мактабгача ва мактаб ёшидаги ривожланишида нуқсони бўлган болаларни психопедагогик ташхислаш методлари

DOC 124,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404137058_51470.doc мактабгача ва мактаб ёшидаги ривожланишида нуқсони бўлган болаларни психопедагогик ташхислаш методлари режа: 1. психологик текшириш. 2. педагогик текшириш. 3. болаларни текшириш учун топшириқлар танлаш. 4. тпк болаларни ўрганишда фойдаланиладиган методлар. 5. болалар ишларини баҳолаш. 6. ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш малакалари текширш. 7.текширишда психолого-экспериментал методикалардан фойдаланиш. таянч сўзлар: (экспрементал, дефектолог, анамнез, асорат, судрга, ташхис, тиббий карта, психоневролог, отоларинголог, офтальмолог, педиатрининг хулосалари, лаборатор маълумотлар) болаларни тиббий-педагогик комиссияда текшириш уларнинг ҳужжатларини ўрганишдан бошланади (тиббий карталар, характеристикалар, дафтарлар, чизган расмлари ва ҳ.к.). врач психоневролог комиссия аъзоларини мавжуд бўлган ҳужжатлар: анамнез, отоларинголог, офтальмолог, педиатрининг хулосалари, лаборатор маълумотлар ва бошқалар билан таништиради. болада эшитиш ёки кўришнинг пасайганлиги кузатилса унга диққатини қаратади ва ҳоказо. бундай ҳолларда дефектолог олдиндан текшириш учун материал танлайди. масалан, эшитин пасайганда, нутқ нуқсонларида болаларга нутқий кўрсатмалар талаб қилинмайдиган кўргазмали характердаги топшириклар берилади. заиф кўрувчи болалар учун оғзаки шаклдаги турлича мантиқий топшириқлар танланади. дефектолог ўз навбатида педагогик ҳужжатлар билан танишиб, комиссия аъзоларига бола билан …
2
тартиблик, мактаб талабларини тушуниш, таълим жараёнига бўлган қизиқиш каби сифатлар ҳақида маълумотлар беради. ёзма ишларни бажариш характери текширувчига боладаги қийинчилаклар сабаби ҳақидаги масалани қўяди. (масалан, ёзишда қаторга риоя қилмаслик моториканинг бузилиши ёки фазода чамалаш қийинчиликлари, талабларини тушунмаслик каби ва бошқа сабабларга боғликдир). ёзувдаги хатолар (харф ларни ўрнини алмаштириш, ташлаб кетиш, сўзларни охиригача ёзмаслик, жарангли ва жарангсиз ундошларни алмаштириш) ҳам турли сабаблардан келиб чиқади. бола бундай қийинчиликларни қандай енгиб ўтди, ўқитувчи томонидан қандай ва қай даражада ёрдам берилганлигини аниқлаш муҳимдир. биринчи ва охирги дафтарларни тақкослаб боланинг ривожланиш динамикасини ўрганиш мумкин. бола ҳақида қизиқарли маълумотларни у чизган расмлардан ҳам олиш мумкин. баъзан айнан расм у ёки бу психик ўзгариш ҳақидаги дастлабки сигнал бўлади. боланинг ҳужжатларидаги барча материаллар синчиклаб ўрганилганидан сўнгина болани бевосита текширишни бошлайдилар. биз тиббий текшириш методларини ёритиб бермаймиз, чунки бу билан фақатгина мутахассис врачлар шуғулланадилар. барча комиссия аъзолари врачнинг ота-оналар билан суҳбатини эшитадилар, боланинг илк ривожланишига диққатларини қаратадилар, врач томонидан …
3
асосида олиб бориалди ва ҳ.к. текширишга боланинг кўрсатилган усулларни фаолиятига кўчира олиш қобилияти намоён бўладиган ўқиш элементларини, ёрдам турларини, ўхшаш характердага топшириқларни ҳам киритиш лозим. топшириқлар вербал ва новербал характерда бўлиши лозим. болани текширишда қуйдагиларни эътиборга олиш зарур: боланинг текширишга бўлган ҳиссий реакциясини. ҳаяжонланиш-янги шароитга, нотаниш одамларга бўлган табиий реакциядир. бунда ҳаддан ташқари, қувноқлик, комиссия аъзоларига мурожат қилишдаги беодоблик, хулқнинг ноадекватлигига диққатни қаратиш лозим. бола кўрсатмани ниҳоясигача эшитадими ёки уни бажаришдан аввал тушунишга ҳаракат қиладими? қандай турдаги: оғзаки ёки кўргазма асосидаги кўрсатмалар тушунарлими? топшириқни бажаришдаги фаолиятнинг характери топшириққа бўлган қизиқишнинг мавжудлиги ва турғунлиги, бола фаолиятининг мақсадга йўналтирилганлиги, ишни охирига етказиш кўникмалари. бунда ҳаракат усулларининг самаралилиги ва мослигига, иш жараёнида диққатни бир жойга тўплай олишига аҳамият бериш лозим. боланинг умумий иш қобилияти эътиборга олинади. асосий кўрсаткичлардан бири-ёрдамдан фойдалана олиш имкониятидир. бундай қобилият қанчалик яхши ифодаланган бўлса, боланинг ўрганиши шунчалик юқори бўлади. болага кўрсатиладиган ёрдамнинг характери ва даражасини эътиборга олиш муҳим. болани …
4
ш уларнинг интеллектуал ва бошқа психик жараёнларининг ҳолати ҳақидаги зарур маълумотларини бермайди. тиббий-педагогик комиссиядаги психологик текширишнинг асосий вазифаси боланинг тафаккур (фикрлаш) хусусиятларини аниқлашдир. бу тафаккурнинг маълум бир нуқсони-асосий белги бўлиб, шу асосида болани ёрдамчи мактабга юборилиши билан боғлиқдир. психологик текшириш вақтида боланинг интеллектуал фаолиятининг фақатгина заиф эмас, балки кучли томонларига ҳам диққатни қаратиш зарур. текширишдан олинган маълумотлар дифференциал диагностика учун ҳам материаллар беради. психологик текширишдан аввал албатта педагогик ҳужжатларни: болалар боғчаси ва мактаб томонидан берилган тавсифномаларни, иш давтарлар, чизилган расмларни ўрганиб чиқиш зарур. ушбу ҳужжатларни таҳлил қилиш болага тўғри ёндошишни топишга ёрдам беради. масалан, эшитишида, нуқсони бўлган ёки нутқида жиддий нуқсонлари бўлган болаларни текширишни нутқ кўп иштирок этмаган топшириқларни беришдан бошлаш лозим; психик ривожланиши орқада қолган болаларни текширишни ўйин шаклидаги содда топшириқларни беришдан бошлаш лозим; психик ривожланиши орқада қолган болаларни текширишни ўйин шаклидаги содда топшириқлардан бошлаш лозим. тавсифномадан келтирилган маълумотлардан келиб чиқиб суҳбат вақтида болани қизиқтирадиган, у яхши кўрадиган машғулотлар …
5
ураккабликдаги топшириқлар берилишидан аввал болага бир қанча содда топшириқлар берилса у чарчаб, толиқиб қолади. шунингдек ткширишни мураккаб топширикдан бошлаш ҳам мумкин эмас. топшириқнинг бошланишида мураккаб топшириқ берилса, бола тормозланиб қолиши мумкин. текшириш, ўрганиш вақтида қуйида баён этилган методикаларнинг барчасидан фойдаланиш зарур эмас. асосий методикалар билан биргаликда қўшимча методикаларни ишлатса ҳам бўлади. таклиф қилинаётган ва улар ёрдамида олинган натижаларни таҳлили асосан 7-9 ёшдаги болаларга мўлжалланган (1978 йилдаги ёрдамчи мактабга болаларни қабул қилиш бўйича кўрсатмага мувофиқ). каттароқ ёшдаги болаларни текшириш (комиссияга баъзан 10 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар ҳам юборилиши мумкин) ҳам юқоридагича олиб борилиб, фақат бундай болаларга топшириқларнинг мураккаброқ вариантларини таклиф қилиш лозим. комиссияда 10-11 ёшли болаларда педагогик текширишдан кўп маълумотлар олинади. бола билаан олиб борилидиган ишни таълим эксперимент шаклида ташкил этиш зарур. агарда бола қийналиб қолса рағбатлантириш, унинг фаолиятини ташкил этиш, йўналтирувчи саволлар бериш, ўхшаш топшириқ материалида кўрсатиш ва ўрганиш каби шаклда йрдам кўрсатилиши мумкин. олинган натижаларни таҳлил қилишда болага …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мактабгача ва мактаб ёшидаги ривожланишида нуқсони бўлган болаларни психопедагогик ташхислаш методлари" haqida

1404137058_51470.doc мактабгача ва мактаб ёшидаги ривожланишида нуқсони бўлган болаларни психопедагогик ташхислаш методлари режа: 1. психологик текшириш. 2. педагогик текшириш. 3. болаларни текшириш учун топшириқлар танлаш. 4. тпк болаларни ўрганишда фойдаланиладиган методлар. 5. болалар ишларини баҳолаш. 6. ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш малакалари текширш. 7.текширишда психолого-экспериментал методикалардан фойдаланиш. таянч сўзлар: (экспрементал, дефектолог, анамнез, асорат, судрга, ташхис, тиббий карта, психоневролог, отоларинголог, офтальмолог, педиатрининг хулосалари, лаборатор маълумотлар) болаларни тиббий-педагогик комиссияда текшириш уларнинг ҳужжатларини ўрганишдан бошланади (тиббий карталар, характеристикалар, дафтарлар, чизган расмлари ва ҳ.к.). врач психоневролог комиссия аъзоларини мав...

DOC format, 124,5 KB. "мактабгача ва мактаб ёшидаги ривожланишида нуқсони бўлган болаларни психопедагогик ташхислаш методлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.