ҳужжатларни ўрганиш методлари, мақсадлари ва таркиби

DOCX 5 стр. 16,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
10-мавзу. ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланишининг таҳлили 10.1. ҳужжатларни ўрганиш методлари, мақсадлари ва таркиби. 10.2. ҳужжатларнинг шакли ва мазмуни таҳлили. 10.3. ҳужжат айланиши таҳлили. 10.4. иш юритувнинг ташкилотини ўрганиш. мавзунинг мақсади - ҳужжатларни ўрганиш методлари, иш юритувнинг олиб борилиши билан таништириш, ҳужжатлар ва ҳужжат айланиши шакллари ва мазмунининг таҳлили соҳасида билим беришдан иборат. 10.1. ҳужжатларни ўрганиш методлари, мақсадлари ва таркиби ҳужжатлар таҳлилининг мақсади ҳужжат айланишини максимал қисқартириш имкониятларини аниқлаш ва унинг бошқарув аппаратидаги ҳаракатини тезлаштиришдан иборат. бу қуйидаги ишларни амалга оширишни талаб этади: 1. ҳужжатларнинг таркиби ва ҳаракатини ўрганиш. 2. ҳаракат йўналишларини ўрганиш. 3. ҳужжатлар мажмуини ўрганиш. 4. иш юритув ташкилоти: ҳужжатларни рўйхатга олиш, ҳужжатларнинг ижроси устидан назорат, ҳужжатларни ишларга гуруҳлашни ўрганиш; ҳужжатларни оператив ва архивда сақлашни ўрганиш. ҳужжатлар таҳлилида маълумот манбаи бўлиб қуйидагилар хизмат қилади: иш юритув бўйича йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар; марказий канцеляриянинг ҳисоб ва билдириш маълумотлари; ишлар номенклатураси; таркибий бўлинмаларда, алоҳида ижрочиларда бўлган ва архивда сақланаётган ишлар; …
2 / 5
уларнинг жойлаштирилишидир. ҳужжат шаклига фақат бу шаклни тўлдирувчи ходимларнинг эмас, ушбу ҳужжатни ўқувчи, сақловчи, ундан фойдаланувчи ва унга ишлов берувчи ходимларнинг ҳам меҳнат сарфи ҳажмлари бо\лиқ бўлади. ҳужжат шаклларининг таҳлили кераксиз реквизитларни, бир-бирини такрорловчи шаклларни кўрсатиб бериши лозим. ички ҳужжатларнинг муфассал таҳлили кераксиз ҳужжатларни ҳужжат айланишидан чиқариш ва меҳнат сарфини қисқартириш имконини беради. ҳужжатларнинг у ёки бу бошқарув функцияларининг бажарилишига тааллуқлилигини аниқлаш учун уларни вазифасига кўра гуруҳлаш талаб этилади: техник, режага оид, норматив, директив ва ҳ.к. ҳужжатларни бундай гуруҳлаш ҳар қандай бўлинмадаги ҳужжатлар ҳаракатининг умумий қонуниятларини аниқлаш имконини беради. ҳужжатларни тузишнинг даврийлиги катта аҳамиятга эга: ҳафталик, ойлик, чорак, ярим йиллик, йиллик. ҳужжатлар шаклини бундай туркумлаш ҳужжатлар оқимининг тузилмасини, маълумотларга ишлов беришнинг изчиллигини, ходимлар ва ҳисоблаш техникасининг иш билан юкланиш даражасини аниқлаш имконини беради. ташқи (директив) ҳужжат ўз йўлини раҳбар резолюциясидан бошлаб, ижро этилганидан кейингина тамомлайди. ҳужжатни ҳаммадан кейин ижро этиш ҳақида кўрсатма берган раҳбар имзолайди. 10.3. ҳужжат айланиши таҳлили ҳужжат …
3 / 5
иштирок этиши ва қайсилари иштирок этмаслигини аниқлаш имконини беради. норматив-билдириш ҳужжатлари ҳаракатининг таҳлили бундай ҳужжатлардан ўз фаолиятида фойдаланадиган бўлинмаларни, бундай ҳужжатларнинг нечтасига эга бўлиш ва уларни қаерда сақлаш кераклигини кўрсатиб беради. режага оид ҳисобот ва норматив-билдириш ҳужжатларининг шаклланиш ва ҳаракат қонуниятларидан келиб чиқиб ҳужжат айланишининг схемасини тузиш мумкин. ҳужжат айланиши схемаси ҳужжатлар таркиби ва уларга ишлов берилишини муфассал ўрганиш натижаларининг умумлаштирилиши ҳисобланади. бундай схема бажарилувчи иш турлари, ҳужжат шакллари ва ходимларнинг функциялари ўртасидаги ўзаро алоқа ва бо\лиқликларни график шаклда кўрсатиш имконини беради. 10.4. иш юритувнинг ташкилотини ўрганиш иш юритувни ўрганиш қо\оз оқимларини тартибга солиш ва жиддий қисқартириш, ортиқча ҳужжатларни чиқариб ташлаш ва шу йўл билан бюрократизмга барҳам беришни назарда тутади. ҳозирги замон иш юритувни ўрганиш амалиётида иқтисодий-техник методлар, иш кунини суратга олиш, сўров ўтказиш, хронометраж ва график тадқиқот методлари кенг қўлланади. иш юритувни ўрганишда иш юритувчиларнинг ишини ташкил қилиш ва иш вақтини юклаш, иш юритувнинг айрим иш турларини бажаришдаги меҳнат …
4 / 5
операцияларини бажариш шакллари (қўлда, машинкада), рўйхатга олиш дафтарлари ва варақчаларини сақлаш ташкилотини аниқлаш лозим. ҳужжатлар ижроси устидан назорат бошқарув аппарати ишининг сифати ва тезкорлиги устидан назорат билан узвий бо\лиқдир. ижро устидан назорат бошқарув аппаратида ҳужжатлар билан ишлашни мунтазам ва фаол такомиллаштиришнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилиши лозим. ҳужжат ижроси устидан назорат ташкилотини ўрганишда ҳужжатларнинг ижросини ким ва қай тарзда назорат қилиши, назорат қилинувчи ҳужжатлар таркиби, назорат бўйича йўриқномаларнинг мавжудлиги, алоҳида гуруҳларга мансуб ҳужжатлар умумий сонининг неча фоизи назоратга олиниши, ижро муддатларини белгилаш тартиби, ижро муддатини кечиктиргани учун жазо чоралари, ҳужжатларни назоратдан чиқариш тартиби, назорат қилувчи аппарат шакллари (дафтарлар, варақчалар)ни аниқлаш зарур. ҳужжатлар ижроси устидан назоратни ўрганиш натижалари юзасидан алоҳида маълумотнома тузилади. ҳужжатларни оператив ва архивда сақлашни ишларнинг шакллантирилиши таҳлилидан бошлаш лозим. ҳужжатларни ишларга гуруҳлаш катта аҳамиятга эга. агар гуруҳлаш нотў\ри амалга оширилган бўлса, вақт ўтиши билан ҳужжатни излаб топиб бўлмайди. ишларнинг шакллантирилишини таҳлил қилишда ишлар номенклатураси сифатини, номенклатурада кўрсатиладиган маълумотларни, …
5 / 5
ужжат айланишини максимал қисқартириш ва унинг бошқарув аппаратидаги ҳаракатини тезлаштиришдан иборат. 2. ҳужжатлар таҳлили ҳужжатлар таркиби ва ҳаракати, ҳаракат йўналишлари (оқимлари)ни ўрганиш, иш юритув ташкилоти, ҳужжатлар ижроси ва сақланиши устидан назоратни ўрганишни назарда тутади. 3. иш юритувни ўрганишнинг муҳим методик усули ҳужжат тузилган (ёки келган) пайтдан то архивга топшириладиган пайтгача бевосита кузатиб бориш ҳисобланади. 4. ҳужжатлар шаклини туркумлаш ҳужжатнинг тузилиши, оқимлар, маълумотларга ишлов бериш вақти ва изчиллиги, ходимлар ва ҳисоблаш техникасининг иш билан юкланиш даражасини аниқлаш имконини беради. 5. иш юритув ташкилоти қуйидаги йўналишлар бўйича таҳлил қилинади: ҳужжатларни рўйхатга олиш, ҳужжатлар ижроси, ҳужжатларни оператив ва архивда сақлаш. такрорлаш учун саволлар 1. ҳужжатлар ва иш юритувни ўрганиш мақсадлари ва методларини айтиб беринг. 2. ҳужжатлар ва иш юритувнинг таҳлили учун маълумотлар манбаини аниқланг. 3. сиз қайси ҳужжат турларини биласиз? 4. қайси ҳужжатлар ички, қайсилари ташқи ҳужжатлар туркумига киради? 5. ҳужжатлар ижроси устидан назорат қандай амалга оширилади? 6. хужжатларни ўрганиш методлари. 7. хужжатларни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳужжатларни ўрганиш методлари, мақсадлари ва таркиби"

10-мавзу. ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланишининг таҳлили 10.1. ҳужжатларни ўрганиш методлари, мақсадлари ва таркиби. 10.2. ҳужжатларнинг шакли ва мазмуни таҳлили. 10.3. ҳужжат айланиши таҳлили. 10.4. иш юритувнинг ташкилотини ўрганиш. мавзунинг мақсади - ҳужжатларни ўрганиш методлари, иш юритувнинг олиб борилиши билан таништириш, ҳужжатлар ва ҳужжат айланиши шакллари ва мазмунининг таҳлили соҳасида билим беришдан иборат. 10.1. ҳужжатларни ўрганиш методлари, мақсадлари ва таркиби ҳужжатлар таҳлилининг мақсади ҳужжат айланишини максимал қисқартириш имкониятларини аниқлаш ва унинг бошқарув аппаратидаги ҳаракатини тезлаштиришдан иборат. бу қуйидаги ишларни амалга оширишни талаб этади: 1. ҳужжатларнинг таркиби ва ҳаракатини ўрганиш. 2. ҳаракат йўналишларини ўрганиш. 3. ҳужжатлар мажмуини ўрганиш. ...

Этот файл содержит 5 стр. в формате DOCX (16,3 КБ). Чтобы скачать "ҳужжатларни ўрганиш методлари, мақсадлари ва таркиби", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳужжатларни ўрганиш методлари, … DOCX 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram