талабалар шахсини ўрганиш методлари

DOC 138.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1500183717_68585.doc талабалар шахсини ўрганиш методлари режа: 1. олий мактабда шахсни ўрганиш имкониятлари. 2. шахсни ўрганиш методларининг классификацияси. 3. талабалар шахсини тадқиқ қилишда қўлланиладиган асосий методикалар. 4. талабада шахс хусусиятларини шаклланганлик даражаси. 5. шахс билан олиб бориладиган коррекцион ишлар. юқорида таъкидлаганимиздек, ҳар бир шахс ўзига хос қайтарилмас дунё. дунёда бир - бирига айнан ўҳшаш бўлган икки кишини топиш жуда мушкул. одам ташқи қиёфаси, бўйи - басти билан бошқа бирор кимсага ўхшаши мумкин, лекин феъли, мижози ва шахс сифатидаги хусусиятлари нуқтаи назаридан айнан бир хил инсонлар бўлмайди. ҳаттоки, олимлар битта тухумда ривожланган эгизакларда ҳам жуда кўп жиҳатдан айнан ўҳшашликни қайд қилишган, шахсий сифатларидаги корреляцияда эса баъзи тафовутлар аниқланган. шахс - қайтарилмас, у ўз сифатлари ва борлиги билан ноёбдир. ана шу қайтарилмаслик ва ноёбликнинг асосида унинг индивидуал психологик хусусиятлари мажмуи ётади. шу ўринда биз юқорида таъриф берган шахс тушунчаси билан ёнма - ён ишлатиладиган яна икки тушунчага изоҳ бериш ўринли деб ҳисоблаймиз. бу …
2
гориялар шахсдаги индивидуаллиликни таъминловчи категориялардир. унинг маъноси шундаки, бўйи, эни, ёши, сочининг ранги, кўз қарашлари, бармоқ харакатлари ва шунга ўхшаш сифатлари бир хил бўлган инсонларни топиш мумкин, лекин характери, қобилиятлари, темпераменти, фаолият мотивацияси ва бошқаларга алоқадор сифатлари мажмуи бир хил бўлган одамни топиб бўлмайди. улар - индивидуалдир. қобилиятлар - шахсдаги шундай индивидуал, турғун сифатларки, улар одамнинг турли хил фаолиятдаги кўрсатгичлари, ютуқлари ва қийинчиликлари сабабларини тушунтириб беради. темперамент - инсоннинг турли вазиятларда нарса, қодиса, холатлар ва инсонларнинг хатти-харакатларига нисбатан реакциясини тушунтириб берувчи хусусиятлари мажмуидир. характер - шахснинг алоҳида инсонлар ва инсонлар гуруҳи, ўз - ўзига, вазиятлар, нарсалар ва ҳодисаларга нисбатан муносабатларидан орттирадиган сифатларини ўз ичига олади. иродавий сифатлар - ҳар биримизнинг ўз олдимизга мақсад қўйиб, унга эришиш йўлидаги қийинчиликларни енгишимизни таъминловчи маълум сифатларимиз мажмуини ўз ичига олади. эмоциялар ва мотивация эса атрофимизда содир бўлаётган ходисалар, бизни ўраб турган одамлар ва уларнинг хатти-қаракатларини руқан қандай қабул қилиб, уларга билдирадиган қиссий муносабатларимизни билдирувчи …
3
мо эътибор берамиз ва бу масала биз учун муҳим бўлади. ҳудди шундай суҳбатдош ҳам суҳбатнинг бошиданоқ, бизни ўргана бошлайди. чунки агар суҳбатдошлар бир - бирларини билсалар биргаликдаги фаолиятни самарали ташкил этиш ва ундан фойда олиш имконияти кўпроқ бўлади. шунинг учун ҳам ишда ҳам, дам олишга отланган чоғда ҳам, қаерда бўлса ҳам ўзимизга “қўшни” танлаганда унинг инсон сифатида қандай эканлигига қизиқамиз. агар суҳбатдош ёки шерик бизга таниш бўлмаса, уни таниганлардан олдиндан сўраб ҳам оламиз ва бунда айнан унинг нимага қобиллиги, феъли, ишга, одамларга муносабатини сўраймиз ва хоҳлаймизки, у тўғрисида “жуда хушфеъл, одамгир ...”каби таснифларни эшитгимиз келади. бирор ерга ишга кираётган пайтда ҳам раҳбар албатта ўзига яқин одамлардан янги ходимнинг характерини, қобилиятини ва муҳим нарсаларга муносабатини албатта сўрайди ва шу асосда суҳбатга тайёрланади. демак, индивидуал сифатлар бизнинг онгли ҳаётимизнинг ажралмас қисми, идрокимиз, хотирамиз ва фикрларимз йўналтирилган муҳим предмет экан. чунки айнан улар бизнинг турли фаолиятларни амалга ошириш ва ишларни бажаришдаги индивидуал услубимизга …
4
мларнинг борлиги масаласи билан боғлиқ. айниқса, бирор касбнинг эгаси бўлиш истагидаги ҳар бир ёшнинг ақли ва интеллектуал салоҳияти унинг малакали мутахассис бўлиб етишишини кафолатлагани учун ҳам психологияда кўпроқ қобилият тушунчаси ақл заковат тушунчаси билан боғлаб ўрганилади. ҳар бир нормал одам ўзининг ақлли бўлишини хоҳлайди, “мен ақллиман” демаса-да, қилган барча ишлари, гапирган гапи, юритган мулоҳазаси билан айнан шу сифат билан одамлар уни мақташларини хоҳлайди. “ақлсиз, нодон” деган сифат эса ҳар қандай одамни, хаттоки, ёш болани ҳам ҳафа қилади. яна шу нарса характерлики, айниқса, бизнинг шарқ халқларида бирор кимсага нисбатан “ўта ақлли” ёки “ўта нодон” иборалари ҳам ишлатилмайди, биз бу хусусиятларни ўртача таснифлар доирасида ишлатамиз: “фалончининг ўғли анчагина ақлли бўлибди, наригининг фарзанди эса бироз нодон бўлиб, ота - онасини куйдираётган эмиш” деган иборалар аслида “ақллилик” категорияси инсоннинг юрагига яқин энг нозик сифатларига алоқадорлигини билдиради. илм - фандаги анъаналар шундайки, ақл ва идрок масаласи, одамнинг интеллектига боғлиқ сифатлар жуда кўплаб тадқиқотлар объекти бўлган. …
5
таклиф этган. бу олимлар ақл сўзидан кўра интеллект сўзини кўпроқ ишлатиб, бу сўзнинг ўзига хос талқини борлигига эътиборни қаратганлар. чунки уларнинг фикрича, интеллектуал потенциалга эга бўлган шахснигина қобилиятли, деб аташ мумкин. интеллектуал потенциал эса бир томондан ҳаётдаги барча жараёнларга, бошқа томондан - шахсга бевосита алоқадор тушунча сифатида қаралган ва унинг аҳамияти шундаки, у борлиқни ва бўладиган ходисаларни олдиндан башорат қилишга имкон беради. шу ўринда “интеллект” сўзининг лўғавий маъносини тушуниб олайлик. интеллект - лотинча сўз - intellectus - тушуниш, билиш ва intellectum - ақл сўзлари негизидан пайдо бўлган тушунча бўлиб, у ақл идрокнинг шундай бўлагики, уни ўлчаб, ўзгартириб, ривожлантириб бўлади. бу - интеллект ва у билан боғлиқ қобилиятлар ижтимоий характерга эга эканлигидан дарак беради. дарҳақиқат, қобилиятлар ва интеллектга бевосита ташқи муҳит, ундаги инсоний муносабатлар, яшаш даври таъсир кўрсатади. буни биз бугунги кунимиз мисолида ҳам кўриб, ҳис қилиб турибмиз. янги авлод вакиллари - келажагини хх1 аср билан боғлаган ўғил-қизларнинг интеллект даражаси уларнинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "талабалар шахсини ўрганиш методлари"

1500183717_68585.doc талабалар шахсини ўрганиш методлари режа: 1. олий мактабда шахсни ўрганиш имкониятлари. 2. шахсни ўрганиш методларининг классификацияси. 3. талабалар шахсини тадқиқ қилишда қўлланиладиган асосий методикалар. 4. талабада шахс хусусиятларини шаклланганлик даражаси. 5. шахс билан олиб бориладиган коррекцион ишлар. юқорида таъкидлаганимиздек, ҳар бир шахс ўзига хос қайтарилмас дунё. дунёда бир - бирига айнан ўҳшаш бўлган икки кишини топиш жуда мушкул. одам ташқи қиёфаси, бўйи - басти билан бошқа бирор кимсага ўхшаши мумкин, лекин феъли, мижози ва шахс сифатидаги хусусиятлари нуқтаи назаридан айнан бир хил инсонлар бўлмайди. ҳаттоки, олимлар битта тухумда ривожланган эгизакларда ҳам жуда кўп жиҳатдан айнан ўҳшашликни қайд қилишган, шахсий сифатларидаги корреляцияда эса баъз...

DOC format, 138.0 KB. To download "талабалар шахсини ўрганиш методлари", click the Telegram button on the left.