психологияни ўқитиш мақсади. талабалар шахсини такомиллаштириш соҳасида психология ўқитиш методикасининг мақсади

DOC 56.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1500183384_68582.doc психологияни ўқитиш мақсади. талабалар шахсини такомиллаштириш соҳасида психология ўқитиш методикасининг мақсади режа: 1. бўлғуси педагогик кадрларнинг касбий кўникмалари орасида психологик вазиятнинг ўрни ва мақсадга йўналганлиги. 2. педагогик фаолиятнинг таълим тарбия ва ўқув методик жараёнда психология муаммолари ва вазиятларини ечиш (ҳал қилиш)нинг ўзига хослиги 3. олий ўқув юртларида талаба шахсини камол топтириш, такомиллаштириш соҳасида психология ўқитиш методикаси курсининг бош мақсади. психология фанида гуманицик ғояларни тадқиқот қилиш ишлари чет элларда, асосан, ақшда “гуманицик психология” деб номланган муцақил соҳада, илмий йўналишда (ш.бюлер, а.маслоу, к.роджерс, р.олпорт кабиларнинг асарларида) ўз ифодасини топган эди. мазкур йўналиш намояндаларининг таълимотларида шахснинг ўзини ўзи такомиллаштириш, ўзини ўзи фаоллаштириш, ўзлигини англаш (ўзини ўзи англаш), ўз ички имкониятларини тўла рўёбга чиқариш ғоялари акс этган бўлиб, инсонларда адолат туйғуси, виждонлилик, инсонпарварлик, маслак, гўзаллик ва ҳаққонийлик хисларини шакллантиришга қаратилгандир. гуманицик психология соҳасининг муҳим жиҳатларидан яна бири-бу шахснинг мавҳум (абцракт), пассив инсон сифатида тадқиқот объекти сингари тасаввур этмасдан, балки унинг ҳамкорлик фаолияти, шахслараро …
2
мактаб таълим-тарбиясида гуманицик ғояларни сингдириш имкониятини яратади. шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, то ҳозирги давргача республика олий ўқув юртларида психология ўқитиш аҳволи замон, ижтимоий тараққиёт, инсоннинг тайёргарлик даражаси (ақл-заковоти) талабига ҳеч қандай жавоб бермайди. бу ҳолатнинг бир неча объектив ва субъектив омиллари мавжуддир: биринчидан, олий мактаб кафедраларининг психолог мутахассислари билан таъминланмаганлиги (хоҳиши мавжуд ҳар қандай ўқитувчи сабоқ бермоқда): иккинчидан, олий ўқув юртларида фаолият кўрсатаётган психологлар малакасини ошириш ишлари яхши йўлга қўйилмаганлиги: учинчидан, курсларда маърузалар катта гуруҳ тизимида ўқилаётганлиги: тўртинчидан, қўшимча машғулотлар ва талабалар билан индивидуал ишларни ўтказиш учун факултетларда зарур шарт-шароитлар яратилмаганлиги: бешинчидан, дарсликлар, ўқув қўлланмалар етишмаслиги: олтинчидан, аксарият психология соҳаси бўйича оммавий тарзда дацурлар чоп этилмаганлиги: еттинчидан, психология фанига нисбатан панжа оцидан қараш ҳолларининг учраётганлиги (иккинчи даражали предмет сифатида): саккизинчидан, олий таълим вазирлиги қошида психология фани ва кадрларнинг мувофиқлаштирув кенгаши мавжуд эмаслиги ва ҳоказо. юқорида санаб ўтилган негатив ҳолатларга қарамай, психология фанини ўқитишни такомиллаштириш, таълим самарадорлигини ошириш мақсадида қатъий …
3
рдоналар билан талабаларнинг ўзи танишиш имкониятларига сунъий ғов яратилган эди. жаҳон психологияси фанининг ўнлаб илмий мактаблари мавжуддир. жумладан, бихевиоризм, гешталтпсихология, ассотсионизм, психоанализ, вюртсбург, психогенетик, эмпиризм, когнитивизм, гуманицик психология ва бошқаларнинг илмий-методологик, илмий-назарий, эмпирик-амалий жиҳатидан нуқсон қидирмасдан,балки энг оқилона томонларини амалиётга татбиқ қилиш тавсияномасини ишлаб чиқиш. жаҳон психологиясида яратилган методлар, методикалар, тецлар, анкеталар, замонавий аппаратлар, лаборатория машғулотлари ўтказиш инцруктсияси, тренинг, практикум, психологик кабинетни жиҳозлаш услуби, дарслик ва қўлланмаларни маҳаллий шароитга мослаштириш ва синаб кўриш ишларини кенг кўламда йўлга қўйиш орқали инсоннинг муайян хусусиятини тўла очиш имкониятига эришиш. психологиянинг предмети ва объекти мавҳум шахс, ҳодиса, хулқатвор,фаолият ва муомалага қаратилмаслиги, балки реал инсон, муайян ёш, аниқ жинс хусусиятлари юзасидан маълумот беришга йўналтиришлиги мақсадга мувофиқ. ана шу жараёндагина табиатга ва жамиятга муносабатни шахси билан, фавқулоддаги вазият билан ўзвий боғлаб ўрганиш имконияти яратилади. ушбу муаммоларни ҳал қилишда биосфера ва неосферадан келиб чиқиш жоиз. назарий муаммонинг амалий турмуш билан алоқасини оқилона тушунтириш ва яққол намуна келтириш …
4
иб қараш имконини вужудга келтиради. шахс учун ўзини ўзи такомиллаштириш воситаларидан унумлироқ фойдаланиш сари талабани ундайди. психология соҳасининг ҳар қайсиси реал шахснинг индивидуал (услуб, сезгирлик, таъб, хусусият, ишчанлик) ва типологик (олий нерв фаолияти тоифаси, қонунияти, хусусияти, туғма майл, темперамент, ички имконият ва бошқалар) хусусиятларининг намоён бўлиши ҳодисаси тадқиқ қилинади. таълим жараёнини гуманизатсиялаш эса ҳар бир талабанинг ана шу хусусиятини ҳисобга олиш, маълумотни қабул қилиш тезлиги тушуниш даражаси материалларни хотирада сақлаш имкониятидан келиб чиққан ҳолда ёндашишни талаб қилади. токи талабани ўзлаштириш суръати, жавоб реактсияси, ақлий имконияти ўқитувчи томонидан тўғри ҳисобга олишга эришилсин. психологик билимлар билан чуқурроқ танишиш мақсадида иқтидорли, яхши ўзлаштирувчи, бўш ўзлаштирувчи талабаларнинг барча тоифалари билан индивидуал ишлаш жадвалини тузиш ва унда уларнинг ҳар бирининг диққат кўлами, хотира хусусиятлари, фаҳм-фаросат ҳажми, фикр юритиш доирасини эътиборга олиб, топшириқ миқдори, мураккаблиги, шуғулланиш вақтини белгилаш олий мактабда гуманицик ғояни қарор топтириш ишига хизмат қилади. курс ва битирув мавзуини танлашда талабаларга эрк бериш, уларни …
5
амалиётда фойдаланиш йўлларини уқтириб ўтиш, билимларни пухта, барқарор ўзлаштириш имкониятини туғдиради. билимларни ўзлаштиришда миллий психологик қонуниятлар, маънавиятлар, қадриятлар, цереотиплар, идентификатсия, аппертсептсия, антитсипатсия, аттрактсия, рефлексия категорияларининг роли ва аҳамиятига эътибор бериш этнопсихологик хусусиятларни ҳисобга олиш айни муддаодир. гуманицик ўқитиш йўлларидан бири-ўқитувчи билан талаба ўртасида ҳамкорлик фаолиятини вужудга келтириш, умумий ўқиш фаолиятини ҳамкорлик жараёнига айлантиришдан иборатдир. бу ҳолатда талаба маълумотларни тингловчи ролидан унинг ҳамкорликда эгаллаш функтсиясини бажарувчи шерик даражасига ўсиб ўтади. аввал тақлид, кейин идентификатсия ва охирида рефлексия йўллари билан билимларни ўзлаштириш фаолияти доирасини кенгайтиради. ўқитишнинг гуманистик йўллари хилма-хил бўлиб, улардан энг самарадор бўлганлари муаммоли ўқитиш, суггецезия, эвристик, программалаштириш, ўзини ўзи бошқариш, ақлий фаолиятнинг босқичли амалга ошириш, назарий умумлаштириш (умумлашмадан яққоллик сари) жаҳон психологиясида кенг кўламда қўлланиб келинмоқда. адабиётлар: 1. peregudov l.v.saidov. “oliy ta’lim menejmenti va iqtisodiyoti”. t., 2005. 2. sharifxо‘jayev m.,abdullayev yo. “menejment”.darslik. t., “о‘qituvchi”. 2001 . 3. g‘ulomov s.”menejment asoslari”. t., 2002 y. 4. dixtl k.”prakticheskiy marketing”.m., 1996. www.google.com www.ziyonet.uz …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "психологияни ўқитиш мақсади. талабалар шахсини такомиллаштириш соҳасида психология ўқитиш методикасининг мақсади"

1500183384_68582.doc психологияни ўқитиш мақсади. талабалар шахсини такомиллаштириш соҳасида психология ўқитиш методикасининг мақсади режа: 1. бўлғуси педагогик кадрларнинг касбий кўникмалари орасида психологик вазиятнинг ўрни ва мақсадга йўналганлиги. 2. педагогик фаолиятнинг таълим тарбия ва ўқув методик жараёнда психология муаммолари ва вазиятларини ечиш (ҳал қилиш)нинг ўзига хослиги 3. олий ўқув юртларида талаба шахсини камол топтириш, такомиллаштириш соҳасида психология ўқитиш методикаси курсининг бош мақсади. психология фанида гуманицик ғояларни тадқиқот қилиш ишлари чет элларда, асосан, ақшда “гуманицик психология” деб номланган муцақил соҳада, илмий йўналишда (ш.бюлер, а.маслоу, к.роджерс, р.олпорт кабиларнинг асарларида) ўз ифодасини топган эди. мазкур йўналиш намояндаларининг таъ...

DOC format, 56.5 KB. To download "психологияни ўқитиш мақсади. талабалар шахсини такомиллаштириш соҳасида психология ўқитиш методикасининг мақсади", click the Telegram button on the left.