шахси шаклланишининг қонуниятларини ўрганади. тарбия ҳар қандай жамиятини муҳим вазифасидир. тарбия – бу шахснинг ижтимоий маънавий ва ишлаб чиқариш фаолиятига тайёрлаш мақсадида унинг маънавий, жисмоний камолотига мунтазам равишда таъсир кўрсатиш жараёнидир. президентимиз и.а.каримов; «таълимнинг янги модели жамиятда мустақил фикрловчи эркин шахснинг шаклланишига олиб келади. ўзининг қадр-қимматини англайдиган, иродаси бақувват, иймони бутун, ҳаётда аниқ мақсадга эга бўлган инсонларни тарбиялаш имконига эга бўламиз» деб таъкидлаганларидек, «таълим тўгрисида»ги «қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастури» бугунги кунда шахс тарбиясига жиддий эътиборни қаратмоқда. тасаввур қилинг: илми зўр, катта ихтироларга қурби етадиган, қонунларни яхши ўзлаштирган мутахассис - маънавиятисиз, тарбиясиз, ахлоқсиз бўлса нима …
2
дан унга ўзлигини англаш қобилияти хосдир. фақат ижтимоий ҳаётда, ўзга кишилар билан қиладиган ҳар турли муносабатларда одамнинг ўзини англаши, ўзини «мен» деб дилиши вужудга келади ва тараққий этади. одам ўзини алоҳида шахс сифатида ким деб билиши, ўзининг ўтмиши ва келажагини англаши, ўз хуқуқ ва бурчини англаши ва ниҳоят ўзининг фазилат ҳамда камчиликларини англаши ўзини англашига киради. инсоннинг табиатини ўзгартирадиган, унинг шахсини таркиб топишига таъсир қиладиган куч ижтимоий омиллар ёки бошқачароқ қилиб айтганда, жамият ишлаб чиқариш кучлари, ҳамда ишлаб чиқариш муносабатларининг ўсиши ва ўзгаришидир. бундан ташқари яна инсон шахсининг таркиб топишига таъсир қилувчи кучли омил - инсон орттирган тажрибаларнинг тарбия воситаси орқали болаларга берилишидир. шундай қилиб, инсон шахси жуда мураккаб психологик категория бўлиб, у кишининг индивидуал ҳаёти давомида маълум конкрет омилларнинг таъсири остида секин-аста таркиб топади. илмий манбаларга қараганда инсон шахси учта факторлар таъсирида таркиб топади. улардан биринчиси одам тугилиб ўсадиган ташқи ижтимоий муҳитнинг таъсири бўлса, иккинчиси одамга узоқ муддат давомида …
3
қ бўлган сифатлари наслий йўл билан берилади. ниҳоят, нодир ҳолларда айрим қобилиятлар, масалан, мусиқа, математика қобилиятларда наслий йўл билан берилиши мумкин. бундай имкониятларнинг амалга оширилиши, яъни рўёбга чиқиши учун албатта маълум шароит бўлиши керак. ҳозирги кунда халқимиз орасидан етишиб чиққан истеъдодли олимлар, муҳандис-ихтирочилар, ёзувчи ва шоирлар, давлат ва жамоат арбоблари, истеъдодли артистлар, рассомлар ва бошқа кишиларимизга наслий йўл билан берилган барча имкониятларнинг рўёбга чиқиши учун ҳаркандай шароит майдонга келганлигини далили бўла олади. болалар мактаб ёшига етгач, шахс шаклланишининг янги мазмуни бошланади. кичик мактаб ёши ўсмирлик ёши ва катта мактаб ёши даврларида шахс шаклланишининг юқори босқичи намоён бўлади. инсон шахсини ўрганиш масаласи билан фалсафа, психология, педагогика каби фанлар шугулланади. ҳозирги даврда инсон муаммоси аниқ ва гуманитар фанларнинг умумий тадқиқот объектига айланиб бормоқда. шунга қарамасдан, бир томондан, инсонни ўрганишда дифференциация ходисаси юз бермоқда, иккинчи томондан, инсон тараққиётининг синтетик тавсифи бўйича интеграция ҳолати кўзга ташланмоқда. инсон бир қатор фанларнинг тадқиқот объектига эканлигини йиғиқ …
4
шахс тадқиқ этилади. учинчидан, индивид муайян кўламда ўзгарувчан, тараққиётнинг генетик дастурига асосланувчи алоҳида хусусиятли жонзот тарзида илмий жиҳатдан текширилади. инсоннинг жамият ишлаб чиқаришининг етакчи таркиби, билиш, коммуникация ва бошқарув субъекти, тарбия предмати сифатида тадқиқ этилиши муҳим аҳамиятга эга. инсон ва унинг борлиқ билан кўп қиррали муносабатга ҳамда алоқага киришиши қуйидаги тарзда намоён бўлиши мумкин: - табиатнинг биотик ва абиотик омиллари - инсон; - жамият ва унинг тарихий тараққиёти - инсон; - инсон - техника; - инсон - маданият; - инсон ва жамият - ер ва фазо. xxi асрда ҳам одам индивид, шахс, субъект, комил инсон сифатида тадқин қилинишда давом эттирилади, лекин ҳар бир тушунча моҳиятида сифат ўзгаришлари юз бериши мумкин. одамга индивид сифатида тавсиф беришда унинг ёш даври, жинсий ва индивидуал-типологик хусусиятларига асосланилади. ёш давр сифатлари онтогенетик эволюция босқичларида изчил равишда намоён бўлади ва такомиллашув жараёнида ўз ифодасини топади, жинсий диморфизм хусусияти эса уларга мос тушади. индивиднинг индивидад-типологик хусусиятига конститутицион …
5
инг индивидуал ўзгарувчанлиги омилини кучайтиради. инсоннинг шахс сифатида тавсифлашнинг муҳим лаҳзаси унинг динамик хусусиятлари ҳисобланиб, жамиятдаги статуси (иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, мафкуравий, яъни унинг жамиятда эгаллаган ўрни) орқали ифодаланади. статус негизида доимий ўзаро алоқалар тизими ётади. ролнинг ижтимоий функцияси муайян мақсадларга ва қадриятларга йўналганлик шахсни фаоллаштиради. статус, рол қадриятга йўналганлик шахс хусусиятларининг бирламчиларини ташкил этади ва унинг тузилишида асос бўлиб хизмат қилади. шахснинг таърифи хулқ мотивацияси хусусияти ва ижтимоий феъл-атвор тузилишини белгилаб, унинг таркибидан иккиламчи аломатлар сифатитида жой эгаллайди. шахснинг бирламчи ва иккиламчи сифатларининг ўзаро таъсирини бирлаштирувчи юксак самара тарзида инсон характери ва майллари юзага келади. инсоннинг шахс хислатларини ривожлантирувчи асосий шакл - унинг жамиятдаги ҳаёт йўли ва ижтимоий таржимаи ҳоли ҳисобланади. индивид, шахс ва субъект тараққиётининг тадқиқотида қуйидаги ҳолатларга эътибор қилиши зарур; - инсон ривожининг асоси ҳисобланган омиллар ва шарт-шароитлар (ижтимоий, иқтисодий, сиесий, ҳуқуқий, мафкуравий, педагогик ва яшаш муҳити омиллари); - инсонинг ўзига тааллуқли, асосий тавсифлар, унинг ички қонуниятлари, механизмлари, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тарбия психологияси" haqida

1403951124_49116.doc тарбия психологияси тарбия психологияси режа: 1. хулқ - атвор ва одатни шакллантириши шахсни тарбиялашнинг асосий йўналиши сифатида. 2. шахс шаклланишига таъсир этувчи омиллар, психологик шарт-шароитлари. 3. «тарбия қийин» болалар. 4. тарбия жараёнининг самарадорлигини оширувчи психологик механизмлар. 5. мустақиллик шароитида тарбиянинг асосий вазифалари. тарбия психологияси максадга мувофиқ равишда ташкил этилган педагогик жараён шароитида инсон шахси шаклланишининг қонуниятларини ўрганади. тарбия ҳар қандай жамиятини муҳим вазифасидир. тарбия – бу шахснинг ижтимоий маънавий ва ишлаб чиқариш фаолиятига тайёрлаш мақсадида унинг маънавий, жисмоний камолотига мунтазам равишда таъсир кўрсатиш жараёнидир. президентимиз и.а.каримов; «таълимнинг янги модели жамиятда мустақил...

DOC format, 107,0 KB. "тарбия психологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тарбия психологияси DOC Bepul yuklash Telegram